уй-жой коммунал хўжалик тармоғи иқтисодиёти

PDF 6 sahifa 305,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
уй-жой коммунал хўжалик тармоғи иқтисодиёти инсониятнинг тарихий ривожланиши давомида асосий ва муҳим вазифалардан бири аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш масаласи бўлиб келган. аҳолини турмуш даражаси, ҳаёт кечириши билан боғлиқ бўлган моддий неъматлар мавжудлиги ва ижтимоий соҳада кўрсатилаётган хизматларнинг ташкил этилиш даражасига боғлиқ. ўз навбатида маънавий ва моддий неъматлар инсон тафаккурининг маҳсули, самарали меҳнати натижаси ҳисобланади. ҳозирги кунда бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан қабул қилинган услубга мувофиқ дунёдаги мамлакатларнинг тараққиёт даражаси рейтинги уларнинг иқтисодий салоҳияти ёки ҳарбий қудратига қараб эмас, балки, аҳоли турмуш маданияти ва инсон ресурсларининг ривожланиш даражасига қараб белгиланади. аҳолининг турмуш даражаси мамлакатда олиб борилаётган ижтимоий сиёсат ва ижтимоий соҳанинг ривожланиши билан боғлиқ бўлади. ўз навбатида ижтимоий соҳа аҳолига моддий ва маънавий неъматлар етказиб берувчи инфратузилмалардан ташкил топади. таълим, маданият, санъат, спорт ва соғлиқни сақлаш каби соҳалар аҳолини комил инсон қилиб тарбиялаш учун хизмат қилса, уй-жой хўжалиги ва коммунал хизматлар тизимининг ривожланиши аҳолининг фаровон ҳаёт кечириши ва муносиб турмуш тарзининг шаклланиши …
2 / 6
узоқ тарихга ва чексиз манбага эйга бўлган мактаб мавжудлигининг гувоҳи бўламиз. ҳаттоки аждодларимиз томонидан бунёд этилган, ўрта осиёда энг қадимги ҳисобланувчи (х-аср, 980-чи йилларда) бунёд этилган тарихий обида “самонийлар мақбараси”га назар ташлар эканмиз унинг ноёб санъат асари даражасида яратилган архитектура ёдгорлиги эканлиги билан бирга унда ёғингарчиликлардан ҳимояловчи тарнов йўли, оқовасув тизими ва ҳаво айланишини таъминловчи коммуникацияларнинг мавжудлигини кўрамиз. бу эса ўша даврда ўрта осиёда мухандислик тармоқлари қурилиши соҳасида маълум тажриба мавжуд эканлигини кўрамиз. ўзбек-япон олимлари томонидан, ўрта осиёдаги энг қадимий ҳисобланган, сурхандарё вилоятидаги далварзинтепа шаҳри ҳудудида ўтказилган археологик қазишмалар натижасига кўра ушбу шаҳарга сув таъминоти махсус сопол қуврлар орқали амалга оширилганлиги маълум бўлди. шаҳрисабзда улуғ бобомиз амир темир томонидан бунёд этилган оқсарой ансамбли томида кўркам боғ бунёд этилган ва боғ ўртасидаги фавора (фонтан)дан зилол сув таралиб турган. мазкур фаворага сув қувури тоғ қоясидан чиқувчи булоқдан сопол қуврлар орқали олиб келинган бўлиб, қуврлар бир-бирига қўрғошинни эритиб қуйиш орқали пайвандланган. шунингдек, сув …
3 / 6
плаш ва узоқ муддатга сақлаб туришга мўлжалланган мухандислик иншоотлари яратилишига олиб келган. қадимий буюк ипак йўли харитаси бўйлаб олиб борилган илмий тадқиқот ишларида ушбу тарихий йўлнинг айнан марказий осиё чўллари бўйлаб ўтган қисмида сардоба деб номланган, савдо карвонларини ичимлик суви билан таъминлашга хизмат қилувчи иншоотларининг барпо этилганлиги аниқланган. ҳозирги кунгача сақланиб қолган сардобаларни илмий тадқиқ этиш натижалари уларда айнан баҳорги ёғингарчиликлар мавсуми тугагунга қадар, кейинги, кузги ёмғирлар мавсумигача етарли сув миқдорини йиғилиши, қуёш нури ва ифлосланишдан ҳимоялаш, юқумли касаллик ва зарарли бактериялар тарқалишининг олдини олиш имкониятларининг мужассамлиги бу иншоотлар қурилиши ўта мукаммал эканлигидан ва илмий асосланганлигидан далолат беради. марказий осиё ҳудудида тарихий манбаларда қуриб ишга туширилган муддатлари олдинги минг йилликгача бўлган даврни ўз ичига олувчи, ўнлаб мухандислик иншоотлари мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси узоқ ўтмишда ўрта осиё ҳудудидаги қадимий шаҳарлар ва доимий (ўтроқ) аҳоли яшаш манзилларида уй-жой хўжалиги ва деҳқончиликда сув таъминоти иншоотлари барпо этилганлигидан ва уй-жой-коммунал хўжалиги соҳасининг яратилишида айнан …
