mantiq

DOCX 38 sahifa 187,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 38
4 - мавзу: мантиқ маъруза режаси: 0. мантиқнинг объекти ва предмети. тўғри тафаккур қонунлари. 0. тафаккурнинг мантиқий шакллари (тушунча, ҳукм, хулоса чиқариш). 0. аргументлаш ва билимлар тараққиётининг мантиқий шакллари (муаммо, фараз, назария). таянч тушунча ва иборалар: «мантиқ», «логика», тафаккур, тафаккурнинг мантиқий таркиби, билиш, ҳиссий билиш, ақлий билиш, тафаккур шакллари, тафаккур қонунлари, формал мантиқ, мантиқнинг бошқа фанлар билан алоқаси, тушунча, тушунча ва тил, тушунча турлари, тушунчалар ўртасидаги муносабатлар, тушунчалар билан мантиқий амаллар, ҳукм – тафаккур шакли, ҳукмнинг мантиқий таркиби, субъект, предикат, боғловчи, ҳукмнинг терминлари, ҳукм ва гап, ҳукмнинг турлари, ҳукмлар ўртасидаги муносабатлар (мантиқий квадрат), савол, норма (меъёр), хулоса – тафаккур шакли, хулоса чиқаришнинг мантиқий таркиби, бевосита ва бавосита хулоса чиқаришлар, дедуктив хулоса чиқариш, силлогизм, силлогизм турлари, энтимема, полисиллогизм, эпихейрема, сорит, индуктив хулоса чиқариш, традуктив хулоса чиқариш, аналогия, тўлиқ индукция, тўлиқсиз индукция, оммабоп индукция, илмий индукция, хусусиятлар аналогияси, муносабат аналогияси, моделлаштириш, исботлаш (далиллаш) тушунчаси, исбот турлари, мантиқий исбот, раддия, исбот ва раддияда …
2 / 38
рининг ўзаро боғланиши (объектив мантиқ ёки нарсалар, ташқи дунё мантиғи) ҳамда тафаккур ёрдами билан вужудга келадиган фикрлар, тушунчалар ўртасидаги ўзаро алоқа, боғланиш ва изчиллик (субъектив мантиқ ёки фикрлар мантиғи) маъноларида. тафаккур ташқи оламнинг инсон онгидаги инъикоси бўлганлиги сабабли объектив ва субъектив мантиқ узвий алоқадорликни, бирликни ташкил этади. 2. тўғри фикрлаш, тафаккур қилиш қонунлари, қоидалари, шакллари, усуллари ва методларини ўрганадиган фан маъносида. мантиқнинг фан сифатидаги асосий вазифаси ҳақиқий билимларга эришиш шарт-шароитларини ўрганиш, фикрлаш жараёни тузилишини таҳлил қилиш, тўғри муҳокама юритишнинг мантиқий қоида ва методларини ишлаб чиқишдир. мантиқнинг илмий-тадқиқот объекти бўлиб билиш усули сифатидаги инсон тафаккури ҳисобланади. унинг предметини эса инсонни ўраб турган ташқи оламни билиб олишга ёрдам берадиган тафаккур қонунлари, қоидалари, шакллари, усуллари ташкил этади. билиш воқеликнинг, шу жумладан, онг ҳодисаларининг инсон миясида субъектив, идеал образлар шаклида акс этишидан иборат. билиш жараёнининг асосини ва охирги мақсадини амалиёт ташкил этади. барча ҳолларда билиш инсоннинг ҳаётий фаолияти билан у ёки бу даражада боғлиқ …
3 / 38
маълумотлар олинади. предмет ва ҳодисаларнинг моҳиятини тушунишга тафаккур ёрдамида эришилади. тафаккур билишнинг юқори - рационал (лотинча ratio – ақл) билиш босқичи бўлиб, унда предмет ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим хусусиятлари аниқланади, улар ўртасидаги ички, зарурий алоқалар, яъни қонуний боғланишлар акс эттирилади. ақлий (назарий, мантиқий билиш ёки абстракт тафаккур) буюм ва ҳодисаларнинг ички сабаб ва қонуниятларини, моҳияти ва мазмунини ақл, тафаккур ёрдамида билиб олишдир. у билишнинг олий босқичидир. тафаккур дунёни, буюм ва ҳодисаларни умумлаштирилган, мавҳум, бавосита тимсоллар, тушунчалар, ҳукмлар, хулосалар, назариялар ва билимлар орқали акс эттиради. тафаккур уч хил шаклда: тушунча, ҳукм (мулоҳаза) ва хулоса чиқариш шаклларида содир бўлади. тафаккур шакли фикрнинг мазмунини ташкил этувчи элементларнинг боғланиш усули, унинг структураси (тузилиши)дир. фикрлаш элементлари деганда, предметнинг фикрда ифода қилинган белгилари ҳақидаги ахборотлар тушунилади. ҳиссий ва ақлий билиш ўзаро узвий бирликни ташкил этади. шунинг учун уларни доимо ўзаро алоқада, боғлиқликда олиб қараш ва ўрганиш зарур. уларни бир-биридан ажратиб ташлаш, бир-бирига қарама-қарши қилиб қўйиш ҳолатлари …
4 / 38
курнинг мантиқий шакли ва мазмуни узвий бирликни ташкил қилади. фикрнинг тўғрилиги, ҳаққонийлиги унинг мантиқий шаклининг тўғрилигига ва аксинча боғлиқдир. масалан: ҳар қандай металл элементдир. темир металлдир. демак, темир элементдир. бунда фикрнинг мазмуни чин, унинг мантиқий шакли эса тўғри қурилган, бир-бирига ўзаро мосдир. аммо баъзан фикрнинг мантиқий шакли изчил, тўғри қурилган бўлса ҳам, унинг мазмуни ёлғон, хато бўлади. масалан: барча одамлар яхши одамлардир. безори одамдир. демак, безори яхши одамдир. бунда фикрнинг мантиқий шакли тўғри, изчил, мунтазам қурилган бўлса ҳам, аммо унинг мазмуни хатодир. чунки унда «барча одамлар яхши одамлардир», деган умумий асос хато бўлганлиги сабабли «безори яхши одамдир», деган ёлғон хулоса чиқади. демак, тафаккурнинг мантиқий шакли ва мазмуни ҳар доим ҳам бир-бирига мос келавермайди. улар ўртасида зиддият, номувофиқлик ҳам мавжуддир. мантиқ тафаккурнинг мантиқий шакллари, йўллари, усулларини ўрганиш билан биргаликда тўғри айтилган фикрларнинг барчаси учун бир хил умумий қонунларни ишлаб чиқади. тўғри тафаккур деб мантиқ қонун-қоидалари талабларига мос ҳолда қурилган, воқеликни ҳаққоний …
5 / 38
рчлидирлар. мантиқ қонунлари оламни билиш ва ўзгартиришда улкан назарий ҳамда методологик аҳамият касб этади. мантиқ қонунлари тўрттадир: 1. айният қонуни. 2. нозидлик қонуни. 3. учинчисини истисно қонуни. 4. етарли асос қонуни. бу қонунлардан учтасини (биринчи, иккинчи ва учинчисини) ўз даврида аристотель кашф этиб, фанга киритган эди. тўртинчи, яъни етарли асос қонунини г. в. лейбниц асослаб берган эди. айният қонунига биноан, ҳар бир тушунча, ҳукм ва хулоса конкрет, муайян, барқарор мазмунга эга бўлиб, улар турли ўринлар ва шароитларда бир неча бор такрорланса ҳам, ўзининг асл маъносини йўқотмасдан, ўз-ўзига тенг, айнан бўлиб қолади. формаль мантиқнинг бу қонуни тушунча ва фикрларни бир-бири билан алмаштириб ва қориштириб юбормасликни, уларнинг ҳар бирини ўз ўрнида, ўз маъносида ишлатишни тақозо этади. акс ҳолда тушунча ёки фикр ўзгариши, чалғиши, аралашиб кетиши, мулоҳазалар тарқоқлиги, сочилиб кетиши, масаладан чекиниш ва уни нотўғри қўйиш каби хатолар содир бўлади. буларнинг барчасига сабаб фикр муайянлиги ёки қатъийлигининг бузилишидир. айният қонунининг формуласи қуйидагича: а-а. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 38 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mantiq" haqida

