халqаро корпорациялар ва ularning jahon iqtisodiyotida tutgan o'rni

PPTX 36 pages 1.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 36
тошкент давлат иқтисодиёт университети тошкент давлат иқтисодиёт университети «жаҳон иқтисодиёти» кафедраси д.эргашев тошкент – 2022 8-мавзу: халқаро корпорациялар ва уларнинг жаҳон иқтисодиётида тутган ўрни “жаҳон иқтисодиёти” фани жаҳон хўжалигида трансмиллий корпорацияларнинг вужудга келиши ва ривожланиши. 1 жаҳон хўжалигида тмклар фаолиятининг асосий хусусиятлари. 2 3 халқаро тмкларнинг ташкил топиши ва шаклланиш босқичлари ҳамда ривожланиши. 4 халқаро корпорацияларнинг моҳияти, тузилмаси ва кўринишлари. трансмиллий компаниялар: (бмт) трансмиллий компаниялар - “жаҳон мамлакатлари иқтисодиётининг ривожланишидаги энг асосий двигателлари” бўлиб хизмат қилади. (юнктад) жаҳон хўжалигида тмкларнинг сони 63 мингтага етган; ушбу 63 мингта тмкларнинг жаҳоннинг турли мамлакатларида қарийб 800 мингга яқин бўлинмалари мавжуддир; бугунги кунда тмклар жаҳон иқтисодиётининг турли соҳаларини қамраб олган. трансмиллий компаниялар: жаҳон хўжалигида энг кўп тмклар сони германияда рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг сони 7 мингтадан зиёдни ташкил қилади. жаҳондаги йирик тмкларнинг энг кўп бўлинмалари хитойда рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг сони 45 мингтадан ошган шу билан бирга, тмкларнинг ўз давлатларидан ташқарисида, яъни бошқа хорижий …
2 / 36
оқ 2010 йиллардан бошлаб уларнинг оқими аста-секин баа, ҳиндистон, вьетнам ва бошқа бир қатор ривожланаётган мамлакатларга тўғри келмоқда. айниқса, бу жараён ҳозирги пандемия шроитида яққол ўз исботини топмоқда, яъни баа, вьетнам, қатар каби мамлакатларда тмклар фаолиятини ривожланганлигини кўриш мумкин (масалан молия, суғурта, медицина, нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалар). трансмиллий компаниялар: тмклар жаҳон хўжалигида: жаҳон бўйича ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг қарийб 50 фоизини; жаҳон савдосининг 70 фоизини; тмк корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг йиллик миқдори 4 трлн.долл.дан ортиқ миқдорни; жаҳон яимнинг салкам 5 фоизини; жаҳон бўйича тмкларда қарийб 200 млн.га яқин ишчи-мутахассислар фаолият кўрсатишади (яъни жаҳонда иш билан банд аҳолининг 8 фоизи демакдир). трансмиллий компаниялар: жаҳон иқтисодиётида тмклар фаолиятининг турли даврларида пасайишлар ҳам юзага келган (2 марта!). 1) 2008 йилда жаҳон иқтисодиётида юзага келган молиявий-иқтисодий инқироз жаҳон хўжалигидаги тмкларнинг фаолиятига жиддий салбий таъсир кўрсатган бўлиб, уларнинг даромадлари 2009 йилдаёқ олдинги йилга нисбатан 24 фоизга камайган; 2) 2020 йилда юзага келган …
3 / 36
а, 2020 йилда рўй берган иқтисодий инқирознинг даври 2008 йилга қараганда жуда оғир келганлигини маълум қилишган; 2020 йилнинг сентябрида бмтнинг 75 йиллик юбилей саммитида жаҳон иқтисодиёти ўз тарихидаги энг оғир иқтисодий инқирозни бошидан кечиршганлигини а.гутерреш ўз нутқида баён қилган. албатта, пандемия шароитидаги инқироз туфайли жаҳон бўйича тмкларнинг фаолияти 2019 йилга нисбатан камида 30 фоизгача пасайганлигини деярли барча халқаро ташкилотлар томонидан эътиорф қилинди. трансмиллий компаниялар: хўш, жаҳон иқтисодиётида “трансмиллий корпорациялар” ўзи нима? уларга қанақа турдаги ёки тоифадаги компаниялар киради? трансмиллий компаниялар: демак, бмтнинг таснифига (1962.й) кўра, тмклар таркибига йиллик капитал айланмаси 100 млн.долл. миқдоридан ошувчи ва камида 6 та давлатда унинг бўлимлари бўлган корхоналарни (фирмалар) киритган. бироқ кейинги йилларда ушбу кўрсаткич таркибига: резидент-давлатдан ташқарида сотилган маҳсулотлар миқдори; хорижий бўлинмадаги умумий ишчиларни сони каби кўрсаткичлари ҳам киритилди. трансмиллий компаниялар: бмт қошидаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш, яъни унинг методологияси усули бўйича халқаро корпорацияларнинг активлари таркибига қараб ҳам аниқлаш мумкин. xxi асрнинг иккинчи декадасида жаҳон …
4 / 36
компаниялар: амеркалик халқаро иқтисодчиси, профессор маркетолог филипп котлер ташкилий тамойиллар асосида бугунги кунда халқаро компанияларни тузилмаларини ва уларнинг турларини таҳлил қилган. филипп котлер у ўзининг “маркетинг асослари”, “маркетингни ўнта ўлим иллатлари” ва “маркетинга кириш” каби асарларида бевосита халқаро компанияларнинг бугунги замонавий тузилишларининг моҳиятини асослаб берган. трансмиллий компаниялар: айнан америкалик маркетолог филипп котлернинг назарий ишлаб чиққан хулосалари ва ғарб давлатлари ҳамда бошқа кўплаб хорижий мамлакатларнинг иқтисодий адабиётларида халқаро корпорацияларнинг кўплаб турларини учратиш мумкин, масалан: кўпмиллий корпорациялар; байналминал корпорациялар; трансмиллий корпорациялар; глобал корпорациялар ва х.к.лар. трансмиллий компаниялар: ақш иқтисодиётида ҳиссадорлик жамиятларни ҳам “корпорация” деб аташади. жаҳон хўжалигида замонавий тмкларнинг аксарияти америка компанияларининг экспансияси туфайли вужудга келганлиги учун ҳам бу термин иқтисодий адабиётларга кириб келган. трансмиллий компаниялар: трансмиллий корпорациялар - бу хорижий активга (маблағ) эга бўлган миллий монополиялардир. уларнинг ишлаб чиқариш ва савдо-иқтисодий фаолиятлари бир давлат чегарасидан чиқиб кетади. кўпмиллий корпорациялар - ишлаб чиқариш ва илмий тадқиқотчилик асосида бир неча давлатларнинг миллий корпорацияларини …
5 / 36
мпаниялар нисбатан мустақил бўлиб, ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотларни сотиш, илмий тадқиқот ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш каби ишлаб чиқариш фаолиятларини бажаради. умуман олганда улар ягона ишлаб чиқариш - сотиш мажмуини ташкил этиб, бу мажмуада ҳиссадорлик капиталига фақат таъсисчи давлат эгалик қилади. трансмиллий компаниялар: трансмиллий корпорацияларни пайдо бўлишига сабаб нима? 1) миллий давлат чегараларидан чиқиб кетган ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши асосида ишлаб чиқариш ва капиталнинг байналминаллашувидир. 2) тмкларни вужудга келишининг сабабларидан яна бири - ҳаддан ташқари фойда олишга бўлган интилишдир. ўз навбатида, кучли рақобат, бу курашда “тирик қолиш” зарурияти, халқаро миқёсда эса ишлаб чиқариш ва капиталнинг концентрацияси ҳам тмкларни пайдо бўлишига олиб келади. трансмиллий компаниялар: жаҳон иқтисодиётида тмклар ўз экспансиясини кенгайтира бориб, жаҳон бозорини ўзлаштиришнинг турли шаклларидан фойдаланишмоқда: - лицензия бериш (фаолият олиб бориш учун рухсатнома); - франчайзинг (узоқ муддатга мўлжалланган лицензион келишув); - техник ва маркетинг хизматлари кўрсатиш; - корхоналарни “калит остида” топшириш (қурилишни бошидан-охиригача тугатиш); - қўшма корхоналар тузиш …

