товарлар, ишлар ва хизматларга баҳоларнинг ўрнатилиши ва қўлланилишининг давлат томонидан тартибга солиниши

DOC 132,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350124784_13537.doc товарлар, ишлар ва хизматларга баҳоларнинг ўрнатилиши ва қўлланилишининг давлат томонидан тартибга солиниши товарлар, ишлар ва хизматларга баҳоларнинг ўрнатилиши ва қўлланилишининг давлат томонидан тартибга солиниши режа: 1. товарлар, ишлар ва хизматлар учун баҳоларнинг аҳамияти ва вазифаси. 2. баҳоларни белгилаш ва қўллаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари 3. баҳо интизомига риоя қилиш юзасидан текшириш олиб борувчи давлат бошқарув идоралари 4. тадбиркорлик фаолияти соҳасида қўлланиладиган баҳоларнинг турлари 5. нарх-навони белгилашда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва бурчлари. 6. давлат нарх-наво интизомини бузганлик учун тадбиркорларнинг жавобгарлиги. 1. товарлар, ишлар ва хизматлар учун баҳоларнинг аҳамияти ва вазифаси. бозор муносабатлари шаклланиб боришида хўжалик юритувчи субъектларнинг мустақиллигини таъминлаш энг долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. шунинг учун ҳам ўзбекистон республикаси мустақилликка эришганидан кейинги йилларда қабул қилган қонунларининг аксарияти айнан шу муаммони ҳал қилишга қаратилди ва натижада турли мулк шаклларига асосланган корхоналар товар ишлаб чиқаришда, ишларни бажаришда, хизматлар кўрсатишда хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнининг кўпгина йўналишларини мустақил амалга ошириш имкониятга эга бўла бошлади. …
2
ир. хўжалик юритувчи субъектларининг хўжалик фаолиятини амалга оширишда ишлаб чиқарувчиларнинггина манфаатлари ётмасдан, балки давлат ва жамият, истеъмолчилар манфаатлари ҳам ётади. шунинг учун ҳам ана шу турли манфатларни мувофиқлаштириш талаб этилади, яъни бир томондан, тадбиркорнинг фаолиятини эркинлаштириш билан бирга иккинчи томондан, табиий атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, санитария, стандартлаштириш қоидаларининг амал қилишига, нарх-наво, интизомга риоя қилинишига, солиқларнинг ўз вақтида тўланишига, соф рақобатлашувни ташкил этишга қаратилган ҳуқуқий нормалар ишлашини таъминлаш вазифаси туради. юқоридагилардан келиб чиқиб, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниши кўп жиҳатдан турли субъектлар манфаатларининг муштараклигидан келиб чиқади. шу нақтаи назардан олиб қараганимизда товарлар, ишлар, хизматларга баҳоларнинг ўрнатилиши ва қўлланилиши ҳам давлат томонидан тартибга солиб борилмоғи лозим. «баҳо» иқтисодий категория сифатида сотувчи ва харидорнинг келишувига мувофиқ харидорга берилган товар (иш ёки хизмат) учун тўлашга рози бўлинган пул ёки бошқа мулкий эквивалентдир. баҳо талаб ва таклифнинг таъсири асосида шаклланади. келиб чиқиши бўйича баҳо товарни ишлаб чиқариш учун ижтимоий зарур сарфланган харажатни англатиб, …
3
мас, баҳоларни бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда эмас, балки давлат томонидан белгиланган режа топшириқларига мувофиқ тарзда ижтимоий вазифалардан, мудофаа, алоҳида фаолият ва тармоқларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда давлат томонидан қатъий белгилар эди. албатта, баҳоларнинг давлат томонидан қатъий белгиланиши давлат бюджетининг шакллантирилиши, ижтимоий ва жамият аҳамиятига молик соҳаларга марказлаштирилган тартибда маблағларнинг ажратилиши масалаларини самарали ҳал қилишга имконият берар эди. лекин баҳоларни шакллантиришнинг бозор услубидан воз кечилиши иқтисодий қонунларнинг самарали ишлаши учун тўсқинлик қилар эди. ишлаб чиқаришда иқтисодий манфаатдорликнинг бўғилишига, талабгор бўлган товарларни ишлаб чиқаришга бўлган қизиқишнинг сўнишига, сифатсиз товарлар ишлаб чиқаришга, капиталнинг самарали ишлашига эришишга бўлган ҳаракатларни бўғишга, хуллас бозорни ўз-ўзидан ҳаракатга келтирувчи механизмларнинг қотиб қолишига олиб келган эди. баҳоларнинг директив ўрнатилиши ижтимоий зарур ҳаракатларни аниқ белгиламасдан, уларни ишлаб чиқаришга жалб этишгина ҳисобга олинар эди. бундай ёндашув билан ишлаб чиқариш самарадорлигини оширмас, илмий-техника тараққиётига бўлган қизиқишни оширмас, товарлар рақобатбардошлигини таъминламас эди. бу эса жамиятда хўжасизлик, бошбошдоқлик, рақам кетидан қувиш, …
