давлат тузилиш шакли

DOC 187.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
тузилиш шакли.doc ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги давлат тузилиш шакли режа: кириш 1. давлатнинг тузилиш шакли тушунчаси 2. давлатнинг тузилиш шаклининг турлари 3. ўзбекистон республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишининг ўзига хос хусусиятлари. хулоса фойдаланилган адабиётлар руйхати кириш давлат тузилиш шакли тушунчаси давлат ва ҳуқуқ назарияси фанида энг муҳим категорияларидан бири ҳисобланади. давлат тузилиш шакли категорияси давлат моҳияти категорияси билан бевосита боғлиқдир. чунки давлат тузилиш шаклини билиш орқали давлат маъмурий-ҳудудий тузилиши марказий ҳокимият органлари билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги муносабатлар характери аниқланади. яъни у орқали марказий органлар билан маъмурий-ҳудудий бирликлардаги маҳаллий органлар ўртасидаги ўзаро муносабат, давлат ҳокимияти амалга ошириш усулларини билиш мумкин. шу билан бирга мавжуд юридик адабиётларда давлат тузилиш шакли категориясига таъриф ишлаб чиқишда якдиллик йўқлигини ҳам кўрсатиб ўтиш мумкин. мазкур курс ишининг долзарблиги ҳам шундаки юридик адабиётлардаги давлат тузилиш шаклига берилган таърифни умумлаштириш ва ҳозирги замонавий давлатларнинг моҳиятидан келиб чиққан давлат тузилиш шаклига янгича ёндашувлар асосида таъриф ишлаб чиқишдир. бундан ташқари …
2
тилди. демак, мустақил миллий давлатчиликни қарор топтириш биз танлаган йўлнинг устувор йўналишларидан бири экан. биз танлаган ижтимоий тараққиёт жараёнининг асосий белги, хусусиятларидан бири давлат бошқаруви шаклига боғлиқдир. бугун биз қандай давлат қуряпмиз? унинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-маънавий ва ҳуқуқий негизлари нималардан иборат? биз бунёд этаётган давлатнинг мазмун-моҳияти, қиёфаси, шакл-шамойли қандай бўлади, деган саволлар туғилиши табиий ҳол. шу нуқтаи-назардан олганда юқоридаги саволларга жавоб бериш давлат шакли категориясига оид масалаларни илмий назарий жиҳатдан ўрганишни аҳамиятини ва долзарблигини ва нақадар зарурлигини кўрсатиб турибди. мазкур мавзу мдҳ мамлакатлари ва республикамизнинг етакчи ҳуқуқшунос олимлари томонидан атрофлича ўрганилган ва тадқиқот қилинган. курс иши кириш, учта параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. 1. давлатнинг тузилиш шакли тушунчаси маълумки, ҳар қандай давлат муайян ҳудудда жойлашган. унинг фуқаролари ҳам худди шу ҳудудда истиқомат қилишади. ўзининг ижтимоий функцияларини бажариш - фукароларнинг иқтисодий турмуши ва ҳимоясини ташкил этиш, суғурта заҳираларини яратиш ва ҳоказолар учун давлат турли хил фаолиятни амалга оширади. аммо аҳолининг …
3
даний, тил ва бошқа маънавий эҳтиёжларга эга. буларнинг ҳаммасини давлат тузилиши чоғида назарда тутиш керак. учинчи сабаб субъекти ва хатто тасодифий омиллар - ўзлаштириб олиш, мустамлакачилик таъсири, сиёсий манфаатлар ва бошка кўпгина ҳолатлардан иборат бўлиши мумкин. бошқарув шакли сингари ҳудудий тузилиш илдизлари ҳам жуда қадим замонларга бориб тақалади. қадимги шарқ деспотик империялариёқ вилоятлар", шаҳарлар, сатрапиялар, забт этилган ҳудуддарга бўлинганди. улар ўз ҳудудий тузилмалари ҳамда ўз ҳокимият ва бошқарув органларига эга бўлишган. албатта, давлат ўз ҳудудий тузилмаларининг оддий йиғиндисидан иборат эмас. лекин бу тузилмаларсиз давлат мавжуд бўла олмайди. энди биз давлат тузилишини таърифлаб бериш масаласига ўтамиз ҳамда давлат тузилиши шакли деганда нимани тушунилади, деган саволга жавоб берамиз. давлатшунос олимлар томонидан бу тушунчага кўплаб таърифлар берилган. лекин улар бир-бирларидан унчалик катта фарқ қилмайди. уларнинг қарийб барчаси давлат тузилиши шакли деганда давлат ҳокимиятининг маьмурий-ҳудудий ташкил этилиши, давлат билан уни ташкил этувчи қисмлар ўртасидаги, давлатнинг алоҳида қисмлари ўрта-сидаги, марказий ва маҳаллий органлар ўртаси​даги ўзаро …
