"bino-inshootlar arxitekturasi va qurilish" kafedrasi kurs loyihasi "temirbeton va tosh konstruktsiyalari" fani uchun

DOCX 51 pages 2.5 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 51
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети “бино-иншоотлар архитектураси ва қурилиш” кафедраси «темирбетон ва тош конструкциялари» фанидан курс лойиҳасини бажариш учун услубий кўрсатма термиз – 2021й. курс лойиҳасини асосий мақсади йиғма темир-бетон конструкция элементларини лойиҳалаш ва уларни ҳисоблашдир. курс лойиҳасининг вазифаси назарий материални “темирбетон ва тош конструкциялари” курси лойиҳалаш нормалари билан таништириш, бинолар ва иншоотларнинг йиғма темир-бетон конструкцияларини лойиҳалашда назарий малакани такомиллаштириш билан амалий машғулотида мустаҳкамлашдир. курс лойиҳасини бажаришда талаба ораёпма конструктив схемасининг рационал вариантини танлайди: ригелларнинг жойлашиши (бинога бўйлама ёки кўндаланг), панеллар ва устунларни тақсимлаш. ҳисоблаш ва лойиҳалаш учун талаба йиғма темир-бетоннинг битта эгилган ва сиқилган элементи ва конструкциясини танлайди. курс лойиҳасини муваффақиятли бажариш учун қуйидагилар талаб этилади: 1. лойиҳа схемасини ва берилган топшириқ ўлчовлари бўйича бино кесимини тузиш, бунда деворли тўсиқлар конструкцияси ва пол конструкцияси мустақил танланади (1-расм). 2. эгилган ва сиқилган конструкция элементи ҳисобини бажариш керак, бунинг учун заруриятлар: -темир-бетон элементларининг геометрик ўлчовларини …
2 / 51
унтириш хати стандарт варағнинг бир томонига расмийлаштирилади. тушунтириш хати мундарижа билан бошланади ва фойдаланилган адабиётлар, маълумотнома материаллари билан тугатилади. ii. ишчи чизмаларни расмийлаштириш курс лойиҳасининг график қисми стандарт a i ўлчовдаги чизма қоғозда бажарилади. чизмалар рамка билан расмийлаштирилади. пастки ўнг бурчакда штапм жойлаштирилади, унда: олий ўқув юрти номи, кафедра номи, иш ва берилган чизма номи кўрсатилади. чизмалар қаламдаёки компютерда, чизиқлар ҳар хил йўғонликда бажарилади: 1. кўндаланг кесим ва бино планининг қисмини (масштаб 1:100 ёки 1:200) кўтарувчи элементлар маркировкаси билан. 2. темир-бетон элементларининг ишчи чизмалари: а) қолипловчи чизмалар (масштаб 1:10, 1:20); б) темир-бетон элементларининг арматура чизмалари (масштаб 1:10, 1:20); в) кўндаланг кесимлар (масштаб 1:10); бўйлама (масштаб 1:20), арматура маҳсулотлари жойлашиши ва геометрик ўлчовлар кўрсатилади. лойиҳалаш, панелларни ҳисоблаш ва конструкциялаш қурилишда темир-бетон сарфининг 65 %ни темир-бетон панеллари ташкил қилади. панелларни қўлланилишига қараб ясси ёки қовурғали кўринишда лойиҳаланади (2-расм). ясси панеллар овал ёки думалоқ бўшлиқли (2-расм, а - г) ёки яхлит бўлиши мумкин …
3 / 51
вурғали; с – сеткалар; к – каркаслар панелларнинг эни ва узунлиги бино тўрининг жойлашиши ва завод технологиясини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. саноат биноларида панеллар эни 1200-1500 ва 3000 мм, баъзан 2000 мм ни ташкил қилади. йиғма элементларни эни 1000, 750 ва 500 мм га эга. плиталар оралиғи 3, 6, 9 ва 12 м. уй – жой қурилишида панеллар эни 800 дан 2400 мм, 200 м оралиқда; панеллар узунлиги 40 см оралиқдаги градация билан 2,8 м дан 6,4 м га тенг. ғиштли юк кўтарувчи ташқи деворга йиғма панел таянганда йирик блок ёки енгил бетон панелларнинг конструктив узунлиги 100 – 140 мм га камроқ қабул қилинади. йиғма панелда кўндаланг куч q ва эгилиш кучи m ни ҳисобий қиймати бир оралиқли эркин таянган ёки қисман маҳкамланган эгилувчан элементлардаги каби аниқланади. йиғма панелларни икки томони ним тўсинларга таянганда ҳисобий оралиқ l0 ни таянч ўқлари орасидаги масофадан юқори боғич энининг ярмини l0=lп-b/2 олиб ташланганига тенг …
4 / 51
ҳисобий кесим эни қовурғалар эни йиғиндисига тенг деб олинади (уларнинг ўртача қиймати бўйича), ҳисоб тўғри бурчакли элемент кесими кабидек олиб борилади. сиқилган зонада қовурғали токчали плитанинг кесими ўртача қалинликдаги ҳамма қовурғаларнинг тавр кесимига полкалар эни ва қалинлигининг конструктив ўлчамлари йиғиндиси қабул қилинган. думалоқ бўшлиқли панелларда эквивалентли икки таврли кесимни топиш учун d диаметрли думалоқ тешикни майдони h1 томонли квадрат тешик майдонига тенг деб қабул қилинади: овал бўшлиқли ҳақиқий кесимини, худди ўша а юзали ва ўша i инерция моментли, ўлчамлари бўлган тўғри бурчак билан алмаштирилиб, овал бўшлиқли панел кесимини икки таврли кесимга эквивалент қилиб келтирилади (3-расм, г ва д): ; ; тахминан: h1=0,95hovваb1=0,95bovқабул қилиш мумкин. бунда ҳисобда эътиборга олинадиган сиқилган зонадаги токча эни b'f қўйидаги шартларда чегараланади: h'f /h≥0,1 да келтирилган кесимда токчанинг бутун эни олинади; h'f /h ξ h0 бўлганда нейтрал ўқ қовурға билан кесишиб, сиқилган токчани пастидан ўтади. бундай ҳолатда, бетоннинг ҳисобий қаршилиги унинг призматик мустаҳкамлиги rb га (коэффициент …
5 / 51
ерак. 4-расм. ораёпма панелларда пайвандланадиган тўр ва каркасларнинг жойлашиши а –думалоқ бўшлиқли панел; б – қовурғали панел;1 – юқори тўр плани; 2 – пастки тўр плани; 3 – плита тўри плани ригелларни лойиҳалаш. ригел деб, каркасли бино конструкциясининг элементига ёки ташқи деворларга ва оралиқ таянчларга охирги томонлари билан эркин ўрнатиладиган (таянадиган) узлуксиз тўсин (балка)га айтилади. ригелларнинг кўндаланг кесимлари асосан тўғри бурчакли тўртбурчак ёки полкаси юқорида жойлашган тавр шаклида бўлади (5-расм). ригеллар кўндаланг кесимларининг ўлчамлари олдиндан қўйидагича қабул қилинади: баландлиги , эни (бу ерда l-ригел жойланадиган оралиқ узунлиги, бу узунлик колонналарнинг ўқлари орасидаги масофага тенг). бир хил оралиққа эга бўлган ёки оралиқларидаги фарқ бир-биридан 20% дан ортиқ бўлмаган узлуксиз йиғма ригеллар одатда, пластик деформацияни ҳисобга олган ҳолда узлуксиз тўсин каби ҳисобланади яъни узлуксиз тўсин қандай ҳисобланса, улар ҳам худди шундай ҳисобланади, бунда пластик деформациянинг ҳисобга олиниши алоҳида кесимлардаги эгувчи моментларни қайта тақсимлаш ва тўғрилаш (мослаш) имконини беради. бу колонналарнинг таянч кесимларини …

