ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда прокуратура органларининг ҳуқуқий фаолияти

DOC 581.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
ва хорижий м.doc ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги page 1 ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда прокуратура органларининг ҳуқуқий фаолияти режа: кириш асосий қисм i боб. прокуратура органларини шакллантириш тартиби. 1. ўзбекистон республикасида прокуратура органларини вужудга келиши ва унинг ривожланиш босқичлари............................................................................10-22 2. россия федерацияси ва қозоғистон республикасида прокуроратура фаолияти ва уларни шакллантирилиши……..................................................……...............23-33 3. франция, германия ва ақш давлатларида прокуроратура фаолияти ва унинг ўзига хос томонлари……………………………................................................….34-60 ii боб. прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари. 1. ўзбекистон республикасида прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари ва бунда бош прокурор буйруқларининг ўрни.............................61-75 2. россия федерацияси ва қозоғистон республикасида прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда ўзига хос томонлари....................76-80 3. франция, германия ва ақшда прокуратура органлари фаолиятининг асосий вазифалари, ваколатлари ва прокуратура органларининг қуйидан юқорига қараб жойлашуви ........................................................…….................................81-92 хулоса ………………………….........……..…................……………….………...……93-106 фойдаланилган адабиётлар……………..………...........................…………….…107-109 кириш мавзунинг долзарблиги. бугунги кунда ҳаммамизга маълумки дунёдаги кўпгина давлатларнинг интеграциялашуви кузатилмоқда. бундан албатта, ҳеч қайси давлат четда қолмайди, айниқса, ривожланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган давлатлар интеграциялашув ва …
2
нинг ўзаро ҳар томонлама яқинлашуви билан боғлиқ ҳолатдир. айниқса, инсон манфаати учун хизмат қилувчи қонунларнинг кўпайиши ва аксарият давлатлар томонидан мазкур қонунларнинг амалда тадбиқ этилиши умуминсоният цивилизацияси ривожига туртки бўлмоқда. айниқса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ягона ғоя асосида бирлашуви ва илғор тажрибаларини ўзаро алмашуви бунинг яққол мисолидир. ҳозирги пайтда даврнинг ўзи биз ҳуқуқшуносларнинг олдига бир қанча масалаларга ойдинлик киритишни тақазо этади, мазкур масалаларга, аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳозирги пайтдаги ҳуқуқий аҳволи, жиноятчиликка қарши курашнинг илғор методларидан самарали фойдаланиш мезонлари, қонунчиликдаги бўшлиқларни тўлдириш, қолаверса, айрим ривожланган хорижий мамлакатларнинг узоқ йиллик тажрибаларидан унумли фойдаланиш тартиби каби масалалардир. ушбу масалаларга ойдинлик киритиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳозирги замонга мос тарзда фаолият юритишини таъминлаш ҳуқуқшуносларнинг вазифаларидан биридир. шу жумладан, ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган прокуратура органларининг ўзига хос томонларини ўрганиб чиқиш ва таҳлил этиш, ҳозирги даврнинг долзарб муаммоларидан биридир. чунки дунёда кечаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳеч қайси давлат ва жамиятни четлаб ўтмайди. …
3
томонидан амалга оширилишида давлат ва халқ манфаатлари ўртасида ўзаро муштараклик намоён бўлади. мамлакатимизда олиб борилаётган барча ижтимоий ислоҳотларнинг негизида асосий бош ғоя қилиб юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги мақсад қилиб олинган экан, шубҳасиз, халқаро майдондаги тажрибаларни ўрганиш, тегишли хулосалар чиқариш ва тажрибаларни амалиётда қўллаш орқали бу мақсадларга тезроқ эришиш мумкиндир. халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларнинг устуворлигини тан олган ҳолда ҳамда унга оғишмай амал қилаётган демократик давлатлар йўлидан бораётган ўзбекистонда яшар эканмиз, дунё тажрибасини чуқур англаш ва ривожланган хорижий мамлакатларнинг амалиётини қўллашни даврнинг ўзи талаб этади. бу орқали биз давлат ва жамият ҳаётини эркинлаштириш, инсон ва фуқаролар ҳуқуқ ҳамда эркинликларининг кафолатлари механизмини яратиш борасида жаҳондаги етакчи давлатлардан андоза олишимиз фойдадан ҳоли эмас деб ўйлаймиз. прокуратура соҳасидаги янгиликларни янада кенгроқ тушуниш ва ўрганиш юристларга катта имкониятлар эшигини очади. мамлакатимиз раҳбари и.а.каримов ўзбекистон республикаси конституциясининг 14 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “юксак даражада тараққий топган демократик давлатларнинг ўзини ҳар томонлама оқлаган тажрибасини танқидий …
