кимматли когозлар бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши

DOC 119,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1406011634_57403.doc кимматли когозлар бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши кимматли когозлар бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши режа. 1. кимматли қоғозлар бозорининг давлат томонидан тартибга солинишининг моҳияти. 2. кимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи органлар. 3. ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорига оид қонун ҳужжатларининг такомиллашуви. 1. кимматли қоғозлар бозорининг давлат томонидан тартибга солинишининг моҳияти. кимматли қоғозларнинг бир маромда ва хатарсиз муомалада бўлиши учун мазкур соҳага оид қонуний меъёрларни барпо этиш ҳамда уларни доимий равишда такомиллаштириб боришни, оддий фуқародан тортиб, то давлат органларигача қимматли қоғозлар бозорининг барча иштирокчилари томонидан қонунчиликка риоя этилишини назорат қилишни ўзида уйғунлаштирувчи тизим зарур. тизим сармоядорларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва сақлашга йўналтирилиши лозим, чунки айнан улар қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг ичида энг заиф ҳамда кўп сонли унсур ҳисобланишади. ушбу тизимда танглик ҳолатини соғломлаштиришга ёки фонд бозори иштирокчиларининг турли қатламлари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар тизимида содир бўладиган номутаносибликларни, фонд бозори ва бозор иқтисодиётининг бошқа секторларининг ўзаро алоқалари соҳасидаги келишмовчиликларни қидириб топиш, қимматли …
2
орининг асосан давлат идоралари томонидан тартибга солинишини ва бундай тартибга солиш бўйича ваколатларнинг кичик қисмини ўзини-ўзи тартибга солувчи ташкилотларга берилишини назарда тутади (франция). иккинчи модел, аксинча, фонд бозорини тартибга солиш бўйича мавқеларнинг энг катта ҳажмини ўзини-ўзи тартибга солувчи ташкилотларга берилишини назарда тутади, бунда давлат фақат асосий назорат қилиш ваколатларини сақлаб қолади (буюк британия). кўпчилик ҳолларда эса биринчи ва иккинчи моделларнинг уйғунлашуви кўзга ташланади. кимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш жараёнида давлат қуйидаги асосий вазифаларни бажаради: 1) қонун чиқариш вазифаси (қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш концепциясини, уни амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиш, дастурни бошқариш) – фонд бозоридаги муносабатлар ривожланишининг мақсади ва асосий йўналишларини белгилаш, қимматли қоғозлар бозоридаги муносабатларнинг тамойилларига, бозор инфратузилмаларининг фаолият кўрсатишига, профессионал иштирокчилар ҳамда савдолар ташкилотчиларининг мақомига, сармоядорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга тааллуқли асосий (фундаментал) ҳуқуқий меъёрларни белгилаш; қимматли қоғозлар бозоридаги муносабатларнинг ривожланиш мониторингини амалга ошириш; 2) ресурслар (давлат ва хусусий ресурслар)ни қимматли қоғозлар бозорини ташкил этиш мақсадлари учун тўплаш; …
3
идан хабардор қилиш, эмитентлар, сармоядорлар, инвестиция муассасалари, фонд биржалари ва шу кабилар томонидан ахборотнинг ошкор этилишини таъминлаш, йўқотишлардан суғурталаш (шу жумладан, инвестицияларни суғурталашнинг давлат ёки аралаш схемалари); 6) фонд бозорида сармоядорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриш, шу жумладан, эмиссияларни рўйхатга олиш, чет эл қимматли қоғозларини миллий бозорларда муомалада бўлишига рухсат бериш, эмитентлар ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг фаолиятини назорат қилиш, шунингдек, қимматли қоғозлар бозори тўғрисида қонун ҳужжатларини қабул қилиш. кимматли қоғозлар бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши ваколатли органлар томонидан қуйидаги йўллар билан амалга оширилади: · қимматли қоғозлар ва эмиссия проспектини рўйхатга олиш, эмитентлар томонидан уларда кўзда тутилган шартлар ҳамда мажбуриятларга риоя этилишини назорат қилиш; · эмитентлар ва бозор иштирокчилари томонидан қимматли қоғозлар ҳақидаги ахборотнинг ошкор этилишини таъминлаш; · мутахассисларни шаҳодатлашдан ўтказиш, инвестиция муассасаларига лицензиялар бериш ва улар фаолиятини назорат қилиш; · сармоядорлар ва қимматли қоғозлар бозорини бошқа иштирокчиларининг шикоятларини кўриб чиқиш ҳамда улар бўйича хулосалар …
