гулли усимликларни экиш усуллари ва агротехник чора-

PDF 6 стр. 161,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 6
гулли усимликларни экиш усуллари ва агротехник чора- тадбирлар, тупрок тайёрлаш тартиби. гулли ўсимликларни кўкаламзорлаштириш ишлари учун етиштиришнинг энг самарали услуби бу уларни уруғларидан кўпайтириш ҳисобланади. экиш усули экилаётган уруғ миқдорига, экиш жойига, вақтига шунингдек ҳажмига боғлиқ. уруғ экишнинг 3 хил: қаторли, уяли ва сепиш усуллари ёрдамида амалга оширилади. қаторли экишда маркер ёки чизғич билан белгиланган эгатчаларга ҳамда катта майдонларга сеялка ёрдамида экишдир. экишнинг уяли усулида йирик уруғлар 2-3 донадан чуқурчаларга экилади. уруғлар сепма усулида қаторли ва уяли экишга кўра бир текис жойлашади. бу усул билан уруғлар иссиқхоналарга, яшикларга ва саёз идишчаларга сепилади, кўчатлар эса кейинчалик бошқа жойларга кўчириб ўтқазилади. уруғларни сепишда уларни майдон бўйича имконияти борича бир текис, зич қилмасдан сепиш керак акс ҳолда кўчатлар сиқилиб, нозик бўлиб қолади ва уларни сайраклатиш учун кўп вақт сарф қилинади. майда уруғларни бир текис сепиш учун қум ёки бўр билан аралаштирилади, жуда майда уруғларни эса, масалан бегония яхши кўриниши учун қор қатлами ёки …
2 / 6
соғлом кўчатлар эса бошқа жойга кўчириб ўтқазилади. тупроқни юмшатиш – гулчиликда тупроқ қўлда (кетмонда, тешада) юмшатилади. шунинг учун қатқалоққа қарши ҳар қандай иш таҳсинга сазаворлир. бундай ишлар қаторига - қумлаш, тупроққа чиринди, компост, баргли тупроқни қўшиш, гулловчи ўсимликлар тагидаги тупроқни енгил юмшатиш, унинг устини толали юмшоқ моддалар (ярим чириган ўғит, йирик заррали қум, шоли қипиғи) билан ёпиш кабилар киради. ернинг устки унумдор қатламидан тупроқ тайёрлаш учун қўй қўтанлари бўлган ерлардан, майсазорлардан, ўт зич ўсган ерлардан кузда тўкилган япроқлар тўкилган йиғиндисидан йиғиб олиб, эни 1-1,5 м, узунлиги исталган ўлчовдаги ўраларда жамланган ҳолда чиритилади. сув солиб суюлтирилган гўнгларни шарбат тариқасида аралашмага қўйиб, йил давомида 2-3 марта яхшилаб ағдарилгандан сўнгра чиринди ҳосил бўлади. чириндилардан тайёрланган тупроқлар. ўзбекистон шароитида асосан иссиқхона қолдиқларидан олинади. бунда куз пайтида пахта ва пахта заводларидан, варақадан чиққан чиқиндилар гўнглар билан аралаштириб, баланд-баланд уюмлар шаклида тўпланади. сўнгра эса унга яхшилаб сув сепилади. 3-4 кун ўтгач, унинг ички томони қизий бошлайди …
3 / 6
и. гулчиликни тўғри ташкил қилиши учун берилган жойнинг иқлим хусусиятларини ҳисобга олиш зарур, чунки шунга кўра манзарали ўсимликлар навларини танлаш осон бўлади. иқлим маълумотларига кўра қуйидагилар аниқланади: вегетация ва гуллаш вақтлари, ўсимлик уруғларини баҳорда сепиш ва кўчатларини ўтқазиш, кузда эса йиғиш муддатлари, шунингдек, кўп йиллик гулларнинг қишлаш имкониятлари. ўсимликлар ҳаёти ташқи муҳит шароитларига бевосита боғлиқдир. уларнинг ўсиш ва ривожланишига таъсир ўтказувчи асосий омиллар - иссиқлик, сув, ёруғлик, ҳаво ва озиқ моддалардир. гулчи гулни етиштирар экан, уларнинг ривожланиши учун қулай шароит яратиш, яъни юқоридаги барча омиллар ўзаро энг қулай муддатларда бўлишига эришиши керак. маълумки, барча ўсимликлар ҳаёт фаолияти учун ҳаво зарур, яъни очиқ жойнинг рельефи, ҳимоя чизиғи турлари, тупроқ хусусиятлари ва ҳоказоларга кўра ўзгарувчи маълум газ муҳити зарур. ёпиқ ерда газ муҳитини шамоллатиш, карбонат ангидрид гази билан тўйинтириш орқали назорат қилиш мумкин. ўсимликларнинг нафас олиш интенсивлиги ривожланишнинг турли даврида турлича. айниқса, унаётган уруғлар кўп нафас олади. ўсиш суръати ошиши билан нафас …
4 / 6
водород, азот, фосфор, олтингугурт, темир ва бошқа элементлардан ташкил топган. бундан ташқари, ўсимликларда кичик миқдорда бор, марганец, мис, рух, йод ва баъзи бошқа микроэлементлар ҳам мавжуд. ўсимликлар ўртача (ўсимлик қуруқ массаси оғирлигининг фоизида) углерод -45, кислород -42, водород -6, 5, азот- 1, 5, бошқа моддалар (фосфор, калий, калъций, магний, темир ва бошқа) 560 миқдорларда мавжуддир. айнан номлари келтирилган моддаларни ўсимликда камайиши эса улаони манзарасиз бўлиб, нобуд бўлишига олиб келади. ўсимлик барча озиқ элементларни тупроқ ва ҳаводан олади. ўсимликларнинг манзаралилигини ошириш ва кўпайтириш ишларини самарали олиб бориш учун уларни тўғри озиқлантириш керак. бу ишларда органик ва минерал ўғитлар аралашмаларидан кенг фойдаланилади. маълумки, азот, фосфор, калий, калъций тупроқда катта миқдорда мавжуд бўлса ҳам, кўпинча ўсимлик учун яроқсиз шаклдадир. шунинг учун, мавжуд унумдорликни самарали унумдорликка айлантириш шароитларни яратишга, тез таъсир қилувчи омиллар - ўғитлар (органик ва минерални қўллашга тўғри келади). бу ўсимликни ўстиришда муҳим агротехник чора-тадбирлардан ҳисобланади. минерал ўғитлар. гулчилик бўйича илмий изланишлар …
5 / 6
рангли ва охирида сариқ ёки қизғиш рангли майда баргли. баргларнинг сарғайиши қари барглардан бошланади. муддатидан илгари барг тўкилиши кузатилади, натижада гуллар секинлашади ва ўсимликни ташқи кўриниши ўзгаради. фосфорли ўғитлар. фосфор ўсимликлар ҳаётида катта роль ўйнайди. бу ўсимликда катакли ядро бўлиниш жараёнида ва янги органлар ҳосил бўлишида қатнашувчи мураккаб оқсиллар таркибига кириб, крахмал, шакар ва ёғларни йиғилишига ёрдам беради. фосфор етишмаганда айниқса, бошланғич даврда ўсимликни илдиз тизими кучсиз ривожланади. ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши тўхтайди, баргларда қизил ва бинафша доғлар пайдо бўлади, секин аста қурийди ва тўкилади, ўсимликларни ҳосилдорлиги пасаяди, кўриниши дағаллашади. ўсимликлар кўпроқ гуллаш ва мева тугиш вақтида фосфорга эҳтиёж сезадилар. калийли ўғитлар - цитоплазма хусусиятларига, оқсил ва углеводларнинг ҳосил бўлиши ва айланишига таъсир кўрсатиб, ўсимликнинг тез ўсишига, озиқ моддалар ҳаракатига, совуқ ва замбуруғли касалликлар ҳамда бошқа ёқимсиз шароитларга чидамлиликнинг ошишига ёрдам беради. калий тақчиллигида ўсимликнинг ўсиши секинлашади. илдиз тизими ёмон шаклланади, поялар бўғини калталашади, барглар хира кўк-яшил рангда бўлади. барг …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 6 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "гулли усимликларни экиш усуллари ва агротехник чора-"

