mаҳсулот, бажарилган иш, кўрсатилган хизмат сифатининг давлат томонидан тартибга солиниши

DOC 114.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663359458.doc маҳсулот, бажарилган иш, кўрсатилган хизмат сифатининг давлат томонидан тартибга солиниши mаҳсулот, бажарилган иш, кўрсатилган хизмат сифатининг давлат томонидан тартибга солиниши режа: 1. сифат тўғрисидаги қонунлар ва уларнинг аҳамияти 2. стандартлаштириш ва сертификатлаштиришни амалга оширувчи ташкилотларнинг тизими ва уларнинг ваколатлари. 3. стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг турлари ва уларнинг қўлланиш тартиби. 4. маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар сифатини ҳуқуқий тартибга солиш. 5. стандартлар ва сертификатлар тўғрисидаги қонунларга риоя қилиш юзасидан текшириш ва назорат ўтказишнинг ҳуқуқий тартибга солиниши. 6. маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматнинг сифатини таъминлашда шартноманинг роли. сифат тўғрисидаги қонунлар ва уларнинг аҳамияти ўзбекистон республикасининг мустақил давлат сифатидаги тараққиёти аҳолининг моддий ашёларга ва турли хилдаги хизматларга бўлган эҳтиёжларини таъминлашга кенг имконият яратади. шу сабабли, республикамизда товар ишлаб чиқариш, истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш ва иш бажариб бериш борган сари ривожланиб бормоқда. эндиги асосий вазифалардан бири ишлаб чиқарилган товарнинг, кўрсатилган хизматнинг сифатли бўлишига эришишдир. сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқарган тадбиркор рақобатга бардош беролмай, синиб қолиши …
2
. бундай қонунлар жумласига ўзбекистон репсубликасининг «стандартлаштириш тўғрисида»ги, «метрология тўғрисида»ги, «маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларини киритиш мумкин. бу қонунларнинг ҳар бири ишлаб чиқиладиган маҳсулот, бажариладиган иш ва кўрсатиладиган хизматларнинг аввало аҳолининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига, атроф-муҳит учун хавфсиз бўлишига ва ресурсларни тежаш масалаларига истеъмолчиларнинг ва давлат манфаатини ҳимоя қилиш билан биргаликда уларнинг сифатли бўлишини ҳам белгилаб беришга қаратилган. бинобарин, ўзбекистон республикасининг «стандартлаштириш тўғрисида»ги қонунининг маҳсади маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг аҳоли учун хавфсиз бўлишини, маҳсулотларнинг ўзаро алмашинувчанлигини ва бир-бирига мос келишини, маҳсулотларнинг сифатини ва рақобат қила олишини таъминлашдан, фан ва техника тараққиёти даражасига, шунингдек аҳолининг ҳамда халқ хўжалигининг эҳтиёжларига мувофиқ ҳолда бўлишига мувофиқлаштиришдан иборат. стандартлаштиришнинг мақсади яна барча турдаги ресурслар тежалишига кўмаклашишдан, ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашдан, ижтимоий-иқтисодий илмий-техникавий дастурлар ва лойиҳаларини амалга оширишдан, халқ хўжалиги объектларининг хавфсизлигини, ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашдан; истеъмолчиларни маҳсулот номенклатураси ҳамда сифати тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот билан таъминлашдан иборат. …
3
илан амалга оширилади. метрология ўлчовларини таъминлаш усули ва воситаларига ҳамда бу борада давлат назоратининг амалга оиширилишига қараб бир неча хилда олиб борилади ва фойдаланилади. жумладан, ягона ўлчов бирлиги бу ўлчовларнинг натижалари қонунлаштирилган бирликларда акс эттирилганлигидир бўлса. ўлчов воситаси эса ўлчовлар учун фойдаланиладиган ва нормаланган, метрологик хусусиятга эга бўлган техника воситасидир. маҳсулотларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг сифатли бўлишини таъминлашда давлат эталони, бирлик эталони кабилардан ҳам фойдаланилади. жумладан, бирлик эталони физик ўлчов бирлигини бошқа ўлчов воситаларига ўтказиш мақсадида уни қайта ҳосил қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган ўлчов воситаси бўлса, давлат эталони эса ваколат берилган органнинг қарори билан ўзбекистон республикаси ҳудудида ўлчов бирлигининг ўлчами сифатида эътироф этилган эталондир. ўзбекистон республикасида метрология хизмати давлат метрология хизматидан ва юридик шахсларнинг метрология хизматларидан иборат. шунга кўра метрология хизмати давлат органлари ва юридик шахсларнинг метрология хизматлари тармоғи ҳамда уларнинг ўлчовлар ягона бирликда бўлишини таъминлашга қаратилган фаолиятдан иборатдир. метрологиянинг тўғри олиб борилиши устидан давлат назорати олиб борилади. давлат метрология …
