туризм инфраструктураси ривожланишининг назарий асослари

DOC 100,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403242165_43802.doc туризм инфраструктураси ривожланишининг назарий асослари. режа: 1. туризм инфраструктураси тушунчаси. 2.туризм инфраструктураси ташкил қилувчи омиллар 3. иқтисодиётда туризм инфраструктурасининг шаклланиш омиллари ва сабаблари. 4. ўзбекистонда туризм инфраструктурасининг ривожланиши 1. туризм инфраструктураси тушунчаси. “туризм инфратузилмаси”га туризм ташкилотлари, туристларга кўрсатиладиган жойлар, меҳмонхоналар, овқатланиш тармоқлари, транспортлар, йўллар ва туризм бўйича мутахассислар киради. ҳозирги кунда республикамизда туризм инфратузилмасини жаҳон андозаларига жавоб берадиган қилиб тартибга келтириш учун анча маблағ ажратиш керак. туризм инфратузилмаси иқтисодий ёки сиёсий умумий тузилишни таркибий қисмларга бўлиб, ёрдамчи, бўйсунувчи ҳарактерга эга ва умумий тузилманинг бир текис ишлашини таъминлашга хизмат қилади. етарли инфратузилма турларининг асосий нуқталарини қуйидагича гуруҳлашимиз мумкин: худудий қўл меҳнати ва керакли восита; тунаш комплекслари (отель, мотель, кемпинг); сувнинг, асосан ичиладиган сувнинг таъминланиши; канализация, телекоммуникация; етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларининг таъминланиши; соғлиқни сақлаш тизимининг бўлиши; хавфсизлик жиҳатидан керакли манбаларни таъминлайдиган транспортлар; портлар, ишончли темир йўл; тарихий ёдгорликлар ва анъаналарни ҳимоя қиладиган дастурларнинг чиқарилиши; атроф-муҳитни ҳимоя қилиш; маданий кўрсатувлар тартиби ва …
2
з тасаввур қилиб бўлмайди. туризм инфратузилмаси xix аср охирларида ҳозирги мамлакатлар иқтисодиётида эндигина шаклланаётган эди. бу кунга келиб ушбу инфратузилма дунёнинг учинчи кўп даромад келтираётган соҳасига айланганлиги ҳеч кимга сир эмас. бу соҳани ўрганиш давр тақозоси десак бўлади. бугунги кунда туризм индустрияси динамик равишда ривожланаётган хизматлар халқаро савдоси тури бўлиб келмоқда. oxирги 10- 20 йил давомида дунё бўйича хорижий туристлар сонининг ўртача йиллик ўсиш суръати 5,1%, валюта тушумларининг ўртача йиллик ўсиш суръати 7 % ни ташкил этди. умумжаҳон туристик ташкилоти маълумотларига кўра 2005 йил дунёда 704 млн. турист қайд этилган, халқаро туризмдан тушган даромадлар 463 млрд. ақш долларини ташкил этди (халқаро транспорт хизматларини ҳисобга олмаган ҳолда). умуман 1950 йилдан 2005 йилга қадар халқаро туризмдан тушган йиллик валюта ҳажми 145 марта ўсгани қайд этилди. мутахассислар хулосасига кўра, туризмнинг ривожланиши бундан кейин ҳам давом этади. ҳар хил ҳисобларга таянган ҳолда 2010 йилда туризм соҳаси йирик экспорт соҳасига айланиши кутилмоқда. агар туризм ҳозирги …
3
сидир. туризм инфраструктураси айрим давлатлар иқтисодиётида муҳим вазифаларни бажариб келмоқда: 1. валюта манбайи, бандликни таъминлаш воситаси ва тўлов баланси муаммосини ечишда хизмат қилмоқда; 2. ялпи ички маҳсулот (яим) кўрсаткичи кўтарилмоқда; 3. иқтисодиёт диверсификацияси ҳамда туризмга хизмат кўрсатувчи янги соҳалар пайдо бўлишига таъсир кўрсатмоқда. 4. туризм соҳасида бандлик ўсиши билан, аҳоли даромадлари ва миллатнинг бойлиги ортмоқда. бугунги кунга келиб туризм мдҳ давлатларида ривожланаётган соҳага айланди. туристик фаолиятнинг ҳамма соҳалар, давлат тармоқлари савияси, турбизнес пайдо бўлиши, янгича ишлаш таклифининг кенгайиши ва махсуслашувни чуқурлаштириш бўйича изланишлар давом этмоқда. фойда мақсадини кўзлаган туризм ташкилотлари, маркетинг хизматлари, меҳмонхона, транспорт хизматлари, озиқ-овқат хизматлари, чакана савдо дўконлари ва бошқа турли воситалар каби бир-биридан фарқли хизматлар туризм инфратузилмасининг бир бўлаги ҳисобланса, фойдасининг қанчасини туристлардан, қанчасини ҳамкорлик асосида олинганлигига боғлиқдир. туризм инфратузилмаси, иқтисодиётнинг агросаноат каби бошқа индустрияларига фойда келтирувчи бир тармоқдир. ушбу хусусияти билан туризм инфраструктураси сармоя ва фойда келтирадиган тармоқ ҳисобланади. туризм инфраструктурасининг бошқа соҳалар билан хизмат қилиш …
