дин ниқобидаги экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг халқаро сиёсий-ҳуқуқий асослари

DOCX 11 стр. 52,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 11
дин ниқобидаги экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг халқаро сиёсий-ҳуқуқий асослари режа: 1. ёшлар - дин ниқобидаги мафкуравий таҳдидларнинг асосий объектлари, муаммолари ва вазифалари. 2. диний мазмундаги маҳсулотларни экспертиза қилиш тизимининг дин ниқобидаги мафкуравий таҳдидларга қарши курашдаги аҳамияти. 3. халқаро исломий ташкилотлар томонидан экстремизм ва терроризмга қарши кураши. муайян гуруҳ, халқ, жамиятни мафкуравий таъсир доирасига тортишга уринишлар ҳамма вақт бўлган. тарихга назар ташласак, бу жараён жамият ривожлана бориши билан бирга чуқурлашиб борганини, янги техник ва технологик тизимларнинг юзага келиши натижасида ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгайиши, услуб ва воситаларининг такомиллашуви содир бўлганини кўрамиз. хусусан, ҳозирги даврда мафкуравий таъсир ўтказиш ўзининг бир қатор хусусиятлари билан ажралиб туришини кўриш мумкин. ўзбекистон республикаси биринчи президенти ислом каримов таъкидлаганидек, «ҳозирги кунда диний экстремизм мафкурасига, қўпорувчилик-террорчиликка қарши курашдаги асосий вазифа - аҳоли ўртасида, айниқса, ёшлар билан олиб бориладиган тарғибот-ташвиқот ва тарбиявий ишларни изчил, чуқур ўйланган тизим асосида ташкил этиш ва уларнинг таъсирчанлигини кескин кучайтиришни бугун бошимиздан кечираётган …
2 / 11
аат қилайлик. ўзбекистон дунёдаги энг ёш давлатлардан бири бўлиб, ўртача ёш 24 ёшни ташкил этади. шунингдек, 33 миллионлик аҳолининг 60 фоизи (19 млн. дан ортиқ) 28 ёшгача бўлганлардан иборат. бунда ўсмир ёшларнинг хавфга яқин гуруҳда эканини алоҳида қайд этиш лозим. ёшларнинг қандайдир масъулиятлари ва ҳаётдаги орзу-мақсадларга мустақил эришиш ҳаракатларининг атайлаб чекланиши натижасида уларда инфантиллик (ўзини ночор, ёрдамга муҳтож ҳис қилиш) хусусияти шаклланади. ёшларда «олий мақсадлар ҳаётда рўёбга чиқмасада, уларни амалга оширишга интилаётган муайян кишилар ёки жамоа мавжуд», деган тасаввур пайдо бўла бошлайди. шунда улар ўз мақсад ва интилишларига яқин кишилар (ёки гуруҳ)ни излашга тушадилар. жиддий масъулиятдан озод бўлган ўсмирларда шахсий тажриба етишмайди. бундай етишмовчилик соддалик ва хаёлпарастлик билан ёнма-ён келади. атрофда кузатилаётган адолатсизлик натижасида юзага келадиган зўриқишни йўқотишда фақат биргина йўлни - «буюк ғоя»ни ўзида мужассамлаштирган етакчи билан ҳаммаслак бўлишни танлайдилар. бу йўл ўсмирни диний мутаассиб оқимларга етаклаб келади. «даъват» асосан икки мақсадга йўналтирилган бўлади: 1. оддий фуқаролар ичидаги «даъват» …
3 / 11
ғайритабиий ҳодиса ва жараёнларнинг ҳақиқатдан ҳам мавжудлиги ҳақидаги ахборотлар озиқлантириб туради. турли ахборот манбаларининг доимий таъсир остида бўлган бир пайтда инсон ғайриилмий, сохта диний ғояларни қабул қилишга мойил бўлиб қолади. «даъватчи»лар кўпроқ масжидларда намоздан олдин, кейин ёки шунга ўхшаш вазиятда гувоҳларсиз мурожаат қилади. агар бирор кишининг диний билимларга қизиқиши ўзгаларга ҳам маълум бўлса, бундай учрашув ўқиш, иш жойига яқин ерларда ёки турли йиғинларда ҳам содир бўлиши мумкин. демак, сизга юқоридаги ҳолатларда номаълум ёки яхши таниш бўлмаган шахс мурожаат қилди. ушбу кимса суҳбат бошида сизнинг ислом асосларини ўрганишга қаратилган ҳаракатингизга рағбат бериб, асл мусулмоннинг бурч ва жавобгарлиги каби мавзуларда сўз юритади. сўнгра, билвосита саволлар билан сизга тааллуқли маълумотлар, хусусан диний ва сиёсий қарашингиз билан қизиқади. суҳбатнинг охирида эса, у сизга ўзининг ҳам исломга қизиқишлари беҳад экани ва ўзига яқин биродарлари билан диний билимларини пухта эгаллаётганини айтиб, сизга ҳам шуни таклиф этади. шуни таъкидлаш жоизки, ушбу суҳбат бир мулоқотда бўлиб ўтиши ёки …
