ўзбекистон республикаси очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz)

DOCX 11 pages 1.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 11
8-амалий машғулот мавзу: ўзбекистон республикаси очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz) мақсад, вазифалари ва имкониятлари. (4 соат) ишдан мақсад: талабаларга ўзбекистон республикаси очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz) ҳақида маълумотлар бериш. порталдан фойдаланиш шартларини ўргатиш. амалий машғулотни ўтказиш учун керакли жиҳозлар ва воситалар: pеntium-iv компьютер, проектор, браузер дастури, ўзбекистон республикаси очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz) ҳамда зарурий веб саҳифалар. режа: 1. ўзбекистон республикаси очиқ маълумотлар портали. 2. ўзбекистон республикаси очиқ маълумотлар порталининг мақсад, вазифалари. 3. очиқ маълумотлар порталининг таркиби ва бўлимлари. 4. очиқ маълумотлар порталида фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. 5. очиқ маълумотлар порталининг таълимга оид саҳифасининг ресурслари қўлланиладиган таълим технологиялари: “инсерт” техникаси, “т-жадвал” методи, савол-жавоб, тушунтириш. назарий маълумот: 1. ўзбекистон республикаси очиқ маълумотлар портали. давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида қонун "электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган қонунлардан бири бўлиб и.а. каримов томонидан 2014 йил 5 майда (ўрқ - 369-сон) имзоланган. қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 11 мартда қабул қилинган. …
2 / 11
таъминлаш; · давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг қабул қилинаётган қарорлар учун масъулиятини ошириш; · давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни тарқатиш тартибини белгилаш. «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига мувофиқ, маҳаллий веб-ресурсларни, рақобатбардош дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ички бозорини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, давлат органлари ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги очиқ ахборотдан фойдаланишни таъминлаш мақсадида вазирлар маҳкамасининг “очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда интернет тармоғида ўзбекистон республикасининг ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 7 август (232-сон) қарори қабул қилинди (ўзбекистон республикасининг бош вазири ш.м. мирзиёев). унда 7 та банд бўйича қарорлар қабул қилинган. ушбу қарор, очиқ маълумотлар порталини ишга тушириш, очиқ маълумотлар портали тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, очиқ маълумотлар порталини шакллантириш ва ривожлантириш учун масъул орган этиб ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини белгилаш ва вазирликнинг вазифаларини тасдиқлаш масалаларига бағишланган. вмнинг 2015 йил 7 августдаги …
3 / 11
нтириш вазирининг 2015 йил 27 ноябрдаги 141-мҳ-сонли буйруғи иловасида “очиқ маълумотларни шакллантириш, уларни жойлаштириш ва қайта ишлаш” регламенти келтирилган. “ўзбекистон республикаси очиқ маълумотлар портали тўғрисида”ги низомда, “очиқ маълумотларни шакллантириш, уларни жойлаштириш ва қайта ишлаш” регламентида қуйидаги асосий тушунчалар келтирилган: · ўзбекистон республикаси очиқ маълумотлар портали (портал) — интернет тармоғидаги ўзбекистон республикасининг ҳукумат портали доирасида фаолият кўрсатувчи ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг очиқ маълумотларини жойлаштириш учун мўлжалланган, очиқ маълумотларни эълон қилишда ва улардан фойдаланишда портал оператори, очиқ маълумотларни етказиб берувчилар ва фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни таъминловчи ахборот ресурсидир. · портал оператори — порталдан фойдаланиш бўйича фаолиятни, шу жумладан портал маълумотлар базаларидаги ахборотни қайта ишлашни амалга оширувчи юридик шахс; · очиқ маълумотлар — кўп маротаба, эркин ва бепул фойдаланиш мақсадида машинада ўқиладиган форматда интернет тармоғида жойлаштирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот; · машинада ўқиладиган формат — маълумотларни дастурий қайта ишлашни …
