davoluchi ovqatlaniş

PPT 37 pages 23.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 37
powerpoint presentation адти умумий гигиена кафедраси мавзу: “беморларнинг овқатланишини ташкил қилиш ва унинг гигиеник назорати” даволовчи овқатланиш даволовчи овқатланиш - бу озиқ моддаларга физиологик эҳтиёжни қондириш ва касалликнинг кечишига терапевтик таъсир қилиши учун овқатланишдир. даволовчи овқатланишни турли касалликларнинг комплекс даволанишида қўллаш мумкин. пархез овқатланиш- бу овқатланишни даво мақсадида қўллашдир. бунга энг аввало касалланган аъзони кимёвий ва механик авайлаш, бир махсулотнинг бошқасига алмаштириши ёки организмга зарур озиқ моддалар киритилиши назарда тутилади. диетологиянинг асосий мақсади даволочи овқатланиш хақида илм-маълум, овқат махсулотлари ва уларнинг қўшилмаси, илмий асосланган овқатланиш тартибида мукаммал ўрганишни ўргатишдир. тўғри овқатланишни тавсия қилиш организм эҳтиёжини қондирибгина қолмай, балки касаллик кечишига фаол таъсир этиш воситаси ҳамдир. парҳез касаллик ҳусусияти, кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар, асосий ёндош касалликлар кечиш ҳусусиятлари, беморнинг диди ва миллий анъана кабилар хисобга олиниб тавсия қилинади. дпмда парҳез овқатланишни ташкил қилиш парҳез таомлар шифокорнинг махсус кузатувида тайёрланади. унчалик катта булмаган касалхоналарда озиқ- овқат блокига парҳез бўйича хамшира, йирик касалхоналарда …
2 / 37
шхона мудири билан синама олади, овқатнинг таъмини, хароратини ва ҳажмини аниқлайди. пишган овқат хақида маълумотларни брокераж дафтарига ( овқатни беморларга бериш мумкинлиги) ёзади ва хоказо; беморлар овқатланишини ташкил этишда қуйидаги вазифаларни белгилаш керак: овқат таркибий қисмлари (оқсиллар, углеводлар, ёғлар, микроэлементлар, витаминлар) нинг зарурий миқдорлари; овқат махсулотлариниг мос йиғмаси; махсулотларнинг ошхонадаги қайта ишловчи хусусияти; овқат истеъмол қилиш вақти мароми ва усули; махсулотнинг энергетик қиймати. парҳез овқатлар беморнинг холатига қараб тавсия этилади. пархез рақамлар 0 дан 15 гача, баъзан парҳезлар икки турга у ёки бу даражада қатъий пархезга эга бўлади. парҳез таомларни диетолог проф. м.и. певзнер тузган. парҳез овқатлар меъда-ичак касалликларида, қандли диабетда ва қатор бошқа касалликларда асосий даво воситаси хисобланади. беморлик даврида кўпинча иштаха пасайиб кетади. шунинг учун касалхона беморларнинг энергетик ҳаражатини қоплайдиган, ҳажм жиҳатидан, сифат жиҳатидан талабга жавоб берадиган хилма-хил овқатлар билан таъминлашга алохида аҳамият бериш зарур. диета №1а буюриладиган маҳали: 1.яра касаллиги қўзиши даврида. 2.ошқозон яра касаллигида қон кетаётганда. …
3 / 37
пайтирилади. бу стол касалликни ўткир даврида буюрилади, 10-12 кун давомида. касалликнинг ўткир давридан кейин стол №1б буюрилади ва ремиссия даврида стол №1 тавсия этилади. диета №1б буюриладиган маҳали: 1а столига ўхшаш, касалликни ўткир даври ўтгандан сўнг. таркиби ва калориялари: оқсил – 90 г (50г хайвон оқсили). ёғлар – 90г (25г ўсимлик ёғи). углеводлар – 300-350г ккал – 2400-2600ккал қўшимчасига: оқ нон. қуруқ бисквит. творог. буғда пиширилган гўштли ва балиқли таомлар. диета №1 буюриладиган маҳали: ошқозон яра касаллигининг ремиссия даври. гиперацид гастритни ремиссия даври. ўткир гастрит. мақсади: меъда ва 12 бармоқли ичакни авайлаш. кимёвий ва механик таъсирларни чеклаш ҳамда бартараф этиш - булар ярани битишини осонлаштиради. оқсил – 100г ёғлар – 100г углеводлар – 400г ккал – 3000 ккал ош тузи – 8-10 г овқатланиш –6 маҳал. овқат асосан буғда пиширилган ва қайнатилган холда берилади. тавсия этилади: қатиган оқ нон, бисквит, печенье, сутли овқатлар, пюрелар, буғда пиширилган ёки қайнатилган гўшт, балиқдан …
4 / 37
рог, пишлоқ ва мевалар тавсия этилади. диета №3 буюриладиган маҳали: йўғон ичакни гипомотор дискинезияси сурункали қабзият максад: йўғон ичакни мотор функциясини ошириш. таркиби: оқсил – 90-100г (1/2 хайвон оқсили). ёғ –90г (1/3- ўсимлик ёғи). углевод - 350-400г умумий калорияси –2600-2800ккал туз миқдори кунига –15г суюқлик – 1,5л тавсия этилади: эрталаб оч қоринга 1стакан совуқ сув ёки шарбат ичиш. чекланади: кўптирилган нон, булочкалар, дудланган махсулот, консервалар, сут, дуккакли ўсимликлар, гуруч, шолғом, редиска, хом пиёз, чеснок, шоколод, қалампир, кофе, какао, аччиқ чой. диета № 4 буюриладиган маҳали: гастроэнтероколит ўткир энтероколит сурункали энтероколит дизентерия, ўткир даври максад: ичакдаги яллиғланиш процессини камайтириш. ичакни механик ва кимёвий таъсирдан авайлаш. ичакни перисталтикасини кучайишини олдини олиш. ичакдаги бижғиш ва ачиш процессларини камайтириш. таркиби: оқсил – 100г (1/2 хайвон оксили). ёг –70г углевод 250г (40г шакар) туз миқдори кунига –8г суюқлик – 1,5-2 л овқатланиш –5-6 марта. буюрилади: ёғсиз гўшдан ёки балиқдан тайёрланган шўрвалар, гўшт қиймалари, чала пишган …
5 / 37
ари), гўшт қиймалари, балиқ, қайнатиб эзилган сабзи, ошқовоқ, кўк нухат, нок, мармалед, джем, суви қочган оқ нон, компотлар. овқатланиш: 5-6 маҳал. диета №5, 5а буюриладиган маҳали: ўткир холецистит. сурункали холецистит. ўткир панкреатит. сурункали панкреатит. гепатит. жигар циррози. максад: ошқозон – ичак тракти органларини механик, термик ва кимёвий таъсирлардан авайлаш – бу жигар ва ўт йўлларини функциясини нормалашишига ёрдам беради. жигар функциясини нормаллаштириш ва жигарда гликоген тўпланишига ёрдам бериш. таркиби: оқсил – 90-100 г (2/3 хайвон оқсили). ёғ –70 г (1/3-ўсимлик ёғи). углевод - 400 г (80 г шакар). ккал – 2400-2600 ккал. туз миқдори кунига –8 г суюқлик – 2,5 л овқатланиш - 5- 6 маҳал. овқатлар фақат қайнатилган, буғда пиширилган бўлиши керак. буюрилади: сутли овқатлар, сабзавотлар пюреси, ёғсиз қиймаланган гўшт, балиқ, қатиқ, творог, тухумни оқи, қотирилган оқ нон, минерал сув, тарвуз, компотлар, шарбатлар. чекланади: холестеринга бой махсулотлар, кофе, какао, дудланган, тузланган махсулотлар, қўғирилган овқатлар, колбаса, кондитер махсулотлари, аччиқ-чучиклар, тухум …