4
атлари жиноят қонунчилиги ва жиноят-процессуал қонунчилик соҳаларини ислоҳ этиш замоннинг талаби бўлмоқда, эски догматик қонунлар билан эса ишлаб бўлмайди. буни ўз вақтида тўғри англаган ҳолда президентимиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олдига бир қанча вазифаларни қўйди. жумладан, халқ манфаати ва жамиятни ривожланиш стратегиясига мос келувчи қонунларни яратиш ҳамда ҳаётга тадбиқ этиш бош вазифаларимиздан бири сифатида эътироф этилди. қонунларни ислоҳ этиш йўлида эса ривожланган айрим хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш айни муддаодир. айниқса, дунё миқёсидаги давлатларнинг ривожланиш қонуниятларини чуқур ўрганиш ҳамда бу давлатлардаги жиноий сиёсатнинг моҳиятини очиш ва солиштириш ҳозирги пайтда зарур. айнан шундай масалалар мавзунинг долзарблигини ташкил этади. прокуратура соҳасидаги муаммоларни ҳал этишда хорижий мамлакатлар прокуратура органларининг узоқ йиллик тажрибалари ва яхши амалиёти ас қотиши мумкин. диссертациянинг моҳияти ҳам ривожланган баъзи хорижий мамлакатлар прокуратура органларини таҳлил этиш, ижобий ва салбий томонларини кўрсатиш ҳамда солиштиришдан иборатдир. бу албатта, янги тажриба ва кўникмаларни ўқувчи-магистрант ҳамда амалиёт ходимларига бериши мумкин. хорижий мамлакатлар прокуратура органлари турли …
5
обдор эмаслигидадир. мазкур мансабдор шахслар мустақил равишда ҳаракат қиладилар ва бир-бирларига бўйсунмайдилар. бундан ташқари, муайян ишлар бўйича қарор қабул қилишда федерал округ атторнейлари адлия департаменти (вазирлиги)га раҳбарлик қилувчи ақш бош атторнейидан ҳам тўла мустақилдирлар . агар биз кўпгина европа ва осиё давлатларининг прокуратура органларига назар ташлайдиган бўлсак, шунга амин бўламизки, прокуратура органлари қуйидан юқорига қараб бўйсуниш ва ҳисобдорлик тартибида тузилгандир. бу ҳисобдорлик прокуратура органларининг уюшқоқлиги ва бирлик принципига асосланиб ҳаракат қилишини таъминлайди. юқоридаги масалаларга диссертациянинг кейинги бобларида чуқурроқ тўхталиб ўтамиз. тадқиқот мавзусининг ўрганилганлик даражаси. ўзбекистон ва хорижий мамлакатларида прокуратура органларининг ҳуқуқий фаолияти мавзуси бўйича изланишларни аввало, н.в.доднов, ю.е.винокурова, ю.и.скуратова, к.ф.скворцова, ф.м.решетников, а.д.берензон, в.г.мелкумов, в.в.гаврилов, в.г.даев қолаверса, тдюи олимлари ғ.а.абдумажидов, м.х.рустамбаев, е.н.никифорова, о.м.мадалиев ва бошқа хориж олимлари томонидан муайян даражада ўрганилган. жумладан, о.м.мадалиев ўзининг “прокурор назорати” ўқув қўлланмасида европанинг бир нечта давлатлари прокуратураси органлари тўғрисида атрофлича тўхталиб соҳани ёритган. таъкидлаш жоизки, ушбу мавзуга оид монографиялар ва илмий изланишлар комплекс тарзда ўзбекистонда …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда прокуратура органларининг ҳуқуқий фаолияти"

ва хорижий м.doc ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги page 1 ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда прокуратура органларининг ҳуқуқий фаолияти режа: кириш асосий қисм i боб. прокуратура органларини шакллантириш тартиби. 1. ўзбекистон республикасида прокуратура органларини вужудга келиши ва унинг ривожланиш босқичлари............................................................................10-22 2. россия федерацияси ва қозоғистон республикасида прокуроратура фаолияти ва уларни шакллантирилиши……..................................................……...............23-33 3. франция, германия ва ақш давлатларида прокуроратура фаолияти ва унинг ўзига хос томонлари……………………………................................................….34-60 ii боб. прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари. 1. ў...

DOC format, 581.0 KB. To download "ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда прокуратура органларининг ҳуқуқий фаолияти", click the Telegram button on the left.