фуқаро, фуқаровийлик ва фаол фуқаролик позицияси

DOCX 5 sahifa 29,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
9-мавзу: фуқаро, фуқаровийлик ва фаол фуқаролик позицияси режа: 1. инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси. фуқаролик тушунчаси. 2. фуқаровийлик, мазмун-моҳияти, асосий хусусиятлари, белгилари ва мезонлари. 3. фуқаровий онг ва унинг намоён бўлиш омиллари. фуқаронинг давлат ва жамият олдида ўз ҳуқуқий ва аҳлоқий масъулиятини англаши. 4. фуқаровий фаоллик ва унинг фуқаролик жамиятидаги ўрни таянч конспект: инсон ва фуқаро ҳуқуқлари. инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси. фуқаро ва фуқаровийлик тушунчаси. фуқаровийликнинг асосий белгилари ва мезонлари. фуқаронинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини тушуниши, уни амалиётда қўллаш кўникмаси ва бошқа фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини хурмат қилиши. ҳуқуқий саводхонлик ва маданият - фуқаровийликни шакллантириш омили. фуқаронинг ўз ҳатти-ҳаракати учун шахсий жавобгарлиги. фуқаровийликни ижтимоий фаоллик нуқтаи назаридан шартли равишда даражаларга бўлиш ва унга таъсир кўрсатувчи омиллар. фуқаролик онгининг жамият хаётида турли шаклларда намоён булиши ва ўзига хос хусусиятлари. фуқаровий онг жамиятни бирлаштирувчи куч сифатида. 9.1. инсон ҳуқуқлари доир халқаро ҳужжатларга бмтнинг 1948-йилги “инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”, 1966-йилги “иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида”ги, …
2 / 5
фуқаронинг тегишли давлат билан доимий равишда ҳуқуқий алоқадорликда бўлиб туришини билдиради. бунда фуқаро шу давлат томонидан белгиланган ҳуқуқ ва бурчларни амалга оширади, давлат эса фуқарони ҳар ерда ва ҳар вақт ҳимоя қилади. мазкур ҳуқуқий алоқадорлик фуқаронинг туғилганида юзага келиб, унинг бутун умри давомида сақланиб қолади. 1992-йил 2-июлда “ўзбекистон республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. қонунда ёзилишича, ўзбекистон республикасининг фуқаролиги шахс билан давлатнинг доимий сиёсий-ҳуқуқий алоқасини белгилайди, бу алоқа уларнинг ўзаро ҳуқуқлари ва бурчларида ифодаланади. ўзбекистон конституциясининг 21-моддасига кўра ўзбекистон республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади ва у барча учун тенгдир. қорақалпоғистон республикасининг фуқароси айни вақтда ўзбекистон республикасининг фуқароси ҳисобланади. ўзбекистон республикасида ҳар бир шахс фуқаро бўлиш ҳуқуқига эгадир. ҳеч ким фуқароликдан ёки фуқароликни ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин эмас. фуқароликни олишни энг асосий кўриниши туғилиш орқали фуқароликка қабул қилиниш бўлиб, бу ўз навбатида иккига бўлинади: "қон ҳуқуқи" (жус сангуинус) асосида чақалоқнинг фуқаролиги ота-онасининг фуқаролиги билан белгиланиб, туғилган жойига боғланмайди. "тупроқ …
3 / 5
а ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди”. 9.2. фуқаролик жамиятини барпо этиш фуқароларнинг фаоллиги муҳим аҳамият касб этади. фуқаровийлик мамлакатнинг ривожланиш босқичларида, бошқача айтганда ўтиш даврида яққол намоён бўлади. бугунги кунда ҳам ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни бошидан кечираётган, аниқроғи фуқаролик жамияти барпо этаётган турли мамлакатларда фуқаровийлик муҳим аҳамият касб этмоқда. фуқаровий фаолликнинг негизини англаш учун аввало фуқаровийликнинг назарий моҳиятини тушуниш талаб этилади. фуқаровийликка дастлабки қарашда ҳуқуқшуносликка оид атама сифатида қараш мумкин. аслини олганда бу ҳодисани фалсафий, ҳуқуқий, социологик ва сиёсий моҳияти ҳам мавжуд. фуқаровийлик бир давлатга мансубликни англаш, давлатга содиқлик ҳамда ватанпарварлик ҳисси сифатида талқин этилиши мумкин. бунда давлатни, конституцияни, давлат рамзларини ҳурмат қилиш, давлат тузумини ва қонун устуворлигини ҳимоя қилишга тайёрлик назарда тутилади. фуқаровийликни инсонга ҳуқуқий, ижтимоий, маънавий ва сиёсий жиҳатдан лаёқатли эканлигини ҳис этишни таъминловчи жамловчи тушунча сифатида ҳам талқин этиш мумкин. фуқаровийлик бир тарафдан жамиятда шахснинг олий даражада мустақиллигини, иккинчи тарафдан …
4 / 5
, шунингдек унга тегишли ҳуқуқий, маданий ва тил маконига мансубликда ифодаланган фуқаровий ўзликни англаш ва ҳоказолар. фуқаровийликни фаоллик нуқтаи назаридан шартли равишда даражаларга ҳам ажратиш мумкин: -фуқаро масъулиятли, онгли ва виждонли бўлса у дастлабки поғонада, яъни фуқаровий хусусиятларга эга бўлган шахслар қаторига киритиш мумкин; -агар фуқарода атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан маълум бир муносабати шаклланган бўлса уни фуқаровий позициясига эга бўлган шахс сифатида эътироф этиш мумкин; -агар фуқарода ўз ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда бурчи учун амалий ҳаракатни бажариш кўникмаси мавжуд бўлса уни фаол фуқаро сирасига киритиш мумкин. фуқаровийликнинг тугал ёки тўкис эканлигини қуйидаги мезонлар воситасида талқин қилиш мумкин: 1. агар фуқаровий позиция ҳали шаклланмаган, фуқаровий хусусиятлар, ўз ҳақ-ҳуқуқлари учункурашиш истаги тўлиқ намоён бўлмаса фуқаровийликнинг энг қуйи даражаси намоён бўлади. 2. фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун курашишга мойил бўлса, у ҳақда ўз билим ва қобилиятини намоён қилишга тайёр бўлса, бунда фуқаровийликнинг ўрта даражаси намоён бўлади. 3. агар фуқарода фуқаровий хусусиятлар ҳамда фаол фуқаролик позицияси тўлиқ …
5 / 5
р, ҳуқуқ ва эркинликлар нуқтаи назаридан шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларни англашдан иборат. албатта ҳар бир давлат ва жамиятда демократик қадриятлар ўзига хос тамойиллир ва меъёрлар асосида қабул қилинади. фуқаролик онги жамият тараққиётининг шундай босқичидаги руҳий ҳолатини англатадики, бу даврда демократик меъёрлар ва қадриятлар ҳаётнинг асосига айланади. фуқаролик онги иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий соҳаларда меъёрий, шакллантирувчи, йўналтирувчи, мулоқотга етакловчи сингари ранг баранг вазифаларни бажаради. бу вазифалар таъсирлашган ҳолда ўзаро кесишадилар ва бир-бирини тўлдиради. уларнинг кўпчилиги давлат ва унинг институтларига хосдир. аммо давлат органлари қонунлар, меъёрий ҳужжатлар, қоида ва талаблардан иборат ҳуқуқий доирада фаолият юритса, фуқаролик онги эркин шаклланади. фуқаровий онг меъёрлари ижтимоий-сиёсий жараёнлар натижасида шаклланади, уни мувофиқлаштирадиган ёки уни амалга оширадиган махсус тузилмалар бўлмайди. фуқаролик онгининг вазифалари алоҳида индивид эмас, балки бутун жамият фаолияти билан боғлиқ. фуқаролик онги жамият ҳаётида турли шаклларида намоён бўлади. кишилар шахсий ва ижтимоий қадриятлар борасида ўз қарашлари, тасаввурлари, қадриятлари, интилишлари, меъёрларини турли кўринишларида намоён …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фуқаро, фуқаровийлик ва фаол фуқаролик позицияси" haqida