Want to read more?

Download all 37 pages for free via Telegram.

Download full file

About "davoluchi ovqatlaniş"

powerpoint presentation адти умумий гигиена кафедраси мавзу: “беморларнинг овқатланишини ташкил қилиш ва унинг гигиеник назорати” даволовчи овқатланиш даволовчи овқатланиш - бу озиқ моддаларга физиологик эҳтиёжни қондириш ва касалликнинг кечишига терапевтик таъсир қилиши учун овқатланишдир. даволовчи овқатланишни турли касалликларнинг комплекс даволанишида қўллаш мумкин. пархез овқатланиш- бу овқатланишни даво мақсадида қўллашдир. бунга энг аввало касалланган аъзони кимёвий ва механик авайлаш, бир махсулотнинг бошқасига алмаштириши ёки организмга зарур озиқ моддалар киритилиши назарда тутилади. диетологиянинг асосий мақсади даволочи овқатланиш хақида илм-маълум, овқат махсулотлари ва уларнинг қўшилмаси, илмий асосланган овқатланиш тартибида мукаммал ўрганишни ўргатишдир. тўғри овқатланишни...

This file contains 37 pages in PPT format (23.0 MB). To download "davoluchi ovqatlaniş", click the Telegram button on the left.

Tags: davoluchi ovqatlaniş PPT 37 pages Free download Telegram