шох парда ва томирли қават касалликлари

DOC 10 pages 112.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 10
ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги машғулот №2 шох парда ва томирли қават касалликлари шох парда касалликлари шох парда, склера ва томирли парда касалликларига: кератитлар, склеритлар ва иридоциклитлар киради. кератитлар (keratitis) кўз касалликлари орасида 0,5% ни ташкил этадилар, лекин ўзидан кейин қолдирувчи хираланишлар сабабли кўришнинг ўта пасайишига олиб келувчи кўрлик ва кўриш сусталашув бўйича 20% ни ташкил этадилар. кератитларнинг асосий белгиси – шох парданинг хар хил қисмларида яллиғланиш инфильтрати пайдо бўлишидир. инфильтратлар турли шаклда, катталикда, чуқурликда, рангда бўлиши мумкин. ҳар хил сезувчанлик ва васкуляризацияни учратиш мумкин. кератитларнинг асосий белгиларига ёруғликдан қўрқиш, блефароспазм, ёш оқиши, кўзда ёт жисм ҳисси борлиги, оғриқ ва перикорнеал инъекция киради. шох парда яллиғланиши унинг хираланишига олиб келиши сабабли кўришнинг турли даражада пасайиши кузатилади. инфильтрат ранги унинг хужайра таркибига боғлиқ. агар лейкоцитлар сони кам бўлса инфильтрат кулранг, йиринг миқдори кўпайса – сариқ, у сўрилгандан сўнг эса – оқиш тусда бўлади. янги инфильтратлар чегараси ноаниқ, яллиғланиш қайтишида – аниқ …
2 / 10
сияловчи бўлиб, у текис, иккинчи қирғоғи прогрессияловчи бўлиб, у ўйиқ, сарғиш бўлади. шу жойда шох парданинг инфильтратцияси ва диффуз хираланиши кузатилади. ґсувчи қирғоқ тезда емирилиб, бир кеча кун давомида шох парданинг катта қисмини эгаллайди. ярага томирлар келмайди. кўзда оғриқ кучайиб, рангдор парда сарғиш – яшил тус олади, қорачиқ кучли орқа синехиялар ҳисобидан нотўғри шакл олади. олд камера тубида сариқ рангли суюқ, фибрин ва лейкоцитлардан иборат гипопион пайдо бўлади. шох парда эриши ва тешилиши мумкин. агар инфильтрат ушбу тешик орқали кўз ичига тушса панофтальмит ривожланади. шох парда ярасини даволаш умумий ва маҳаллий равишда кучли миқдорда антибиотиклар ва сульфаниламидлар қўллашдан иборат. кўздаги оғриқни йўқотиш мақсадида ҳар соатда новокаиннинг 2% ли эритмаси томизилади. конъюнктива қопчасига антибактериал, нейротрофик, регенератор ва бошқа дорилар томизилади. дори томизилишдан аввал кўзни дезинфекцияловчи моддалар билан ювилади. бундан ташқари витамин томчилар ва мидритиклар қўйланилади. касалликнинг ўта ривожланиши кузатилса. яранинг прогрессив қирғоғи крио- ва диатермокоагуляция қилинади, парацентез ва олд камерани кенг …
3 / 10
иши иситмалаш, совуқ қотиш, эмоционал стресслар, эмлаш, қизиб кетиш, нейронэндокрин ўзгаришлар натижасида келиб чиқади. касаллик кўпинча тизим зарарланиши, яъни тери, шиллиқ қабатлар, марказий ва периферик асаб тизими, жигар ва кўз хасталаниши билан кечади. герпетик кератитларнинг умум​танланган таснифи 1973-1980 йилда ю.ф.майчук томондан таклиф этилган. ушбу тасниф бўйича бирламчи герпес – унда организмда ушбу вирусга антитаналар учрамайди ва бирламчидан кейинги – унда антитаналар учрайди, фарқланади. клиник кўринишга қараб: дарахтсимон кератит. ушбу кератит бирламчи пуфакчалар ҳосил бўлиши билан белгиланади, кейинчалик улар чуқур қаватларга тарқалади. касаллик нерв толалари бўйича тарқалади ва касалликка томирли парда қўшилиб, эндотелийда преципитатлар ҳосил бўлади. кўпинча десцемет мембранасининг бурамалари ҳосил бўлади. агар ўзгариш тарқалиши кучайса шох парда юзаси жуғрофий харита кўринишини олиб «харитасимон» кератит юзага келади. бу турдаги кератит чуқур ҳисобланади. ушбу кератитда шоҳ парда эпителийси катта қисмининг емирилиши натижасида иккиламчи бактериал ёки замбуруғли инфекциялар қўшилиши мумкин. кератитларнинг юқоридаги турида қаттиқ оғриқ, блефароспазм кузатилади. кератитнинг ушбу турларини клиник кўринишига қараб …