9-мавзу: фуқаро, фуқаровийлик ва фаол фуқаролик позицияси режа: 1. инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси. фуқаролик тушунчаси. 2. фуқаровийлик, мазмун-моҳияти, асосий хусусиятлари, белгилари ва мезонлари. 3. фуқаровий онг ва унинг намоён бўлиш омиллари. фуқаронинг давлат ва жамият олдида ўз ҳуқуқий ва аҳлоқий масъулиятини англаши. 4. фуқаровий фаоллик ва унинг фуқаролик жамиятидаги ўрни таянч конспект: инсон ва фуқаро ҳуқуқлари. инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси. фуқаро ва фуқаровийлик тушунчаси. фуқаровийликнинг асосий белгилари ва мезонлари. фуқаронинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини тушуниши, уни амалиётда қўллаш кўникмаси ва бошқа фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини хурмат қилиши. ҳуқуқий саводхонлик ва маданият - фуқаровийликни шакллантириш омили. фуқаронинг ўз ҳатти-ҳаракати учун шахсий ж...

Bu fayl DOCX formatida 5 sahifadan iborat (29,6 KB). "фуқаро, фуқаровийлик ва фаол фуқаролик позицияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: фуқаро, фуқаровийлик ва фаол фу… DOCX 5 sahifa Bepul yuklash Telegram