стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва тадбиқ этиш тартиб-қоидалари

DOC 68.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404389828_53089.doc стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва тадбиқ этиш тартиб-қоидалари режа. 1. стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва тадбиқ этиш тартиб-қоидалари. 2. стандартларни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. 1. стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва тадбиқ этиш тартиб-қоидалари ўз рст 1.1-92 “ўзбекистон республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. ўзбекистон республикасининг стандартини ишлаб чиқиш, келишиб олиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби” стандартига биноан ўзбекистон республикаси стандарти (бундан кейин - стандарт деб юритилади) стандартлаштириш бўйича техникавий қўмиталар (бундан кейин тқ), стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, давлат, ширкат, пудратчи, акционер, қўшма корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади. стандартни ҳар хил ташкилотлар мутахассисларининг ишчи гуруҳлари томонидан ишлаб чиқишга йўл қўйилади. стандартнинг бир нечта ташкилот томонидан ишлаб чиқилишида етакчи ишлаб чиқувчи ташкилотлар (ижрочилар рўйхатида биринчи ўринда туради) ҳамкорликда иш бажарувчи ҳар бир ташкилот билан иш кўламини ва муддатларини аниқлайди. стандарт республика ҳудудида кимга қарашли эканлиги ва мулк шаклидан қатъий назар, стандарт ишлаб чиқилган ташкилотларни чиқарадиган ва …
2
олиш учун юбориш; 3-босқич - фикр - мулоҳазалар устида ишлаш, стандарт лойиҳасини (охирги таҳририни) ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашга тақдим этиш; 4-босқич - стандартни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. стандартларни ишлаб чиқиш босқичларини бир-бири билан қўшиб олиб боришга йўл қўйилади. 1. стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш (биринчи таҳрири) ва уни фикр-мулоҳазалар олиш учун юбориш стандарт лойиҳаси тқ иш режасига, тасдиқланган стандартлаштириш жадвалига, янги маҳсулот турларини яратиш режасига, манфаатдор ташкилотлар таклифи ва ишлаб чиқувчи корхоналарнинг ташаббусига биноан ишлаб чиқилади. стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш билан бир вақтда стандарт лойиҳасига тушунтириш хати ҳам тузилади ва лозим топилса, стандартни жорий қилиш бўйича асосий ташкилий-техникавий тадбирлар режасининг лойиҳаси ишлаб чиқилади (кейинчалик - асосий тадбирлар режасининг лойиҳаси деб юритилади). стандарт лойиҳаси тушунтириш хати ва асосий тадбирлар режаси лойиҳаси билан биргаликда кўпайтирилади ва рўйхат бўйича ҳамма манфаатдор ташкилотларга фикр-мулоҳазалар олиш учун юборилади. стандарт лойиҳаси корхона ва ташкилотлар томонидан кўриб чиқилганидан сўнг ўз фикр-мулоҳазаларини тузиб, стандартни ишлаб чиқувчи ташкилотга …
3
нгашга кўриб чиқилган стандарт лойиҳаси бўйича ва қарор қабул қилиш ваколати берилган асосий манфаатдор ташкилотларнинг ва буюртмачилар (асосий истеъмолчилар) нинг вакиллари таклиф этилади. ушбу кенгашда кўриб чиқилаётган масалаларнинг ҳар тарафлама муҳокама қилиниши ва бу масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинишини таъминлаш лозим бўлади. етакчи ишлаб чиқувчи ташкилот кенгаш қатнашчиларига мунозарали масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар мажмуидан кўчирмалар юборади. кенгаш таклифномаларини унинг қатнашчиларига кенгаш бошланишига камида 10 кун қолганда оладиган қилиб юборилади. кенгаш қарори унинг қатнашчилари имзо чеккан баённома билан расмийлаштирилади. баённомада ёки унга илова қилинган алоҳида рўйхатда кенгаш иштирокчисининг ҳар бирини фамилиясини, исми, отасининг исми ва мансаби (ташкилотнинг номини қўшиб) кўрсатилади. кенгашда қабул қилинган қарорга биноан, стандарт лойиҳасининг сўнгги таҳрири тузилади ҳамда тушунтириш хати ва асосий тадбирлар режасининг лойиҳаси аниқланади. бундан ташқари, агар стандарт лойиҳасида давлат назорати, касаба уюшмаси, табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолияти доирасига тааллуқли талаблар қўйилган бўлса, лойиҳа ушбу идоралар билан ҳам келишиб олиниши керак. чет …
