суд - психологик экспертизаси

DOC 60,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663328251.doc суд - психологик экспертизаси page суд - психологик экспертизаси режа: 1. суд-психологик экспертизасининг ҳуқуқий асослари. 2. экспертиза турлари ва уларнинг имкониятлари. 3. суд-психологик экспертизасини ўтказиш услублари. 4. психолог-экспертнинг касбий фазилатлари. 5. суд-психологик экспертиза натижаларини таҳлил қилиш. 1. суд-психологик экспертизасининг ҳуқуқий асослари. жиноятни очишда суд экспертизаларининг аҳамияти катта. жумладан, суд - психологик экспертизаси ҳам жиноятларни очишга, жиноятчининг руҳиётини аниқлашга, адолатли жазо тайинлашда катта ёрдам беради. суд-психологик экспертизаси қуйидаги ҳолатларда ўтказилади: · ўлимнинг сабаблари ва тан жароҳатларининг характерини аниқлаш мақсадида; · гумондор ёки айбланувчиларнинг жиноий иш қўзғатилган пайтда ўз хатти - ҳаракатлари учун жавоб бера олиш - олмаслиги ёки идора қила олиш - олмаслигига, шунингдек, энг асосийси руҳий соғломлигига шубҳа туғилганида, уларнинг психик ҳолатларини аниқлаш мақсадида; · гувоҳ ёки жабрланувчининг ишга алоқадор шарт - шароитларини тўғри идрок қилиш ҳамда кўргазма бериш қобилиятларига шубҳа туғилган кезларда уларнинг руҳий ва жисмоний соғломлигини аниқлаш учун; · иш учун аҳамиятли бўлган, лекин тегишли ҳужжатлар бўлмаган …
2
ддан амалга ошириладиган жиноятлар келиб чиққада суд - тиббий экспертизаси ўтказилади. суд - тиббий экспертизаси орқали жабрланувчининг олган тан жароҳатлари, уларнинг даражаси, келиб чиқадиган оқибатлари аниқланади. суд - психиатрия экспертизаси ҳам барча турдаги жиноятлар келиб чиққанда ўтказилади. бундай экспертиза орқали жиноятчи, жабрланувчиларнинг жисмоний соғломлиги, ақлий жиҳатдан ақли расолиги, кўргазма бериш учун ўз хатти - ҳаракатларини идора қила олиш-қилмаслиги, суд залида ўзини тўғри тута олиши, саволларга тўғри, адолатли жавоб бера олиши ёки олмаслиги аниқланади. одатда суд - психиатрия экспертизаси суд - психологик экспертизасини ўтказишдан аввал олиб борилади ва гумондор, жиноятчи шахсига ҳатти - ҳаракатларига жавоб бера олиши ёки олмаслиги тўғрисида хулоса берилади. суд - психологик экспертизаси тергов жараёнида жиноятчининг жиноий ҳатти - ҳаракатлари аниқ бўлмаган ҳолларда, шунингдек, балоғат ёшидаги ўсмирлар жиноятга қўл урган пайтларида, катталарнинг балоғатга етмаган болаларга нисбатан мажбурлаш, номусига тегиш, ўз жонига қасд қилиш ҳолларида ўтказилади. суд - психологик экспертизасини ўтказишдан асосий мақсад жиноятчининг психологик хусусиятларини, жиноий ҳатти - …
3
илиш унинг ваколатига киради. суд – психологик экспертизасини тайинлаш, уни ўтказиш пайтида терговчи ва эксперт ўртасидаги психологик муносабатлар сезиларли роль ўйнайди. уларнинг муносабатлари ўзаро ҳурмат, ҳамкорлик ва ишонч асосига қурилмоғи лозим. агар давлат экспертизаси муассасаси ҳудудида экспертиза ўтказишнинг имкони бўлмаса, терговчининг ўзи ана шундай муассаса ва экспертни (мутахассисни) қидириб топади. бундай муассаса ва экспертни танлашда уларнинг савияси, холислиги, иш натижасидан манфаатдор эмаслиги ҳал қилувчи шартлар бўлиб ҳисобланади. экспертга бирор бир тарзда психологик тазйиқ ўтказилишига йўл қўйиб бўлмайди. тергов амалиётининг таҳлили шуни кўрсатадики, экспертга терговчи ўз нуқтаи назарини ўтказиш, хизмат лавозимидан фойдаланиб, психологик тазйиқ ўтказиш, экспертиза тадқиқотлари муддатини қисқартиришни кўзлаб, соддароқ методлар турини қўллашни талаб қилиш экспертизага терговчи тазйиқининг йўллари бўлиши мумкин. шунинг учун психолог - эксперт ёки мутахассис - психолог ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қонун асосида иш кўриши мақсадга мувофиқдир. суд – психологик экспертизасини тайинланиши, унинг натижалари айбланувчига кучли психологик таъсир кўрсатади. натижада у аксар ҳолларда ростмана кўргазма бера …
