turizm sohasini iqtisodiyoti

PDF 6 pages 281.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
viii мавзу. туризм соҳасини иқтисодиёти режа: 1. туризм тушунчаси ва уни иқтисодиётдаги ўрни 2. туристик бизнес тушунчаси ва унинг мамлакат иқтисодиётидаги аҳамияти 3. миллий туризмни ривожланишининг иқтисодий таҳлили 4. туризм хизмати соҳасининг ҳолати 1.туризм тушунчаси ва уни иқтисодиётдаги ўрни ўзбекистон республикасининг “туризм тўғрисида”ги қонунида “туризм” тушунчаси “. . . жисмоний шахснинг доимий истиқомад жойидан соғломлаштириш, маърифий, касбий-амалий ёки бошқа мақсадларда борилган жойда (мамлакатда) ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда узоғи билан бир йил муддатга жўнаб кетиши (саёҳат қилиши)”, деб талқин қилинган. шу қонунда қайд қилинишича, “турист – ўзбекистон республикаси ҳудуди бўйлаб ёки бошқа мамлакатга саёҳат қилувчи (доимий истиқомад жойидан туризм мақсадида жўнаб кетган) жисмоний шахс”. бу қонунда шунингдек, туризм билан боғлиқ бошқа кўплаб атамалар, субъектлар, объектларга таъриф берилган бўлиб, уларнинг ҳар бири алоҳида илмий изланиш учун материал бўлиши мумкин. туристика – туризм ва фуқароларга туристик хизмат кўрсатиш ҳақидаги амалий фанлар тизимидир. бу фанлар туризмнинг икки бўғинини – тармоқ ва туристик …
2 / 6
қимматбаҳо металлар ва тошлар, олмослар, қурол савдоси кабиларнинг бизнеслари ҳам даромадлилиги бўйича туризмдан орқада. эрон, малайзия ва бошқа ривожланаётган давлатлар туристик хизматларнинг яммдаги улуши 2,2-4,9%ни ташкил қилади. шуни таъкидлаш керакки, жаҳон туристик марказлари – франция, испания, туркия, грузия ва италияда бу кўрсаткич анча юқоридир. келтирилган рақамлардан хулоса қилиб олишимиз мумкинки, туристик бизнес жаҳон хўжалигининг энг тез ривожланаётган тармоқларидан биридир. халқаро туризм нефть қазиб чиқариш ва автомобилсозликдан сўнг учта энг йирик экспорт тармоқлари қаторига киради. бошқа манбаларга кўра туризм жаҳон хўжалигининг энг рентабелли соҳаси ҳисобланади. туризм саноатида бутун жаҳондаги ишчи кучининг 60 % қисми меҳнат қилади. маълумотларга кўра, 2000 йилда бутун жаҳонда туризм орқали олинувчи даромад 621 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2020 йилга бориб бу кўрсаткич икки триллион долларга етиши кутилмоқда. 2.туристик бизнес тушунчаси ва унинг мамлакат иқтисодиётидаги аҳамияти туристик бизнес - фойда олиш мақсадида туризм фаолияти билан шуғулланиш, асосан туристларга хизмат кўрсатиш фаолиятидир. туризм ривожланишининг замонавий босқичларининг ўзига хос …
3 / 6
лар қайта тиклана бошлади. уйғониш даври туризмнинг ривожланишига янада катта таъсир кўрсатди. 2010 йилда республикамизда туристик хизматларнинг ўсиш сурати 112,7 фоизни, кўрсатилган хизматлар хажми эса, 46,8 миллиард сўмни ташкил этди. тахлил этилаётган даврда туристлар оқими 937,1 минг кишини ёки режага нисбатан 100,4 фоизни ташкил этди. “шахристон” меҳмонхонасига ташриф буюрган туристлар сони 266 кишини ташкил этди. “ўзбектуризм” миллий компанияси инвентари ва махсус меҳмонхона жиҳозларини ва туристларга хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида 15 дона транспорт воситасини сотиб олди, 2010 йилда 20 та транспорт воситаси сотиб олиш режалаштирилган эди. меҳмонхоналарда хизмат кўрсатиш хажми 87,4 миллиард сўмни ёки 2009 йилга нисбатан ўсиш даражаси 109,0 фоизни ташкил этди. республикамиз аҳолисининг саёҳатга чиққанларини кўпроғи мдҳ давлатларига 83,8% – россия, украина, қозоғистон ва 11,7 % бошқа давлатларга – туркия, хитой, баа, жанубий корея, исроил ва грузияга саёҳат қиладилар. шу билан бир қаторда ўзбекистонда туризм хизматини яимдаги улуши 1,2% ташкил этади. 3. миллий туризмни ривожланишининг иқтисодий таҳлили ўзбекистонда миллий …
4 / 6
удида миллий туризмнинг моддий техника базаси ўта нотекис тақсимланган. 2010 йил маълумотларига кўра, тошкент минтақасига туристик базанинг 44%, самарқанд, бухоро, хоразм туристик минтақаларига 37%, фарғона минтақасига 16%га яқин, қолган вилоятларга 7% тўғри келади. ҳозирги пайтда ўзбекистонда туристларга хизмат кўрсатадиган меҳмонхона, турбаза, кемпинг, мотеллар сони 660 дан ошиб кетди ва уларда 50 минг дан кўп ўрин мавжуд. шундан 20,0 мингга яқини халқаро стандартларга жавоб беради. булардан ташқари, ҳар бир шаҳарда, ҳатто, йирик туман марказларида ҳам мулкчиликнинг турли шаклларидаги меҳмонхоналар бор. улар, асосан, ўзбекистон фуқаролари учун хизмат кўрсатади. 4. туризм хизмати соҳасининг ҳолати ўзбекистон республикаси президентининг 2009йил15апрелдаги “2014йилгача бўлган даврда ўзбекистонда туризмни ривожлантириш давлат дастури тўғрисидаги”фармони алоҳида аҳамиятга эгадир.ушбу фармон миллатлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашиш ҳамда халқаро туризм бозорига узвий қўшилиш,ўзбекистоннинг маданий- тарихий ва маънавий меросини жаҳон ҳамжамиятига тарғиб қилиш,шунингдек туристларга хизмат кўрсатиш сифатини халқаро андозалар даражасига кўтариш мақсадида қабул қилиниб 2014 йилгача бўлган даврда ўзбекистонда туризмни ривожлантириш давлат дастури ва …
5 / 6
н саволга жавоб олиши керак. жисмоний мотивация. жисмоний мотивация деганда дам олиш, даволаниш ва спорт билан шуғyлланиш тушунилади. агар асосий мақсад жисмоний кучни тиклаш бўлса биринчи навбатда дам олиш туради ва ҳ.к. психологик мотивация. саёҳатнинг асосий психологик мотивацияси бу кундалик бир хилликни тарк этиш ва янги нарсаларни кўриш, муҳитни ўзгартириб дам олиш. таассуротларни ўзгартириш ҳам психологик мотивацияга киради. бу икки психологик ва жисмоний мотивация замонавий сайёҳлаpда қандай қизиқиш уйғотса менежментда ҳам шундай қизиқиш уйғотади. шахслараро мотивация. аҳамияти бўйича жисмоний ва психологик мотивациядан кейин шахслараро мотивация туради. кўпчилик саёҳат даврида ўзи учун ижтимоий алоқалаpни излайди. улар бошқа сайёҳлаp билан муносабатда бўлишни ёки маҳаллий аҳоли билан танишишни истайдилар.

