халqаро ҳуqуq

DOC 5 pages 68.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
халқаро ҳуқуқ 2014-2015 ўқув йили 2-семестр якуний назорат учун казуслар казус 1 а давлат б давлатга бир бирининг худудида элчихона очиш таклифини билдирди. аммо б давлат а давлатнинг таклифини рад қилиб, буни уларнинг ўртасидаги муносабат доимий эмас даврий характерга эгалиги, дипломатик алоқаларни ўрнатиш талаб этилмаслиги, юзага келадиган масалаларни эса халқаро ташкилотлар доирасида ҳал этиш мумкинлиги билан асослайди. рад этганлик муносабати билан а давлат ҳукумати б давлат фуқароларига а давлатдан иккинчи фуқароликни олишда муайян чекловловлар жорий этди ва б давлат инвесторлари учун миллий режимни бекор қилди. савол: 1. вазиятга ҳуқуқий бахо беринг. 2. б давлатнинг дипломатик алоқалар ўрнатишни рад қилиш оқибатлари фуқаролар ва инвесторлар учун ҳуқуққа мувофиқми? казус 2 1958-1962 йилларда ххр низоли деб эълон қилган худуд сабаб хитой-ҳиндистон чегарасида қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтди. тарафларнинг учрашуви музокарага эришилмади. 1962 йил сентябрда хитой қўшини огоҳлантиришларсиз кенг қамровли тарзда ҳамда бир вақтнинг ўзида ҳудуднинг шарқ ва ғарб қисмларига бостириб киришни бошлади. низоли ҳудуд …
2 / 5
июль ойига қадар яна 46 дипломат б давлатни тарк этиши керак эди. шундай йўл билан б давлат ҳукуматининг эътиборини жалб этишди. а давлатининг дипломатларни чиқариб юбориш бўйича хатти-ҳаракатига жавобан б давлат ҳам худди шундай ёндошувни қўллади. савол: 1. вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 2. давлатларнинг хатти-ҳаракати халқаро ҳуқуқ жиҳатидан тўғрими? казус 5 меваларни экспорт қилувчи халқаро компания европа иттифоқига олмаларни экспорт қилиш учун лицензия бўйича мурожаат қилди. дания ҳокимияти еининг қатор регламентларини асос сифатида келтириб лицензия бериш рад этади. натижада компания еи судига мурожаат қилади. шикоятга кўра, регламентлар гаттнинг маҳсулотларни экспорт ва импорт қилишда турли чекловларни бартараф этишда ахдлашаётган тарафларга мажбурият ўрнатувчи 9-моддаси қоидаларини бузган. рим шартномасига кўра еи мазкур масалалар бўйича тегишли келишувларни тузиш ҳуқуқига ҳамда тариф ва савдо сиёсатини олиб бориш бўйича функцияларига эга. савол 1. вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 2. мазкур ҳолатда еи гатт мажбуриятлари бўйича аъзо давлатларнинг ҳуқуқий вориси сифатида қатнашмоқда деб таъкидлаш мумкинми? 3. рим шартномаси …
3 / 5
линмади. самир мамлакатни тарк этди ва ҳаёти хавф остидалигини асос сифатида келтириб б давлатдан (1951 йилги конвенция иштирокчиси) сиёсий бошпана сўради. савол 1. мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. 2. бошпана тақдим этиш тўғрисидаги илтимосга нисбатан фикрингиз қандай? казус 7 т исмли шахс а давлатнинг 18 ёшли фуқароси. а давлатда ички қуроллик низолар бошланди. икки йиллик харбий хизматдан ва эълон қилинган сафарбарликдан қочиш мақсадида ўз давлатини тарк этди, чунки у низога қарши бўлиб, ўзининг фуқароларига қарши уришишни истамади. а давлат харбий хизматдан бош тортгани учун фуқаро т га қарши жиноий иш қўзғатди ва унга қидирув эълон қилинди. фуқаро т унга давлат томонидан ноқонуний қидирув эълон қилингани сабабли б давлатига сиёсий бошпана сўраб мурожаат этди. савол: 1. вазиятга халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан ҳуқуқий баҳо беринг. а давлат хукумати ҳаракатлари фуқаро т нинг асосий хуқуқларини бузяптими? 2. бошпана тақдим этиш тўғрисидаги илтимосга нисбатан фикрингиз қандай? унга мазкур мақомни бериш учун мезонлар етарлими? казус …
4 / 5
ган. 6,4 миллион аҳоли эса ички кўчирилган шахслар ҳисобланади. умуман олганда, 11 миллион аҳоли мамлакатда гуманитар ёрдамга, шунингдек озиқ-овқат ва дори-дармонларга муҳтож. мактаб ёшидаги уч миллион бола ўқиш имконидан махрум. савол: 1. халқаро гуманитар ҳуқуқ нуқтаи назаридан а давлатдаги вазиятга баҳо беринг. координатор маърузасининг юридик кучи, унинг ҳуқуқий оқибатлари қандай? 2. мазкур ҳолат бўйича бмт хавфсизлик кенгаши ўз ваколатлари доирасида қандай чоралар кўриши мумкин? казус 9 1993 йилда венгрия ва словакия биргаликда бмт халқаро судини 1993 йилда имзоланган “1977 йилги “армада” плотина тизимини қуриш ва эксплуатация қилиш тўғрисидаги будапешт шартномасининг ҳаракатини тўхтатиш ва амалга оширишга нисбатан келишмовчиликлар билан боғлиқ юзага келувчи айрим масалаларни ўтказиш тўғрисида”ги махсус келишув ҳақида хабардор қилишди. суд ўз қарорида венгрия ҳам, словакия ҳам ўз юридик мажбуриятларини бузган деган хулосага келди. у мавжуд ҳолатни ҳисоботга олган ҳолда 1977 йилги будапешт шартномасини хали ҳам амалда деб эълон қилиб, унинг мақсадларига эришиш учун ҳар икки давлатни виждонан музокаралар олиб …
5 / 5
а давлатнинг таъкидлашича м.смит тадбиркор бўлиб, 32 йилдан бери б давлатда яшайди ҳамда икки ярим йилга “мазкур давлат ҳокимияти томонидан ноқонуний қамалган”, “ўзининг анчагина инвестициялари, компаниялари, банк хисоблари, кўчар ва кўчмас мулкидан махрум этилган, сўнг мамлакатдан чиқариб юборилган”. б давлат бериши керак бўлган пул воситалари (биринчи навбатда “саншайн”, қазилмаларни қазиб олувчи саноатда монополияга эга давлат корхоналари) ва мазкур мамлакатда смитга қарашли корхоналар билан тузилган шартнома асосида фаолият юритаётган нефть компаниялари (“файн шелл”, “кор мобил”)ни қайтаришга уриниш самарасиз якунланди. суд юрисдикциясига асос сифатида а давлат б давлатнинг баёноти ва ўзининг суд юрисдикциясини мажбурий деб тан олиш тўғрисидаги баёнотига хавола қилди. савол мазкур вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. казус 11 1999 йилда а демократик республикаси бмт халқаро судида б давлатнинг бмт уставини қўпол равишда бузган қуролли агрессия ҳаракатларини содир этганлик учун унга нисбатан иш қўзғатиш ҳақида ариза берди. а республикаси такидлашича, мана шундай “қуролли агрессия... мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш, халқаро гуманитар …

