фоиз риски

PPTX 33 стр. 868,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 33
тема 14.2. задачи перехода к нормированию расходов при определении расходов бюджетных организаций 44-мавзу. фоиз риски режа: 1. фоиз риски. фоиз рискининг хусусиятлари. 2. фоиз риски турлари. фоизлар билан операциялар. мураккаб фоизлар. оддий фоизлар. 3. молия бозорида фоиз ставкалари. 1-савол баёни. фоиз риски. фоиз рискининг хусусиятлари. фоиз риски ўзида фоиз ставкалари даражасининг ўзгариши натижасида молиявий йўқотишлар эҳтимолини акс этиради. питер с. роузнинг "банк менежменти" фоиз рискига қуйидагича таъриф берилган: “фоиз риски - фоиз ставкасининг кутилмаган ҳолда салбий томонга ўзгариб кетиши оқибатида банкнинг фойдаси, шу билан бирга банк капиталининг камайишидир”. фоиз риски - бу тижорат банклари жалб қилган ресурслари фоиз ставкасининг у берган кредитлар фоиз ставкасидан ортиб кетишидир, деб таъриф беришган. тижорат банкларида фоиз риски деганда банкнинг соф фойдаси қисқариши рискидан то фоиз ставкалари даражасининг ўзгариши натижасида унинг капитали қийматининг йўқолишигача, натижада жалб қилинган маблағларнинг ўртача қиймати жойлаштирилган маблағлар қийматидан ошиб кетиши ҳолатига олиб келиш жараёнини тушуниш керак. бундай ҳолатда фоиз риски …
2 / 33
га мос равишда баланслаштириб турилса, риск йўқолади. аммо амалий жиҳатдан ҳар қандай вақтда барча кредитларни бундай баланслаштириб бўлмайди, банклар ҳам бундай сиёсат олиб боришга иштиёқманд эмас. шунинг учун ҳам банклар доимо фоиз рискига дуч келишади, бу эса фоиз рискидан қочишга эмас аксинча уни бошқариб туришга олиб келади. бундай юзага келиши мумкин бўлган рискни кредит шартномасида кўриб чиқиш керак, агар лозим бўлса пассив таркибини ўзгартириш зарур. фоиз рискини юзага келтирувчи омиллар мавжуд бўлиб, уларнинг моҳияти тўғрисида фикр юритамиз. 8 иқтисодиётни модернизациялаш шароитида риск менежментини такомиллаштириш масалалари асосан банклар учун биринчи даражали ҳисобланади. чунки, банкларда молиявий маблағларни тасарруф этишда кенг қамровли рискга йўл қўйилади. бундай ҳолатларда эгри даромад чизиғи риски яққол кўзга ташланади. эгри даромад чизиғи риски - банк эгри даромад чизиғининг салбий ҳаракат қилиши ёки ўзгариши туфайли банк фойдасининг ёки банк капиталининг камайиши. 1 - расм. даромад эгри чизиғи м - муддат ( бу ерда вақт ўтиши билан деган маънода); r …
3 / 33
қий фоиз маржа билан унинг базаси билан солиштириш, натижада фоизлар бўйича даромаднинг ўсиши ёки камайишини аниқлаш мумкин; - фоиз маржанинг стандартларга ёки банк қоидаларига мос келишини назорат қилиш; - қайси турдаги даромад (харажат) фоиз маржасининг ўзгаришига таъсирини аниқлаш учун унинг таркибини таҳлил қилиш; - бошқарув қарорларини қабул қилиш учун фоиз маржасининг ўзгариши чегараларини аниқлаш; 2-савол баёни. фоиз риски турлари. фоизлар билан операциялар. мураккаб фоизлар. оддий фоизлар. фоиз рискининг икки тури ажратилади: 1. позицион. 2. структуравий. позицион риск бу фақат битта позиция билан (аниқ бир вақтнинг фоиз ставкаси билан) боғлиқ рискдир. мисол учун, банк сузиб юрувчи ставкада кредит берди. бу унга фойда олиб келадими йўқми ноаниқ. балансда бундай риксни олдини олиш учун нима қилсак бўлади? авваламбор омонатлар бўйича фоизларни ўзгартириш лозим ва банк актив ва пассивлар бўйича фоизларни тенглаштириш керак. структуравий риск бу банкнинг бутун баланси бўйича риск бўлиб, пул бозоридаги фоиз ставкасининг тебраниши натижасида юзага келади. фоиз ставкаси характеридан келиб …
