ёшларни ижтимоий ҳимоялашнинг ҳуқуқий асослари

DOC 61,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1350104475_12697.doc ёшларни ижтимоий ҳимоялашнинг ҳуқуқий асослари ёшларни ижтимоий ҳимоялашнинг ҳуқуқий асослари мамлакатимизда шаклланаётган бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий ҳимоя сиёсатини амалга ошириш бўйича маънавий ва соғлом жамиятни шакллантиришнинг қонуний ҳамда иқтисодий асосларини яратиш орқали ижтимоий ҳимояга муҳтожлар сонини камайтириш ва ўз навбатида, ҳақиқатда кўмакка муҳтож аҳоли эҳтиёжларини тўлароқ қондиришга қаратилган. ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари сонини кескин камайтиришда соғлом авлодни касб-ҳунарли қилиб тарбиялашга ва улар учун янги иш ўринлари яратишга қаратилган сиёсат алоҳида ўрин тутади. президентимиз и.а.каримов ушбу масала бўйича тўхталиб: “ёшларимизнинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш – бу уларнинг замонавий таълим ва тарбия олиши, зарур касб-ҳунарларни эгаллаши бўладими, иш ўрнига эга бўладими, ўз қобилияти ва салоҳиятини амалга ошириш учун имконият яратиш бўладими, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, оёққа тургазиш бўладими - бу маса​лаларнинг барчаси биз учун энг муҳим ва устувор вазифа бўлиб қола​веради”, - деб таъкидлаган эдилар. айтиш жоизки, бозор иқтисодиёти шароитида аҳолининг энг фаол қатлами – ёшларнинг бандлиги ва фаоллигини амалий таъминлаш орқали …
2
ҳтож аҳоли қатламини кескин камайтириб, ўз навбатида ҳимояга муҳтожлар учун етарли маблағлар ажратиш учун асос яратади. мамлакатимизда таркиб топаётган бозор муносабатлари тизими аҳолини кучли ижтимоий ҳимоя қилиш вазифасини илгари суради. шунга биноан, мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб юртимизда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш сиёсати амалга оширил​моқда ва бу ҳол давлатимиз томонидан, бу масала юзасидан кўри​лаётган чора-тадбирларда ўз ифодасини топмоқда. ўзбекистон республикаси конституциясининг 45-моддасига мувофиқ, вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз қарияларнинг ҳуқуқлар давлат ҳимоясидадир. шунингдек, унинг кўплаб бошқа моддаларидаги нормалари ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимоясига оид мазмун билан суғорилган. мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб амалга ошири​лаётган бу сиёсатнинг амалий тасдиғи сифатида шуни таъкидлаш керакки, ижтимоий соҳага йўналтирилаётган маблағлар давлатимиз бюджетининг умумий ҳаражатларига нисбатан 2006 йилда 51,9 % ни, 2007 йил 53,8 % ини ташкил этди. 2008 йилда эса бу кўрсаткич 54,6 % даражасида бўлиши белгилаб қўйилган. ўтган 2007 йил “ижтимоий ҳимоя” йили деб эълон қилиниши муносабати билан ёшларни ижтимоий ҳимоялаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. мамлакатимизда …
3
тган ёш авлод тимсолида шу халққа хос хусусият ва фазилатларни намоён этадиган, унинг азалий орзу интилишларини рўёбга чиқарадиган буюк кучини кўради. биз ўз олдимизга қўйган юксак мақсадларни, барча эзгу орзу-ниятларимизни амалга оширишда авваламбор миллий ва умуминсо​ний қадриятлар руҳида тарбия топган, мамлакатимизни модернизация қилиш ва замонавий демократик жамият қуриш йўлидаги кенг кўламли ва мураккаб вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган янги авлод кадрларни тайинлаш масаласини муҳим принципиал ва ҳал қилувчи даражасига кўтаришимиз ҳаммамизга яхши аён”. маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда 18 ёшгача бўлганлар 10360 минг нафарни ёки умумий аҳоли таркибининг тахминан 40%ини, 30 ёшгача бўлганлар эса 17080 минг нафарни ёки аҳолининг 74 %ини ташкил этади. ушбу кўрсаткич ёшлар жамиятимиздаги энг қудратли куч эканлигини ва бу кучдан жамият тараққиёти йўлида унумли фойдаланиш ҳақидагина эмас, балки унинг келажаги ҳақида ўйлаш, ёшларимизнинг замонавий билимлар билан қуролланган маънавий жиҳатдан соғлом бўлиб камол топишлари ҳақида ғамхўрлик қилиш нечоғлик муҳим эканлигини сўзсиз исботлайди. “ёшлар йили” деб эълон қилинган 2008 …
4
ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ижтимоий ёрдам олишга бўлган ҳуқуқлари, ногирон болалар, жисмоний ва руҳий ривожланишда нуқсонлари бўлган болаларнинг тиббий ижтимоий ёрдам олишга бўлган ҳуқуқи, ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи кафолатлари белгилаб қўйилган. ҳар бир шахс ижтимоий ҳимоясининг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда. юртбошимиз ташаббуси билан 2007 йилни “ижтимоий ҳимоя йили” деб эълон қилиниши ва шу муносабат билан ўзбекистон республикаси президентининг “ижтимоий ҳимоя йили давлат дастури тўғрисида” ги 2007 йил 23 январдаги қарори ҳамда “аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ги 2007 йил 19 март фармони фикримизнинг яққол далилидир. бизнинг олдимизда турган яна бир долзарб вазифа биринчи галда, ёш авлоднинг ҳар томонлама соғлом бўлиб туғилишига алоҳида аҳамият қаратиш, “соғлом она – соғлом бола” деган шиор остида катта эътибор билан бошланган ҳаракатларимизни давом эттириш ва унга том маънода янги туртки …
5
жамияти​мизда халқ иродасини тўла ҳукм суриши, инсон ҳуқуқ ва эркинлик​ларини қарор топтириш масалалари бугун ҳаётимизда қай даражада ўз аксини топмоқда ва шу талабларга тўлиқ жавоб бериш учун биз яна нималарга эътибор қаратишимиз лозим, деган саволларни олдимизга қўйишимиз табиий. бу борада бошқа муҳим йўналиш ва вазифаларни икнор этмаган ҳолда, аввало аҳолимизнинг фаоллиги, сиёсий ва ҳуқуқий онгини ошириш бўйича қилаётган ишларимизнинг самарасини янада кучайтириш масаласи доимий кун тартибида туриши зарур. адабиётлар: 1. б.джамбакиев 2. www.ziyonet.uz 3. www.nur.uz � и.а.каримов “асосий мақсадимиз – юртимизда эркин ва обод, фаравон ҳаёт барпо этиш йўлини қатъият билан давом эттиришдир.” тошкент. “ўзбекистон” 2007 йил. 12-13-бетлар. � и.а.каримов “асосий мақсадимиз – юртимизда эркин ва обод, фаравон ҳаёт барпо этиш йўлини қатъият билан давом эттиришдир.” тошкент. “халқ сўзи” 2007 йил 8 декабр сони. � и.а.каримов “инсон манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш – устувор вазифамиздир”. ўзбекистон республикаси конституциясининг 14 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. тошкент “туркистон” газетаси. 2006 йил …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ёшларни ижтимоий ҳимоялашнинг ҳуқуқий асослари"

