binoq rekonstruksiyasi tehnologiyasi

PDF 16 sahifa 2,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
aлишер навоий номидаги самарканд давлат университети маънавий ва маърифий ишлар буйича биринчи проректори тузилмаси 18-маъруза. биноларни реконструкциялаш технологияси режа 1.конструкцияларни кучайтириш 2. реконструкция ишларини бажаришда меъѐрий талаблар. фан ўқ: э.т.ашуров 1.конструкцияларни кучайтириш биноларда янги технологик қурилмалар ўрнатилганда қаватлар сони оширилганда юкламаларнинг ошиши натижасида, хамда конструкциялар қисман ѐки бутунлай юк кўтариш қобилиятини йўқотганда конструкцияларни кучайтиришга тўғри келади. айрим ҳолларда конструкцияларни кучайтириш уни янгисига алмаштиришга нисбатан кам сарфли бўлади, чунки янгисини ўрнатиш ишлари анча мураккаб жараѐн ҳисобланади. конструкцияларни кучайтириш ишлари ҳар-хил даражада корхонанинг иш фаолиятини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади. бунда бинонинг ҳажмий-режавий ечими ва технологик қурилмаларнинг жойлашиши, ишларни олиб бориш шароити, хавфсизлик техникаси талаблари эътиборга олинади. асос грунтларини кучайтириш. мавжуд бино асосини кучайтиришда цементлаш, силикатлаш, термик ишлов бериш, электр силикатлаш ва синтетик смолалар билан ишлаш усуллари қўлланилади. асосни кучайтиришнинг бошқа усуллари – бу буроинъекцион илдизсимон қозиқ ўрнатиш. бунинг учун пойдевор орасидан диаметри 89…280 мм, 50...40 м узунликда скважина бурғуланиб 10...16 мм …
2 / 16
ириш арматураси; 4 – кучайтирилаѐтган устун; 5 – устун ғилофи. 2-расм: лентасимон пойдеворни кенгайтириб кучайтириш: 1 – кучайтирилаѐтган пойдевор; 2 – кенгайтириш арматура каркаси; 3 – металл қувур; 4 – шпурлар. ғишт, харсангтош, бетон ва темир-бетон пойдеворларни кучайтиришда ишларни бажаришнинг умумий схемасида жараѐнлар кетмакетлиги қуйидагича амалга оширилади: - ер ости сувининг сатҳини пасайтириш, агар мавжуд бўлса; - пойдеворнинг икки томонидан траншея қазиш; - пойдевор юзаларини тозалаш; - пойдевор деворида юк бўшатувчи тўсин ўрнатиш учун тешик очиш; - пойдеворнинг кенгайтирилган қисмини арматуралаш, яхлит армокаркас ҳосил қилиш; - қолип ўрнатиш; - бетон қоришмасини вибрациялаб жойлаш; - бетонни парвариш қилиш ва қолипларни ажратиш; - гидроизоляция ишлари; - бўшлиқларни қайта тўлдириш ва отмостка қуриш. пойдеворларни кучайтириш узунлиги 10...12 м дан ортиқ бўлмаган участкаларга ажратилиб бажарилади, кейинги участкани бетонлаш, олдиндаги участкадан 3 кундан кейин бошланиши лозим. ғишт конструкцияларни тузатиш ва кучайтириш. кучайтириш ишлари қуйидаги амалга оширилади: ѐриқларни беркитиш; қопламалар ўрнатиш; шикастланган участкаларни қайта териш; ҳажмий …
3 / 16
б ), сувоқли (в ) қоплама билан кучайтириш: 1 – планкалар 3 × 5; 2 – уголок (бурчаклик); 3 – пайванд; 4 – стерженлар ø 5 ... 12 мм; 5 – хомутлар ø 4 ... 10 мм; 6 – бетон в 12,5 ... в 14; 7 – стерженлар ø 6 – 12 мм; 8 – қоришма марка 50 ... 75; 9 – ғишт терими; қоплама ўрнатишда суваш усули хам қўлланилади. бунда юзани тайѐрлаш ва арматура ўрнатиш олдинги усулларидагидек амалга оширилиб, сўнгра 2 – 3 см қалинликда бир қанча қатлам цементли қоришмада сувалади. хар қайси сувоқ қатламидан сўнг 3 суткагача сувоқ қотиши учун танаффус қилинади. металл қоплама 2 та асосий элементдан ташкил топиб, икки дераза ва эшик ўртасидаги девор ва устунларнинг бурчакларига цемент қоришмага вертикал ўрнатиладиган пўлат уголоклар ва уларни бирлаштирувчи металл тилимли хомутлардан иборат. металл каркасни коррозиядан сақлаш мақсадида цементли қоришма билан суваб қопланади (4-расм). 4-расм. бўшлиқлар орасидаги ғиштли деворни …
4 / 16
тириш: 1- кучайтириладиган конструкция; 2- кучайтириш элементлари; 3-ҳимоя қатлами; 4- шчитли қолип маҳкамловчи хомут билан; 5-иньектор; 6-шланг. 3. реконструкция ишларини бажаришда меъѐрий талаблар. қурилиш ишларини олиб бориш тартибини ифодаловчи асосий хужжатлар, бу объектни реконструкциялаш лойихаси, ташкилий-технологик хужжатлар, хамда қмқ–ііі қисмининг бевосита тааллуқли боблари хисобланади. объектнинг реконструкцияси сифатини қурилиш ишларининг барча даврларда ишонарли таъминлаш учун тизимли дастлабки ва жорий назоратларни ташкил этиш лозим. дастлабки назоратда лойиха ва ташкилий-технологик хужжатлар текширилади, хамда қурилиш материаллари, конструкцияларнинг сифати қўйиладиган талабларга жавоб бериши аниқланади. хужжатларни текширишда унинг комплектлиги, тўлалиги ва реконструкцияланадиган объектнинг ишлаб чиқариш шароитларининг хисобга олиниши ва қурилиш ташкилотининг ресурслар бўйича имкониятлари тўғрисида маълумот, хамда хужжатларнинг сифатли расмийлаштирилиши ва келишилганлик имзоларининг мавжудлиги кўриб чиқилади. қурилиш материаллари ва конструкциялари текширилганда паспорт ва сертификатларнинг мавжудлигини текширилади, куриш ва лаборатория усулида материал ва конструкциялар тавсифи аниқланади, хамда уларнинг лойиха, меъѐрлар талабларига мослиги аниқланади. бундан ташқари қурилиш ишчиларининг сохаси ва малакаси, бажариладиган ишларнинг турига ва мураккаблигига мослигини хам …
5 / 16
ар иш бажарилиши вақтида ѐзилади. объект реконструкциясида ва янги қурилишда мехнат хавфсизлиги бўйича давлат стандартлари қмқ 3.01.02 – 00 талабларини бажариш лозим. реконструкцияга тайѐргарлик даврида қурилиш ташкилоти буюртмачи билан биргаликда мехнат мухофазаси бўйича тадбирлар ишлаб чиқади ва унга амал қилишда улар баравар жавобгардирлар. назорат саволлари: 1. биноларни реконструкциялаш технологияси. 2. объектларни реконструкциясида ишларнинг таркиби. 3. қурилиш конструкцияларини ажратиш ва бузиш. 4. конструкцияларни кучайтириш. 5. реконструкция ишларини бажаришда меъѐрий талаблар. эътиборингиз учун рахмат!

