gimnastika mashqlarini o'rgatish metodikasi

DOCX 10 pages 43.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 10
2-мавзу. гимнастика машқларини ўргатиш методикаси режа 1. ўргатишнинг мақсади, вазифалари ва босқичлари. 2. гимнастика машқларини муваффақиятли ўзлаштириш шартлари. 3. ўргатишнинг дидактик принциплари. 4. ўргатиш методлари. 5. машқ ўргатишнинг усуллари. 6. шикастланишнинг асосий сабаблари. 7. укитувчи учун тавсиялар. 1.ўргатишнинг мақсади, вазифалари ва босқичлари. гимнастика машқларини ўрганишдан мақсад, ҳар қандай педагогик жараён сингари, ҳаракат кўникмаларини, малакаларини шакллантириш ва махсус билим олишлари учун шуғулланувчиларнинг ўқитувчилар раҳбарлигидаги режали фаолиятини уюштиришдир. гимнастика машқларини ўргатиш жараёнида қуйидаги асосий вазифалар ҳал этилади: - шуғулланувчиларнинг умумий ҳаракат ва спорт тайёргарлиги учун аҳамиятли бўлган ҳаракат кўникмаларини шакллантириш; - куч, тезкорлик, қайишқоқлик, эпчиллик, чидамлилик сингари жисмоний хислатларни тарбиялаш; - профессионал — педагогик кўникмаларни (махсус ўқув юртлари талабаларида) шакллантириш. конкрет гимнастика машқини ўргатишни шартли суратда ўзаро нихоятда боғлиқ бўлган уч босқичга бўлиш мумкин. биринчи босқич — ҳаракат ҳақида умумий дастлабки тасаввур ҳосил қилишдан (бошланғич таълимотдан) иборат бўлиб, бундай тасаввур ҳар қандай ҳаракат фаолиятини онгли ўзлаштириш заминида ётади. янги ҳаракат тўғрисидаги (унинг …
2 / 10
кма даражасига етказиб, шу туфайли шуғулланувчи машқларни турли шароитда (мусобақалар ва бошқа чиқишларда) узоқ вақт давомида бажариб юра олади. 2. гимнастика машқларини муваффақиятли ўзлаштириш шартлари ўқув машқи жараёни тугагандан сўнг барча ҳаракатлар ўзлаштирилган машқ вариантларини бажаришга йўналтирилиши мумкин; олдинги деталларга ўхшаш мураккаброқ машқлар; бошқа машқлар билан турли комбинацияларда, масалан, бажариш шартларини ўзгартиришга. биринчи шарт. гимнастика машқлари ўргатишни муваффақиятли ташкил этишнинг биринчи шарти — ўқувчининг тайёрлик даражасини аниқ баҳолашдир. бунда ўқувчининг потенциал имкониятлари қуйидаги кўрсаткичларга биноан баҳоланади: - ҳаракат тайёргарлиги (ўзлаштирилган ҳаракатларнинг ҳажми ва характери, ҳаракатларни ўрганишдаги типик қийинчиликлар); - жисмоний тайёргарлиги (янги ҳаракатни ўрганиб олишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган хислатларнинг камолот даражаси); - ақлий сифатларни ривожлантириш (талабанинг дадиллиги, қатъийлиги, узоқ вақт асаб таранглигига муносабати ва бошқа шахсий сифатлар). ўқувчининг қобилиятини баҳолаш характери айни чоғда қандай машқ ўрганаётганлигига боғлиқ. гимнастика машқлари эса ниҳоятда хилма-хил, шунинг учун янги ҳаракат ўрганилаётгандаги ҳар бир конкрет ҳолда ўқувчинннг имкониятларини аниқлаш ўзгариб туриши мумкин. иккинчи …
3 / 10
ар, методик ўқув воситалари (жадваллар, расмлар, кинограммалар, одам гавдасининг моделлари, таълим техникасини ва методикаси юзасидан тузилган методик режалар ва ҳоказо), техникавий таъминлаш воситалари кино ва фото аппаратлар, ўлчов қурилмалари ва тониометр, динамометр ва ҳоказо типидаги асбоблар, магнитофонлар, видеомагнитофонлар, диктофонлар ва ҳоказолар киради. 3. ўргатишнинг дидактик принциплари гимнастикада ўқув жараёнини ташкил этишда ўргатишнинг дидактик принциплари асосий фаолият қўлланмаси ҳисобланади. онглилик ва активлик принципи. гимнастика машқлари спортчиларнинг жисмоний, ҳаракат ва иродавий хислатларига катта талаблар қўяди. янги машқларни ўзлаштириш жараёнидаги онглилик ва активлик принципи ўқувчилардан энг аввало ҳаракатни тушуниб ўрганишни, қўйилган вазифани ҳал этишга қизиқиб ва ижодий муносабатда бўлишни тарбиялашни талаб этади. ўқиш жараёнида ҳаракат кўникмаларини онгли ўрганиб олишлари учун шугулланувчиларга қуйидагиларни ўргатиш даркор: - уз фаолиятининг натижаларини баҳолаш; - турли (оғзаки, график, ёзма, хаёлда такрорлаш) усуллардан фойдаланиб ҳаракат техникасини тасвирлаш; - янги ҳаракатни ўзлаштириш билан боғлиқ бўлган турли қийинчиликларни енгиш; - кундалик дафтар тутиш ва машқларни ўзлаштириш режаларини тузиш; - ўқитувчига машғулотни …
4 / 10
ҳида ҳолатларни махсус тўхтатиб кўрсатиш, тахлид қилиш, ёрдамлашиб бажартириш ва бошқа осонлаштирилган ҳаракатлар натижасида ҳаракатни алоҳида эътибор билан ҳис этишни ҳосил қилиш. осонлик принципи шуғулланувчиларга улар кучига мос келадиган вазифалар берилишини талаб қилади. акс ҳолда ўқувчилар машғулотларга қизиқмай қўядилар. бирок, осонлик принципи спортчиларни қийинчиликларни енгишга ўргатиш заруратини мутлақо инкор этмайди. ўқитувчи ўқувчиларнинг нимага қодирлигини, уларнинг конкрет машқларни ўзлаштириш имкониятларини узлуксиз чуқур ўрганиб бориши керак. у, масалан, турникда катта айланишни бажариш учун ўқувчида бир қанча бошқа машқларни бажара олиш, кўлида етарлича куч бўлиши, дадиллик ва қатъиятлилик сингари кўп хислатлар ҳосил қилинган бўлиши зарурлигини билиши керак. шундай хислатларнинг мавжудлиги ана шу машқ ўқувчи учун осонлигини кўрсатадиган ўлчов бўлади. осонлик принципи дидактиканинг маълумдан номаълумга, осондан қийинга, соддадан мураккабга, деган қоидалари билан чамбарчас боғлиқ. систематиклик принципи қуйидагиларни: · ҳаракат фаолиятини ўрганишда муайян изчиллик бўлишини; - турли ҳаракат вазифаларини ҳал қилиш қобилиятини ривожлантириш учун ҳаракат техникасини мунтазам такомиллаштириб бориш ва янги машқлар ўрганишни; - ўқувчиларнинг …
5 / 10
аълумотни билдириш методи намойиш қилувчи томонидан машқларни ижро этиш йўли билан кўргазмали қуроллар кўрсатиш, товушли ва нурли ориентирлар, тактик сигналлар бериш, ҳаракатнинг айрим параметрлари ҳақида микдорий ахборот бериш ва ўқувчи томонидан ҳаракат техникаси элементларини бажариш йўли билан намоён қилинади. мазкур ўргатиш методлари асосан машқ техникаси асослари тўғрисидаги тасаввурни ҳосил қилиш ва аниқлашга қаратилган бўлиб, бутун ўргатиш даври мобайнида қўлланилиши мумкин. иккинчи гурух ўргатиш методларига қуйидагилар киради: - яхлит машқ методи, у ўрганилаётган ҳаракатни бир бутун тарзда бажаришни назарда тутади. бунда ижро этиш шароитини енгиллаштириш ёрдам кўрсатиш ва страховка қилишнинг қўшимча воситаларини қўлланиши, снаряд баландлигини камайтириш, ҳаракатни тренажёрда бажариш, дастлабки ёки пировард ҳолатни соддалаштириш (масалан, паст турникда гавда ёзиб кўтарилишни тренер ёрдамида бажариш) ҳисобига бўлиши мумкин; — ёрдамчи машқлар методи (яхлит машқ методининг вариантларидан бири), у структура жиҳатидан асосий машққа ўхшаш, лекин айни вақтда мустақил машқ бўлган илгари ўрганилган ҳаракатни яхлит бажаришни назарда тутади (масалан, турникда гавдани ёзиб кўтарилиш учун бир …

