ontogenezning ilkbosqichlarida insonga psixik rivojlanishiga xos xususiyatlar

PPTX 39 стр. 189,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 39
3-мавзу: онтогенезнинг илк босқичларида инсоннинг психик ривожланишига хос хусусиятлар 3-мавзу: онтогенезнинг илк босқичларида инсоннинг психик ривожланишига хос хусусиятлар режа: 1. пренатал ва чақалоқлик давридаги психофизиологик хусусиятлар. 2. гўдаклик даврида жисмоний ва психик тараққиётнинг кечиши. 3. илк болалик даврида жисмоний ривожланиш. 4. илк ёшдаги болаларнинг ақлий тараққиёти. 5.илк болалик даврида болалар шахсининг ривожланиши 3.1. пренатал ва чақалоқлик давридаги психофизиологик хусусиятлар боланинг она қорнида пайдо бўлгандан туғилгунга қадар бўладиган ўзгаришлар ҳомиланинг пренатал ички ривожланишини ташкил этади. ҳар бир давр она қорнида бўлажак фарзанднинг ривожланиш босқичига тегишли атама билан номланади. она қорнида ривожланиш ўртача 38 ҳафта давом этади ва 3 босқичга, яъни зигота босқичи, эмбрион босқичи ва ҳомила босқичига бўлинади. зигота босқичи (1-2 ҳафталик) биринчи ҳафтанинг охирига келиб, зигота онанинг қон томирлари билан бирлашади, бу ҳодиса имплантатсия деб аталади. имплантатсия жараёнининг тугалланиши учун икки хафта керак бўлади, шундан сўнг гармонал ўзгаришлар бошланади, бу ҳайз кўришнинг вақтинчалик тўхташига олиб келади, аёл кишига бу белги …
2 / 39
тузилиши ва ички органлар ривожланади. давр бошида эмбрионда уч қават ҳужайралар тикланади. ташки қаватда - эктодермадон сочлар, терининг ташқи қавати ва нерв тизими ривожланади. ўрта қаватда - мезодермадон, мускуллар, суяклар ва қон томирлари тизими ҳосил бўлади. ички қаватда ёки эндодермадон овқат ҳазм қилиш тизими ва ўпкалар ривожланади. уч ҳафталик эмбрион билан саккиз ҳафталик эмбрион солиштирилганда унинг кўринишида сезиларли ўзгаришларни кўришимиз мумкин. 3 ҳафталик эмбрион узунлиги 2 миллиметрдан ошмайди. ҳужайраларнинг даражаларга бўлиниши бошланиб, организм кўпрок саламандрани эслатади. ўсиш ва ривожланиш тезлик билан амалга ошади, 8 ҳафталик эмбрионда кўзлар, оғиз, қўл ва оёқларни кўриш мумкин, мия ва нерв тизими ҳам жуда тез ривожланади, эмбрион юраги бир ой аввал ўз фаолиятини бошлаб юборган бўлади. эмбрионда одамга хос органлар у ёки бу шаклда мавжуд бўлади, лекин унинг ўлчамлари онага сезиларли даража булмайди. эмбрионга амнион суюқлиги билан тўлган амнион қобиғи жойлашади. амнион қобиғи эмбрионни ҳимоя қилиб, доимий ҳароратини таъминлаб туради. эмбрион она билан икки тизимча …
3 / 39
энг узоқ давом этадиган босқич бўлиб, тўққизинчи ҳафтасидан бошлаб, туғруқ билан тугалланади. бу вақтда ҳомиланинг тана ўлчамлари катталашади ва организм тизимлари фаолият юрита бошлайди. 4 ойликдан ҳомиланинг оғирлиги 113,4 граммдан 226,8 граммгача этади. охирги 5 ойда ҳомиланинг оғирлиги 1984,5 граммдан 2268 граммгача ўлчамлари катталашиб боришини кўриш мумкин. 1. тухумдон ва уруғдон дифференсиатсияси 2. қон томир тизимининг фаолияти 3. ҳомила ҳаракатининг онага сезилиши. 4. ҳомила бошида соч қопланишининг ҳосил бўлиши . 5. сўриш ва ютиш фаолияти. 6. бош миянинг махсус фаолияти. 7. ҳомиланинг ҳаётчан даври. 8. оғирлигини тезда кўпайтириб олиши. 9. туғруқ. бу даврда организм учун муҳим бўлган нерв, нафас олиш ва овкат ҳазм қилиш каби органларнинг шаклланиши тугалланади. бу даврнинг энг муҳим ҳодисалари қуйидагилардан иборат. • уруғланишдан 5-6 ойдан сўнг ҳомиланинг қошлари, киприклари ва сочлари пайдо бўлади. ембрионал даврнинг охирига бориб, эркак эмбрионда уруғдон, қиз эмбрионда тухумдонлар ривожланади. учинчи ойда уруғдонда ташқи жинсий белгилар ривожланишига таъсир кўратувчи гармонлар синтез қилишни …
4 / 39
к, улар тана ҳароратини доимий тарзда бошқариб туролмайдилар. чунки, уларда тери ости қаватидаги ёғ қавати мавжуд бўлмайди .бу қават ҳомиланинг 8 - ойида ҳосил бўлади. ҳозирги замон неонатал ёрдамнинг имкониятлари ёрдамида эрта туғилиб қолган болалар яшаб қолиши мумкин. ҳомила босқичида хулк -атвор пайдо бўлади, ҳомилада фаоллик даври кўринади. кўпчилик оналар ҳомила ҳаракатчанлиги ва тинч вақтларини айтиб беришлари мумкин. ҳомиланинг кўз ва қулоқлари таъсирларга жавоб беради, юраги тезроқ уришни бошлайди, кўзлари ёруғликка пирпираш билан жавоб беради. соғлом бола туғилиши учун бўлажак оналарга врачлар асосий 5та тавсияни таъкидлаб ўтадилар: 1. ҳомиладор аёл даволовчи врач кўригидан мунтазам ўтиб туриши, ҳар ойда, ҳомиладорликнинг охирида ҳар ҳафтада врач қабулига бориб туриши шарт. 2. ҳомиладор аёл тўғри овқатланиш тартибига роия қилиши шарт. асосий озуқа 5та асосий маҳсулотлар гуруҳидан: ёрмалар, мева ва савзавотлар, сут маҳсулотлари, гўшт ёки дуккакли ўсимликлардан тайёрланган озуқалар бўлиши керак. барча витаминлар, минераллар ва темир моддалардан иборат таомларни тановул қилишлари керак. 3. алкогол ва …
5 / 39
таркиб топади. шу сабабли боланинг маълум даврдаги ривожланиши хусусиятларини таҳлил қилганда, бу ривожланишнинг олдинги босқичларда қандай бўлганлигини билиш керак. бу фақат боланинг ривожланиш жараёнини такомиллаштириш ва тезлаштириш учун эмас, балки ана шу жараённинг бола кучига яраша ва ёш имкониятига мос келадиган бўлишини таъминлаш учун ҳам керакдир. педагогик тажрибаларга ва мавжуд психолого-физиологик текшириш натижаларига асосланиб мактабгача ёшдаги болаларнинг психик тараққиёти қуйидаги ёш босқичларига ажратилади.(бунда бола туғилгандан тортиб, то мактабда ўқий бошлагунча бўлган давр ҳисобга олинади.) 1.туғилгандан бир ёшгача: чақалоқлик даври (ҳаётининг биринчи ойи); ҳаётининг биринчи йили - гўдаклик даври. 2. бир ёшдан уч ёшгача: илк болалик даври. 3.уч ёшдан етти ёшгача: мактабгача бўлган давр. бола психикаси тараққиётининг мана шу кўрсатилган даврлари умуман қабул қилинган бўлса ҳам, бу даврларни абсо­лют давр деб ҳисоблаш мумкин эмас. бола туғилди. она организми билан анатомик боғланиш узилган бўлса-да, бола мустақил ҳаёт кечира олмайди, чунки бола она билан физиологик жиҳатдан боғлангандир, она уни ўз сути билан боқади. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 39 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ontogenezning ilkbosqichlarida insonga psixik rivojlanishiga xos xususiyatlar"