Want to read more?

Download all 36 pages for free via Telegram.

Download full file

About "халqаро корпорациялар ва ularning jahon iqtisodiyotida tutgan o'rni"

тошкент давлат иқтисодиёт университети тошкент давлат иқтисодиёт университети «жаҳон иқтисодиёти» кафедраси д.эргашев тошкент – 2022 8-мавзу: халқаро корпорациялар ва уларнинг жаҳон иқтисодиётида тутган ўрни “жаҳон иқтисодиёти” фани жаҳон хўжалигида трансмиллий корпорацияларнинг вужудга келиши ва ривожланиши. 1 жаҳон хўжалигида тмклар фаолиятининг асосий хусусиятлари. 2 3 халқаро тмкларнинг ташкил топиши ва шаклланиш босқичлари ҳамда ривожланиши. 4 халқаро корпорацияларнинг моҳияти, тузилмаси ва кўринишлари. трансмиллий компаниялар: (бмт) трансмиллий компаниялар - “жаҳон мамлакатлари иқтисодиётининг ривожланишидаги энг асосий двигателлари” бўлиб хизмат қилади. (юнктад) жаҳон хўжалигида тмкларнинг сони 63 мингтага етган; ушбу 63 мингта тмкларнинг жаҳоннинг турли мамлакатларида қарийб 800 ми...

This file contains 36 pages in PPTX format (1.0 MB). To download "халqаро корпорациялар ва ularning jahon iqtisodiyotida tutgan o'rni", click the Telegram button on the left.

Tags: халqаро корпорациялар ва ularni… PPTX 36 pages Free download Telegram