узбекистон республикаси прокуратура органларининг хукукий макоми

DOC 110,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1350032394_12207.doc ўзбекистон республикаси прокуратура органларининг ҳуқуқий мақоми режа 1- ўзбекистон республикасида прокуратура органларининг тарихий яратилиши ва ҳозирги даврда ривожланиши 2-. прокуратура органларининг мақсад ва вазифалари 3-. прокуратура органлари фаолиятини амалга ошириш принциплари ва тизими 4-. прокурор назорати 5-. прокурорнинг ҳуқуқий мақоми 1-. ўзбекистон республикасида прокуратура органларининг конституциявий асослари тарихий яратилиши ва ҳозирги даврдаги ривожланиши жамият тараққиётининг у ёки бу соҳасини тарих нуқтаи назари асосида ўрганиш ва фикр юритиш ҳозирги давр талабидир, шунингдек ижтимоий тизимдаги муаммоларни ҳал этиш учун бу соҳаларга тўғри баҳо бериш зарур, бу эса ривожланиш режаларини аниқ белгилаб олишга ёрдам беради.истиқболдан олдин туркистон ҳудудида хонлик ва амирликларнинг бошқарув органларидаги қозилари амалда бўлган шариат нормаларига мувофиқ иш олиб борганлар, улар устидан хонлар, амирлар, жойлардаги беклар назорат олиб борганлар. ўрта осиё россия томонидан босиб олингунга қадар унинг ҳудудида учта давлат, бухоро амирлиги, хива ва қўқон хонлиги ҳукмрон эди. бошқарувда қуръон ва шариат нормалари амалда бўлган. қуръон ва шариат нормаларига қатъий …
2
ози судлари чиқарган ҳукмларга (амир ёки хонга) шикоят қилинган. агар шикоят олий ҳукмдор томонидан қондирилса, у ҳолда қози чиқарган ҳукм бекор қилинган. ўрта осиё россия томонидан босиб олинганидан кейин, бутун ҳокимият туркистон генерал губернаторлигига бўйсундирилди ва бошқарув органлари ўзгартирилди. туркистон ўлкасида 1887 йили россия ҳукмдорлари томонидан тузилган прокуратура органлари ўрта осиёда мустамлакачилик сиёсатини мустаҳкамлаш, маҳаллий халқни подшо ва унинг амалдорларига итоатгўй қилиб бериш, уларни хўрлаш, табиий бойликларни истаганича олиб кетишларига шарт-шароит яратиб бериш билан шуғулланишган. прокуратура органларида асосан унинг ҳудудидан келган турли миллатга мансуб кишилар бўлган ва биринчи прокурорлик лавозимига фақат рус миллатига мансуб кишилар ишлаган. «октябрь инқилобидан» кейин яна ҳокимият ўзгарди, яна янги тартиб қоидалар ўрнатила бошлади. бухоро халқ жумҳуриятида 1924 йилнинг ўрталарига келиб қонунларнинг бажарилиши устидан назорат олиб борувчи махсус орган-прокуратура органи тўла шаклланган бўлсада, амалдаги қонун нормалари рсфср қонун нормалари асосида қабул қилинганлиги, рус алифбосида ёзилганлиги туфайли минг йиллаб мусулмон қонунчилиги бўйича етук билимга, мутахассисларга эга бўлган …
3
рди. 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган, ўзбекистон республикасининг конституцияси прокурор назоратининг конституциявий тамойилларини белгилаб берди. прокурор назоратининг конституциявий тамойиллари асосий қонуннинг xxiv-бобида ўз ифодасини топди. бунга асосан, ўзбекистон республикасида прокуратура органлари 119-моддада акс эттирилганидек, ташкил этилди. энди давлатнинг ягона марказлаштирилган тизимига ўзбекистон республикасининг бош прокурори бошчилик қилади. бу томойиллар 1992 йил 9 декабрда ўзбекистон республикаси олий кенгаши томонидан қабул қилинган эди. янги таҳридаги қонунда ҳам ўз аксини топди, яъни «ўзбекистон республикаси прокуратураси тўғрисида»ги қонунида янада ривожлантирилди. прокурор назоратининг ягона марказлаштирилган тизимининг конституциявий тамойилларига, ҳар бир прокурор, прокуратура органлари, ягона давлат бошқаруви тизимининг вакили сифатида фақат конституция ва қонунлар асосида фаолият юритиши тушунилади. шунингдек унга кўра, прокурорлар (туман, вилоят, шаҳар, республика) қонун бузилишини аниқлаш ва уни бартараф қилишда бир хил ваколатлардан, (баъзи бир истиснолардан ташқари) фойдаланадилар. ўзбекистон республикасида прокуратура органларининг ташкилий-ҳуқуқий асоси конституциянинг 118-моддасида ўз ифодасини топган; «ўзбекистон республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни ўзбекистон республикаси …
