қонун чиқарувчи ҳокимият органининг экологик функцияси ( конун чикарувчи хокимият органининг экологик функцияси

DOC 123,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1349948857_11777.doc қонун чиқарувчи ҳокимият органининг экологик функцияси қонун чиқарувчи ҳокимият органининг экологик функцияси режа: 1. қонун чиқарувчи ҳокимият органининг экологик функцияси 2. ижро этувчи ҳокимият органларининг экологик функцияси жамият ҳаётининг ҳар қандай жабҳасида маълум вазифалар ва ҳаракатларни амалга ошириш учун, албатта, шу ҳаракатни амалга оширишни белгилаб берадиган ҳуқуқий асослар яратилган бўлиши лозим. давлатнинг экологик функциясини амалга оширишда қонун чиқарувчи ҳокимият органи бўлмиш ўзбекистон республикасининг олий мажлиси алоҳида ўрин тутади. юридик адабиётда давлатнинг экологик функцияси билан боғлиқ ғоялар бундан йигирма йиллар аввалроқ билдирилган. мустақиллик туфайли турли соҳаларда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотлар боис ушбу масаланинг нақадар долзарблиги, унда давлат органларининг ўрни катта эканлиги ҳам таъкидланган . ҳозирги бозор иқтисодиёти шароити атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш вазифаларининг амалга оширилишини белгилаб берадиган ҳуқуқий пойдеворнинг, яъни қонунларнинг яратилишини тақозо этади. қонунлар ёрдамида атроф табиий муҳит, фуқароларнинг қулай табиий муҳитга эга бўлиш ҳуқуқлари ҳимоя қилинади. бунга қонун чиқарувчи олий ҳокимият органи ҳисобланган ўзбекистон республикаси олий мажлисининг экологик …
2
лиш тўғрисида»ги қонунлари ҳамда ер кодекси, ҳаво кодекси ва бошқа норматив – ҳуқуқий ҳужжатларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. бу каби қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш орқали давлат ўзининг экологик функциясини бажарса, уларда белгиланган қоидаларни бевосита амалга ошириш ва бажариш орқали ушбу функцияни мустаҳкамлайди. ҳуқуқий адабиётда таъкидланганидек, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш каби давлат экологик сиёсати асосий йўналишларининг ҳуқуқий асосини яратиш, экологик қонун ҳужжатларини амалиётга самарали татбиқ этиш, экологик муаммоларни ҳал этишда жамият, давлат ва ҳуқуқнинг барча воситаларини жалб қилиш билан боғлиқ фаолият туркуми парламентнинг экологик функциясини ташкил этади . берилган ушбу таърифда олий мажлиснинг экология соҳасидаги фаолиятининг барча қирралари қамраб олинмаган. чунки, олий мажлис, қонун қабул қилиш билан бирга, уларнинг бажарилиши устидан парламент назоратини ҳам олиб боради. юқоридагилардан келиб чиқиб, олий мажлиснинг экологик функцияси деганда, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган давлат …
3
а аҳамиятга эга. ушбу қонунларда давлатимизнинг олий ҳокимият органи ҳисобланган олий мажлиснинг атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари кўрсатилган. шундай қонунлар жумласига биринчи навбатда ўзбекистон республикасининг «табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунини киритиш мумкин. ушбу қонуннинг иккинчи боби «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг табиатни муҳофаза қилишга тааллуқли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари»га бағишланган бўлиб, унинг 7-моддасида бевосита ўзбекистон республикаси олий мажлисининг табиатни муҳофаза қилишга тааллуқли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш ваколатлари ўз аксини топган. мазкур 7-моддада кўрсатилишича, олий мажлиснинг экологик функцияларига қуйидагилар киради: табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш; давлат экология дастурларини тасдиқлаш; табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги республика қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш; ҳудудларни фавқулодда экология ҳолати, экология офати ва экология фалокати минтақалари деб эълон қилиш, бундай минтақаларнинг ҳуқуқий режимини ва жафо кўрганларнинг мақомини белгилаш; табиатни муҳофаза қилишга тааллуқли қонунлар ижросини мувофиқлаштириб бориш; табиий ресурслардан фойдаланганлик учун ҳақ олишнинг энг кам-кўп …