Want to read more?

Download all 10 pages for free via Telegram.

Download full file

About "gimnastika mashqlarini o'rgatish metodikasi"

2-мавзу. гимнастика машқларини ўргатиш методикаси режа 1. ўргатишнинг мақсади, вазифалари ва босқичлари. 2. гимнастика машқларини муваффақиятли ўзлаштириш шартлари. 3. ўргатишнинг дидактик принциплари. 4. ўргатиш методлари. 5. машқ ўргатишнинг усуллари. 6. шикастланишнинг асосий сабаблари. 7. укитувчи учун тавсиялар. 1.ўргатишнинг мақсади, вазифалари ва босқичлари. гимнастика машқларини ўрганишдан мақсад, ҳар қандай педагогик жараён сингари, ҳаракат кўникмаларини, малакаларини шакллантириш ва махсус билим олишлари учун шуғулланувчиларнинг ўқитувчилар раҳбарлигидаги режали фаолиятини уюштиришдир. гимнастика машқларини ўргатиш жараёнида қуйидаги асосий вазифалар ҳал этилади: - шуғулланувчиларнинг умумий ҳаракат ва спорт тайёргарлиги учун аҳамиятли бўлган ҳаракат кўникмаларини шакллантириш; -...

This file contains 10 pages in DOCX format (43.3 KB). To download "gimnastika mashqlarini o'rgatish metodikasi", click the Telegram button on the left.

Tags: gimnastika mashqlarini o'rgatis… DOCX 10 pages Free download Telegram