"дин ниқобидаги таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш асослари" кursi

DOCX 6 sahifa 25,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
4 1-мавзу. “дин ниқобидаги таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш асослари” курсига кириш 1. “дин ниқобидаги таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш асослари” ўқув курсининг мақсад ва вазифалари “дин ниқобидаги таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш асослари” фани талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, диний ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради. “дин ниқобидаги таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш асослари” курсини ўзлаштиргандан кейин талаба: · исломнинг моҳияти тинчлик, маърифат, енгиллик дини экани: · дунё динларида бағрикенглик, дўстлик ва ҳамкорлик ғоялари, барча динлар таълимотида ёвузлик, қўпорувчилик ва қабиҳ ҳаракатларнинг қораланиши; · экстремизм ва терроризмнинг асл мақсади, унинг ғоявий илдизлари; · диний-экстремистик оқимлар томонидан талқин қилинаётган ғояларнинг бузғунчи моҳияти; · дунёвий давлатда диний муносабатлар ҳақида тасаввурга эга бўлиши; · ақидапарастлик ва жаҳолат, исломдан сиёсий мақсадларда фойдаланишнинг зарари; · мутаассиблик ва экстремизмнинг ўзаро алоқадорлиги ҳақида назарий билимларга эга бўлиши; · диний экстремистик оқимлар томонидан диний тушунчаларни ғайриилмий ва ғайридиний талқин этилиши; · қуръон ва ҳадисларда экстремизм ва …
2 / 6
т билан солиштириб, зарур илмий-назарий, ғоявий-тарбиявий хулосалар чиқариш малакасига эга бўлиши керак. 2. мутаассиблик, экстремизм, ақидапарастлик, фундаментализм тушунчаларининг мазмун-моҳияти мутаассиблик, ақидапарастлик, экстремизмнинг мазмун-моҳияти. диний экстремизм ва терроризм каби ҳодисаларнинг илдизлари узоқ тарихга бориб тақалса-да, улар ҳеч қачон ижтимоий барқарорлик ва тараққиёт учун бугунгидек таҳдид солмаган. зеро, ҳозирда диний экстремизм ва терроризм глобал характерга эга бўлиб, дунёнинг барча мамлакатлари ҳамда минтақаларига бирдек хавф солмоқда. шундай экан, унинг олдини олиш ва унга қарши курашиш инсониятнинг истиқболига дахлдор масалага айланди. мутаассиблик (араб. – “ғулув кетиш”, “чуқур кетиш”) ўз фикр-мулоҳаза ва дунёқараши тўғрилигига ўта қаттиқ ишониб, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлишни англатади. мутаассиблик барча даврларда турли дин ва йўналишлар орасида кескин низо ва тўқнашувлар келиб чиқишига сабаб бўлган. экстремизм (лотинча – “ақл бовар қилмас даражада”, “ҳаддан ошиш”) жамиятда қабул қилинган қонун-қоидаларга зид радикал қарашлар ва ҳаракатларни англатади. уларга диний тус бериш эса, диний экстремизмга олиб келади. диний экстремизм – жамият учун анъанавий бўлган …
3 / 6
елиб чиқишининг биринчи ва асосийси сабаби бу – мутаассиб фикр ва қарашларнинг пайдо бўлишидир. мутаассиблик диний экстремизм ва терроризмга замин тайёрлайди. 3. терроризм тушунчаси ва унинг асосий белгилари терроризм (лотинча – “қўрқитиш”, “ваҳимага солиш”) – аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш орқали давлат ҳокимиятини эгаллаш мақсадига қаратилган жиноий фаолиятдир. террор – оммавий ва сиёсий мақсадларга эришиш учун зўравонликдан ҳамда зўравонлик қилиш билан таҳдид солишдан мунтазам фойдаланишдир. шундай қилиб, “террор” душманни жисмоний зўравонлик йўли билан қўрқитиш, ҳатто уни жисмонан йўқ қилишни англатади. “терроризм” эса террор амалиётидир. бу икки тушунчани шу тарзда чегаралаш мақбул бўлса, у ҳолда террордан келиб чиққан терроризм асло янги ҳодиса бўлмай, бугунги кунгача асрлар қўйнидан етиб келган, деб ҳисоблаш мумкин. ўзбекистон республикасининг жиноят кодексида “терроризм”га қуйидагича таъриф берилган: “терроризм – халқаро муносабатларни мураккаблаштириш, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузиш, хавфсизлигига путур етказиш, уруш ва қуролли можаролар чиқариш, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, аҳолини қўрқитиш мақсадида давлат …
