жиноят объекти

PPTX 528.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1449733299_61730.pptx /docprops/thumbnail.jpeg слайд 1 мавзу: жиноят объекти www.arxiv.uz жиноят объекти «жиноят объекти» тушунчаси ва унинг аҳамияти жиноят қонунида назарда тутилган ҳар қандай жиноят маълум бир ижтимоий муносабатларга тажовуз қилади. шунинг учун ҳам, бирон-бир ижтимоий муносабатга зарар етказмаган жиноятнинг ўзи мавжуд эмас. бундан хулоса қилиб, жиноят объектини аниқлашда, дастлаб ижтимоий муносабатларни жиноят объекти сифатида тан олишдир. бунинг устига, жиноятнинг объекти фақат жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар бўла олади. шу сабабли, жамиятдаги барча ижтимоий муносабатлар жиноят объекти бўла олмайди, балки уларнинг ичидан қонун чиқарувчи ижтимоий шароитдан келиб чиқиб, жиноий-ҳуқуқий тақиқлаш услуби билан қўриқлаш лозим деб топилганлари жиноят объекти бўлади, холос. www.arxiv.uz баён қилинган фикрлар объект тушунчаси жиноят содир этиш натижасида зарар етказилган ёки зарар етказиш хавфини келтириб чиқарган, аниқ тажовуз қаратилган ва жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлардир, деб айтиш имконини беради. қонун чиқарувчи жиноятнинг объекти сифатида белгилаб қўйган ижтимоий муносабатлар рўйхати жиноят кодексининг 2-моддаси 1-қисмида келтирилган. жумладан, жиноий-ҳуқуқий қўриқлаш объекти …
2
дмет юзасидан келиб чиққан ижтимоий муносабатларга таъсир кўрсатиши мумкин (масалан, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини талон-торож қилиш). www.arxiv.uz жиноятчи ўзини бундай муносабатлардан чиқариш йўли билан ҳам ижтимоий муносабатларни бузиши мумкин, яъни унга юклатилган мажбуриятларни бажармаслик йўли билан ижтимоий муносабатларнинг мазмунини ташкил этувчи ижтимоий алоқани узади (масалан, ҳокимият ҳаракатсизлиги жиноят кодексининг 208-м.). айбдор ижтимоий муносабатларнинг санаб ўтилган элементларига таъсир кўрсатиб, уларни бузади ва бунинг оқибатида ижтимоий зарар етказади. шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормаларнинг ўзи жиноий қилмишдан зарар кўрмайди. демак, ҳуқуқий нормалар жиноятнинг объекти бўла олмайди. www.arxiv.uz жиноят объектини жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабат сифатида кўриб чиқиш жиноятларнинг реал ижтимоий хавфлилик даражасини аниқлашга ва буларни содир этган айбдорларга нисбатан қонун санкцияларини тўғри қўллашга имкон беради. жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги ҳар томонлама қўриқланиши ва ривожланишидан давлат манфаатдор бўлган ижтимоий муносабатларга тажовуз қилишда намоён бўлади. шунинг учун ҳам жиноий қилмишларнинг ижтимоий хавфлилигининг асосий кўрсаткичи бўлиб …
3
муайян тарихий шароитларга кўра ўзгариб туради. бу ўзгаришлар бевосита жиноят қонунчилигига таъсир кўрсатади, бир ҳолатда жиноий-ҳуқуқий нормани бекор қилишни, иккинчисида эса илгари жазога лойиқ бўлмаган қилмиш учун жиноий жавобгарлик ўрнатиб, қонунга киритишни келтириб чиқаради. www.arxiv.uz www.arxiv.uz жиноят объекти катта аҳамият касб этади, чунки у жиноят таркибининг зарур элементидир. агарда шахс жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларни бузмаса ёки уларни бузиш таҳдиди остига қўймаса, унинг қилмишида жиноят таркиби мавжуд эмас. айбдор шахснинг ижтимоий хавфли хатти-ҳаракати фақатгина бир ҳолатда, агарда бу хатти-ҳаракат у ёки бу ижтимоий муносабатларга, яъни