гулли усимликларни экиш усуллари ва агротехник чора- тадбирлар, тупрок тайёрлаш тартиби. гулли ўсимликларни кўкаламзорлаштириш ишлари учун етиштиришнинг энг самарали услуби бу уларни уруғларидан кўпайтириш ҳисобланади. экиш усули экилаётган уруғ миқдорига, экиш жойига, вақтига шунингдек ҳажмига боғлиқ. уруғ экишнинг 3 хил: қаторли, уяли ва сепиш усуллари ёрдамида амалга оширилади. қаторли экишда маркер ёки чизғич билан белгиланган эгатчаларга ҳамда катта майдонларга сеялка ёрдамида экишдир. экишнинг уяли усулида йирик уруғлар 2-3 донадан чуқурчаларга экилади. уруғлар сепма усулида қаторли ва уяли экишга кўра бир текис жойлашади. бу усул билан уруғлар иссиқхоналарга, яшикларга ва саёз идишчаларга сепилади, кўчатлар эса кейинчалик бошқа жойларга кўчириб ўтқазилади. уруғларни сепишда уларни м...

Этот файл содержит 6 стр. в формате PDF (161,8 КБ). Чтобы скачать "гулли усимликларни экиш усуллари ва агротехник чора-", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: гулли усимликларни экиш усуллар… PDF 6 стр. Бесплатная загрузка Telegram