4
тларнинг жаҳон бозорида рақобат қила олишини таъминлаш; мамлакатимизнинг корхоналари, қўшма корхоналар ва тадбиркорлар халқаро миқёсдаги иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорликда ва ҳалқаро савдо-сотиқда иштирок этишлари учун шароит яратиш; истеъмолчини тайёрловчининг (сотувчининг, ижрочининг) виждонсизлиги, инсофсизлигидан ҳимоя қилиш; маҳсулот тайёрловчи (сотувчи, ижрочи) таъкидланган сифат кўрсаткичларининг қанчалик мақсадга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадларида амалга оширилади. стандартлаштириш ва сертификатлаштиришни амалга оширувчи ташкилотларнинг тизими ва уларнинг ваколатлари. ишлаб чиқариладиган товарлар ва маҳсулотлар, бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматларни стандартлаштириш, шунингдек сертификациялаш республикамиз аҳолисининг ва давлатимизнинг манфаатларини ҳисобга олиб, тегишли ташкилотлар томонидан амалга оиширилади. бундай ташкилотларнинг тизими ва уларнинг ваколатлари ўзбекистон республикасининг «стандартлаштириш тўғрисида»ги қонуни билан белгилаб берилган. ушбу қонуннинг 2-моддасида белгиланишича, ўзбекистон республикасида стандартлаштириш ишларини ўтказишнинг умумий ташкилий-техник қоидаларини тартибга солиб турувчи давлат стандартлаштириш тизими фаолият кўрсатади. булар ўзбекистон республикаси давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази («ўздавстандарт»); ўзбекистон республикаси давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси); ўзбекистон республикаси давлат архитекура ва қурилиш қўмитаси (давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси)дир. …
5
ификатлаштиришга доир ишларга ҳам раҳбарлик қилади. «ўздавстандарт» томонидан аккредитация қилинган ёки эътироф этилган сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари (марказлари) ҳам бу соҳада фаолият кўрсатиши мумкин. махсус соҳалар бўйича стандартлаштириш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар қуйидагилар бўлиб улар ўзларига берилган ҳуқуқ доирасида фаолият кўрсатади. жумладан, давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси-қурилиш, қурилиш индустрияси, шунингдек лойиҳалаш ва конструкциялаш соҳасида фаолият кўрсатади. давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси эса табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда атроф-муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилиш соҳасида стандартлаштириш фаолиятини амалга оширади. тиббий мақсадлардаги маҳсулотлар, тиббий техника ашёлари, дори-дармонлар соҳасида ҳамда республика саноати ишлаб чиқараётган, шунингдек импорт бўйича республикага етказиб берилаётган маҳсулотларда инсон учун зарарли моддалар миқдорини аниқлаш масалалари – ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги амалга оширади. бу ташкилотларнинг стандартлаштириш ва сертификацияни амалга ошириш борасидаги ваколатлари тегишли қонунлар билан белгиланган. жумладан, ўзбекистон республикасининг «стандартлаштириш тўғрисида»ги қонунига мувофиқ «ўздавстандарт» стандартлаштириш ишларини ўтказишнинг умумий қоидаларини, шунингдек манфаатдор томонларнинг давлат бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "mаҳсулот, бажарилган иш, кўрсатилган хизмат сифатининг давлат томонидан тартибга солиниши"

1663359458.doc маҳсулот, бажарилган иш, кўрсатилган хизмат сифатининг давлат томонидан тартибга солиниши mаҳсулот, бажарилган иш, кўрсатилган хизмат сифатининг давлат томонидан тартибга солиниши режа: 1. сифат тўғрисидаги қонунлар ва уларнинг аҳамияти 2. стандартлаштириш ва сертификатлаштиришни амалга оширувчи ташкилотларнинг тизими ва уларнинг ваколатлари. 3. стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг турлари ва уларнинг қўлланиш тартиби. 4. маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар сифатини ҳуқуқий тартибга солиш. 5. стандартлар ва сертификатлар тўғрисидаги қонунларга риоя қилиш юзасидан текшириш ва назорат ўтказишнинг ҳуқуқий тартибга солиниши. 6. маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматнинг сифатини таъминлашда шартноманинг роли. сифат тўғрисидаги қонунлар ва уларнинг аҳамияти ўзбе...

DOC format, 114.5 KB. To download "mаҳсулот, бажарилган иш, кўрсатилган хизмат сифатининг давлат томонидан тартибга солиниши", click the Telegram button on the left.