бҳхc 20

DOC 6 стр. 91,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 6
бҳхс 20 бҳхc 20 бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 20 давлат грантларини ҳисобга олиш ва давлат ёрдами тўғрисида маълумотларни очиб бериш қўллаш доираси 1 ушбу стандарт давлат грантларини ҳисобга олиш ва очиб беришга ҳамда давлат ёрдамининг бошқа шаклларини очиб беришга нисбатан қўлланилиши лозим. 2 ушбу стандарт қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди: (a) ўзгараётган нархлар таъсирларини акс эттирадиган молиявий ҳисоботларда ёки ўхшаш хусусиятдаги қўшимча маълумотларда давлат грантларини ҳисобга олишдан келиб чиқадиган махсус масалалар; (б) солиқ солинадиган фойда ёки солиқ зарарини аниқлашда мавжуд бўлган, ёки фойда солиғи бўйича мажбурият асосида аниқланадиган ёки чекланган, нафлар шаклида тадбиркорлик субъектига тақдим этилган давлат ёрдами. бундай нафларга фойда солиғи бўйича таътиллар, инвестициялар бўйича солиқ имтиёзлари, жадаллаштирилган эскириш ажратмалари ва пасайтирилган фойда солиғи ставкалари мисол бўлади; (в) тадбиркорлик субъектининг мулк эгалигида давлатнинг иштироки; (г) бҳхс 41 «қишлоқ хўжалиги» да қамраб олинган давлат грантлари. таърифлар 3 ушбу стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан фойдаланилади : давлат - давлат, давлат идоралари ва маҳаллий, …
2 / 6
қийматга эга бўлмаган давлат ёрдами шаклларини ҳамда тадбиркорлик субъектининг одатий савдо операцияларидан фарқланмайдиган давлат билан боғлиқ операцияларни қамраб олмайди. активларга тегишли грантлар - бу давлат грантлари бўлиб, уларнинг асосий шарти уларни олиш талабарига жавоб берадиган тадбиркорлик субъекти узоқ муддатли активларни сотиб олиши, барпо этиши ёки бошқа шаклларда харид қилиши керак. шу билан бирга, бунда активлар турини ёки жойини ёки улар харид қилинадиган ёки эгалик қилинадиган даврларни чегаралайдиган қўшимча шартлар бўлиши мумкин. даромадга тегишли грантлар - бу активларга тегишли грантлардан ташқари давлат грантларидир. воз кечиладиган кредитлар - бу шундай кредитларки, бунда кредитор маълум белгиланган шартлар остида улар бўйича тўловни бекор қилади. ҳаққоний қиймат бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишда олиниши мумкин бўлган ёки мажбуриятни ўтказишда тўланиши мумкин бўлган нархдир. (мҳхс 13 “ҳаққоний қийматни баҳолаш” га қаранг.) 4 давлат ёрдами кўпгина шаклларда бўлиб, у тақдим этилган ёрдам хусусияти ҳамда унга одатда бириктириладиган шартлар бўйича фарқланади. ёрдамнинг мақсади тадбиркорлик …
3 / 6
ари 7 давлат грантлари, жумладан ҳаққоний қийматдаги номонетар грантлар, қуйидагилар бўйича асосли ишонч мавжуд бўлгунга қадар тан олинмаслиги лозим: (a) тадбиркорлик субъекти уларга бириктирилган шартларга риоя этади; ва (б) грантлар олинади. 8 давлат грантлари тадбиркорлик субъекти уларга бириктирилган шартларга риоя этиши ва грантлар олиниши бўйича асосли ишонч мавжуд бўлгунга қадар тан олинмайди. грант олинишининг ўзи грантга бириктирилган шартлар бажарилгани ёки бажарилиши бўйича якуний далилни таъминламайди. 9 грант олинадиган ҳолат грантга нисбатан қабул қилинадиган бухгалтерия ҳисоби усулига таъсир этмайди. шундай экан, грант пул маблағида ёки давлат олдидаги мажбуриятнинг камайиши сифатида олинишидан қатъий назар, у бир хил усулда ҳисобга олинади. 10 давлат томонидан воз кечиладиган кредит давлат гранти сифатида инобатга олинади, қачонки тадбиркорлик субъекти кредит воз кечиладиган шартларни қаноатлантириши бўйича асосли ишонч мавжуд бўлса. 10a бозор фоиз ставкасидан паст бўлган фоизда ажратилган давлат кредитининг нафи давлат гранти сифатида инобатга олинади. кредит мҳхс 9 “молиявий инструментлар» га мувофиқ тан олиниши ва баҳоланиши лозим. …