4 / 6
хизматларни амалга оширувчи корхоналардан ташкил топган, кенг қамровли фаолиятининг пировард натижаси инсон ҳаёт фаолиятини ташкил этувчи, шаҳар инфратузилмасини ривожлантирувчи ва экологик муҳитни яхшилашга хизмат қилувчи соҳа ҳисобланади. уй-жой коммунал хўжалиги тизимининг ўзига хос хусусияти унинг кўп тармоқлилиги ва турли-туман хизматлардан ташкил топганлигидадир. кўп соҳа ва тармоқлардан ташкил топган уй-жой коммунал хўжалиги тизими ўз навбатида, турли ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий асосдаги ишлаб чиқариш ва ноишлабчиқариш соҳаси корхона ва ташкилотларига хизмат кўрсатади, улар фаолиятини ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. уй-жой коммунал хўжалиги аҳолини фаровон ҳаёт кечириши учун шарт-шароитларни яратиш билан боғлиқ экан албатта, аҳоли яшайдиган шаҳар ва қишлоқларда турли хилдаги коммунал хизматларга эҳтиёж мавжуд бўлади. доимий яшаш жойларида аҳоли сонининг кўпайиб бориши ўз навбатида коммунал хизматларга эҳтиёжнинг ортиб боришига олиб келади. масалан, ҳозирги кунда чекка ҳудудларда жойлашган кичик қишлоқда фақат электр энергияси таъминоти ташкил этилган, қишлоқ жойлари ва аҳоли яшаш марказларида (посёлкалар) электр энергияси, газ ва ичимлик суви таъминоти тизими фаолият кўрсатса, …
5 / 6
ўрсатиш соҳаси фаолият кўринишлари бўйича эҳтиёжларни қондириш хусусиятларига кўра, аҳамиятли равишда бир- биридан фарқланади. уй-жой коммунал хизматлар нафақат эҳтиёжларни қондиришда, балки аҳоли эҳтиёжлари шаклланишини мақсадга йўналтирилган ҳолда имконият яратади. уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида кичик корхоналарнинг кенг миқёсда ривожланиши тадбиркорлик фаолияти ривожланиши, аҳолининг қўшимча даромадлари ошиши, иш билан бандлик ва иш ўринлари сонининг юксалишига, шунингдек асосий ишдан ташқари ностандарт иш билан бандликни таъминлаш имкониятини яратади. шаҳар бу йирик аҳоли яшовчи маъмурий ҳудуд бўлиб, у ишлаб чиқариш, савдо ва маданият маркази ҳисобланади. шаҳар коммунал хўжалик тизими нафақат аҳолининг фаровон яшаши учун шарт-шароит яратувчи, балки барча турдаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари, ижтимоий соҳа ва маъмурий бошқарув тизими корхона ва ташкилотларига турли коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар мажмуасидан ташкил топади. юридик мавқъега эга бўлган ҳар қандай корхона ўз фаолиятида коммунал хизматларнинг у ёки бу турларидан фойдаланади. уй-жой коммунал хўжалиги тизими таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар, кўрсатадиган хизмат турларидан келиб чиқиб, асосан қуйидаги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"уй-жой коммунал хўжалик тармоғи иқтисодиёти" haqida

уй-жой коммунал хўжалик тармоғи иқтисодиёти инсониятнинг тарихий ривожланиши давомида асосий ва муҳим вазифалардан бири аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш масаласи бўлиб келган. аҳолини турмуш даражаси, ҳаёт кечириши билан боғлиқ бўлган моддий неъматлар мавжудлиги ва ижтимоий соҳада кўрсатилаётган хизматларнинг ташкил этилиш даражасига боғлиқ. ўз навбатида маънавий ва моддий неъматлар инсон тафаккурининг маҳсули, самарали меҳнати натижаси ҳисобланади. ҳозирги кунда бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан қабул қилинган услубга мувофиқ дунёдаги мамлакатларнинг тараққиёт даражаси рейтинги уларнинг иқтисодий салоҳияти ёки ҳарбий қудратига қараб эмас, балки, аҳоли турмуш маданияти ва инсон ресурсларининг ривожланиш даражасига қараб белгиланади. аҳолининг турмуш даражаси мамлакатда олиб борила...

Bu fayl PDF formatida 6 sahifadan iborat (305,1 KB). "уй-жой коммунал хўжалик тармоғи иқтисодиёти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: уй-жой коммунал хўжалик тармоғи… PDF 6 sahifa Bepul yuklash Telegram