3-мавзу: онтогенезнинг илк босқичларида инсоннинг психик ривожланишига хос хусусиятлар 3-мавзу: онтогенезнинг илк босқичларида инсоннинг психик ривожланишига хос хусусиятлар режа: 1. пренатал ва чақалоқлик давридаги психофизиологик хусусиятлар. 2. гўдаклик даврида жисмоний ва психик тараққиётнинг кечиши. 3. илк болалик даврида жисмоний ривожланиш. 4. илк ёшдаги болаларнинг ақлий тараққиёти. 5.илк болалик даврида болалар шахсининг ривожланиши 3.1. пренатал ва чақалоқлик давридаги психофизиологик хусусиятлар боланинг она қорнида пайдо бўлгандан туғилгунга қадар бўладиган ўзгаришлар ҳомиланинг пренатал ички ривожланишини ташкил этади. ҳар бир давр она қорнида бўлажак фарзанднинг ривожланиш босқичига тегишли атама билан номланади. она қорнида ривожланиш ўртача 38 ҳафта давом этади ва 3 босқичг...

Этот файл содержит 39 стр. в формате PPTX (189,4 КБ). Чтобы скачать "ontogenezning ilkbosqichlarida insonga psixik rivojlanishiga xos xususiyatlar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ontogenezning ilkbosqichlarida … PPTX 39 стр. Бесплатная загрузка Telegram