4
и ривожлантиришдан иборатдир. 2.туризм инфраструктураси ташкил қилувчи омиллар. иқтисодиётда туризм соҳаси алоҳида индустрия ҳисобланади. туризм инфраструктурасида жисмоний меҳнат орқали маҳсулот ишлаб чиқарилмайди, унда фақат хизмат кўрсатилади. туризм инфраструктураси 4 та асосий воситалардан ташкил топади . булар: 1. транспорт; 2. меҳмонхона; 3. анимация фаолиятлари (ҳордиқ чиқарувчи ва дам олдирувчи); 4. туристик ташкилотлар. транспортнинг туризмдаги аҳамияти. жой ва макон ўзгартириш, туризмнинг асосий хусусиятларидан биридир. чунки, саёҳат бўлмаса туризм хақида сўз юритиш мумкин эмас. шу сабабли, транспорт жой ўзгартириш ҳаракатининг рўёбга чиқишига имкон яратиб, туризм индустриясининг пайдо бўлиши ва ривожланишида асосий омил ҳисобланади. xviii асрдаги индустрия инқилобидан кейин транспорт воситаларидаги жадал ривожланиш замонавий туризмнинг туғилишига, узоқ масофада жойлашган туристик марказларнинг очилишига имкон яратди. туризм соҳасида транспортнинг аҳамияти қуйидагича гуруҳлантирилади: 1. транспорт, бирор давлатда жойлашган туристик марказларнинг қулай зиёрат қилинишига имконият яратади, чунки мазкур минтақа туристик ресурсларга эга бўлса ҳам уларни осонликча зиёрат қилиш имконини берадиган восита бўлмаса, уларни томоша қилиш, кўриш ва улардан …
5
транспорт воситалари ривожланган сайин туристик ҳаракатлар миқдор ва сифат жиҳатдан яхшиланади, натижада ўрта табақада яшовчи ҳалқ учун ҳам саёҳат қилиш имконияти яратилади. транспорт турлари 4 та гуруҳда жамланади: темир йўл, сув йўли, ҳаво йўли ва автомобил транспортлари. меҳмонхона хўжалигининг туризмдаги аҳамияти. туризм инфратузилмасини ташкил қилувчи воситалардан яна бири меҳмонхона хўжалигидир. меҳмонхона хўжалиги туристларнинг вақтинчалик тунаш, овқатланиш, томоша қилиш ва ҳордиқ чиқариш каби ижтимоий эҳтиёжларни қондирувчи муассасадир. бу муассасадан фойдаланган туристларнинг саёҳат қилиш сабаблари, мақсади, саёҳат шакллари ва завқлари жуда фарқли бўлганлиги учун меҳмонхона секторини ҳосил қилувчи муассасалар ҳам бир-биридан фарқлидир. меҳмонхона хўжаликлари ҳам ўз тузилишларига қараб турли хил бўлади: люкс меҳмонхоналар, ўрта нархли меҳмонхоналар ва арзон нархдаги меҳмонхоналар: шаҳар меҳмонхоналари, тоғ меҳмонхоналари, санатория меҳмонхоналари, соҳил меҳмонхоналари: йил бўйи фаолият кўрсатувчи ва маълум ойларда фаолият кўрсатувчи меҳмонхоналар; тижорий ва ижтимоий мақсадда ишлатилувчи меҳмонхоналар. меҳмонхона хўжалиги ва ушбу хўжаликни ташкил қилувчи муассасаларнинг қуйидаги хусусиятлари мавжуд: - меҳмонхона хўжалигида, сармоянинг 80% дан ортиғи …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "туризм инфраструктураси ривожланишининг назарий асослари"

1403242165_43802.doc туризм инфраструктураси ривожланишининг назарий асослари. режа: 1. туризм инфраструктураси тушунчаси. 2.туризм инфраструктураси ташкил қилувчи омиллар 3. иқтисодиётда туризм инфраструктурасининг шаклланиш омиллари ва сабаблари. 4. ўзбекистонда туризм инфраструктурасининг ривожланиши 1. туризм инфраструктураси тушунчаси. “туризм инфратузилмаси”га туризм ташкилотлари, туристларга кўрсатиладиган жойлар, меҳмонхоналар, овқатланиш тармоқлари, транспортлар, йўллар ва туризм бўйича мутахассислар киради. ҳозирги кунда республикамизда туризм инфратузилмасини жаҳон андозаларига жавоб берадиган қилиб тартибга келтириш учун анча маблағ ажратиш керак. туризм инфратузилмаси иқтисодий ёки сиёсий умумий тузилишни таркибий қисмларга бўлиб, ёрдамчи, бўйсунувчи ҳарактерга эга ва умумий т...

Формат DOC, 100,5 КБ. Чтобы скачать "туризм инфраструктураси ривожланишининг назарий асослари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: туризм инфраструктураси ривожла… DOC Бесплатная загрузка Telegram