иқтисодиётни модернизациялаш шароитида коммунал хўжалик тармоғи иқтисодиёти

PDF 15 sahifa 344,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 15
iii мавзу. иқтисодиётни модернизациялаш шароитида коммунал хўжалик тармоғи иқтисодиёти режа: 1. республика иқтисодиётида коммунал хўжалиги хизматининг ўрни. 2. уй-жой коммунал хўжалик таркиби ва унинг ривожлантириш масаласи. 3. уй-жой коммунал корхоналар иқтисодиёти 4. уй-жой коммунал хўжалиги корхоналарининг ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятини баҳолаш 5. уй жойга ипотека кредити асосида эга бўлиш имконияти 6. коммунал хизмат кўрсатишни бошқаришни такомиллаштиришнинг асосий йуналишлари 7. мамлакатда уй-жой коммунал хўжаликни тартибга солишда дастурий мақсадли усулидан фойдаланиш. 8. коммунал соҳанинг ривожланиши, модернизациялаш тенденцияси ва 2011 – 2015 йилларга мўлжалланган прогнозлари 1.республика иқтисодиётида коммунал хўжалиги хизматининг ўрни республиканинг кўп тармоқли коммунал хўжалиги таркибида уй-жой хўжалигига хизмат кўрсатиш ва уни асраш, сув таъминоти ва канализация, иссиқлик ва газ таъминоти, аҳоли яшайдиган жойларни тозалаш билан шуғулланувчи техника ташкилотлари, шаҳар йўловчилар ташиш электр транспорти (трамвай, тролейбус, метрополитен), электр, газ ва тақсимловчи тармоқлар, шаҳар хўжалиги ободонлаштириш, саноат, таъмирлаш-қурилиш, лойиҳалаш корхоналари, ташкилотлари ва бошқалар мавжуд. республикада коммунал хизматларни коммунал хизмат кўрсатиш агентлиги ва унинг …
2 / 15
архитектура ва меъморий режалаштириш талабларига мос келиши, бош режа асосида тартиб билан қурилиши, барча қулайликлар ва коммуникация тармоқларига (электр узатиш тармоқлари, газ, сув таъминоти, йўллар ва бошқа шароитлар) эга бўлиши ҳамда замонавий кўриниши ва шинамлиги билан ажралиб туриши лозим. мамлакатимизда жами 11820 та қишлоқ аҳоли пункти мавжуд бўлиб, уларнинг 5982 тасида (49,8 фоизи) аҳоли сони 100 нафардан 1000 кишигача, 4527 тасида (38,3 фоизи) 1000 нафардан 3000 кишигача, 1026 тасида (8,7 фоизи) 3000 нафардан 5000 кишигача миқдорни ташкил этади ва фақат 375 тасида (3,2 фоизи) 5000 кишидан ортиқ. 2010 йили мaмлaкaтимизнинг бaрчa 159 тa қишлoқ тумaнидa нaмунaвий лoйиҳaлaр бўйичa тaйёр ҳoлдa тoпшириш шaрти билaн 6 800 тa уй-жoй бaрпo этилди. ушбу мaқсaдлaргa қaрийб 430 миллиaрд сўм миқдoридaги кaпитaл қўйилмaлaр, жумлaдaн, 250 миллиaрд сўмдaн oртиқ узoқ муддaтли имтиёзли крeдитлaр йўнaлтирилди. бу мaблaғ 2009 йилгa нисбaтaн 9 бaрoбaр кўпдир. 2. уй-жой коммунал хўжалик таркиби ва унинг ривожлантириш масаласи. уй-жой коммунал хўжалиги таркибида:  …
3 / 15
қариш органи ҳисобланган маҳалланинг ўзаро узвий алоқаларини йўлга қўйиш; - шунингдек, аҳолида ўзига хос коммунал маданиятни шакллантириш. - қишлоқларда қурилаётган уй-жойларни коммунал тизимининг мукаммал вариантини ишлаб чиқиш. замонавий уй-жой лойиҳалари ўз ичига замонавий қурилиш материаллари ва технологияларини, республика минтақаларининг табиий- иқлим шароитларини ва жойнинг рельефини, ижтимоий-демографик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланади. бугунги кунда замонавий архитектура ва меъморий қурилиш талабларига мос келадиган, шинам ва барча қулайликларга эга бўлган, коммуникация тизимларига уланган, жаҳон андозалари даражасидаги қишлоқларни барпо этиш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. жумладан, ўзбекистон республикаси президентининг "қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили" давлат дастури тўғрисидаги пқ- 1046-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2010-2014 йиллар давомида аҳоли сони 10 минг кишидан ортиқ бўлган қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режа лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича дастурга жами 62 та, қишлоқ аҳоли пунктларининг қурилиши ҳамда қишлоқ ҳўжалиги корхоналари ҳудудларини меъморий режалаштириш ва ташкил қилиш бош режаси схема-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича дастурда аҳоли сони 5 минг кишидан кам …
4 / 15
га оширишга хизмат қилади. ўтган йили “қишлоққурилишлойиҳа” институти томонидан 31 та уй-жой лойиҳаси, 16 та ижтимоий соҳа объекти лойиҳаси ва ҳудудлардаги лойиҳа институтлари томонидан 20 та уй-жой лойиҳаси ишлаб чиқилиб, амалиётда қўллаш учун тавсия этилди. 3.уй-жой коммунал корхоналар иқтисодиёти коммунал корхоналарда асосан қуйидаги бўлимлар мавжуд бўлиб, улар деярли бир-бири билан ўхшаш: 1. ишлаб чиқариш бўлими; 2. меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш; 3. молия; 4. капитал қурилиш ва капитал ремонт; 5. янги техникани ишлаб чиқиш ва уни ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилиш; 6. моддий - техника таъминоти. ушбу бўлимларнинг ичида энг асосийси ишлаб чиқариш бўлими ҳисобланади. бу бўлимнинг таркибига ишлаб чиқариш қувватларини ҳисоб- китоблари, ишлаб чиқариш фаолиятини сифатини ошириш режаси ишлаб чиқариш дастури киради. ишлаб чиқариш дастурида коммунал хўжалик маҳсулотлари ва хизматларини ишлаб чиқариш бўйича вазифалар кўрсатилади. бу дастурда ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси, яъни маҳсулотлар ва хизматларнинг натура вақиймат кўрсаткичлардаги хажми ифодаланади. меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш бўлимида ишлаётганларнинг сонини иш ҳақи фонди, …
5 / 15
булар асосан физик ўлчовларда ифодаланади. масалан истеъмолчиларга етказиб бериладиган сувнинг ҳажми м 3 , пасажирлар ҳажми-пасажирлар сони. меҳнат ўлчовлари. улардан ҳар хил маҳсулотларни ишлаб чиқишда қилинган харажатларни таққослашда фойдаланилади. масалан, энергетикада меҳнат сарфини таққослаш учун норма соатлар кўрсаткичи қўлланилади. қиймат ўлчовлари. бу кўрсаткичлар коммунал корхоналарнинг даромадларини ва харажатларини аниқлашда ишлатилади. масалан фойда ҳажми сўмда аниқланади. коммунал хўжалик юритувчиларниг фаолияти бир-бирига ўхшаш эканлигин ҳисобга олиб, айнан сув таъминлаш корхоналарининг мисолида ишлаб чиқариш дастури қуйидаги кўрсаткичларни ўз ичига олади: 1. водопровод тармоқларининг узунлиги (км да); 2. насослар билан етказиб бериладиган сувнинг ҳажми; 3. ўзининг истеъмолига кетадиган сув ҳажми; 4. етказиб бериладиган сувнинг умумий ҳажми; 5. истеъмолчиларга сотилган сувнинг ҳажми (бу кўрсаткич ҳам сўмда ҳам 1000 м 3 да ҳисобланади). 4.уй-жой коммунал хўжалиги корхоналарининг ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятини баҳолаш сўнги вақтгача уй-жой коммунал хўжалик корхоналари фаолиятини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари маҳсулот (хизматлар)ни етказиб беришдан келган жами даромадлар ҳисобланарди. корхоналар иши тажрибаси далолат беришича, бу …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 15 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иқтисодиётни модернизациялаш шароитида коммунал хўжалик тармоғи иқтисодиёти" haqida

