dinii mutaassiblik va dindorlik

DOCX 26 sahifa 69,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 26
21 15-мавзу. диний мутаассиблик ва диндорлик режа: 1. диний мутаассиблик(фанатизм) моҳияти ва манбалари. 2. диний экстеримизм тарихи ва оқимлари. камикадзе тушунчаси. 3. диний фундаментализм ва унинг йўналишлари. квазидинлар. 4. терроризм, кибермакон, кибертерроризм, киберзўравонлик (cyberbullying) тушунчаларининг моҳияти. 5. замонавий диний ҳаракатлар ва секталар фаолияти йўналишлари. таянч тушунчалар диний мутаассиблик, (фанатизм), қўрқув, саводсизлик, ишончсизлик, мутаассиблик ва экстремизмнинг асоси, диний экстремизм, фундаментализм, ҳудкушлик амалиёти, камикадзе, диндорлик, квазидинлар, терроризм тушунчаси ва шакллари, кибермакон, кибертерроризм, киберзўравонлик, замонавий диний ҳаракатлар ва секталар. 1-савол баёни: динда чуқур кетган, мутаассиб кишилар ўз ибодатлари билан мағрурланиш ҳиссига мубтало бўладилар. доимо ўзини сўзсиз ҳақ деб билиб, фикрида қаттиқ туриш олиш, бошқаларни эса ноҳақ деб билиш мутаассибликка хос хусусиятдир. мутаассиблик инсонда ўзгани таҳқирлайдиган, унинг инсоний ҳақ-ҳуқуқларини эътироф этмайдиган муайян хатти-ҳаракатлар кўринишида намоён бўлади ва унинг табиатига сингиб боради. акс этади. мутаассиблик – бирон эътиқодга ёки дунёқарашга ўта берилганлик, ўз фикрида қатъий туриб олиб, бошқаларнинг фикрини инобатга олмаслик ҳамда инкор қилиш ва …
2 / 26
й мутаассиблик, қабилавий мутаассиблик, табақавий ёки ижтимоий мутаассиблик, фикрий мутаассиблик кабилардан иборатдир. қуръони каримда “динга зўрлаб киритиш йўқ. зеро, тўғри йўл залолатдан ажраб бўлди” (бақара сураси: 256-оят) деган оят мавжуд бўлиб, уламолар бу оятни диний мутаассибликдан қайтарувчи далил сифатида келтирадилар. 2. мутаассиблик туфайли тарихда кўплаб уруш-жанжал ва хунрезликлар бўлиб ўтган. мутаассибликнинг хавфли томони шундаки, мутаассибликка мойил одамлар жамиятда беқарорлик тўлқинини келтириб чиқарадилар, жамият тараққиётига салбий таъсир кўрсатадилар. мутаассибликдаги оммавийлик муайян хатти-ҳаракатлар учун шахсий жавобгарлик ҳиссини йўқотиб ҳаракатга оммавий тус беради. ўзининг шубҳасиз ҳақлигига, ҳақиқатни фақат ўзи билишига ишонч ҳисси зўравонлик ҳаракатларига мойиллиги билан ажралиб турадиган диний экстремизмнинг пайдо бўлишига олиб келади. 3. бугунги кунда жаҳоннинг кўпгина минтақаларида ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириб, бегуноҳ кишиларнинг ҳаётига зомин бўлаётган мутаассибларнинг экстремистик хатти-ҳаракати бу иллатга қарши биргаликда кураш олиб боришни тақозо қилмоқда. мутаассибликнинг шахс ва жамиятга етказадиган зарарлари жуда катта бўлиб, мутаассиб – дарғазаб, жазавали, асабий, ҳиссиётга берилган ва қаттиқ ҳаяжонга тушувчи шахс сифатида ўз …
3 / 26
баҳслари билан барбод қилади. натижада жамиятлар, халқлар ва маданиятлар ўртасида кескинлик руҳи янада кучаяди. 4. мутаассиб ўз фикрига эга бўлмасдан, у ўзгалар фикри билан ҳаракат қилади. уни фақат ички эмоционал туйғу бошқаради. шу боис у муқобил томоннинг фикрини қабул қилиш ва ҳурмат қилиш имкониятига эга эмасдир. бирон-бир нуқтаи-назарни фақат у ўзининг қоидаларига мос келмагани учун рад этадиган ҳар қандай одам башқаларга нисбатан тоқатсиз ва мутаассиб бўлиб ҳисобланади. 5. дунёвий ва диний билимларнинг саёзлиги, соф диний тушунчаларнинг асл мазмунини билмаслик мутаассибликка сабаб бўлади. бу жараённинг энг хатарли жиҳати динни сиёсийлаштириш воситасида ҳоқимиятга интилиш, динни нотўғри талқин қилиш билан одамлар орасига нифоқ солиш, қўпорувчилик ишларини амалга ошириш ва ғаразли манфаатларни рўёбга чиқаришга уринишлар амалга оширилади. шунинг учун жамият ҳаётида диний экстремизм келиб чиқишининг биринчи ва асосий сабаби мутаассиб фикр ва қарашларнинг пайдо бўлишидир. мутаассиблик диний экстремизм ва терроризмга замин тайёрлайди. бугунги кунда «ақидапарастлик» сўзи «мутаассиблик» сўзи билан биргаликда қўлланиб келинмоқда. 6. мутаассиблик …
4 / 26
оқда қаттиқроқ ва аллоҳ ўз пайғамбарига нозил қилган нарсаларнинг чегараларини билмасликка лойиқроқдирлар. аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир,” (“тавба” сураси 97-оят) – деган оят мавжуддир. ислом динида мутаассиблик қораланади, ислом динига эътиқод қилувчилар бағрикенгликка даъват этилади. шу билан бирга турли фирқаларга бўлиниш, билимсизлик, мутаассиблик ҳам ислом динида қораланади. ислом тарихида динда чуқур кетиб, ҳаддидан ошиш натижасида мусулмонлар ичида кўплаб фирқалар вужудга келган бўлса, ҳозирги даврда ҳам бу ҳолат давом этмоқда. ўтмишда хорижийлар, муътазилийлар, марисийлар, рофизийлар, қадарийлар, жаҳмийлар ислом динида бўлинишни бошлаб унга катта зарар етказишган бўлса, ҳозирги вақтда ҳам “ал-қоида”, “мусулмон биродарлар”, “ҳизбу-т-таҳрир”, “ҳизбуллоҳ”, “таблиғчилар”, “акромийлар”, “нурчилар”, “сохта салафийлар”, “жиҳодчилар” каби кўплаб фирқалар динни тарғиб қилиш баҳонасида ақидапарастлик, мутаассиблик, экстремизм ғояларини тарқатишга ҳаракат қилмоқдалар. экстремистик, террористик ташкилотлар дин ниқоби остида сиёсий мақсадларни кўзлаган ҳолда одамлар онгида динга нисбатан салбий муносабат шаклланишига ҳам сабабчи бўлмоқдалар. 8. ислом дини эзгуликка асосланган мўътадил дин бўлиб, диний мутаассибликка ва динга чуқур берилишга доимо қарши бўлган. …
5 / 26
урли террористик ҳуружлар, диний масалалардаги ихтилофлар, тўқнашувлар натижасида кўпроқ ислом мутаассиблиги ҳақида гапирилмоқда. лекин ислом дини мутаассибликка қарши бўлиб, ҳар қандай диний таълимотни таҳлил қилганда диний мутаассибликнинг асосий аломатлари бор ёки йўқлиги масаласига асосий эътибор қаратилади. 1) диний мутаассибликнинг биринчи аломати бошқа дин вакилларига нисбатан тоқатсизликнинг мавжудлигидир. ислом дини ушбу масалада ўзига эътиқод қилувчиларни яхшиликка даъват этади, ёмонликдан қайтаради. ислом дини яхшилик ва юқори даражадаги ахлоқни зўрлик ва куч ишлатишга нисбатан устун деб ҳисоблайди. 2) диний мутаассибликнинг иккинчи аломати дунёқарашларнинг ўта торлигидир. ислом дини ўзига эътиқод қилувчиларни доимо илмга даъват қилиб келган. ҳадисларда "илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир", дейилган. ваҳийнинг биринчи сўзи ҳам "ўқи!" - бўлган. мусулмон олимлари илм-фан ривожига катта ҳисса қўшишган. 3) диний мутаассибликнинг учинчи аломати танқидни тўғри қабул қилмасликдан иборатдир. мутаассибнинг фикрлаш доираси чекланганлиги ўзгалар фикрини ёки бошқа нуқтаи назарларни тўғри қабул қилишга имкон бермайди. ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш учун у …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 26 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"dinii mutaassiblik va dindorlik" haqida