4 / 6
ян сиёсий мақсад ёки амалий натижаларига эмас, балки у ёки бу хуруж натижасида одамлар орасида, ижтимоий фикрда юзага келадиган хавотирли акс-садо, шов-шувга эришишга қаратилгани таъкидланган. xx асрнинг 60-йилларидан бошлаб, терроризмнинг можароларни келтириб чиқарувчи ҳодиса сифатидаги салоҳияти, бутун-бутун минтақалар йўналиши турлича бўлган террорчи ташкилотлар ва гуруҳлар фаолият кўрсатган жойларга айланиб қолди. бунинг натижасида, террорчилик ҳаракатининг кўламигина эмас, балки методлари ҳам ўзгарди. унинг энг даҳшатли кўринишларидан бири – ўзини аввалдан ўлимга тайёрлаган террорчи-камикадзелар томонидан амалга оширилаётган ҳаракатларни келтириш мумкин. мусулмон мамлакатларида террорчи уюшмалар оммавий бўла олмагани учун аҳолининг кенг қатламлари номидан ҳаракат қилиш таассуротини уйғотиш мақсадида диний шиорлардан ниқоб сифатида фойдаланадилар. демак, террор, террорчилик фаолияти, террорчи биргаликда бир бутун ҳодиса сифатида терроризмни ташкил этади. ҳозирги даврда у глобал миқёс касб этиб, халқаро терроризм шаклини олди. халқаро терроризм тушунчаси давлатлар, халқаро ташкилотлар, сиёсий партия ва ҳаракатларни беқарорлаштиришга қаратилган сиёсий қўпорувчилик фаолиятини ифодалайди. у оғир жиноятлардан бўлиб, узоқ давом этган жараёнларнинг ҳосиласи ҳисобланади. халқаро …
5 / 6
сиёсий арбобга қарши уюштирилган террор амалиёти кўпроқ учраган бўлса, ҳозирда жамоат жойларида, самолёт, автобус ва поездларда портлашларни содир этиш орқали кўплаб тасодифий кишиларнинг қурбон бўлишига олиб келадиган қўпорувчиликни амалга оширишга эътибор берилмоқда. экспертларнинг фикрича, бундай ҳаракатлар биринчи навбатда нобуд бўлганлардан кўра, унинг гувоҳларига қаратилган. халқаро террорчилик ҳаракатларининг асосий белгилари: халқаро ҳуқуқ ҳимоясидаги объект ёки субъектларга қарши қаратилгани; давлатлар чегараларини бузиш орқали амалга оширилиши; аъзолари икки ёки ундан ортиқ давлат фуқаролари, шу жумладан, ёлланма шахслар бўлган экстремистик гуруҳлар томонидан содир этилиши; экстремистик гуруҳлар таркибида қўпорувчилик ҳаракатлари бўйича хорижлик йўриқчиларнинг қатнашиши; экстремистик гуруҳ аъзоларининг бошқа давлатлар ҳудудида ташкил этилган махсус лагерларда тайёргарлик кўриши; тайёргарлик кўриш ва қўпорувчиликни содир этишда хорижий давлатлар ва экстремистик уюшмалар ёрдамидан, халқаро тус олган ноқонуний қурол-яроғ савдоси ва наркобизнесдан келадиган молиявий манбалардан фойдаланилиши. муайян мамлакат ҳудудида содир этилган террорчилик хуружида қайд этилган у ёки бу белгиларнинг бўлиши, унга халқаро мақом берилиши ва шундан келиб чиқиб, унга мос чоралар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""дин ниқобидаги таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш асослари" кursi" haqida

4 1-мавзу. “дин ниқобидаги таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш асослари” курсига кириш 1. “дин ниқобидаги таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш асослари” ўқув курсининг мақсад ва вазифалари “дин ниқобидаги таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш асослари” фани талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, диний ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради. “дин ниқобидаги таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш асослари” курсини ўзлаштиргандан кейин талаба: · исломнинг моҳияти тинчлик, маърифат, енгиллик дини экани: · дунё динларида бағрикенглик, дўстлик ва ҳамкорлик ғоялари, барча динлар таълимотида ёвузлик, қўпорувчилик ва қабиҳ ҳаракатларнинг қораланиши; · экстремизм ва терроризмнинг асл мақсади, унинг ғоявий илди...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (25,6 KB). ""дин ниқобидаги таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш асослари" кursi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.