халқаро хавфсизлик ҳуқуқи

DOC 4 sahifa 52,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
15-мавзу: халқаро хавфсизлик ҳуқуқи 1. халқаро хавфсизлик тушунчаси 2. ялпи хавфсизлик тушунчаси ва таъминланиши 3. минтақавий хавфсизлик тушунчаси ва ҳозирги кундаги ҳолати тавсия этилган адабиётлар рўйхати: 1. лукашук и.и. функционирование международного права. – м., 1992. 2. лукашук и.и., саидов а.х. ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи назарияси асослари: дарслик. – т.: адолат, 2006. 3. xalqaro ommaviy huquq. darslik, (mualliflar jamoasi). – t.: «adolat», 2007. – 487 б. 4. халқаро ҳуқуқ: маърузалар курси./ масъул муҳаррир а.х.саидов. – т.: иив акад., 2012. 5. морозов г.и. международное право и международные отношения (про​блемы взаимосвязи). – м., 1997. 6. мюллерсон р. а. соотношение международного и националь​ного права. – м., 1982. 7. тункин г.и. теория международного права. – м.: междунар. отношения, 1970. 8. черниченко с.в. теория международного права в двух томах. т. i.: современные теоретические проблемы; т. ii.: старые и новые теоретические проблемы. – м.: издательство «нимп», 1999. 9. conforty b. international law and the role of domestic …
2 / 4
халқаро хавфсизликни таъминлаш бўйича умумий ғоя ишлаб чиқилди. мазкур ғоя вужудга келган таҳдиднинг олдини олишга қаратилган энг самарали чора бўлди, десак, муболаға қилмаган бўламиз. юқоридагилардан келиб чиқиб, халқаро хавфсизлик ҳуқуқига қуйидагича таъриф бериш мумкин. халқаро хавфсизлик ҳуқуқи – халқаро ҳуқуқ субъектлари ўртасидаги ҳарбий-сиёсий муносабатларда қуролли куч ишлатиш, уни чеклаш ва камайтиришга оид муносабатларни тартибга солувчи принциплар ва нормалар тизимини ташкил этади. ҳар қандай замонавий халқаро ҳуқуқ соҳаси каби халқаро хавфсизлик ҳуқуқи ҳам муайян халқаро ҳуқуқий муносабатлар доирасини тартибга солади. улар ичида қуйидагилар ажралиб туради: а) урушнинг олдини олиш билан боғлиқ бўлган ва халқаро хавотирланишни камайтиришга оид муносабатлар; б) халқаро хавфсизлик тизимини яратиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар; в) қуролсизланишга оид ва қуролланишни чеклашга оид муносабатлар. хавфсизликни таъминлашга бўлган янгича ёндашув умумий ялпи халқаро хавфсизлик концепциясини ишлаб чиқишни тақозо этади. ушбу концепциянинг мазмунига кўра, халқаро муносабатлар уруш бошланишининг олдини олиш мақсадида ташкил этилиши керак. унинг асосий хусусияти: мустаҳкам, ялпи тинчликни ўрнатишга қаратилган …
3 / 4
бмт бош асамблеяси томонидан қабул қилинган халқаро муносабатларда куч ишлатиш ва куч ишлатиш билан таҳдид қилишдан бош тортиш принципининг самарадорлигини ошириш тўғрисидаги декларация (1987 йил) ва халқаро тинчлик ва хавфсизликка тахдид соладиган вазият ва низоларнинг олдини олиш хамда уларни тугатиш ва бунда бмтнинг ролини ошириш тўғрисидаги декларация (1988 йил) умумий хавфсизликнинг халқаро хуқуқий кафолатларини яратишга қаратилган муҳим қадамдир. ялпи хавфсизлик тушунчаси ва таъминланиши бмт давлатларнинг биргаликдаги харакати асосида халқаро хавфсизлик ва тинчликни сақлаш ва мустаҳкамлаш учун тузилган эди. бмт уставининг муқаддимасида халқаро тинчликнинг асосларини кўрсатилган бўлиб, улар: урушга барҳам бериш; инсоннинг асосий хуқуқларини мустаҳкамлаш; халқаро ҳуқуқнинг аҳамиятини ошириш; ижтимоий тараққиётга ёрдам бериш ва эркин ҳаёт шароитларини яхшилашдан иборат. ўз навбатида, юқоридагиларга эришиш мақсадида қуйидаги шартларни бажариш лозим бўлади: а) ўзаро яхши кўшничилик муносабатларида тинч яшаш; б) халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун кучларни бирлаштириш; в) принципларни қабул қилиш ва усулларни ўрнатиш орқали қуролли кучлардан умумий манфаатларда фойдаланиш. ялпи хавфсизлик – …
4 / 4
минлаш халқаро ҳуқуқ нормалари ва умумэътироф этилган принциплари асосида ташкил этилиши, бу соҳада ваколатлари аниқ белгиланган бош ассамблея ва хавфсизлик кенгаши томонидан амалга оширилиши лозим. бош ассамблея халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга бағишланган ҳар қандай масалани муҳокама қилиши мумкин. шунингдек, у мазкур соҳадаги ҳамкорликнинг умумий принципларини кўриб чиқиши ва шу асосда давлатларга ва хавфсизлик кенгашида муҳокама бўлгунга қадар ёки мухокамадан кейин ҳам ўз тавсияларини бериши мумкин. хавфсизлик кенгашига халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун асосий масъулият юклатилган. у халқаро можароларнинг олдини олишда ва мажбурлов чораларини қўллашда бмт номидан иштирок этиш хуқуқига эга. шу жумладан, бмтга аъзо-давлатларнинг қуролли кучларини ишлатиш хуқуқига эга бўлган ягона органдир. минтақавий хавфсизлик тушунчаси ва ҳозирги кундаги ҳолати минтақавий хавфсизлик тизимлари халқаро шартномаларга асосланади ва қуйидаги жиҳатлар билан тавсифланади: – шартнома иштирокчиси ҳисобланувчи давлатлар ўртасида келиб чиққан низоларни фақат тинч йўллар билан ҳал этиш мажбурияти мустаҳкамланади; – иштирокчиларнинг ташқаридан қуролли куч ишлатилган давлатга якка ва жамоавий тартибда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"халқаро хавфсизлик ҳуқуқи" haqida

15-мавзу: халқаро хавфсизлик ҳуқуқи 1. халқаро хавфсизлик тушунчаси 2. ялпи хавфсизлик тушунчаси ва таъминланиши 3. минтақавий хавфсизлик тушунчаси ва ҳозирги кундаги ҳолати тавсия этилган адабиётлар рўйхати: 1. лукашук и.и. функционирование международного права. – м., 1992. 2. лукашук и.и., саидов а.х. ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи назарияси асослари: дарслик. – т.: адолат, 2006. 3. xalqaro ommaviy huquq. darslik, (mualliflar jamoasi). – t.: «adolat», 2007. – 487 б. 4. халқаро ҳуқуқ: маърузалар курси./ масъул муҳаррир а.х.саидов. – т.: иив акад., 2012. 5. морозов г.и. международное право и международные отношения (про​блемы взаимосвязи). – м., 1997. 6. мюллерсон р. а. соотношение международного и националь​ного права. – м., 1982. 7. тункин г.и. теория международного права. – м.: междунар. ...

Bu fayl DOC formatida 4 sahifadan iborat (52,0 KB). "халқаро хавфсизлик ҳуқуқи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: халқаро хавфсизлик ҳуқуқи DOC 4 sahifa Bepul yuklash Telegram