узбекистонда фукаролар бурчларининг конституциявий асослари ( узбекистонда фукоролар бурчларининг конституциявий асослари

DOC 56,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350040395_12477.doc ўзбекистонда фуқаролар бурчларининг конституциявий асослари режа 1-. фуқароларнинг бурчлари тушунчаси 2-. фуқароларнинг конституция ва қонунларга риоя этиш бурчи 3-. фуқароларнинг тарихий, маънавий ва маданий меросни асраш мажбурияти 4-. фуқароларнинг атроф, табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш мажбурияти 5-. фуқароларнинг солиқ тўлаш мажбурияти 6-. фуқароларнинг ватанни ҳимоя қилиш бурчи 1-. фуқароларнинг бурчлари тушунчаси ўзбекистон республикаси конституцияси нафақат фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, ва эркинликларини, балки уларнинг бурчларини ҳам кўрсатиб ўтади. "барча фуқаролар конституцияда белгилаб қўйилган бурчларни бажарадилар",-дейилади асосий қонуннинг 47-моддасида. субъектив ҳуқуқ ва субъектив бурчлар ҳам ҳуқуқий категориялар ҳисобланади. субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбурият бир-бири билан ўзаро алоқа ва келишувчилик асосида пайдо бўлади. субъектив ҳуқуққа ҳар доим тегишли юридик мажбурият мос келади. субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлар турли хил ҳуқуқий муносабатларда биргаликда ҳаракат қилади. барча норматив актларда субъект ҳуқуқининг мажбуриятлари ва тегишли ҳуқуқлари кўрсатиб ўтилади. бунинг учун энг асосий ҳуқуқий база бўлиб ўзбекистон республикаси конституцияси хизмат қилади. шунинг учун ўзбекистон республикаси конституциясида мустаҳкамланган …
2
кинлик – бу бурч масъулиятидир". конституциянинг 19-моддасига мувофиқ ўзбекистон республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдир. конституцияга асосан демократия ўзбекистон республикасида умуминсоний принципларга, яъни инсон энг олий қадрият деган ғоя асосига қурилади. ҳар бир фуқаро қонун олдида тенгдир ва бошқа фуқароларнинг миллати, тили, дини ва эътиқодини ҳурмат қилиши шарт. фуқаро ўз ҳуқуқ ва эркинликларидан фойдаланганида, унинг ҳаракатлари бошқа шахс, давлат ва жамият манфаатларига зиён етказмаслиги лозим. шу боис, шахс ўз ҳуқуқ ва эркинликларидан қонун доирасидан чиқмаган ҳолда фойдаланиши лозим. агарда қонундан ташқари ҳатти-ҳаракат содир этилса, у ҳолда, қонун томонидан жазоланади. бу эса конституциявий бурчларни бажармаслигидан келиб чиқади. 2. фуқароларнинг конституция ва қонунларга риоя этиш бурчи "фуқаролар конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар" (конституциянинг 48-моддаси). ўзбекистон республикаси конституциясининг 3–бобида конституция ва қонунларнинг устиворлиги кўрсатилган. ўзбекистон республикасининг барча қонунлари конституциянинг норма ва принциплари асосида яратилиши лозим. ўзбекистон …
3
ш ва сақлаш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. фуқаролар ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар. маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир. архитектура ёдгорликлари, тарихий – маданий ҳудуд ва объектлар, бадиий ва мусиқий асарлар, халқ оғзаки ижодиёти ўзбекистон халқининг ўзлигини англашда хизмат қилади ҳамда дунё маданияти цивилизациясига қўшган катта ҳиссасини билдиради. қадимдан қолган ёдгорликларни нафақат сақлаш, балки келажак авлодга етказиб, янгиларини яратиш лозим. олий мажлиснинг биринчи чақириқ i-сессиясида президент и.а.каримов таъкидлаганидек, "тарихий ёдгорликларни сақлаш ва қайта таъмирлашимиз лозим, чунки улар ўзбек халқи томонидан яратилган миллий бойлигимиз бўлиб, маънавий меросимизнинг улкан қисмидир. демак, биз уни кўз қорачиғидек сақлаб, келажак авлодга асраб етказмоғимиз лозим". президентимизнинг бу сўзлари нафақат давлатнинг тарихий-маданий, маънавий меросини сақлаш соҳасидаги сиёсатидир, бу аввало, ўзини ватанпарвар деб ҳисоблаган ҳар бир фуқаронинг бурчидир. тарихий хотирасиз келажак йўқ. ўзбекистон республикасининг "маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексининг 64-моддасида тарихий-маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. тарихий ёдгорликларни сақлашда фуқаролик …