4
рҳол барҳам бериш, қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни тезкорлик билан амалга ошириш имкониятини яратади. прокуратура фаолиятининг мустақиллигини таъминлашда асосий қонуннинг 120-моддаси муҳим аҳамият касб этади. бу моддага биноан, «ўзбекистон республикаси прокуратура органлари, ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда, фақат қонунга бўйсиниб амалга оширадилар»,-деб кўрсатилган. бу тамойил прокуратура органларининг ўз фаолиятларини давлат номидан амалга оширишларида, маҳаллий идоралар томонидан қонун бузилиш ҳолларини аниқлаш ва уларни бартараф қилиш чораларини кўришларида кафолат бўлиб хизмат қилади. бу эса прокуратура органларининг мустақиллигини таъминлайди. прокурорларнинг фаолиятларига ҳар қандай йўллар билан маҳаллий идоралар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилиши бу тамойилнинг қўпол равишда бузилишига олиб келади ва бу қонунга хилоф бўлиб, уни содир қилган шахс жавобгарликка тортилади. бу тамойил прокурорларни ўз фаолиятларини амалга оширишларида холисона бўлишларини таъминлашга қаратилгандир. холислик тамойилига кўра, прокуратура идораларига ишга қабул қилинган шахс, унга қадар бирон бир партия аъзоси бўлса, аъзолигини тўхтатиб туриши талаб қилинади, …
5
. унинг амалий аҳамияти ҳам шундадир.» ўзбекистон республикасининг прокуратура идоралари фаолиятини ташкил этиш, конституция ва бошқа амалда бўлган қонунлар, прокуратура тўғрисидаги қонун билан тартибга солинади. ўзбекистон республикаси бош прокурори ва унинг ўринбосарлари ўзбекистон республикаси президенти томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ва бу масала олий мажлис сенати томонидан тасдиқланади. қорақалпоғистон республикаси прокурори ўзбекистон республикаси бош прокурори билан келишилган ҳолда қорақалпоғистон республикаси олий вакиллик органи жуқорғи кенгес томонидан тайинланади. вилоятларнинг прокурорлари туман ва шаҳар прокурорлари ўзбекистон республикаси бош прокурори томонидан тайинланади. ўзбекистон ва қорақалпоғистон республикаларининг бош прокурорлари ва бошқа ҳамма прокурорлар 5 йил муддатга тайинланади. ўзбекистон республикаси прокуратура органларининг тизими . ўзбекистон республикаси бош прокурори ўзбекистон республикаси олий мажлисида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эгадир. шунингдек, ўзбекистон республикаси олий судининг пленуми ва олий хўжалик судининг пленуми мажлисларида, унинг ўринбосари эса ўзбекистон республикаси олий суди раёсатининг мажлисларида иштирок этадилар. ўзбекистон республикасида амалдаги қонунлар асосида прокуратура органларининг фаолияти такомиллаштирилди, кучли ижроия ҳокимиятнинг назорат функцияси …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "узбекистон республикаси прокуратура органларининг хукукий макоми"

1350032394_12207.doc ўзбекистон республикаси прокуратура органларининг ҳуқуқий мақоми режа 1- ўзбекистон республикасида прокуратура органларининг тарихий яратилиши ва ҳозирги даврда ривожланиши 2-. прокуратура органларининг мақсад ва вазифалари 3-. прокуратура органлари фаолиятини амалга ошириш принциплари ва тизими 4-. прокурор назорати 5-. прокурорнинг ҳуқуқий мақоми 1-. ўзбекистон республикасида прокуратура органларининг конституциявий асослари тарихий яратилиши ва ҳозирги даврдаги ривожланиши жамият тараққиётининг у ёки бу соҳасини тарих нуқтаи назари асосида ўрганиш ва фикр юритиш ҳозирги давр талабидир, шунингдек ижтимоий тизимдаги муаммоларни ҳал этиш учун бу соҳаларга тўғри баҳо бериш зарур, бу эса ривожланиш режаларини аниқ белгилаб олишга ёрдам беради.истиқболдан олдин туркистон ...

Формат DOC, 110,5 КБ. Чтобы скачать "узбекистон республикаси прокуратура органларининг хукукий макоми", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: узбекистон республикаси прокура… DOC Бесплатная загрузка Telegram