**аудиторлик текширувлар натижалари бўйича аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тайёрловчи режа**

DOCX 16 стр. 31,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 16
13-мавзу: аудиторлик текшируви натижалари бўйича аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тайёрлаш режа: 13.1 аудиторлик текширувлар натижаларини умумлаштириш ва баҳолаш. 13.2 аудиторлик ҳисоботи ва уни тузиш тартиби. 13.3 аудиторлик хулосаси ва уни тузиш тартиби. 13.1 аудиторлик текширувлар натижаларини умумлаштириш ва баҳолаш. аудиторлик ҳисоботини ва хулосасини шакллантириш аудит режаси ва дастурининг барча бўлимлари бўйича ўтказилган аудиторлик текшируви натижаларини умумлаштириш ва баҳолаш жараёнида вужудга келади. аудит натижаларини баҳолаш ишлари асосан қуйидагиларни ўз ичига олади: * ишчи ҳужжатларни шарҳлаш ва якуний ишчи ҳужжатларни тайёрлаш; * аниқланган камчиликларнинг жиддийлик даражасини баҳолаш; * аудиторлик далилларнинг етарлилигини баҳолаш; * фаолият кўрсатаётган корхона принципи билан боғлиқ омилларни баҳолаш; * бухгалтерия ҳисоботидаги ахборотларни тақдим қилиш ва баён қилиш; * ҳисобот тузилганидан сўнг содир бўлган ҳодисаларни баҳолаш; * текширув натижалари бўйича аудиторнинг мижоз-корхона раҳбариятига тақдим қиладиган ёзма ахборотини тузиш; * аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тузиш. аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида асосан текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг дастлабки ҳужжатлари, ҳисоб регистрлари ва ҳисоботларида акс …
2 / 16
арнинг ҳисоб-китобларидаги номувофиқликлар; * инвентаризация натижасида аниқланиб, далолатнома ва таққослаш ведомостлари билан расмийлаштирилган, лекин етарли даражада таҳлил қилинмаган ва тузатилмаган катта тафовутлар; * катта тафовутларнинг тасдиқланмаганлиги ва аудитор сўровларига кутилган жавоблар олинмаганлиги; * текширув учун танлаб олинган, зарур дастлабки ҳужжатлар ёки тегишли рухсат этувчи кўрсатмалар тақдим қилинмаган хўжалик муомалалари. аудитор тўпланган далиллар етарлилигини баҳолашда ушбу ҳолатлар аниқланган босқични (режалаштириш, аудит ўтказиш) ҳисобга олиши керак. шунингдек, катта хатолар хатарини дастлабки баҳолаш ва батафсил текшириш режалари ҳам эътиборга олиниши лозим. агар бундай ҳолатлар режалаштириш босқичида аниқланган ва ҳисобга олинган бўлса, унда аудитор тўпланган далилларнинг етарлилигига ва режалаштирилган ҳамда қўшимча аудиторлик амалларини бажаришнинг мақсадга мувофиқлигига баҳо бериши зарур. аудиторлик текширувининг асосий босқичларини ўтказиш натижалари аудит ўтказишдан қўйилган мақсадга эришилганлик даражасини баҳолаган ҳолда аудиторнинг ишчи ҳужжатларида қаид қилиниши лозим. масалан, аудит ўтказиш дастурининг «дебитор ва кредитор қарзларни текшириш» бўлими бўйича ўтказилган аудит натижаларини баҳолашда қуйидаги аудиторлик амалларини таҳлил қилиш ва баҳолаш мақсадга мувофиқ: кейинги …
3 / 16
тўлови тасдиқланган ва тасдиқланмаган қарзлар суммаларининг катта - кичиклигини баҳолайди; счётларни бухгалтерия ҳисоботи тузилганидан сўнг тайёрланган моддий жавобгар шахслар ҳисоботлари билан, ҳисоб маълумотлари бўйича қолдиқлар билан солиштириш. бухгалтерия ҳисоботи тузилган кундан олдин олинган барча счётлар (етказиб берилган товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун) жорий даврдаги ҳисобда ва шу давр учун тузилган ҳисоботда акс эттирилиши керак. шунинг учун бухгалтерия баланси тузилган санадан сўнг тайёрланган материаллар ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботлар ва счётлардаги саналар, мулклар ва мажбуриятларнинг балансда тўғри акс эттирилганлигини текшириш мақсадида таққосланиши мақсадга мувофиқ. мавжуд қолдиқларни счёт-фактуралар маълумотлари, моддий жавобгар шахслар ҳисоботлари ва тўлов ҳужжатлари билан солиштириш. агар дебитор ва кредитор қарзларнинг миқдори хўжалик юритувчи субъект молиявий аҳволи учун сезиларли даражада бўлса, аудиторлар ҳисобга олишнинг тўғрилиги ва аниқлигини текшириши, шунингдек, ҳисоб маълумотлари бўйича мажбуриятларнинг ошириб кўрсатилмаганлигини аниқлашлари лозим. бу ҳолда дастлабки ҳужжатлар маълумотлари аналитик ҳисоб регистрлари (журналлар, оборот ёки сальдо ведомостлари) да акс эттирилган ахборотлар билан, олдин энг катта қолдиқлиларидан бошлаб …
4 / 16
ия ҳисоби маълумотлари мол етказиб берувчиларга барча мавжуд қарзларни ўзида акс эттиради; * сотиб олинган моддий ресурслар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар тегишли ҳисобот даврида акс эттирилган. бунда аудит ўтказиш чоғида контрагентлардан тасдиғини олиш зарурлиги тўғрисида гувоҳлик берадиган омилларни белгилаб қўйиш керак: харидларни ички назорат қилиш тузулмасининг бўшлиги; молиявий муаммолар; товар-моддий бойликлар бўйича қолдиқлар чиқаришда ёки қарздорларни текширишда йўл қўйилган хатолар тўғрисидаги фактлар; бир неча мол етказиб берувчилардан қилинган катта харидлар; харидлар тўғрисидаги ҳисобот бухгалтерия балансини тузиш санасига тайёрланмаган. тасдиқлаш ишларининг натижаларини умумлаштириб, энг аввало, уларнинг ишончлилигини баҳолаш зарур. бунда қарзларнинг ёзма ва оғзаки шаклда тасдиқланган миқдори ва аҳамиятлилиги баҳоланади. ёзма шаклда олинган далил-исботларни энг ишончли деб тан олиш қабул қилинган. ёзма тасдиқларнинг ишончлилиги уларнинг тўғри расмийлаштирилишига боғлиқ. тасдиқлар ишончлилигининг таҳлилидан келиб чиқиб, тасдиқланган ва тасдиқланмаган суммаларнинг катта-кичиклиги, шунингдек мажбуриятларнинг ишончлилиги тўғрисида аудитор фикрини шакллантириш учун олинган далиллар етарлилиги баҳоланади; дебитор ва кредитор қарзлар аналитик ҳисоби маълумотларининг тенглигини текшириш. дастлабки …
5 / 16
ан счёт-фактуралар. барча белги қўйилган суммалар якуний ишчи ҳужжатларини тайёрлашда таҳлил қилиниши ва ҳисобга олиниши лозим. ушбу ишларнинг натижаларини бошқа олинган далиллар билан таққослаш мақсадга мувофиқ. масалан, даъво муддати ўтиб кетаётган тўланмай қолган счётлар ва мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебет қолдиқларнинг аниқланган суммаларига маълумотлар мувофиқлиги тўғрисида тасдиқ олиниши мумкин. бу ҳолда аудитор аналитик ҳисоб маълумотларининг ишончлилиги ҳақида етарли далилларга эга бўлади. агарда олинган тасдиқлар натижаларига кўра контрагентда бундай қарздорликнинг йўқлиги аниқланса, у ҳолда аудитор аналитик ҳисоб маълумотларини ишончсиз деб баҳолаши мумкин. аналитик ҳисоб регистрлари маълумотларини бош дафтар билан таққослаш мижоз томонидан вақти-вақти билан ўтказиладиган назорат тадбири бўлиб ҳисобланади. қоидага кўра, аудиторлар қилинган таққослашларни, аниқланган ғайриоддий суммаларни таҳлил қилади, жами суммаларни қайта жамлаб чиқади. 13.2 аудиторлик ҳисоботи ва уни тузиш тартиби. аудитнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, умумлаштирилган ва баҳоланган текширув натижаларини камида иккита ҳужжат билан расмийлаштириш мақсадга мувофиқдир: 1. аудит ҳақидаги шартномада кўзда тутилган давр ичидаги корхонанинг молия-хўжалик …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 16 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "**аудиторлик текширувлар натижалари бўйича аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тайёрловчи режа**"