4 / 11
бўлиш лозим. чунки, кўпчилик мутаассиб оқимлар янги тарафдорларни ёллашда руҳий таъсирнинг қуйидаги усулларидан фаол фойдаланадилар ва унга ортга қайтишга деярли имкон қолдирмайдилар: · «оз-оздан» технологияси. ёлланаётган шахсни кичик илтимослар орқали жиддий ёнбосишга мажбур қилиш. масалан, фақат биргаликда намозга бориш, дам олиш кунларини бирга ўтказиш, фақат бир ҳафта кечқурунлари бирга диний адабиёт ўқиш, жамоанинг йиғинларида қатнашиш, фақат бир марта «савоб иш» қилиш ва ҳ.к. · доимий «мия ювиш» технологияси. ёлланаётган шахсга мутаассиб гуруҳнинг ғояларини амалга ошириш унинг шахсий ва жамиятдаги муаммоларни ҳал этишнинг энг мақбул йўли деган ғоя тинмай уқтирилади. · гуруҳий таъсир этиш технологияси. жамоанинг барча аъзолари янги аъзони турли томондан ягона ғояга йўналтирилган фикрлар билан «кўмиб» ташлайди. · эътироз билдириш ёки баҳслашиш имконини қолдирмаслик. ёлланилаётган шахсга бетиним янгидан-янги маълумотлар берилади ва ўз фикрлари билан ёлғиз қолишига йўл қўйилмайди. · ижобий таъсирни кучайтириш. ёлланилаётган шахсга нисбатан жамоа томонидан фақат ширин сўзлар гапирилиб, унга ғамхўрлик кўрсатилади. зарур ҳолларда унга моддий ёрдам …
5 / 11
ир сақлаган ҳолда ўз ғояларини тарғиб қилиш ҳамда янги шахсларни гуруҳга жалб қилишга интилиш; · суҳбатдошига нисбатан гуруҳ ғояларини сингдиришга қаратилган руҳий таъсир усулларини қўллашга интилиш. хўш, жамиятимизда бундай иллатнинг пайдо бўлиши, илдиз отиши ва тарқалишига ким масъул? ёшларимизни диний мутаассиб оқимлар таъсиридан ҳимоя қилишга ким жавобгар? фарзандларимизда бундай бузғунчи оқимларга қарши иммунитет шакллантириш учун нималарга эътибор қаратишимиз зарур? бу борадаги маънавий-маърифий ва тарбиявий тадбирларни амалга оширишда энг муҳим бўғим - бу, аввало, оила. қолаверса, маҳалла, ўқиш ёки иш жойи. шу ўринда педагогика фанлари доктори, профессор муҳаммаджон қуроновнинг «ота-оналар билан суҳбат» мақоласида келтирилган фикрларни таъкидлаш ўринли: оила ҳам мактаб, лицей, коллеж, институт- университетлар, яъни педагогик ишлаб-чиқариш корхоналаридан бири. оила тарбиясининг миллат учун фойдаси ҳам, зарари ҳам беқиёс бўлади. тасаввур қилинг, косиб ёмон туфли чиқарса, у бир-икки йил, бир кишига маънавий-моддий зарар келтиради. тарбияда «брак»ка йўл қўйилса-чи? билимсиз, малакасиз ёки аксинча, билимли, бироқ ўз жиғилдони йўлида миллат, давлат, ватандошлари манфаатлари устидан …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 11 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "дин ниқобидаги экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг халқаро сиёсий-ҳуқуқий асослари"

дин ниқобидаги экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг халқаро сиёсий-ҳуқуқий асослари режа: 1. ёшлар - дин ниқобидаги мафкуравий таҳдидларнинг асосий объектлари, муаммолари ва вазифалари. 2. диний мазмундаги маҳсулотларни экспертиза қилиш тизимининг дин ниқобидаги мафкуравий таҳдидларга қарши курашдаги аҳамияти. 3. халқаро исломий ташкилотлар томонидан экстремизм ва терроризмга қарши кураши. муайян гуруҳ, халқ, жамиятни мафкуравий таъсир доирасига тортишга уринишлар ҳамма вақт бўлган. тарихга назар ташласак, бу жараён жамият ривожлана бориши билан бирга чуқурлашиб борганини, янги техник ва технологик тизимларнинг юзага келиши натижасида ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгайиши, услуб ва воситаларининг такомиллашуви содир бўлганини кўрамиз. хусусан, ҳозирги даврда мафкуравий таъс...

Этот файл содержит 11 стр. в формате DOCX (52,2 КБ). Чтобы скачать "дин ниқобидаги экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг халқаро сиёсий-ҳуқуқий асослари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: дин ниқобидаги экстремизм ва те… DOCX 11 стр. Бесплатная загрузка Telegram