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "халqаро ҳуqуq"

халқаро ҳуқуқ 2014-2015 ўқув йили 2-семестр якуний назорат учун казуслар казус 1 а давлат б давлатга бир бирининг худудида элчихона очиш таклифини билдирди. аммо б давлат а давлатнинг таклифини рад қилиб, буни уларнинг ўртасидаги муносабат доимий эмас даврий характерга эгалиги, дипломатик алоқаларни ўрнатиш талаб этилмаслиги, юзага келадиган масалаларни эса халқаро ташкилотлар доирасида ҳал этиш мумкинлиги билан асослайди. рад этганлик муносабати билан а давлат ҳукумати б давлат фуқароларига а давлатдан иккинчи фуқароликни олишда муайян чекловловлар жорий этди ва б давлат инвесторлари учун миллий режимни бекор қилди. савол: 1. вазиятга ҳуқуқий бахо беринг. 2. б давлатнинг дипломатик алоқалар ўрнатишни рад қилиш оқибатлари фуқаролар ва инвесторлар учун ҳуқуққа мувофиқми? казус 2 1958-1962 й...

This file contains 5 pages in DOC format (68.0 KB). To download "халqаро ҳуqуq", click the Telegram button on the left.

Tags: халqаро ҳуqуq DOC 5 pages Free download Telegram