4
томонидан қуйидагича тўпламда берилади: - илова хати; - стандарт лойиҳасининг сўнгги таҳририга тушунтириш хати; - асосий тадбирлар режасининг лойиҳаси; - стандарт лойиҳасининг 4 та нусхаси (улардан иккитаси биринчи нусха кўринишида бўлиши шарт); - стандарт лойиҳаси келишилганини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхаси; - стандарт лойиҳаси тўғрисида фикр-мулоҳазалар мажмуи; - қолган келишмовчиликлар ҳақида маълумотнома. 2. стандартни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ўзбекистон республикаси “ўзстандарт” агентлиги, давархитектқурилишқўм, табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва соғлиқни сақлаш вазирлиги номлари бўйича ўзларига тегишли стандартларнинг лойиҳалари ва ҳужжатларини кўпи билан 15 кун мобайнида кўриб чиқилишини, шунингдек давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлайдилар. ўзбекистон республикаси “ўзстандарт” агентлиги, давархитектқурилишқўм, табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги стандарт лойиҳаларини кўриб чиқади ва уни тасдиқлаш ёки кам-кўстини тўлдириб қайта ишлаш тўғрисида қарор қабул қилади. стандарт уни тасдиқлаган ташкилотнинг қарори билан тасдиқланади ва жорий қилинади. стандарт муддати чекланмаган ёки муддати чекланган тарзда тасдиқланади. ўзбекистон республикаси ҳудудидаги стандартларни давлат рўйхатига олишни “ўзстандарт” агентлиги амалга оширади. …
5
нусхаси ва иккита кўчирманинг биринчи бетига ўзининг номини кўрсатадиган тўртбурчак муҳрни босади, сана ва давлат рўйхатининг номерини ёзиб қўяди. иккинчи нусха “ўзстандарт” агентлигида қолади, асл нусха ва кўчирманинг иккинчи нусхаси эса ишлаб чиқувчига қайтарилади. ўзрст 1.2-92 “ўзбекистон республикасининг стандартлаш-тириш давлат тизими. техникавий шартларни ишлаб чиқиш, келишиб олиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби” стандартида муайян маҳсулотнинг (хизматнинг) техникавий шартларини, шунингдек уларга киритиладиган ўзгартишларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ҳақида гап боради. ўзбекистон республикаси техникавий шартларининг лойиҳалари ва уларга киритиладиган ўзгартишлар стандартлаш-тириш техника қўмиталари томонидан ишлаб чиқилади. асосланган ҳолларда техникавий шартлар лойиҳаларини вазирликлар, маҳкамалар, уюшмалар, концернлар ёки стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлари, давлат, кооператив, ижара, акционерлик корхоналари, қўшма корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, техника қўмиталари билан келишиб ишлаб чиқадилар. мазкур маҳсулотга даҳлдор мдҳ нинг давлатлараро стандартлари республика стандартлари ва техникавий шартлари мавжуд бўлмаган тақдирда ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларда белгилаб қўйилган талабларни кучайтириш зарур бўлганда мазкур тармоқнинг иккита ва ундан кўпроқ …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва тадбиқ этиш тартиб-қоидалари"

1404389828_53089.doc стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва тадбиқ этиш тартиб-қоидалари режа. 1. стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва тадбиқ этиш тартиб-қоидалари. 2. стандартларни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. 1. стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва тадбиқ этиш тартиб-қоидалари ўз рст 1.1-92 “ўзбекистон республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. ўзбекистон республикасининг стандартини ишлаб чиқиш, келишиб олиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби” стандартига биноан ўзбекистон республикаси стандарти (бундан кейин - стандарт деб юритилади) стандартлаштириш бўйича техникавий қўмиталар (бундан кейин тқ), стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, давлат, ширкат, пудратчи, акционер, қўшма корхоналар, муассасалар ва ташки...

DOC format, 68.0 KB. To download "стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва тадбиқ этиш тартиб-қоидалари", click the Telegram button on the left.