4
ан муҳофаза қилинади, деб белгиланган. ҳар бир фуқаронинг бурчи атроф-муҳит ва табиатни қўриқлаш, инсонлар учун шарт-шароитлар яратиш, экологик мувозанатни сақлаш, шунингдек республиканинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларига мос равишда қуйидагиларни амалга оширишдан иборатдир: -тирик табиатнинг генетик фонди ва бой турларини сақлаш; -кенг кўламли экологик тизим, ландшафтлар ва табиат объектларини сақлаш; -табиат объектлари билан боғлиқ маданий бойликларни сақлаш; бу қонун мазмунини ўзбекистон республикаси фуқароларининг табиат ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишлари ташкил этади. 5. фуқароларнинг солиқ тўлаш мажбурияти ўзбекистонда фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар. солиқлар ўзбекистон республикаси қонунчилиги ва давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари томонидан белгиланиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қилади. ўзбекистон республикаси фуқаролари маҳаллий йиғим ва тўловларни тўлашга мажбурдирлар. 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган солиқ кодекси ҳамда бошқа қонуний ҳужжатлар ва актлар орқали тартибга солинади. солиқ тўлашдан бош тортган шахслар тегишли маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар. 6. фуқароларнинг ватанни ҳимоя қилиш бурчи ватанни ҳимоя қилиш- ҳар бир фуқаронинг …
5
р бир фуқаросининг бурчидир. фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар (52-модда). фуқароларнинг ҳарбий ва қуролли кучлар резевидаги хизматини ўташлари учун хуқуқий асос бўлиб, "умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий ҳизмат тўғрисида"ги янги таҳрирдаги, шунингдек “қуролли кучлар резервидаги хизмат тўғрисида”ги қонунлар хизмат қилади. ўзбекистон республикасининг "умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги қонунининг мазмунига кўра мудофаа қилиш давлатнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб, ўзбекистон республикаси ҳудудида истиқомат қилувчи барча фуқароларнинг вазифасидир. ўзбекистон республикасини ташқаридан бўладиган қуролли тажовуздан ҳимоя қилиш ўзбекистон республикаси фуқароларининг конституциявий бурчидир". ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг ҳарбий тайёргарлиги- чақирилувчи ёшларни тайёрлаш, ҳарбий-техник тайёргарлик, ҳарбий билим юртларида ўқиш, жисмоний тайёргарлик, соғломлаштириш ишлари, умумий ҳарбий малака ошириш, давлат тилини ўрганиш, уларни ватанпарварлик туйғусида тайёрлашни ўз ичига олади. мажбурий ҳарбий ҳизматга 18 ёшга тўлган эркак жинсидаги соғлом фуқаро чақирилади. ҳарбий хизматга чақириш ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори билан йилда икки марта: май-июнь, ва ноябр-декабр ойларида амалга оширилади. бу қарор чақириққача …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"узбекистонда фукаролар бурчларининг конституциявий асослари ( узбекистонда фукоролар бурчларининг конституциявий асослари" haqida

1350040395_12477.doc ўзбекистонда фуқаролар бурчларининг конституциявий асослари режа 1-. фуқароларнинг бурчлари тушунчаси 2-. фуқароларнинг конституция ва қонунларга риоя этиш бурчи 3-. фуқароларнинг тарихий, маънавий ва маданий меросни асраш мажбурияти 4-. фуқароларнинг атроф, табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш мажбурияти 5-. фуқароларнинг солиқ тўлаш мажбурияти 6-. фуқароларнинг ватанни ҳимоя қилиш бурчи 1-. фуқароларнинг бурчлари тушунчаси ўзбекистон республикаси конституцияси нафақат фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, ва эркинликларини, балки уларнинг бурчларини ҳам кўрсатиб ўтади. "барча фуқаролар конституцияда белгилаб қўйилган бурчларни бажарадилар",-дейилади асосий қонуннинг 47-моддасида. субъектив ҳуқуқ ва субъектив бурчлар ҳам ҳуқуқий категориялар ҳисобланади. субъектив ...

DOC format, 56,5 KB. "узбекистонда фукаролар бурчларининг конституциявий асослари ( узбекистонда фукоролар бурчларининг конституциявий асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.