телефон ва бошқа курилмалар оркали олиб бориладиган сузлашувларни эшитиб туриш тартиби ва тактикаси

DOC 79,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350125613_13607.doc телефон ва бошқа қурилмалар орқали телефон ва бошқа қурилмалар орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш тартиби ва тактикаси режа: 1. сўзлашувларни эшитиб туришнинг умумий тартиби 2. телефон ва бошқа сўзлашувни эшитиб туриш тактикаси 3. телефон ва бошқа сўзлашув воситалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш баённомаси жиноятни тергов қилиш жараёнида далил тўплаш учун ўтказиладиган тергов ҳаракатлари қаторида жиноят-процессуал қонунда жиноят ишининг айрим ҳолатларини текшириш, исботлаш учун телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали сўзлашувни эшитиш назарда тутилган. бу тергов ҳаракатидан олинадиган маълумотлар, айниқса, уюшган жиноий гуруҳ томонидан содир қилинадиган ўта хавфли жиноятларни тергов қилишда, гуруҳ иштирокчиларининг ўзаро мулоқотидаги ишга оид сўзлашув мазмуни жиноятни очишда муҳим далил бўлиб хизмат қилади. телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган ахборотларни эшитиб бориш иш юзасидан исботланиши лозим бўлган ҳолатларни текшириш, жиноятни содир этган ва унга алоқаси бўлган шахсларни аниқлаш, уларни қаердан излаш ва ушлаб олиш, жиноят қуроллари ва бошқа объектларни яширилган жойини аниқлаш, …
2
е, юқори даражали радио тўлқинлар, космик алоқа, селектор ўтказувчи ва бошқа техник ускуналар, телетайп ва телефакс тушунилади. булардан олинадиган маълумотлар шаҳар, шаҳарлараро ва халқаро миқёсдаги сўзлашув бўлганлиги учун ҳам прокурорнинг рухсати зарурдир, акс ҳолда фуқароларнинг конституцияда кўрсатилган ҳуқуқ ва эркинликларига путур етказилади. гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш терговчининг чиқарган қарори ёки суднинг ажримига кўра амалга оширилади. процесс қатнашчилари бўлган жабрланувчи, гувоҳ ва уларнинг қариндошларига нисбатан куч ишлатиш, товламачилик, бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар содир этилиш хавфи мавжуд бўлса, сўзлашувни эшитиш учун бу шахсларнинг аризалари ёки ёзма розилиги бўлиши лозим. мазкур ҳолатларда ҳам телефон эшитувларини ўтказиш учун прокурорнинг рухсати бўлмоғи керак. баъзи ҳолларда телефон ва бошқа сўзлашув воситаларидан олиб бориладиган сўзлашувни эшитиш ва иш учун зарур бўлган маълумотлар олишни кечиктириб бўлмайдиган вазиятлари туғилиб қолади. бундай ҳолатларда терговчи мазкур тергов ҳаракатини жпкнинг 170-моддасига биноан тезкорлик билан ўтказади, акс ҳолда, қулай фурсат ўтиб кетади …
3
в тактикаси нуқтаи назаридан эшитувдан олинган маълумотларни ошкора қилинмаслиги керак, лекин гумон қилинувчи, айбланувчини сўроқ қилиш жараёнида унинг ёлғон кўрсатувини фош этиш ва тўғри ахборот олиш мақсадида унга сўзлашув ёзилган магнит тасмасини эшиттириши ва бу ҳақда сўроқ қилинувчининг огоҳлантириши лозим. 2. телефон ва бошқа сўзлашувни эшитиб туриш тактикаси тергов қилиш жараёнида жиноятда гумон қилинган шахсларни аниқлаш мақсадида қатор тезкор-қидирув чоралари ўтказилади, маълум шахслар кузатиб борилади, уларнинг турмуш, меҳнат ва бошқа фаолият хусусиятлари текширилади, қаерда, кимлар билан мулоқотда бўлишлари ва шу каби жиноятга алоқаси бўлган маълумотларни тўплашда уларни жиноий гуруҳ иштирокчилари билан олиб борган телефон ва бошқа алоқа воситалари орқали сўзлашувларини эшитиб ва қайд қилиб туриш жиноятни ўз вақтида ва тўла исботлашни кафолатлайди. мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш жиноятнинг айрим ҳолатларини аниқлаш жараёнида текширилаётган вазиятларга аниқлик киритиш, уларни исботлаш мақсадида олиб борилади. бундай ҳолларда терговчи телефон ва бошқа сўзлашув воситаларидан олиб бориладиган мулоқотни эшитиб, уни магнит тасмасига ёзиб олиш ҳақида қарор тузади …
