аудиторлик рисклари ва аудиторлик хулосалари

DOCX 9 sahifa 21,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
10-маъруза: аудиторлик рисклари ва аудиторлик хулосалари режа: 1.аудиторлик рисклари, уларнинг мазмуни ва турлари 2.аудиторлик хулосасининг мазмуни ва турлари 3.аудиторлик хулосасини тузиш тартиби ва тақдим этилиши 1-савол. аудиторлик рисклари, уларнинг мазмуни ва турлари аудиторлик таваккалчилиги - аудитор томонидан субъектив равишда белгиланадиган, аудиторлик текшируви якунлари бўйича молиявий ҳисобот унинг ишончлилиги тасдиєланганидан кейин аниєланмаган жиддий бузилишларни ўз ичига олиши мумкинлигини эътироф этиш ёки аслида бундай бузилишлар молиявий ҳисоботда бўлмасада, унда жиддий бузилишлар мавжудлигини эътироф этиш эҳтимолидир. 1. аудиторлик таваккалчилиги ўз ичига учта таркибий єўшимчани олади: 1.1. ажратиб бўлмайдиган таваккалчилик; 1.2. назорат таваккалчилиги; 1.3. молиявий ҳисоботдаги хатолар ва бузилишларни топмаслик таваккалчилиги. 2. аудитор аудитни ўтказиш пайтида аудиторлик таваккалчилигини оєилона энг кам даражага пасайтириш учун зарур чораларни кўриши керак. тижорат банклари фаолиятига реал баҳо беришда аудиторлик текширувлари муҳим ўрин эгаллайди. 2-савол. аудиторлик хулосасининг мазмуни ва турлари аудиторлик ҳисоботининг кириш қисмида аудиторлик ташкилоти реквизитлари, шу жумладан аудиторлик фаолиятини амалга оширишга лицензиянинг рақами ва санаси, аудиторлар ва …
2 / 9
таҳлилий қисми афмага ҳавола қилиши ва унда қуйидагилар бўлиши шарт: хўжалик юритувчи субъектда ички назорат ҳолатини текшириш натижалари (батафсил баёни); бухгалтерия ҳисоби ҳолати ва молиявий ҳисоботни текшириш натижалари; молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошириш пайтида қонунчилик талабларига риоя этилишини текшириш натижалари; солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ҳамда тўлашнинг тўғрилигини текшириш натижалари; активларнинг бутлигини текшириш натижалари. хўжалик юртиувчи субъект ички назоратининг ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ахборот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: ички назорат тизимининг хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг миқёслари ва хусусиятига мувофиқлиги умумий баҳоси; аудиторлик текшируви мобайнида аниқланган ички назорат тизимининг хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг миқёслари ва хусусиятига жиддий номувофиқликлари баёни. хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботи ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ахборот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини баҳолаш; аудиторлик текшируви давомида аниқланган бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг белгиланган тартибини жиддий бузишлар баёни. хўжалик юритувчи субъект томонидан молиявий-хўжалик …
3 / 9
лиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлашнинг белгиланган тартибини бузиш фактлари, солиқ солинадиган базани белгилаш пайтидаги четга чиқишлар баёни. активлар бутлигини текшириш натижалари активларни инвентарлашга асосланиши ва ўз ичига уларнинг ҳақиқатда мавжудлиги ва бутлиги тўғрисидаги маълумотларни олиши керак. аудиторлик хисоботининг якуний қисми аудиторлик ҳисоботининг якуний қисми аудиторлик ташкилотининг аниқланган четга чиқишлар ва ҳуқуқ бузилишларини бартараф этишга доир тавсияларини, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини оширишга доир таклифлари ва маслаҳатларини ўзи ичига олиши керак. аудиторлик хисоботи учун жавобгарлик аудиторлик ташкилоти аудиторлик ҳисоботини тузганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади. аудиторлик ҳисоботида келтирилган ахборот махфий ҳисобланади ва ошкор этилмаслиги керак. ахборотни ошкор этганлик учун ушбу ахборотдан фойдалана оладиган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар. аудиторлик хулосасининг тузилиши аудиторлик хулосаси – молиявий хисоботнинг хакконийлиги (тўғрилиги) ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибининг єонун ҳужжатлари билан белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик ташкилотининг фикри ёзма шаклда ифодаланган ва хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботидан фойдаланувчилар учун …