4
га: биринчидан, жамият ва давлат олдида муайян даврда қандай иқтисодий вазифалар, сиёсий мақсадлар турганлиги; иккинчидан, давлатда қанча аҳоли (миллат) борлиги ва уларнинг ўзаро муносабатлари қандайлиги; учинчидан эса, давлат ҳудудининг қандайлиги таъсир этади. давлат тузилиши ёки миллий давлат тузилиши деганда давлатнинг моҳиятидан келиб чиқувчи унинг ҳудудий тузилиши ёки миллий-ҳудудий тузилиши, давлат билан унинг таркибига кирувчи бўлакларни (кисмларни) давлат муносабати шакллари ва ҳуқуқий ҳолатлари тушунилади. таниқли ҳуқуқшунос олим юридик фанлар доктори, профессор з.м.исломовнинг фикрларича : фуқаролар сони ва ҳудуд кўлами муайян чегарага етганда мамлакат ҳудудини округлар, вилоятлар, ўлкалар, штатлар, кантонлар, губерниялар, туманлар сингари ҳудудларга бўлиш ҳамда шу ҳудудий тузилмаларда ҳокимиятнинг маҳаллий (ҳудудий) органларини тузиш зарурати туғилади. шу тариқа ҳокимият ва бошқарувнинг марказий ҳамда маҳаллий органлари ўртасида ваколатларни бўлиш эҳтиёжи ҳам пайдо бўлади. давлатшунос олимлар томонидан давлат тузилиши тушунчасига кўплаб таърифлар берилган. уларнинг қарийб барчаси давлат тузилиши шакли деганда - давлат ҳокимиятининг маъмурий-ҳудудий ташкил этилиши, давлат билан уни ташкил этувчи қисмлар ўртасидаги, давлатнинг …
5
га эмас. унитар давлатларда бутун ҳудуд бўйича ягона олий органлар тизими ва ягона қонунчилик тизими мавжуд бўлади. унитар давлатларнинг тузилиши оддийдир. унитар давлатларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, уларда марказлаштириш турли шаклларда ва турли даражада бўлади. баъзи унитар давлатларда махаллий органлар бўлмайди ва маъмурий-ҳудудий бўлинмалар марказий ҳокимият вакиллари томонидан бошқарилади. махаллий органлар ташкил этилган унитар давлатларда эса, улар марказий ҳокимият назорати остида бўлади. марказий ҳокимият маҳаллий органлар устидан назоратнинг қандай турини амалга оширишига қараб, марказлашган ва марказлашмаган унитар давлатларга бўлинади. бундан ташқари баъзи унитар давлатларда маъмурий-ҳудудий бўлинмаларнинг айримларига бошқаларга қараганда имтиёзлироқ ҳуқуқий мақом берилиши мумкин. бундай унитар давлат нисбий маъмурий мустақил мухторият (автономия)га эга бўлади. мухториятлар мустақиллиги марказий ҳокимият белгилаган доирадагина бўлади. унитар давлатлар ҳудудида бошқа мустақил давлатлар бўлмайди. унитар давлатдаги маъмурий-ҳудудий бўлинмалар фақат маҳаллий масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқига эга, марказий ягона давлат ҳокимияти кучи давлатнинг барча ҳудудига ўз таъсирини кўрсатади. унитар давлатларга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. масалан, италия, франция, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "давлат тузилиш шакли"

тузилиш шакли.doc ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги давлат тузилиш шакли режа: кириш 1. давлатнинг тузилиш шакли тушунчаси 2. давлатнинг тузилиш шаклининг турлари 3. ўзбекистон республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишининг ўзига хос хусусиятлари. хулоса фойдаланилган адабиётлар руйхати кириш давлат тузилиш шакли тушунчаси давлат ва ҳуқуқ назарияси фанида энг муҳим категорияларидан бири ҳисобланади. давлат тузилиш шакли категорияси давлат моҳияти категорияси билан бевосита боғлиқдир. чунки давлат тузилиш шаклини билиш орқали давлат маъмурий-ҳудудий тузилиши марказий ҳокимият органлари билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги муносабатлар характери аниқланади. яъни у орқали марказий органлар билан маъмурий-ҳудудий бирликлардаги маҳаллий органлар ўртасидаги ўзаро муносабат,...

DOC format, 187.5 KB. To download "давлат тузилиш шакли", click the Telegram button on the left.

Tags: давлат тузилиш шакли DOC Free download Telegram