4
ўнгра тўлалигича баённомада акс эттириш имкони бўлмайди. шунинг учун жиноят процессуал қонунида сўзлашувларни эшитиб туриш чоғида овоз ёзиш мослама, воситаларини қўлланиши белгиланган. ушбу тергов ҳаракатини ўтказиш ҳақидаги қарорда кимнинг (кимларнинг) сўзлашувларини эшитиш зарурлиги, турар-жой манзиллари, абонент рақамлари кўрсатилиши лозим. эшитиб туриш жараёнида сўзлашув мазмунини магнит тасмасига ёзиб олиш, уни сўнгра далил сифатида ишнинг алоҳида ҳолатларини исботлаш учун ишлатиш имконини яратади. сўзлашувларни эшитиб, овоз ёзиш воситаларида қайд этишни амалга оширувчи ходимлар жиноят ишининг тавсифи ҳақида хабардор бўлмоқлари мақсадга мувофиқ. чунки қачон, қаердан ва кимларнинг сўзлашувларини эшитиш ва унинг қайси бир маълумотлари жиноят ишига тегишли эканлигини назорат қилиб боришларига ва қанча муддат давомида эшитиб магнит тасмасига ёзиб боришларига ёрдам беради. буни тергов ҳаракатига тайёргарлик кўриш, амалга ошириш ва қайд қилиш жараёнини бажараётган ходимлар тактик нуқтаи назаридан ошкора қилмасликлари лозим, акс ҳолда, манфаатдор (гумон қилинган, текширилувчи) шахслар тегишли эҳтиёт чораларини кўриб, тергов ҳаракатини ўтказишга тўсқинлик қилишлари ва натижага, ҳақиқатни аниқлашга салбий таъсир кўрсатишлари …
5
каби вазиятларни бартараф қилишда таклиф қилинган мутахассис ва сўзлашувни эшитиб, ёзиб олган ходимлар тушунча бериб ёрдам кўрсатишлари мумкин. овоз ёзилган магнит тасмаси жойлаштирилган кассетани кўздан кечирар экан, терговчи умумий ҳолатига, техник кўрсаткичига, қандай маркали овоз ёзиш воситасига қайд этилганлигига, тасманинг айланиш тезлигига ва бошқа хусусиятларига эътибор беради. асосий диққат фонограммадаги ёзилган сўзлашув мазмунига қаратилиши лозим. ундаги маълумотларнинг жиноий ҳолатлар билан мантиқий боғланиши, жиноят ишидаги бошқа далиллар билан бир қаторда бир-бирини тўлдириши ва жиноятнингисботлаш даражаси терговчининг умумназарий принциплари асосида ўтказилади. магнит тасмасига ёзилган сўзлашув мазмунини қайта эшитиш ва баҳолаш пайтида терговчи сўзлашувининг бошланиш ва охирлаш қисмига, сўзлашув давомида қандай нуқсонлар мавжудлигига, тўхташ ёки матннинг узилиб қолиши ҳолатлари каби аломатларига эътибор бермоғи лозим. бундай ҳолатлар тергов ҳаракати натижасини далил сифатида тўғри баҳолашга ёрдам беради. видеокассетани кўздан кечириш ва қайта эшитиб таҳлил қилиш натижаларини терговчи кўздан кечириш баённомасида акс эттириши лозим. ҳар қандай тергов ҳаракатини қайд этувчи процессуал ҳужжат каби мазкур баённомада ҳам …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"телефон ва бошқа курилмалар оркали олиб бориладиган сузлашувларни эшитиб туриш тартиби ва тактикаси" haqida

1350125613_13607.doc телефон ва бошқа қурилмалар орқали телефон ва бошқа қурилмалар орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш тартиби ва тактикаси режа: 1. сўзлашувларни эшитиб туришнинг умумий тартиби 2. телефон ва бошқа сўзлашувни эшитиб туриш тактикаси 3. телефон ва бошқа сўзлашув воситалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш баённомаси жиноятни тергов қилиш жараёнида далил тўплаш учун ўтказиладиган тергов ҳаракатлари қаторида жиноят-процессуал қонунда жиноят ишининг айрим ҳолатларини текшириш, исботлаш учун телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали сўзлашувни эшитиш назарда тутилган. бу тергов ҳаракатидан олинадиган маълумотлар, айниқса, уюшган жиноий гуруҳ томонидан содир қилинадиган ўта хавфли жиноятларни тергов қилишда, гуруҳ иштирокчиларининг ўзаро мулоқ...

DOC format, 79,5 KB. "телефон ва бошқа курилмалар оркали олиб бориладиган сузлашувларни эшитиб туриш тартиби ва тактикаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.