4 - мавзу: мантиқ маъруза режаси: 0. мантиқнинг объекти ва предмети. тўғри тафаккур қонунлари. 0. тафаккурнинг мантиқий шакллари (тушунча, ҳукм, хулоса чиқариш). 0. аргументлаш ва билимлар тараққиётининг мантиқий шакллари (муаммо, фараз, назария). таянч тушунча ва иборалар: «мантиқ», «логика», тафаккур, тафаккурнинг мантиқий таркиби, билиш, ҳиссий билиш, ақлий билиш, тафаккур шакллари, тафаккур қонунлари, формал мантиқ, мантиқнинг бошқа фанлар билан алоқаси, тушунча, тушунча ва тил, тушунча турлари, тушунчалар ўртасидаги муносабатлар, тушунчалар билан мантиқий амаллар, ҳукм – тафаккур шакли, ҳукмнинг мантиқий таркиби, субъект, предикат, боғловчи, ҳукмнинг терминлари, ҳукм ва гап, ҳукмнинг турлари, ҳукмлар ўртасидаги муносабатлар (мантиқий квадрат), савол, норма (меъёр), хулоса – тафаккур ш...

Bu fayl DOCX formatida 38 sahifadan iborat (187,9 KB). "mantiq"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mantiq DOCX 38 sahifa Bepul yuklash Telegram