4 / 11
ламларининг реестри — автоматлаштирилган режимда очиқ маълумотлар тўпламларини қидириш ва уларнинг асосий параметрларини, шу жумладан очиқ маълумотлар тўпламларидан фойдаланиш учун зарур бўлган ҳаволаларни олиш имконини берадиган очиқ маълумотлар тўпламларининг тизимлаштирилган рўйхати; · «очиқ маълумотлар» бўлими — фақат очиқ маълумотлар тўпламлари эълон қилиниши амалга ошириладиган давлат органларининг расмий веб-сайтидаги бўлими. юқоридаги маълумотларга таянган ҳолда амалий машғулотни давом эттирамиз. айни дамда давлат органларида фойдаланувчиларни қизиқтириши мумкин бўлган улкан ахборот ресурслари массивлари шаклланган. давлат органларининг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ахборотларини очиқ маълумотлар сифатида эълон қилиниши очиқ давлат бошқарувининг асосидир. очиқ маълумотларнинг эълон қилиниши ва улардан фойдалана олиш имкониятининг яратилиши туфайли давлат органлари фаолиятининг шаффофлиги, жамоат назоратини амалга ошириш имкони, шунингдек жисмоний шахслар ва тадбиркорлар учун янги хизматлар яратилиши таъминланади. давлат органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ва ахборотларни очиқ маълумотлар кўринишида эълон қилиниши улардан турли ахборот ресурсларини шакллантиришда манбаа сифатида ва ахборот тизимларини, шунингдек, ҳам давлат органлари, ҳам тадбиркорлик субъектлари учун хизмат ва иловалар яратишда …
5 / 11
илган очиқ маълумотларнинг долзарблиги масалалари бўйича фойдаланувчиларнинг очиқ маълумотларни етказиб берувчилар билан тескари алоқасини таъминлаш, янги очиқ маълумотларни эълон қилиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш ва очиқ маълумотларни олишда фойдаланувчилар учун шарт-шароитларни яхшилаш, етказиб берувчи фаолиятининг очиқ - ошкоралигини таъминлаш ва порталда жойлаштириладиган очиқ маълумотлар ёрдамида самарали иқтисодий қарорларни қабул қилиш учун фойдаланувчиларга шарт-шароитлар яратиш. 11.1.-расм. ўзбекистон республикаси очиқ маълумотлар портали. порталнинг асосий вазифалари: · етказиб берувчи фаолиятининг очиқ-ошкоралигини ошириш; · очиқ маълумотларни эълон қилишнинг ягона технологик ва методологик принципларини ёйиш; · жойлаштирилган очиқ маълумотлардан кўп маротаба, эркин ва бепул фойдаланишни таъминлаш; · фойдаланувчиларнинг етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш; · етказиб берувчилар ва уларнинг фаолияти тўғрисида ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни олишда фойдаланувчилар учун бюрократик тўсиқлар ва тўғаноқларни қисқартириш ва бартараф этиш; · маълумотлар янгиланиши устидан назорат қилишнинг ягона технологик платформасини, шунингдек маълумотларни долзарб ҳолатда сақлаб туриш мақсадида очиқ маълумотларни эълон қилиш натижалари мониторинги олиб борилишини ташкил қилиш. …

Want to read more?

Download all 11 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистон республикаси очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz)"

8-амалий машғулот мавзу: ўзбекистон республикаси очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz) мақсад, вазифалари ва имкониятлари. (4 соат) ишдан мақсад: талабаларга ўзбекистон республикаси очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz) ҳақида маълумотлар бериш. порталдан фойдаланиш шартларини ўргатиш. амалий машғулотни ўтказиш учун керакли жиҳозлар ва воситалар: pеntium-iv компьютер, проектор, браузер дастури, ўзбекистон республикаси очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz) ҳамда зарурий веб саҳифалар. режа: 1. ўзбекистон республикаси очиқ маълумотлар портали. 2. ўзбекистон республикаси очиқ маълумотлар порталининг мақсад, вазифалари. 3. очиқ маълумотлар порталининг таркиби ва бўлимлари. 4. очиқ маълумотлар порталида фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. 5. очиқ маълумотлар порталининг таълимга оид саҳ...

This file contains 11 pages in DOCX format (1.7 MB). To download "ўзбекистон республикаси очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz)", click the Telegram button on the left.