фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома

DOCX 115 sahifa 279,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 115
ўзбекистон республикаси адлия вазирлигида 2013 йил 31 декабрда 2547-сон билан рўйхатга олинган ўзбекистон республикаси адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мҳ-сонли буйруғига илова фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома ушбу йўриқнома ўзбекистон республикасининг оила кодекси, вазирлар маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига (бундан буён матнда қоидалар деб юритилади) мувофиқ фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида (бундан буён матнда фҳдё органлари деб юритилади) иш юритиш тартибини белгилайди. i боб. умумий қоидалар 1. туман ва шаҳар фҳдё бўлимлари, никоҳ уйлари ҳамда қорақалпоғистон республикаси адлия вазирлиги, вилоятлар ва тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг фҳдё архивлари (бундан буён матнда фҳдё архивлари деб юритилади) фҳдё органлари ҳисобланади. 2. фҳдё органлари қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади: туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини (бундан буён матнда далолатнома ёзувлари деб юритилади)қайд этиш; далолатнома ёзувларини тиклаш; далолатнома ёзувларини ўзгартириш, тузатиш ва тўлдириш. фҳдё органлари қонун …
2 / 115
ълумотлар ягона электрон фҳдё архивига киритилганда, уни киритган фҳдё органи ходимининг лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда маълумотлар киритилган сана кўрсатилиши лозим. далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар киритилганда, уларнинг электрон шаклига шу куннинг ўзида янги ёзувлар киритилади. 6. далолатнома ёзувларини қайд этиш зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилгандан ҳамда тегишли давлат божи ва герб йиғими тўланганидан сўнг амалга оширилади, қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат божи ва герб йиғими тўлашдан озод этилган ҳоллар бундан мустасно. далолатнома ёзувларини қайд этишда мурожаатчиларнинг шахсан иштироки талаб этилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 7. фҳдё органлари томонидан мазкур йўриқноманинг 2-бандида кўрсатилган ҳаракатларни амалга ошириш натижасида туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақида гербли гувоҳномалар (дастлабки ва такрорий равишда) берилади. фҳдё органларида гербли гувоҳномаларнинг тугаб қолиши далолатнома ёзувларини қайд этмасликка асос бўлмайди ва далолатнома ёзувлари белгиланган тартибда қайд этилади. бунда далолатнома ёзувининг гербли гувоҳнома рақами ёзиладиган жойи очиқ қолдирилади ва "белгилар учун" устунида гербли гувоҳнома …
3 / 115
ғи билан вазирликнинг ишлар бошқармаси масъул ходими зиммасига юклатилади. "давлат белгиси" дичбдан қабул қилинган гербли гувоҳномалар ишлар бошқармаси томонидан шу куннинг ўзида қабул қилинган гербли гувоҳномаларни кирим қилиш дафтарига (2-илова) кирим қилинади. гербли гувоҳномаларни ўзбекистон республикаси адлия вазирлигидан қабул қилиб олиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш қорақалпоғистон республикаси адлия вазирлиги, вилоятлар ва тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда адлия бошқармаси деб юритилади) раҳбарларининг буйруғи билан фҳдё органлари фаолиятига раҳбарлик қилувчи ўринбосар, бош ҳисобчи ҳамда нотариат, адвокатура ва фҳдё органлари бўлими бошлиғидан иборат таркибда тузилган комиссия (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади. 10. гербли гувоҳномалар комиссия томонидан ўрамлар сони ва ўрам ёрлиғининг бутунлиги текширилиб қабул қилинади. агар ўрамлар бузилган бўлса, ўрам ёрлиғида кўрсатилган гербли гувоҳнома рақамлари ва сони тўғрилиги, гувоҳномалар сони юкхат билан тўғри келиши текширилиши ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузилиши лозим. 11. қабул қилинган гербли гувоҳномалар комиссия томонидан шу куннинг ўзида адлия вазирлигидан қабул …