iii мавзу. иқтисодиётни модернизациялаш шароитида коммунал хўжалик тармоғи иқтисодиёти режа: 1. республика иқтисодиётида коммунал хўжалиги хизматининг ўрни. 2. уй-жой коммунал хўжалик таркиби ва унинг ривожлантириш масаласи. 3. уй-жой коммунал корхоналар иқтисодиёти 4. уй-жой коммунал хўжалиги корхоналарининг ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятини баҳолаш 5. уй жойга ипотека кредити асосида эга бўлиш имконияти 6. коммунал хизмат кўрсатишни бошқаришни такомиллаштиришнинг асосий йуналишлари 7. мамлакатда уй-жой коммунал хўжаликни тартибга солишда дастурий мақсадли усулидан фойдаланиш. 8. коммунал соҳанинг ривожланиши, модернизациялаш тенденцияси ва 2011 – 2015 йилларга мўлжалланган прогнозлари 1.республика иқтисодиётида коммунал хўжалиги хизматининг ўрни республиканинг кўп тармоқли коммунал хўжали...

Bu fayl PDF formatida 15 sahifadan iborat (344,3 KB). "иқтисодиётни модернизациялаш шароитида коммунал хўжалик тармоғи иқтисодиёти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: иқтисодиётни модернизациялаш ша… PDF 15 sahifa Bepul yuklash Telegram