4 / 33
ар, одатда, узоқ муддатли кредитлашда ишлатилиб, ҳисобланган процент суммалари шартнома тугалланмагунча кредиторга тўланмайди, балки қарзнинг асосий суммасини кўпайтиради. биз-нинг банк амалиётимизда мураккаб процент ҳисоблаш методи асосан юридик ва жисмоний шахсларнинг депозит ва омонат ҳисоблари бўйича қўлланади. бу методдан фойдаланганда ҳисобланган маблағлар ҳажми қарзга қўшилади ва уларга нисбатан фоиз ҳисобланиб бораверади. мураккаб фоизларни ҳисоблаш ва қарзнинг жами суммасини қуйидаги формулада ҳисоблаш мумкин. с = п ( 1 + и ); і - доимий процент ставкаси бўйича, с = п ( 1+ и ) * ( 1 + и ) . . . (1+ и) - сузиб юрувчи фоиз ставкаси бўйича. бундан, с – к йилдан кейинги қарз суммаси; п – берилган ссуда ҳажми; и – фоиз ставкаси. н – берилган ставка қўлланилган қарзнинг йиллар бўйича муддати шартли мисолни кўриб чиқамиз. масалан, банк томонидан қарз олувчига п 10000 сўм ссуда, 5 йил муддатга, йилига 10 % ставкаси билан берилди. 5 йилдан кейинги …
5 / 33
3-савол баёни. молия бозорида фоиз ставкалари. иқтисодиётни либераллаштириш шароитида иқтисодиёт субъектлари фаолиятини самарали ташкил қилиш энг аввало, уларнинг молиявий ресурслар билан таъминланишидир. молиявий ресурсларнинг субъектлар ўртасида эркин оқимини таъминловчи мезон – бу бозор фоиз ставкаси ҳисобланади. яъни инвестор тасарруфидаги бўш турган молиявий ресурс ушбу ресурсга эҳтиёжи бор бўлган субъект (эмитент)га маълум муддат ва шартлар асосида қарз муносабатига кириши мумкин, шунингдек, унинг молиявий инструментларига ушбу ставка орқали инвестиция киритиши мумкин. 24 бошқача айтганда, бозор ставкаси эмитент учун капитал баҳоси, инвестор учун эса киритаётган инвестициясининг кутилаётган даромадлилигини аниқлаш учун муҳим ставка ҳисобланади. турли молиявий инструментлар турлича бозор ставкасига эга бўлади. қарз мажбуриятини ифодаловчи қимматли қоғозларнинг бозор фоиз ставкаси умумий ҳолатда қуйидагича ҳисобланади: rd = r* + ip + mrp + drp + lp (1) бу ерда: rd – қарз бўйича кутилаётган даромадлилик даражаси; r* – реал рисксиз фоиз ставка; ip – инфляцион риск учун мукофот; mrp – сўндириш муддати риски учун мукофот; …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 33 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фоиз риски"

тема 14.2. задачи перехода к нормированию расходов при определении расходов бюджетных организаций 44-мавзу. фоиз риски режа: 1. фоиз риски. фоиз рискининг хусусиятлари. 2. фоиз риски турлари. фоизлар билан операциялар. мураккаб фоизлар. оддий фоизлар. 3. молия бозорида фоиз ставкалари. 1-савол баёни. фоиз риски. фоиз рискининг хусусиятлари. фоиз риски ўзида фоиз ставкалари даражасининг ўзгариши натижасида молиявий йўқотишлар эҳтимолини акс этиради. питер с. роузнинг "банк менежменти" фоиз рискига қуйидагича таъриф берилган: “фоиз риски - фоиз ставкасининг кутилмаган ҳолда салбий томонга ўзгариб кетиши оқибатида банкнинг фойдаси, шу билан бирга банк капиталининг камайишидир”. фоиз риски - бу тижорат банклари жалб қилган ресурслари фоиз ставкасининг у берган кредитлар фоиз ставкасидан ортиб ...

Этот файл содержит 33 стр. в формате PPTX (868,0 КБ). Чтобы скачать "фоиз риски", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фоиз риски PPTX 33 стр. Бесплатная загрузка Telegram