mehr

DOCX 14 sahifa 25,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 14
меҳр достон меҳр куҳна дунёни, озурда кўнгилларни ғамлардан қутқаргувчидир. бешик бошида алла айтиш насиб қилмаган синглим муҳаббатнинг порлоқ хотирасига бағишлайман. улар узун-узун йилларни ҳадсиз ишқу қувончлари билан қисқа қилиб умр кечиришарди. йилнинг баҳори тўқсон кундан кейин кетар, менинг баҳорим бир умр кетмас, дер эди ботир. йилнинг баҳори кетса ёзнинг оташлари, кузнинг эътиборсизлиги, қишнинг қаҳри туфайли кетади. мени сизнинг меҳрингиз, мардлигингиз асраса, нечун кетай, деб жилмаярди баҳор. бир йилнинг борлиги билинмай, икки йил сезилмай, уч йил учиб, ўтиб кетди. тўртинчи йил тўхталгандай бўлдим-ей… бешинчи йил бу уйда гўдак севинчлари етмаётгани билинди. олтинчи йил орзулар ўзини кўрсата бошлади. баҳорнинг, ботирнинг кўзлари, сўзлари бир овунчоқ тилар эди. ҳар қайсиси ўзидан ўтганини ўзи билар эди. йиллар эса ўтгандан ўтаверар эди… ботир-ку эркак, ичидагини ташига чиқаргани йўқ. баҳорни суйишлари ортса ортган, камайгани йўқ… лекин... баҳор… кун-кундан ўзини адо қилар, яратганга ёлворар, қўни-қўшнининг боласини жон-жондан суяр, бағрига босиб ўпар, сўнг одамларнинг маломатидан қўрқиб, қучоғидаги гўдакни тезгина …
2 / 14
учоғимда ғижим бўлар болишлар. «севаман» сўзини ўктам, эрка-мас, энди хавотирда ўксиб айтаман. тўйга гарддек қувонч излаб бораман, тоғдек армон билан уйга қайтаман. она муҳаббатин берган табиат, нега мевасини бермайди экан? менинг орзуларим гулламас наҳот, қўлин узатганга санчгайдир тикан. ўсма, сурмаларни кўрмай қўйдим эп, мевасиз дарахт ҳам гуллармикин, оҳ?! кўплар қаторида бир парча этни, табиат менга ҳам йўллармикин, оҳ?! тўрт одам бирикса четлаб ўтдим-а, ўзимни кулгуга қўйишдан қўрқдим, ёримни жимгина бошда тутдим-а, ҳатто уни ошкор суйишдан қўрқдим. тунларим қаро тун бўлди, сезмадим, барча қувончлардан жим юмдим кўзни. баҳор бўлиб боғдан бир гул узмадим, армон билан кутдим хазонли кузни. қаро тунлар баҳорнинг аламларини ютиб ўтаверди, кетаверди. келар кунларнинг бирида ботир одатдагидек ишга кетди. ботирнинг онаси тоғ ортида яшовчи серфарзанд қизиникига жўнади. ҳувиллаган ҳовлида баҳор ёлғиз қолди. субҳи саболар кўнглига бир ўйни солди. бостирмага қистирилган узун ипни олди. саранжом-саришта уйга кирди, дераза билан токчага ипни бойлаб, белгиштак қилди. лўла болишни бошидаги рўмоли билан …
3 / 14
ри минг йил эримай ётган тошга урилиб, кўнгли эзилди… дод деб йиғлади. бир дамлик ёлғон қувончини, рост қайғулар тиғлади. айтиб-айтиб йиғлаверди: ҳар на десам кўнган болам, туғилмайин ўлган болам, бешикларда ётиб кўрмай, тобутларга инган болам, увв! увв! увв! қобоғинг йўқ ёпай десам, дудоғинг йўқ ўпай десам, жасадинг йўқ кўмай десам, изларинг йўқ чопай десам, увв! увв! увв! гул хотинман, гул хотин, юрарга йўқ йўл хотин, суярга йўқ боласин, яшагунча ўл, хотин! увв! увв! увв! сен ўлдингми, мен ўлдим, тириклайин кўмилдим, кўксим қуриб борар-ов, оловларга чўмилдим, увв! увв! увв! оппоқ сутим оқмади, оқ илонлар чақмади, билмай қолдим худога, қай қилиғим ёқмади, увв! увв! увв! бир пайт баҳор ўзига келгандай бўлди. қараса юрагини эзиб ётган тегирмон тоши эригандай бўлибди. кел-эй, яна бир армоним кўксимда кетмасин, эрта бир кун ой-куним битиб, омонат жонимни сўраб келишса, мен учун ким йиғлайди? ўзимга-ўзим йиғлаб айтайин-ки, руҳим безовта бўлиб юрмасин, деди ўзи ўзига. қиз боланинг дийдаси бўш …
4 / 14
тахти равоним, онам, мулки жаҳоним, онам. ёндим десам чўғим йўқ, куйдим десам йўқ кулим. онамни тортиб олдинг, хонанг бузилгур, ўлим, вой, онам, вой, онам! бола тебратиб, ўлик боласига давр солиб, ўзи ўлиб қиз бўлиб, ўғил бўлиб ҳайқириб, гувлаб, ёниб, бир пасилда бир юракдан бир қувонч-у, уч азани ўткарган аёл чарчади, ҳориди. боши айланиб, кўзи тинди. шундайгина шолчанинг устига йиқилди. шу билан қирқ кун беҳуш ётди… *** ботир машинасида кетаётса бир ёшгина аёл йўлда, тугуни қўлида турган эмиш, кел, эй, шунинг узоқ йўли яқин бўлсин, деб ёрдамга қўл тутди. машинани тўхтатди. аёл борар манзилини айтди. - чиқинг, йўлимиз бир экан, - деди ботир. сўнг беихтиёр разм солди. аёл оқ юзли, қаро қошли, чарос кўзлари ёшли эди. ҳолини сўрашга ийманди. бироқ узун йўл, уларни сўзламоққа ундади. секин аёлга сўз қотди: - сизни ким хафа қилди? ниҳоят киприкларидан ўтолмай турган ёш томчилари думалаб кетди. юзлари ҳижолатдан қизарди. аёл кўзларини яширай деб ўнг ёнига …
5 / 14
уянибгина тиззаларини қучоқлади. ўн йилдан бери бир-бирларини ёд биладиган икки одам жим туриб, бир-бирига дилидагини узатар эди… эркакнинг гуноҳкор ялинчоқ кўзлари сўзлаб бўлди… аёлнинг ёшли кўзлари ёшини ютди. бир томчи ҳам тўкмади. …бир-икки мунгли кунлар ўтди. баҳор ота уйига кетмоққа аҳд қилди. уйдан чиқатуриб, ўзи ҳамиша ўйнаб-кулиб кириб чиқадиган остонага нохосданми, қасдданми, қоқилиб йиқилди. бўғзига оловдайми, ханжардайми, бир нарса тиқилди. «воҳҳ-ай» деди инграб, белинимас юрагини ушлади, жаҳл билан бармоғини тишлади. бардошидан энди тамом айрилди, ўн икки йил бир ёстиққа бош қўйган ёрига қайрилди… кўксидаги тош эриб кетди, кўзидан ёш тўкилди. лабларидан бўғзидаги оловгами, ханжаргами қўшилиб сўз отилди: йигит деган йиғламас, ор бўлгайдир, кетяпман, йўлимиз қор бўлгайдир, тирик туриб айрилган хор бўлгайдир, қўш бахтимиз қурбон бўлди, бегим-а. тунлар бедор айтар қўшиғим йўқдир, ўғил, қизлар кирар эшигим йўқдир, қўлларимда ўйнар бешигим йўқдир, алла айтмоқ армон бўлди, бегим-а. уф! сарғайиб дарахтимдан узилдим, кетар бўлдим, гул бахтимдан узилдим, ўзим қурган уй, тахтимдан узилдим, ўтган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 14 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mehr" haqida