4 / 9
аларда келтирилган. аудиторлик хулосаси аудиторлик текширувининг буюртмачисига йўлланиб, буюртмачининг барча зарурий реквизитлари кўрсатилиши керак. аудиторлик хулосасининг кириш қисми аудиторлик ташкилотининг қуйидаги реквизитларини ўз ичига олиши керак: аудиторлик ташкилотининг юридик манзили ва телефонлари; аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия рақами, берилган сана ва лицензия берган органнинг номи; аудиторлик ташкилоти давлат рўйхатига олингани тўғрисидаги гувоҳнома рақами; аудиторлик ташкилоти ҳисоб-китоб варағининг рақами; аудиторлик текширувида иштирок этган аудитор (аудиторлар)нинг, шунингдек, аудиторлик ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми. кириш қисмида сана ва ҳисобот даври кўрсатилган ҳолда текширилган молиявий ҳисоботлар рўйхати келтирилиши керак. кириш қисмида қуйидагилар кўрсатилиши керак: хўжалик юритувчи субъект аудиторлик текширувидан ўтказиладиган молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва унинг ҳаққоний бўлиши учун жавобгар; аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосасининг хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига мувофиқ бўлиши учун жавобгар. аудиторлик хулосасида аудиторлик текшируви афмага мувофиқ ўтказилгани қайд этилиши керак. қайд этувчи қисмда аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот қонун ҳужжатларига, шунингдек молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳақиқий ҳолатига …
5 / 9
. аудитор аудиторлик хулосасини хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботга имзо чеккан ёки уни тасдиқлаган санадан олдин келувчи кун билан белгилаши керак эмас. аудиторлик хулосасига аудитор (аудиторлар), аудиторлик ташкилоти раҳбари имзо чекиши ва у аудиторлик ташкилотининг муҳри билан тасдиқланиши керак. аудиторлик хулосаларининг қуйидаги турлари мавжуд: а) ижобий аудиторлик хулосаси; б) салбий аудиторлик хулосаси. аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи унинг молиявий аҳволини ҳаққоний ёритади ва хўжалик юритувчи субъект амалга оширган молиявий ва хўжалик операциялари ўзбекистон республикасининг қонунчилиги талабларига мувофиқ деган фикрга келганда ижобий аудиторлик хулосаси тузилиши керак. аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботида, агар хўжалик юритувчи субъект томонидан бартараф этилмаса, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларни чалғитиши мумкин бўлган бузилишлар мавжуд деган фикрга келса, салбий аудиторлик хулосаси тузилиши керак. хўжалик юритувчи субъект амалга оширган молиявий ва хўжалик операциялари молиявий ҳисоботда ҳаққоний акс эттирилган, лекин қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган ҳолларда ҳам салбий аудиторлик хулосаси тузилади. одатда хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг аудиторлик ташкилотининг аниқланган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"аудиторлик рисклари ва аудиторлик хулосалари" haqida

10-маъруза: аудиторлик рисклари ва аудиторлик хулосалари режа: 1.аудиторлик рисклари, уларнинг мазмуни ва турлари 2.аудиторлик хулосасининг мазмуни ва турлари 3.аудиторлик хулосасини тузиш тартиби ва тақдим этилиши 1-савол. аудиторлик рисклари, уларнинг мазмуни ва турлари аудиторлик таваккалчилиги - аудитор томонидан субъектив равишда белгиланадиган, аудиторлик текшируви якунлари бўйича молиявий ҳисобот унинг ишончлилиги тасдиєланганидан кейин аниєланмаган жиддий бузилишларни ўз ичига олиши мумкинлигини эътироф этиш ёки аслида бундай бузилишлар молиявий ҳисоботда бўлмасада, унда жиддий бузилишлар мавжудлигини эътироф этиш эҳтимолидир. 1. аудиторлик таваккалчилиги ўз ичига учта таркибий єўшимчани олади: 1.1. ажратиб бўлмайдиган таваккалчилик; 1.2. назорат таваккалчилиги; 1.3. молиявий ҳисоб...

Bu fayl DOCX formatida 9 sahifadan iborat (21,0 KB). "аудиторлик рисклари ва аудиторлик хулосалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.