4 / 6
дашув мавжуд: биринчиси капитал ёндашув бўлиб, бунда грант фойда ёки зарардан ташқарида тан олинади; иккинчиси даромад ёндашуви бўлиб, бунда грант бир ёки кўпроқ даврлар мобайнида фойда ёки зарарда тан олинади. 14 капитал ёндашувни қўллаб-қувватлайдиганлар қуйидагилар таъкидлайдилар: (a) давлат грантлари молиялаштириш воситасидир ва улар молиялаштирадиган харажат моддаларини ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун фойда ёки зарарда тан олинмасдан, балки молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилиши керак. ҳеч қандай қайтариш тўлови кутилмаганлиги сабабли, бундай грантлар фойда ёки зарардан ташқарида тан олиниши керак. (б) давлат грантларини фойда ёки зарарда тан олиш ноўриндир, чунки улар ишлаб топилмаган бўлиб, тегишли харажатларсиз давлат томонидан тақдим этилган рағбатни акс эттиради. 15 даромад ёндашувни қўллаб-қувватлайдиган таъкидлар қуйидагилардир: (a) давлат грантлари акциядорлардан ташқари манбадан тушумлар бўлганлиги сабабли, улар бевосита капиталда эмас, балки тегишли даврлардаги фойда ёки зарарда тан олиниши керак. (б) давлат грантлари камдан-кам ҳолатларда шартларсиз бўлади. тадбиркорлик субъекти уларнинг шартларига риоя этиш ва кўзланган мажбуриятларни бажариш орқали уларга эришади. шу …
5 / 6
офиқ бўлмайди ва бунга рухсат этилиши мумкин, фақатгина агарда грантни у олинган даврдан бошқа даврларга тақсимлаш учун ҳеч қандай асос мавжуд бўлмаса. 17 кўпгина ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти давлат грантига тегишли сарфларни ёки харажатларни тан оладиган даврлар осон аниқланади. шу туфайли, муайян харажатларни тан олиш бўйича грантлар тегишли харажатлар тан олинадиган даврда фойда ёки зарарда тан олинади. шунингдек, эскириш ҳисобланадиган активларга тегишли грантлар одатда фойда ёки зарарда ушбу активлар бўйича эскириш харажати тан олинадиган даврларда ва улушларда тан олинади. 18 эскириш ҳисобланмайдиган активларга тегишли грантлар муайян мажбуриятларнинг бажарилишини талаб этиши мумкин ва сўнгра фойда ёки зарарда мажбуриятларни бажариш харажати амалга ошириладиган даврлар мобайнида тан олиниши мумкин. мисол тариқасида, ер шаклидаги грант маълум жойда бино барпо этилиши шарти остида бўлиши мумкин ва грантни фойда ёки зарарда бинонинг фойдаланиш муддати мобайнида тан олиш ўринли бўлиши мумкин. 19 грантлар баъзида бир қатор шартлар бириктирилган молиявий ёки фискал ёрдамлар тўпламининг қисми сифатида олиниши мумкин. бундай …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 6 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бҳхc 20"

бҳхс 20 бҳхc 20 бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 20 давлат грантларини ҳисобга олиш ва давлат ёрдами тўғрисида маълумотларни очиб бериш қўллаш доираси 1 ушбу стандарт давлат грантларини ҳисобга олиш ва очиб беришга ҳамда давлат ёрдамининг бошқа шаклларини очиб беришга нисбатан қўлланилиши лозим. 2 ушбу стандарт қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди: (a) ўзгараётган нархлар таъсирларини акс эттирадиган молиявий ҳисоботларда ёки ўхшаш хусусиятдаги қўшимча маълумотларда давлат грантларини ҳисобга олишдан келиб чиқадиган махсус масалалар; (б) солиқ солинадиган фойда ёки солиқ зарарини аниқлашда мавжуд бўлган, ёки фойда солиғи бўйича мажбурият асосида аниқланадиган ёки чекланган, нафлар шаклида тадбиркорлик субъектига тақдим этилган давлат ёрдами. бундай нафларга фойда солиғи бўйича таът...

Этот файл содержит 6 стр. в формате DOC (91,5 КБ). Чтобы скачать "бҳхc 20", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бҳхc 20 DOC 6 стр. Бесплатная загрузка Telegram