мавлоно лутфий

DOCX 5 sahifa 35,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
6.4. лутфий—маликул-калом. аҳмад тарозий мавлоно лутфий ҳақида. замонасининг маликул-каломи—сўз мулкининг султони фахрий унвонига муносиб кўрилган, фирдавсий, низомий, анварий, саъдий, хожа ҳофиз сингари буюк форс-тожик адабиёти даиғалари қаторидан фахрли ўрин эгаллаган мавлоно лутфий ўзбек мумтоз адабиётининг таниқли намояндаларидан биридир. шоиминг ҳаёти ва фаолияти ҳақида алишер навоийнинг «мажолисун-нафоис», «муҳокаматул-луғатайн», «ҳолоти паҳлавон муҳаммад», «хутбаи давовин», «бадойи* ул-бидоя» девони дебочаси ва бошқа асарларида, давлацҳоҳ самарқандийнинг «тазкиратуш-шуаро», хондамирнинг «ҳабибус-сияир”, «макоримул- ахлоқ », абдулла кобулийнинг «тазкират -ут таворих», шамсуддин сомийнинг «қомусул-аълом», восиҳнинг «мажмуаи манзум ва мансур», шайх аҳмад тарозийнинг «фунунул- балоға» сингари қатор манбаларда маълумотлар учрайди. шундай бўлишига қарамай, лутфийнинг таижимаи ҳоли ва адабий мероси ҳақида тўлиқ тасаwур ҳосил қилиш имкониятига эга эмасмиз. жумладан, лутфий шоиминг тахаллуси бўлиб, унинг номи, ота-онаси, туғилган йил ва жойи, сафарлари ҳамда шунга ўхшаш қатор масалалар ҳалигача лутфийшуносликда ўз ечимини қатъий топганича йўқ. мавлоно лутфийнинг замондошларидан бўлган улуғ ўзбек шоири алишер навоий «мажолис ун-нафоис» тазкирасида шоиминг тўқсон тўққиз йил умр кўргани, …
2 / 5
ар тарзида белгилаганликларини қайд этади. шунингдек, олим бу масаланинг нозик нуқталарига эътибоми қаратиб, шоиминг таваллуд ва вафот этган саналарини тахминан 1385-1386—1482-1483 йиллар тарзида белгилаш мумкинлигини эътироф этади (ўша китоб,7- 14-бетлар). академик б.валихўжаевнинг бу борадаги мулоҳазалари диққатга сазовордир. олим шайх аҳмад тарозийнинг «фунунул-балоға» асарида «маъдан ул-латойиф лутфийи шоший» ҳамда «лутфийи шоший айтун> тарзида тилга олинган бўлса-да, шоиминг таваллуд манзилини қатъий шош—тошкент деб белгилаш мушкил эканлигини асосли далиуар воситасида изоҳлайди ҳамда лутфийнинг туғилган ватани ҳақида ҳозирча икки мулоҳаза мавжуд, буламинг бири— ҳирот, иккинчиси—шош-тошкент эканлигини қайд этади (ўша китоб, 14-17- бетлар). мавлоно лутфий мадрасада таҳсил олган. у ўша давр мадрасаи олияларида ўқитиладиган расмий-зоҳирий фанлами ўрганиш жараёнида, шубҳасиз, араб ва форс тилларини ҳам ўзлаштирган ва зуллисонайн шоир сифатида туркий ҳамда форсий тилларда ижод қилган. лутфий, айниқса, туркий тилда бадиий жиҳатдан баркамол асарлар ёзган. албатта, шоир бу даражага етишиш учун шарқ мумтоз адабиёти анъаналари ва бадиий ижод сирларини пухта ўрганган. лутфийнинг юксак истеъдод соҳиби эканлигидан …
3 / 5
ур достоннинг муаллифи ҳақидаги баҳслар узоқ йиллардан бери давом этиб келмоқда. (бу соҳадаги баҳсни адабиёцҳунос й.исъҳоқов «ўзбек тили ва адабиёти» жумалида эълон қилинган «гул ва наврўз»нинг муаллифи лутфийми? (1972, л-сон)мақоласи билан бошлаб берди. шундан сўнг зикри ўтган жумалнинг ўша йилдаги 2,3,4-сонларида с.эркинов, а.рустамов, э.фозиловламинг мақолалари чоп бўлди. бироқ мунозара якунланмай, ора йўлда қолиб кетди...) таниқли адабиёцҳунос а. ҳайитметов шайх аҳмад тарозийнинг «фунунул балоға» илмий асарининг қўлёзма нусхасига асосланиб, «гул ва наврўз» достонининг муаллифи хнсусида қуйидагилами баён этади: «бу асар («фунун ул- балоға»-р. в., ҳ.э.)» ёрдамида энди «гул ва наврўз» достонининг муаллифи масаласи ҳам ҳал этилиши мумкин. бу фикми «мухтасар» рисоласида заҳириддин муҳаммад бобур ҳам таъкидлаб, мазкур асар ҳақида гап боиганда, «мавлоно абдул ҳайдар хоразмийнинг «гул ва наврўз»и деб ўтган эди» (ҳайитметов а. темурийлар даври ўзбек адабиёти, тошкент, 1996, 25-26-бетлар). кўринадики, тадқиқотчи достон муаллифи ҳақида қатъий фикр билдирмайди. б. валихўжаев ҳам ўз тадқиқотида мазкур масалага эътибоми қаратади. олим бобур мирзо ва …
4 / 5
шеърлари алишер навоийгача яратилган ўзбек мумтоз адабиётининг ғоявий ва бадиий жиҳатдан, ўзига хос услуби нуқтаи назаридан энг юксак намуналари саналади. шоир, айниқса, ғазалнависликда шуҳрат қозонади. туркий адабиётда вужудга келган туюқ жанри тараққиётига муносиб ҳисса қўшди. муҳаббат—лутфий ғазалиётининг асосий мавзуидир. шоир мана шу умибоқий мавзу атрофида ҳаёт гўзаллигидан завқланиш, табиатнинг фусункор манзараларидан баҳраманд бўлиш, одамийлик, юксак инсоний фазилатлар: меҳр-муҳаббат, вафо ва садоқат кабилар ҳақида кенг мушоҳада юритади, олам ва одам хусусидаги теран мулоҳазаларини бадиийлаштиради. лутфий мумтоз адабиёт анъаналари, халқ оғзаки ижодиҳинг бебаҳо дурдоналаридан баҳраманд бўлиб ғазалдаги марказий образ-маъшуқани оҳори тўкилмаган байтларда тавсиф этади. шеър қаҳрамонининг турли ҳолат ва кайфияти, руҳий кечинмаларини ҳаётий мисоллар асосида ёрқин тасвирлайди. шунингдек, ғазалларида давминг ижтимоий-сиёсий масалалари ҳақида ҳам фикр юритади. шоир ғазалларининг ўзига хос хусусияти кўпроқ маъшуқа образи тавсифида намоён бўлади. бунда ижодкор ёминг ҳусн мулкида якто эканлигини парвардигоминг яратувчанлик хусусиятига боғлиқ ҳолда тасвирлайди: haq ul kunkim jamoling bor etibtur, jahon husnun borin sizga beribtur. пари-ю …
5 / 5
нинг тажаллийси экан, борлиқдаги барча гўзалликлар унинг иродаси ва сифатлари билан боғлиқ ҳолда мавжудлигини тасаwур этади. ижодкоминг «нортек янгоқинг шавқидин жонлар бари афгор эрур» мисраси билан бошланадиган ғазали шундай моҳият касб этади: чу зулфунгиздин боғладим зуннор тарсолар бикин, имоним ортар дам-бадам, бу не ажаб зуннор эрур? кўрсанг эшикингда мени беҳуд тушуб, айб этмаким, ақлимни ғорат қилғучи ул ғамзаи айёр эрур. исо фалакка ошти чун бўлди лабинг жон бергучи, шармандаликдин кетмаса кўкта анга не бор учун. келдим эшикка, орзум юзунг дурур, кўргуз чиқиб, келгинки, лутфий ҳожати учмоқ эмас, дийдор эрур шоир зуннор тимсолидан маҳорат билан фойдаланиб, уни ёр зулфига ташбеҳ этаркан, тарсолар сингари бу зуннор —зулфни боғлаганида ҳаққа бўлган иймон-еътиқоди тобора ортиб бориши сабабидан ажабланади. маъшуқа лабининг жон бахш этиши олдида шундай аъмол соҳиби бўлган исо масиҳнинг уялиши талмеҳ санъатининг ажойиб намунаси бўлиб, лутфий ғазалда илгари сурган илоҳсеварлик ғоясининг бадиий ифодасига ғоятда мос келган. мақтадаги хулоса ҳам шу фикминг тадрижий такомилидир. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мавлоно лутфий" haqida