4
алга оширувчи органлар қуйидагилар ҳисобланади: давлат мулки қўмитаси, қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, молия вазирлиги, марказий банк. қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларни солиққа тортиш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда давлат солиқ қўмитаси ҳам иштирок этади. адлия вазирлигининг роли ҳам алоҳида, у мазкур соҳага оид ишлаб чиқилган ва кўриб чиқиш учун тақдим этилган у ёки бу меъёрий ҳужжатларнинг амалдаги қонунчиликка мос келишини экспертизадан ўтказади. кимматли қоғозлар бозорини давлат томонидан тартибга солишнинг энг муҳим усулларидан бири – бу қимматли қоғозларни муомалага чиқаришда уларнинг рўйхатдан ўтказилиши ҳисобланади. қимматли қоғозлар ҳаракатининг ушбу босқичида тартибга солувчи орган қимматли қоғозлар эмиссияси аниқ инвестицион лойиҳа остида амалга оширилаётганлигига, сармоядорларнинг маблағлари самарали, олдиндан ишлаб чиқилган бизнес-режага мувофиқ сарфланишига ва кейин фойда келтиришига ишонч ҳосил қилиши керак. айнан эмиссияни рўйхатга олиш чоғида тартибга солувчи орган товламачиликнинг олдини олиш мақсадида эмитентнинг фаолиятини олдиндан назорат қилади. фонд бозорининг давлат томонидан назорат қилиниши жараёнида лицензиялаш муҳим …
5
ган тартибда рўйхатга олиниши зарур. қимматли қоғозлар билан тузиладиган битимлар улар амалга оширилаётган вақтда рўйхатга олиниши ва савдолар ўтказилаётган жойда харид қилиш ёки сотиш учун тузиладиган шартномалар бўйича ҳисоботлар кўринишида расмийлаштирилиши лозим. фонд биржаларида бирор бир эмитент қимматли қоғозларининг нархи кескин тушиб кетса, давлат нозири сармоядорлар томонидан катта талофатларга йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида савдоларни вазият аниқлангунга қадар тўхтатиб туриши мумкин. 2. кимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи органлар. фонд бозорини тартибга солиш жараёнида мазкур мамлакатда фонд бозорини тартибга солиш ваколатига эга бўлган ва қимматли қоғозлар бозорининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш бўйича жавобгарликни ўз бўйнига олган орган ёки органларнинг зиммасига юклатилган. турли мамлакатларда бундай органнинг вазифасини турли ташкилотлар амалга оширади. қимматли қоғозлар бозорининг давлат томонидан тартибга солинишига бўлган ёндашувларнинг ўзига хос хусусиятларига қараб мамлакатларни бир неча катта гуруҳларга ажратиш мумкин. биринчи гуруҳга кирувчи мамлакатларда фонд бозорини тартибга солувчи давлат органи сифатида бевосита қонун чиқарувчи хокимиятга ёки давлатнинг олий мансабдор шахсларига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кимматли когозлар бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши" haqida

1406011634_57403.doc кимматли когозлар бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши кимматли когозлар бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши режа. 1. кимматли қоғозлар бозорининг давлат томонидан тартибга солинишининг моҳияти. 2. кимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи органлар. 3. ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорига оид қонун ҳужжатларининг такомиллашуви. 1. кимматли қоғозлар бозорининг давлат томонидан тартибга солинишининг моҳияти. кимматли қоғозларнинг бир маромда ва хатарсиз муомалада бўлиши учун мазкур соҳага оид қонуний меъёрларни барпо этиш ҳамда уларни доимий равишда такомиллаштириб боришни, оддий фуқародан тортиб, то давлат органларигача қимматли қоғозлар бозорининг барча иштирокчилари томонидан қонунчиликка риоя этилишини назорат қилишни ўзида уйғунлаштирувчи тиз...

DOC format, 119,0 KB. "кимматли когозлар бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.