фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари

DOCX 37 стр. 64,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 37
ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида олдинги таҳрирга қаранг. фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибини такомиллаштириш мақсадида вазирлар маҳкамаси қарор қилади: (муқаддима ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон) 1. фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. ўзбекистон республикаси ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 3. мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ўзбекистон республикаси адлия вазири м.м. икрамов зиммасига юклансин. ўзбекистон республикасининг бош вазири ш. мирзиёев тошкент ш., 2016 йил 14 ноябрь, 387-сон вазирлар маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарорига 1-илова фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари i боб. умумий қоидалар олдинги таҳрирга қаранг. 1. ушбу қоидалар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда фҳдё органлари деб аталади), шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинлари (кейинги ўринларда фуқаролар йиғини деб аталади) раислари (оқсоқоллари) ва …
2 / 37
вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 767-сонли қарори таҳририда — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/767/1966-сон) олдинги таҳрирга қаранг. 2. фҳдё органлари, фуқаролар йиғинлари ва ўзбекистон республикасининг консуллик муассасалари фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишга доир ўз фаолиятини ўзбекистон республикаси конституциясига, ўзбекистон республикасининг халқаро шартномаларига, ўзбекистон республикасининг оила кодексига, ушбу қоидаларга ҳамда фҳдё органлари фаолиятига тааллуқли бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади. (2-банд ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 827-сонли қарори таҳририда — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/827/3827-сон) олдинги таҳрирга қаранг. 3. фҳдё органлари ва никоҳ уйларининг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади. (3-банднинг биринчи хатбошиси ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон) олдинги таҳрирга қаранг. фҳдё бўлимларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, фаолиятини методик таъминлаш, «фҳдёнинг …
3 / 37
ликаси адлия вазирлиги фҳдё органларини, ўзбекистон республикасининг консуллик муассасаларини ва фуқаролар йиғинларини ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланган намуналар бўйича, қатъий ҳисобда турувчи гербли гувоҳномалар бланкалари билан таъминлайди. 4. фҳдё органлари ва ўзбекистон республикасининг консуллик муассасалари ва фуқаролар йиғинлари фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ёзув бланкалари ва бошқа ҳужжатлар билан тегишли равишда қорақалпоғистон республикаси адлия вазирлиги, вилоятлар ва тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия бошқармалари деб аталади), шунингдек ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги томонидан таъминланади. 5. фҳдё органлари ёзувларни тузиш орқали қуйидаги фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этади: туғилганлик; никоҳ тузиш; никоҳдан ажралиш; ўлим. фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари (кейинги ўринларда далолатнома ёзувлари деб аталади) давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар ҳисобланади, икки нусхада тузилади ва фҳдё органларида қайд этилган вақтдан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади. фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинсни ўзгартириш каби воқеа ва фактлар юқорида санаб ўтилган фуқаролик ҳолатлари далолатномаларида уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали акс эттирилади. …
4 / 37
тузатиш ва қўшимчалар киритиш, далолатнома ёзувларини тиклаш, шунингдек фамилияси, исми ва отасининг исмини ўзгартириш тўғрисидаги аризаларни тегишли ҳужжатлар билан бирга қабул қилиб олади ва ушбу ҳужжатларни ваколатли органларга кўриб чиқиш учун юборади. фуқаролик ҳолати далолатномасини қайд эттириш масаласида консулга мурожаат этган шахслардан бири ўзбекистон фуқароси, иккинчиси эса чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган ҳолларда фуқаролик ҳолати далолатномасини қайд этиш, агар ўзбекистон республикасининг консуллик муассасаси фаолият кўрсатаётган давлатнинг қонунларига, ўзбекистон республикаси томонидан имзоланган халқаро шартномалар ёки битимларга зид бўлмасагина амалга оширилади. агар ўзбекистон республикаси томонидан имзоланган шартномада ўзбекистон республикасининг оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларида кўрсатилмаган бошқача нормалар назарда тутилган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 8. фуқаролик ҳолатларини қайд этишда ўзбекистон республикасининг консуллик муассасалари томонидан консуллик йиғими қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади. 9. далолатнома ёзувларини қайд этиш қуйидаги ҳолатларда рад қилиниши мумкин: агар далолатнома ёзувини қайд этиш қонунчиликка зид бўлса; агар тақдим этилган ҳужжатлар уларга нисбатан ушбу қоидаларда …
5 / 37
н тартибда шикоят қилиниши мумкин. (10-банд ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон) 11. консулнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда рад этиш масалалари бўйича ҳаракатлари юзасидан бўйсуниш тартибига кўра ўзбекистон республикасининг хорижий давлатдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбарига, ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлигига ёки ўзбекистон республикаси судига белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин. 12. фҳдё органлари ходимлари, шунингдек консул ўзи, эри ёки хотини ўзининг ва унинг қариндошлари (ота-оналари, болалари, неваралари, боболари, бувилари, туғишган ака-ука, опа-сингиллари) тўғрисида далолатнома ёзувларини қайд этишга ёки уларга тегишли ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга ҳақли эмаслар. бундай ҳолатларда далолатнома ёзувларини қайд этиш ёки уларга ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш бўйсуниш тартибида юқори органнинг ёзма кўрсатмаси асосида бошқа ходим томонидан ёки бошқа фҳдё органида амалга оширилади. далолатнома ёзувларининг «белгилар учун» устунига бу тўғрида тегишли ёзув киритилади. ii боб. фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишнинг ҳуқуқий аҳамияти 13. қонун …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 37 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари"

ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида олдинги таҳрирга қаранг. фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибини такомиллаштириш мақсадида вазирлар маҳкамаси қарор қилади: (муқаддима ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон) 1. фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. ўзбекистон республикаси ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 3. мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ўзбекистон республикаси адлия вазири м.м. икрамов зиммасига юклансин. ўзбекистон республикасин...

Этот файл содержит 37 стр. в формате DOCX (64,6 КБ). Чтобы скачать "фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фуқаролик ҳолати далолатномалар… DOCX 37 стр. Бесплатная загрузка Telegram