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "turizm sohasini iqtisodiyoti"

viii мавзу. туризм соҳасини иқтисодиёти режа: 1. туризм тушунчаси ва уни иқтисодиётдаги ўрни 2. туристик бизнес тушунчаси ва унинг мамлакат иқтисодиётидаги аҳамияти 3. миллий туризмни ривожланишининг иқтисодий таҳлили 4. туризм хизмати соҳасининг ҳолати 1.туризм тушунчаси ва уни иқтисодиётдаги ўрни ўзбекистон республикасининг “туризм тўғрисида”ги қонунида “туризм” тушунчаси “. . . жисмоний шахснинг доимий истиқомад жойидан соғломлаштириш, маърифий, касбий-амалий ёки бошқа мақсадларда борилган жойда (мамлакатда) ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда узоғи билан бир йил муддатга жўнаб кетиши (саёҳат қилиши)”, деб талқин қилинган. шу қонунда қайд қилинишича, “турист – ўзбекистон республикаси ҳудуди бўйлаб ёки бошқа мамлакатга саёҳат қилувчи (доимий истиқомад жойидан туризм мақсади...

This file contains 6 pages in PDF format (281.4 KB). To download "turizm sohasini iqtisodiyoti", click the Telegram button on the left.

Tags: turizm sohasini iqtisodiyoti PDF 6 pages Free download Telegram