21 15-мавзу. диний мутаассиблик ва диндорлик режа: 1. диний мутаассиблик(фанатизм) моҳияти ва манбалари. 2. диний экстеримизм тарихи ва оқимлари. камикадзе тушунчаси. 3. диний фундаментализм ва унинг йўналишлари. квазидинлар. 4. терроризм, кибермакон, кибертерроризм, киберзўравонлик (cyberbullying) тушунчаларининг моҳияти. 5. замонавий диний ҳаракатлар ва секталар фаолияти йўналишлари. таянч тушунчалар диний мутаассиблик, (фанатизм), қўрқув, саводсизлик, ишончсизлик, мутаассиблик ва экстремизмнинг асоси, диний экстремизм, фундаментализм, ҳудкушлик амалиёти, камикадзе, диндорлик, квазидинлар, терроризм тушунчаси ва шакллари, кибермакон, кибертерроризм, киберзўравонлик, замонавий диний ҳаракатлар ва секталар. 1-савол баёни: динда чуқур кетган, мутаассиб кишилар ўз ибодатлари билан мағрурлани...

Bu fayl DOCX formatida 26 sahifadan iborat (69,4 KB). "dinii mutaassiblik va dindorlik"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: dinii mutaassiblik va dindorlik DOCX 26 sahifa Bepul yuklash Telegram