4 / 10
ларда кератит белгилари билан бирга томирли парда хасталаниши кузатилади. ушбу хасталикда шоҳ парда турли кисмларида кулранг инфилътратлар учраши, яра бўлиши, десцемет қавати бурмалари, преципитатлар, олд камерада экссудат, рангдор пардада янги томирланиш, орқа синехиялар, буллез кератопатия, кўз ички босими кўтарилиши кузатилади. касаллик узоқ кечганда шох парданинг юза ва чуқур васкуляризацияси, асоратли катаракта ривожланиши мумкин. постгерпетик кератопатия. 2 клиник тур: эпителиопатия ва буллез кератопатия шаклида фарқланади. бунда шох парда эпителийсининг кўтарилиб туриши, пуфакчалар ҳосил бўлиши, шох парда юзасининг нотекислиги, сезувчанликнинг йўқолиши кузатилади. пуфакчалар ҳосил бўлиши, ёрилиши ва йўқолиши кузатилиб туради. оғриқ унча билинмайди, касаллик узоқ вақт давом этади ва кўришнинг сезиларли пасайишига олиб келади. герпетик кератитларни қиёсий ташхислашда қуйидаги белгилар катта ўрин тутади: - пуфакча ҳосил бўлиши, инфильтратнинг да​рахтсимон ёки нотуғри шаклда бўлиши; - инфильтрат кулранг; - шоҳ парда сезувчанлиги иккала кўзда пасайган, лекин уч шоҳли нерв невралгияси учраши; - шоҳ парда томирланмаган; - кечиши оғир, ўткирлатув ва ремиссиялар билан; - касаллик …
5 / 10
нига мавзу бўйича янги ўзаро боғланишли тасаввурларни эркин ва очиқ жалб қилишга ёрдам беради. кадамлар: 1. кластерни тузиш қоидаси билан танишадилар. ёзув тахтаси ёки катта қоғоз варағининг ўртасига асосий сўз ёки 1-2 сўздан иборат бўлган мавзу номи ёзилади. 2. бирикма бўйича асосий сўз билан унинг ёнида мавзу билан боғлиқ сўз ва таклифлар кичик доирачалар “йўлдошлар” ёзиб қўшилади. уларни “асосий” сўз билан чизиқлар ёрдамида бирлаштирилади. бу “йўлдошларда” “кичик йўлдошлар” бўлиши мумкин. ёзув ажратилган вақт давомида ёки ғоялар тугагунича давом этиши мумкин. 3. муҳокама учун кластерлар билан алмашинадилар. кластер томирли қават касалликлари томирли пардада яллиғланишнинг қуйдаги турлари фарқланади: олд увеитлар ёки иридоциклитлар, орқа увеитлар ёки хориоидитлар ва бутун томирли парданинг яллиғланиши – пануветлар. олд увеитлар ёки иридоциклитлар яллиғланиш турига қараб қуйидаги турларга бўлинади: сероз, йирингли, геморрагик, фибриноз – пластик. орқа увеитлар жойлашишига қараб: марказий, олди ( параценрал) ва периферик турларига бўлинади. иридоциклитлар тўсатдан бошланди, бунда кўзда қаттиқ оғриқ, ёруғликдан қўрқиқиши, блефароспазм кузатилади. …

Want to read more?

Download all 10 pages for free via Telegram.

Download full file

About "шох парда ва томирли қават касалликлари"

ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги машғулот №2 шох парда ва томирли қават касалликлари шох парда касалликлари шох парда, склера ва томирли парда касалликларига: кератитлар, склеритлар ва иридоциклитлар киради. кератитлар (keratitis) кўз касалликлари орасида 0,5% ни ташкил этадилар, лекин ўзидан кейин қолдирувчи хираланишлар сабабли кўришнинг ўта пасайишига олиб келувчи кўрлик ва кўриш сусталашув бўйича 20% ни ташкил этадилар. кератитларнинг асосий белгиси – шох парданинг хар хил қисмларида яллиғланиш инфильтрати пайдо бўлишидир. инфильтратлар турли шаклда, катталикда, чуқурликда, рангда бўлиши мумкин. ҳар хил сезувчанлик ва васкуляризацияни учратиш мумкин. кератитларнинг асосий белгиларига ёруғликдан қўрқиш, блефароспазм, ёш оқиши, кўзда ёт жисм ҳисси борлиги, оғриқ ва перик...

This file contains 10 pages in DOC format (112.0 KB). To download "шох парда ва томирли қават касалликлари", click the Telegram button on the left.