жиноят қонуни билан қўриқланадиган маълум бир объектга қарши қаратилган бўлса, жиноят деб топилиши мумкин. жиноят объектини тўғри аниқлаш ижтимоий хавфли қилмишнинг юридик табиатини ечиш, унинг шакл ва мазмунини ҳамда субъектлар доирасини аниқлаш, бошқа жиноят ва ҳуқуқбузарликлардан ажратиш имконини беради. баъзи ҳолларда айнан объектга асосланиб, бир жиноятни иккинчисидан, масалан, қасддан одам ўлдиришни терроризмдан, шахсга қарши жиноятни безориликдан фарқ қилиш мумкин. www.arxiv.uz жиноят объектини аниқламасдан, жиноий …
4
г умумий объектини турдош ва бевосита объектларга ажратиш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамият касб этади. алоҳида ва махсусларини ўрганиш жараёни у ёки бу ижтимоий ҳолатларнинг умумий хусусияти ва белгиларини ўрганиш орқали анча енгил кечади. жиноятнинг умумий объектини ажратиш жиноят орқали зарар етган муайян ижтимоий муносабатлар гуруҳини ҳар томонлама ўрганишга имкон беради ва бошқа тарафдан, жиноятнинг умумий объектини, яъни жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар доирасини билиш, хусусан, жиноятни бошқа ҳуқуқбузарликлардан фарқлаш имконини беради. шу билан бирга, таъкидлаш лозимки, алоҳида ижтимоий хавфли қилмиш ёки бир гуруҳ турдош жиноятларнинг хусусиятларини акс эттириш учун умумий объект тушунчаси етарли эмас. шунинг учун аниқлаштирилган сари тажовуз объектлари турдош ва бевоситага ажратилади. www.arxiv.uz шундай қилиб, турдош объект мазмун жиҳатидан тор бўлиб, умумий объектнинг бир қисмини ташкил этади. у мазмун аниқроқдир, чунки умумий объектга нисбатан ўзига хос қўшимча белгилар билан тавсифланади. масалан, жиноятларнинг умумий объекти жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларнинг умумий йиғиндиси бўлса, уларнинг турдош объекти …
5
излиги, мудофаа салоҳияти ёки иқтисодиётига зарар етказилган қилмишдир», деб кўрсатилиши мисол бўла олади. бироқ, кўпчилик ҳолларда, жиноят қонунидаги муайян жиноятларда бевосита объект кўрсатилмаган, аммо шунга қарамасдан, уни аниқлаш учун жиноят таркибини чуқур ижтимоий-сиёсий ва юридик таҳлил қилмоқ зарур. жиноят инсоннинг ташқи ва ички, объектив ва субъектив ҳолатларининг бирлигидан ташкил топган хатти-ҳаракат бўлганлиги учун жиноят объекти унинг бошқа объектив ва субъектив белгилари билан чамбарчас боғлиқдир. www.arxiv.uz image2.png image3.jpeg image4.png

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "жиноят объекти"

1449733299_61730.pptx /docprops/thumbnail.jpeg слайд 1 мавзу: жиноят объекти www.arxiv.uz жиноят объекти «жиноят объекти» тушунчаси ва унинг аҳамияти жиноят қонунида назарда тутилган ҳар қандай жиноят маълум бир ижтимоий муносабатларга тажовуз қилади. шунинг учун ҳам, бирон-бир ижтимоий муносабатга зарар етказмаган жиноятнинг ўзи мавжуд эмас. бундан хулоса қилиб, жиноят объектини аниқлашда, дастлаб ижтимоий муносабатларни жиноят объекти сифатида тан олишдир. бунинг устига, жиноятнинг объекти фақат жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар бўла олади. шу сабабли, жамиятдаги барча ижтимоий муносабатлар жиноят объекти бўла олмайди, балки уларнинг ичидан қонун чиқарувчи ижтимоий шароитдан келиб чиқиб, жиноий-ҳуқуқий тақиқлаш услуби билан қўриқлаш лозим деб топилганлари жиноят об...

PPTX format, 528.6 KB. To download "жиноят объекти", click the Telegram button on the left.

Tags: жиноят объекти PPTX Free download Telegram