Want to read more?

Download all 51 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""bino-inshootlar arxitekturasi va qurilish" kafedrasi kurs loyihasi "temirbeton va tosh konstruktsiyalari" fani uchun"

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети “бино-иншоотлар архитектураси ва қурилиш” кафедраси «темирбетон ва тош конструкциялари» фанидан курс лойиҳасини бажариш учун услубий кўрсатма термиз – 2021й. курс лойиҳасини асосий мақсади йиғма темир-бетон конструкция элементларини лойиҳалаш ва уларни ҳисоблашдир. курс лойиҳасининг вазифаси назарий материални “темирбетон ва тош конструкциялари” курси лойиҳалаш нормалари билан таништириш, бинолар ва иншоотларнинг йиғма темир-бетон конструкцияларини лойиҳалашда назарий малакани такомиллаштириш билан амалий машғулотида мустаҳкамлашдир. курс лойиҳасини бажаришда талаба ораёпма конструктив схемасининг рационал вариантини танлайди: ригелларнинг жойлашиши (бинога бўйлама ёки кўндаланг), панеллар ва устунларни...

This file contains 51 pages in DOCX format (2.5 MB). To download ""bino-inshootlar arxitekturasi va qurilish" kafedrasi kurs loyihasi "temirbeton va tosh konstruktsiyalari" fani uchun", click the Telegram button on the left.

Tags: "bino-inshootlar arxitekturasi … DOCX 51 pages Free download Telegram