6.4. лутфий—маликул-калом. аҳмад тарозий мавлоно лутфий ҳақида. замонасининг маликул-каломи—сўз мулкининг султони фахрий унвонига муносиб кўрилган, фирдавсий, низомий, анварий, саъдий, хожа ҳофиз сингари буюк форс-тожик адабиёти даиғалари қаторидан фахрли ўрин эгаллаган мавлоно лутфий ўзбек мумтоз адабиётининг таниқли намояндаларидан биридир. шоиминг ҳаёти ва фаолияти ҳақида алишер навоийнинг «мажолисун-нафоис», «муҳокаматул-луғатайн», «ҳолоти паҳлавон муҳаммад», «хутбаи давовин», «бадойи* ул-бидоя» девони дебочаси ва бошқа асарларида, давлацҳоҳ самарқандийнинг «тазкиратуш-шуаро», хондамирнинг «ҳабибус-сияир”, «макоримул- ахлоқ », абдулла кобулийнинг «тазкират -ут таворих», шамсуддин сомийнинг «қомусул-аълом», восиҳнинг «мажмуаи манзум ва мансур», шайх аҳмад тарозийнинг «фунунул- балоға» с...

Bu fayl DOCX formatida 5 sahifadan iborat (35,7 KB). "мавлоно лутфий"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: мавлоно лутфий DOCX 5 sahifa Bepul yuklash Telegram