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"binoq rekonstruksiyasi tehnologiyasi" haqida

aлишер навоий номидаги самарканд давлат университети маънавий ва маърифий ишлар буйича биринчи проректори тузилмаси 18-маъруза. биноларни реконструкциялаш технологияси режа 1.конструкцияларни кучайтириш 2. реконструкция ишларини бажаришда меъѐрий талаблар. фан ўқ: э.т.ашуров 1.конструкцияларни кучайтириш биноларда янги технологик қурилмалар ўрнатилганда қаватлар сони оширилганда юкламаларнинг ошиши натижасида, хамда конструкциялар қисман ѐки бутунлай юк кўтариш қобилиятини йўқотганда конструкцияларни кучайтиришга тўғри келади. айрим ҳолларда конструкцияларни кучайтириш уни янгисига алмаштиришга нисбатан кам сарфли бўлади, чунки янгисини ўрнатиш ишлари анча мураккаб жараѐн ҳисобланади. конструкцияларни кучайтириш ишлари ҳар-хил даражада корхонанинг иш фаолиятини ҳисобга олган ҳолда олиб бор...

Bu fayl PDF formatida 16 sahifadan iborat (2,4 MB). "binoq rekonstruksiyasi tehnologiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: binoq rekonstruksiyasi tehnolog… PDF 16 sahifa Bepul yuklash Telegram