4
ўтказади; · тест натижалари ва суҳбат, кузатиш услублари орқали жиноий ҳатти -ҳаракатларни психологик жиҳатдан таҳлил қилади; · экспертиза натижаларига асосланган ҳолда психологик экспертиза хулосасини тайёрлайди ва терговчига тақдим этади; · тайёрлаган хулосаси асосида агар суд жараёнида гувоҳлик берилиши талаб қилинса судда қатнашади. 4. психолог - экспертнинг касбий фазилатлари. суд – психологик экспертизасининг предмети айбланувчи, судланувчи, гувоҳлар ва жабрланувчиларнинг кўргазмалари ҳаққонийлигини тасдиқлаш эмас, балки сўроқ қилинаётган шахснинг ўзига хос хусусиятларига кўра исботланиши зарур фактларни идрок қилиш, хотирасида сақлаш ҳамда баён эта олиш қобилияти бошидан кечираётган руҳий жараёнларга айнан мувофиқлигини аниқлашдан иборатдир. кўпинча вояга етмаган шахс психологик экспертиза объектига айланади. психологиянинг ёрдамисиз терговчи ёки суд вояга етмаган шахс ёки ўсмирнинг жиноий-ҳуқуқий аҳамият касб этувчи фаолиятига ёшига хос аломатларнинг нечоғлик таъсир кўрсатганини аниқлаб ололмайдилар. аффаектив ҳолат жабрланувчининг ноқонуний хатти-шаракатлари туфайли юзага келган бўлса, жиноятнинг айрим тузилишларини квалификациялашда айбни енгиллаштирувчи ҳолатлар эканлигини аниқлаш эксперт-психолог ваколатига киради. бундай ҳолларда психолог-эксперт ўз касбининг моҳир устаси, тажрибали …
5
оғир мусибат, (депрессия) тушкунлик кабиларни қўшиш мумкин. тергов ва суд амалиётида туғиладиган психологик масалаларни ҳал қилиш эксперт - психологга бир қатор қўшимча талабларни қўяди. жумладан, психолог - эксперт процессуал қонуннинг эксперт тадқиқотларига оид қисмини, дастлабки тергов ва суд - суриштирувнинг махсус шартларини билиши лозим. демак, психолог - экспертда қуйидаги касбий фазилатлар шаклланган бўлиши жиноятни очишда адолатлилик тамойилига амал қилишга олиб келади: · психолог - эксперт адолатли, виждонли бўлиши; · психолог терговчига ва айбланувчига нисбатан хушмуомала, маданиятли бўлиши; · психолог тажрибали мутахассис сифатида кучли иродали, сабр - тоқатли, мулоҳаза билан иш юритиши; · психолог - эксперт хулосани ўз вақтида топшириши, яъни тартибли, масъулиятли бўлиши мақсадга мувофиқдир. · психолог- эксперт айбланувчи билан шахс сифатида муносабатда бўлиши керак. юқоридаги инсоний фазилатлар психолог - экспертда шаклланган бўлса жиноятчига нисбатан адолатли иш кўриш амалга оширилади ва ҳақиқат тезроқ юзага чиқиб, қарор топади. 5. суд - психологик экспертиза натижаларини таҳлил қилиш. психолог - эксперт мутахассис сифатида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"суд - психологик экспертизаси" haqida

1663328251.doc суд - психологик экспертизаси page суд - психологик экспертизаси режа: 1. суд-психологик экспертизасининг ҳуқуқий асослари. 2. экспертиза турлари ва уларнинг имкониятлари. 3. суд-психологик экспертизасини ўтказиш услублари. 4. психолог-экспертнинг касбий фазилатлари. 5. суд-психологик экспертиза натижаларини таҳлил қилиш. 1. суд-психологик экспертизасининг ҳуқуқий асослари. жиноятни очишда суд экспертизаларининг аҳамияти катта. жумладан, суд - психологик экспертизаси ҳам жиноятларни очишга, жиноятчининг руҳиётини аниқлашга, адолатли жазо тайинлашда катта ёрдам беради. суд-психологик экспертизаси қуйидаги ҳолатларда ўтказилади: · ўлимнинг сабаблари ва тан жароҳатларининг характерини аниқлаш мақсадида; · гумондор ёки айбланувчиларнинг жиноий иш қўзғатилган пайтда ўз хатти - ҳа...

DOC format, 60,0 KB. "суд - психологик экспертизаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.