1350104475_12697.doc ёшларни ижтимоий ҳимоялашнинг ҳуқуқий асослари ёшларни ижтимоий ҳимоялашнинг ҳуқуқий асослари мамлакатимизда шаклланаётган бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий ҳимоя сиёсатини амалга ошириш бўйича маънавий ва соғлом жамиятни шакллантиришнинг қонуний ҳамда иқтисодий асосларини яратиш орқали ижтимоий ҳимояга муҳтожлар сонини камайтириш ва ўз навбатида, ҳақиқатда кўмакка муҳтож аҳоли эҳтиёжларини тўлароқ қондиришга қаратилган. ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари сонини кескин камайтиришда соғлом авлодни касб-ҳунарли қилиб тарбиялашга ва улар учун янги иш ўринлари яратишга қаратилган сиёсат алоҳида ўрин тутади. президентимиз и.а.каримов ушбу масала бўйича тўхталиб: “ёшларимизнинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш – бу уларнинг замонавий таълим ва тарбия олиши, зарур касб...

Формат DOC, 61,5 КБ. Чтобы скачать "ёшларни ижтимоий ҳимоялашнинг ҳуқуқий асослари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ёшларни ижтимоий ҳимоялашнинг ҳ… DOC Бесплатная загрузка Telegram