13-мавзу: аудиторлик текшируви натижалари бўйича аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тайёрлаш режа: 13.1 аудиторлик текширувлар натижаларини умумлаштириш ва баҳолаш. 13.2 аудиторлик ҳисоботи ва уни тузиш тартиби. 13.3 аудиторлик хулосаси ва уни тузиш тартиби. 13.1 аудиторлик текширувлар натижаларини умумлаштириш ва баҳолаш. аудиторлик ҳисоботини ва хулосасини шакллантириш аудит режаси ва дастурининг барча бўлимлари бўйича ўтказилган аудиторлик текшируви натижаларини умумлаштириш ва баҳолаш жараёнида вужудга келади. аудит натижаларини баҳолаш ишлари асосан қуйидагиларни ўз ичига олади: * ишчи ҳужжатларни шарҳлаш ва якуний ишчи ҳужжатларни тайёрлаш; * аниқланган камчиликларнинг жиддийлик даражасини баҳолаш; * аудиторлик далилларнинг етарлилигини баҳолаш; * фаолият кўрсатаётган корхона принципи...

Этот файл содержит 16 стр. в формате DOCX (31,3 КБ). Чтобы скачать "**аудиторлик текширувлар натижалари бўйича аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тайёрловчи режа**", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: **аудиторлик текширувлар натижа… DOCX 16 стр. Бесплатная загрузка Telegram