4 / 115
р вазирлигигаҳам), фҳдё органларида эса қфйларга тарқатиш дафтарлари юритилади. мазкур дафтарлар рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва адлия бошқармаси раҳбари ёки ўринбосарларидан бири томонидан унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва сана кўрсатилган ҳолда имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим. 13. гербли гувоҳномалар фҳдё органларига уларнинг келгуси чорак учун эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда адлия бошқармаси томонидан берилади. гербли гувоҳномалар фҳдё органлари раҳбарларига, улар вақтинча бўлмаганида (хизмат сафари, меҳнат таътили, касаллик ва ҳ.к.) тегишли буйруқ билан уларнинг вазифасини бажариш вақтинча юклатилган ходимга гербли гувоҳномаларни тарқатиш дафтарига (5-илова) уларнинг лавозими, фамилияси ёзилиб, имзоқўйдирган ҳолда топширилади. 14. гербли гувоҳномалар қфйларга уларнинг келгуси чорак учун эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда фҳдё органлари томонидан берилади. гербли гувоҳномалар қфй раисларига, улар вақтинча бўлмаганида (хизмат сафари, меҳнат таътили, касаллик ва ҳ.к.) тегишли буйруқ билан уларнинг вазифасини бажариш вақтинча юклатилган ходимга гербли гувоҳномаларни тарқатиш дафтарига (5-илова) уларнинг лавозими, фамилияси ёзилиб, имзо қўйдирганҳолда берилади. 15. гербли гувоҳномаларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши ва сарфланиши бўйича масъулият …
5 / 115
рақамлари бўлган, нотўғри шрифтли, нотўғри кесилган ва нотўғри шаклли, серия ва тартиб рақамлари йўқ бўлган ёки ўрам ёрлиғига бошқача тарзда номувофиқ бўлган гувоҳномалар) аниқланган тақдирда, комиссия томонидан уч нусхада далолатнома тузилади ва шу куннинг ўзида адлия вазирлигига почта ва факс орқали махсус хабар юборилади. далолатноманинг биринчи нусхаси ўрам ёрлиғининг ксеронусхаси билан адлия бошқармасида қолдирилади. далолатноманинг иккинчи ва учинчи нусхалари нуқсонли гувоҳномалар чиққан ўрам ёрлиғи, нуқсони бор гувоҳномалар илова қилинган хат билан уч кун ичида адлия вазирлигига жўнатилади. бунда далолатноманинг иккинчи нусхаси адлия вазирлигининг ишлар бошқармасида қолдирилади, учинчи нусхаси ўрам ёрлиғи ва нуқсони бор гувоҳномалар билан "давлат белгиси" дичбга жўнатилади. 17. фҳдё органларининг адлия бошқармасидан қабул қилинган гербли гувоҳномаларни кирим қилиш дафтари рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва адлия бошқармаси раҳбари ёки ўринбосарларидан бири томонидан унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва сана кўрсатилган ҳолда имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим.қфйларнинг фҳдё органидан қабул қилинган гербли гувоҳномаларни кирим қилиш дафтари рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 115 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома" haqida

ўзбекистон республикаси адлия вазирлигида 2013 йил 31 декабрда 2547-сон билан рўйхатга олинган ўзбекистон республикаси адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мҳ-сонли буйруғига илова фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома ушбу йўриқнома ўзбекистон республикасининг оила кодекси, вазирлар маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига (бундан буён матнда қоидалар деб юритилади) мувофиқ фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида (бундан буён матнда фҳдё органлари деб юритилади) иш юритиш тартибини белгилайди. i боб. умумий қоидалар 1. туман ва шаҳар фҳдё бўлимлари, никоҳ уйлари ҳамда қорақалпоғистон республикаси адлия вазирлиги, вилоятлар ва тошк...

Bu fayl DOCX formatida 115 sahifadan iborat (279,1 KB). "фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: фуқаролик ҳолати далолатномалар… DOCX 115 sahifa Bepul yuklash Telegram