4
дастурларни тасдиқлаш, шу соҳадаги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишдаги ваколатлари алоҳида аҳамиятга эга. шу сабабдан, юқорида санаб кўрсатилган қонун ҳужжатларида олий мажлиснинг функционал ваколатлари белгиланган қоидалар ўрнатилса, мақсадга мувофиқ бўлур эди. олий мажлис ўзининг экологик функциясини бажаришда ўзбекистон республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги «ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси тўғрисида»ги ва «ўзбекистон республикаси олий мажлисининг сенати тўғрисида»ги конституциявий қонунларига асосланади. ушбу қонунларда ўзбекистон республикасининг олий мажлиси республикада қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширувчи олий давлат вакиллик органи эканлиги, у ўзбекистон республикасининг конституциясига мувофиқ ўз ваколатига берилган ҳар қандай масалани ўз муҳокамасига қабул қилиш ҳуқуқига эгалиги, конституция ва бошқа қонунларни қабул қилиш ҳамда уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, вазирлар маҳкамасининг таклифига биноан ўзбекистон республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш, ўзбекистон республикаси президентининг тақдимига мувофиқ ўзбекистон республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисини тайинлаш ва вазифасидан озод этиш, ўзбекистон республикаси президентининг вазирликлар, давлат …
5
а қабул қилиш ўзбекистон республикаси олий мажлисининг муҳим вазифаси бўлиб, республикамиз мустақилликка эришганидан кейин қисқа бир даврда экология соҳасига доир 30 га яқин махсус қонунлар ва ўнлаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ва шу соҳадаги кўплаб халқаро ҳужжатлар ратификация қилинди. қабул қилинган қонунлар асосан экологик инқирозни бартараф этиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, фуқароларга қулай табиий муҳит яратишга қаратилган. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг экологик функцияси қонунларнинг бажарилишини назорат қилишда ҳам намоён бўлади. экологияга доир қонун ҳужжатларининг амалиётда қўлланилиши, бажарилишини таҳлил этиш олий мажлис фаолиятининг муҳим ва ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. экологияга доир қонун ҳужжатларининг ўзбекистон республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, ҳокимликлар, корхона, муассаса, ташкилотлар томонидан қандай ижро этилаётганлигини олий мажлис палаталарининг тегишли қўмиталари доимий равишда назорат қилиб боради. мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали ва изчил амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий пойдеворини мустаҳкамлашда ўзбекистон республикаси олий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қонун чиқарувчи ҳокимият органининг экологик функцияси ( конун чикарувчи хокимият органининг экологик функцияси" haqida

1349948857_11777.doc қонун чиқарувчи ҳокимият органининг экологик функцияси қонун чиқарувчи ҳокимият органининг экологик функцияси режа: 1. қонун чиқарувчи ҳокимият органининг экологик функцияси 2. ижро этувчи ҳокимият органларининг экологик функцияси жамият ҳаётининг ҳар қандай жабҳасида маълум вазифалар ва ҳаракатларни амалга ошириш учун, албатта, шу ҳаракатни амалга оширишни белгилаб берадиган ҳуқуқий асослар яратилган бўлиши лозим. давлатнинг экологик функциясини амалга оширишда қонун чиқарувчи ҳокимият органи бўлмиш ўзбекистон республикасининг олий мажлиси алоҳида ўрин тутади. юридик адабиётда давлатнинг экологик функцияси билан боғлиқ ғоялар бундан йигирма йиллар аввалроқ билдирилган. мустақиллик туфайли турли соҳаларда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотлар боис ушбу масаланинг нақадар ...

DOC format, 123,0 KB. "қонун чиқарувчи ҳокимият органининг экологик функцияси ( конун чикарувчи хокимият органининг экологик функцияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.