4
жамғармаларнинг қадрсизланишига, аҳолининг анчагина қисми турмуш даражасининг пасайишига, бутунлай ёки қисман ишсизлар сонининг ўсишига олиб келди"[1]. шунинг учун ҳам давлат ва хавфсизлик жамият олдида баҳоларни бозор қонуниятларига мувофиқ ташкил этишдек қийин вазифани бажариш билан бирга баҳоларнинг стихияли шаклланишининг олдини олишдек муҳим вазифа турар эди. биз "эсанкиратадиган"дан қатъиян воз кечдик ва ташқаридан бўлган тазйиққа қарамай, нархларни аста-секин, олдиндан ишлаб чиқилган тартиб асосида эркинлаштиришга қарор қилдик. бундай ёндашув корхоналар ва аҳолининг бозор муносабатлари ҳамда эркин нарх белгилаш шароитларига ларзага тушмасдан мослашиб олиш имконини берди[2]. юридик категория сифатида баҳо қатор аҳамиятларга эга. баҳо фуқаролик ҳуқуқий шартноманинг муҳим шартларидан бири бўлиб ҳисобланган. фкнинг 418-моддасининг мазмунидан шу нарса англашиладики, шартномадаги товар баҳога оид шартлар, аввалги қонун ҳужжатларида бўлгани каби асосий шартлар сирасига кирмайди. шартнома тарафлар келишуви билан белгиланган баҳо бўйича ижро этилади. ушбу умумий қоидадан истиснолар шартномаларнинг айрим турлари ҳақидаги қонун-ҳужжатларида белгилаб берилади[3]. хусусан, «хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, баҳо хўжалик …
5
о ларда ҳамда белгиланган баҳоларда ҳам қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиқларининг шаклланишига асос бўлади. баҳо, шунингдек савдо устамалари ва бошқа устамаларнинг белгиланиши ва қўлланишида ҳам муҳим аҳамият касб этади. шуни қайд этиб ўтмоқ лозимки, ҳатто эркин баҳо ҳам ўз-ўзидан белгиланмайди. балки улар муайян қоидаларга асосланган ҳолда вужудга келади. бунда нарх-навонинг ҳуқуқий тартибга солинишига эътибор бериш лозим. нарх-навонинг шаклланиши устамалар қўшилган қиймат солиғи, акцизлар билан амалга оширилади ва улар барча баҳоларга тааллуқли. бевосита баҳолар давлат томонидан директив белгиланиши асосида айрим товарларга нисбатан тўғридан-тўғри белгиланади. баҳони тўғридан-тўғри белгилаш турли услубларда бўлиши мумкин. 2. баҳоларни белгилаш ва қўллаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари баҳоларни белгилаш ва қўллаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари моҳиятини таҳлил қилишда бозор иқтисодиёти шароитида баҳоларни белгилашда давлатнинг аралашувига фақат алоҳида истесноли ҳолатлар бўйича йўл қўйилиши нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ёндашмоғимиз лозим. аввало, ўзбекистон республикаси конституциясига мувофиқ, «...давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"товарлар, ишлар ва хизматларга баҳоларнинг ўрнатилиши ва қўлланилишининг давлат томонидан тартибга солиниши" haqida

1350124784_13537.doc товарлар, ишлар ва хизматларга баҳоларнинг ўрнатилиши ва қўлланилишининг давлат томонидан тартибга солиниши товарлар, ишлар ва хизматларга баҳоларнинг ўрнатилиши ва қўлланилишининг давлат томонидан тартибга солиниши режа: 1. товарлар, ишлар ва хизматлар учун баҳоларнинг аҳамияти ва вазифаси. 2. баҳоларни белгилаш ва қўллаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари 3. баҳо интизомига риоя қилиш юзасидан текшириш олиб борувчи давлат бошқарув идоралари 4. тадбиркорлик фаолияти соҳасида қўлланиладиган баҳоларнинг турлари 5. нарх-навони белгилашда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва бурчлари. 6. давлат нарх-наво интизомини бузганлик учун тадбиркорларнинг жавобгарлиги. 1. товарлар, ишлар ва хизматлар учун баҳоларнинг аҳамияти ва вазифаси. бозор муносабатлари шаклланиб боришида хўжалик юритувчи суб...

DOC format, 132,5 KB. "товарлар, ишлар ва хизматларга баҳоларнинг ўрнатилиши ва қўлланилишининг давлат томонидан тартибга солиниши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.