меҳр достон меҳр куҳна дунёни, озурда кўнгилларни ғамлардан қутқаргувчидир. бешик бошида алла айтиш насиб қилмаган синглим муҳаббатнинг порлоқ хотирасига бағишлайман. улар узун-узун йилларни ҳадсиз ишқу қувончлари билан қисқа қилиб умр кечиришарди. йилнинг баҳори тўқсон кундан кейин кетар, менинг баҳорим бир умр кетмас, дер эди ботир. йилнинг баҳори кетса ёзнинг оташлари, кузнинг эътиборсизлиги, қишнинг қаҳри туфайли кетади. мени сизнинг меҳрингиз, мардлигингиз асраса, нечун кетай, деб жилмаярди баҳор. бир йилнинг борлиги билинмай, икки йил сезилмай, уч йил учиб, ўтиб кетди. тўртинчи йил тўхталгандай бўлдим-ей… бешинчи йил бу уйда гўдак севинчлари етмаётгани билинди. олтинчи йил орзулар ўзини кўрсата бошлади. баҳорнинг, ботирнинг кўзлари, сўзлари бир овунчоқ тилар эди. ҳар қайсиси ўзидан ў...

Bu fayl DOCX formatida 14 sahifadan iborat (25,3 KB). "mehr"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mehr DOCX 14 sahifa Bepul yuklash Telegram