korxona boshqarishida mehnatni boshqarish

PPTX 19 стр. 382,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 19
презентация powerpoint 18 – мавзу: корхона даражасида меҳнатни бошқариш 18.1. бошқарув замонавий корхоналар фаолиятида объектив зарурият сифатида. 1 18.2. корхоналарда меҳнатни бошқаришнинг мақсади ва моҳияти. 18.3. бошқарувнинг ташкилий тузилмалари ва функциялари. 18.4. корхоналарда меҳнатни бошқариш хусусиятлари. 18.5. корхонани бошқаришни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари. 2 3 таянч ва сўз ва иборалар: бошқарув моҳияти, бошқарув тизими, бошқарув объектлари, бошқарув субъектлари, бошқарув фаолияти, бошқарув муносабатлари, бевосита бошқарув, ўзини-ўзи бошқариш, бошқариш мақсадлари, бошқариш тажрибаси, бошқарув қарори, ташкилий тузилма, бошқарув тамойиллари. 18.1. бошқарув замонавий корхоналар фаолиятида объектив зарурият сифатида бошқарув жамият муносабатларининг муҳим кўрсаткичи сифатида жамият ҳаётининг барча жабҳаларига тегишлидир. у инсоннинг жамиятдаги моҳияти, меҳнати таксимоти, кооперация ва муомала зарурати, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий муносабатлардан келиб чиқади. бошқарувсиз табиатни ўзгартириш, меҳнат қуроллари ва предметларини ягона ишлаб чиқариш жараёнида бирлаштиришга йўналтирилган фаолият юритишнинг иложи йўқ. бошқача қилиб айтганда, бошқарув ишлаб чиқаришнинг барча қатнашчилари ва элементлари ўртасида келишувни йўлга қуйиб, юзага келган муносабатларнинг мазмуни ва меъёрини тартибга солади …
2 / 19
а бошқарув – ижтимоий меҳнат жараёнига ишлаб чиқариш ривожланишининг объектив конунлари асосида йўналтирилган тарзда таъсир ўтказиш тизими, ҳар бир ишчининг ва бутун жамоанинг меҳнатини бир вақтнинг ўзида назорат қилиш, мотивация ва тартибга солиш усулидир. моддий бойликлар ва неъматлар ҳамда уларга тенглаштирилган кадриятларни тақсимлаш, истеъмол қилиш ва айирбошлаш ҳам бошқарувни талаб қилади. ҳозирги пайтда, иқтисодий ва илмий-техник ўзгаришлар даврида бошқарув усуллари, тамойиллари ва техникасида сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда. бошқарув алоҳида тизим сифатида тобора кўпроқ тажриба алмашиш соҳаси, реклама, ишлаб чиқариш вазифаларини тезкор ҳал қилиш воситаси бўлиб бормокда. бунга эса бошқарувни профессионаллаштириш, бизнес ва тадбиркорлик мактаблари ҳамда маслаҳат марказларининг очилиши сабаб бўлмокда. маъмурий-буйруқбозлик тизими борган сари хўжалик юритишнинг иқтисодий усулларига асосланган бошқарув тизимига ўрнини бўшатиб бермокда. бошқарув тизими деганда нимани тушуниш лозим? агар жамиятнинг бутун иқтисодий тизимини оладиган бўлсак, унинг таркибига кирувчи кўплаб кичик тизимларни - тармоқлар, корхоналар, бирлашмалар ва ҳоказоларни кўришимиз мумкин. уларнинг ҳар бирини икки жиҳатидан: мустақил фаолият юритиш нуктаи …
3 / 19
рилган бўлиб, ишлаб чиқариш ва хўжалик юритиш жараёнлари, ишлаб чиқариш ускуналарини эксплуатация қилиш, турли миқёсдаги меҳнат кооперацияси ва ҳоказолар бошқарув объекти бўлиши мумкин. бошқарув субъекти эса қоидага кўра, корхона раҳбари ёки бошқарув объектларини мақсадли равишда бошқаришни амалга оширувчи хизмат раҳбарларидир. агар юкорида келтирилган мисолга қайтадиган бўлсак, оркестр, бу – бошқарув объекти, дирижёр эса, бошқарув субъектидир. шу тариқа, бошқарув тизими ишлаб чиқариш самарадорлигига эришиш ва корхонанинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашда муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади. шу билан бир пайтда ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсиш суръати, қабул қилинган ёки амалга оширилаётган бошқарув тизими прогрессивлигининг ўлчови хизматини ҳам ўтайди. бундан келиб чиққан ҳолда, қуйилган мақсадга қисқа муддатда ва ишлаб чиқариш ресурсларидан унумли фойдаланган ҳолда яқинлашиш даражасини корхонани бошқариш самарадорлигининг бевосита мезони сифатида кўрсатиш мумкин. бугунги бозор муносабатлари шароитида бошқарув тизими биринчи ўринда корхонанинг барқарорлигини таъминлаши, хўжалик таваккалчилигини камайтириши, сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга кўмаклашиши зарур. шунингдек, у ходимларнинг ўз меҳнатлари натижасига қизиқиш даражаси …
4 / 19
лар мажмуасининг бир бўлагига айланган ҳолда эришиш мумкин. бундай ёндашув, ишлаб чиқариш мақсадининг ишлаб чиқаришни бошқариш билан мослашувини таъминловчи энг қисқа йўлга олиб келади. бундай мослашув эса, бошқарувнинг ҳам тизим сифатида, ҳам алоҳида фаолият тури сифатида мақсадга мувофиқлигидан дарак беради. корхонани бошқаришнинг мақсадларини қуйидаги турларга бўлиб таснифлашимиз мумкин: амалга ошириш муддатига кўра – жорий ва истиқболли; аҳамият даражасига кўра – асосий (стратегик) ва иккинчи даражали (тактик); бошқарув объектига муносабатига кўра – хусусий ва умумий; натижага эришиш даражасига кўра – якуний ва оралиқ ёки босқичли. бошқарув қарори - бошқарув фаолияти технологиясидаги муҳим бўғиндир. бошқарувнинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш кўп жиҳатдан қарорларнинг тўғри қабул қилинишига боғлиқ бўлади. бошқарув қарори бир томондан асосан корхонанинг раҳбарлари томонидан амалга оширилувчи мантиқий-фикрий фаолият бўлса, иккинчи томондан, эмоционал-психологик ҳатти-ҳаракатдир. у инсоннинг бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнларида тўплаган тажрибаси, билими ва фикрлаш доирасининг чуқурлигига боғлиқ бўлади. бошқарув қарорлари қуйидаги белгилар бўйича таснифланади: компетентлик ва масъулият бўйича - …
5 / 19
ва корпоратив руҳият; ваколат ва мажбурият. 18.3. бошқарувнинг ташкилий тузилмалари ва функциялари. ташкилий тузилма деганда корхона бошқаруви функцияларини бажарувчи турли хил бўлим, хизмат ва бўлинмалар таркиби, ўзаро муносабатлари ва бир-бирига бўйсунишини тушуниш лозим. ташкилий тузилма бошқарувнинг тизим ва алоҳида фаолият тури сифатидаги бир бутунлигини ифодалайди. у бошқарув органларининг маълум бир тартибини, хокимият ва бўйсиниш алоқаларини, вертикал ва горизонтал меҳнат таксимотининг интеграциялашувини этади. бошқарув тузилмаси динамик тарзда бўлади. у ишлаб чиқариш кучлари ва муносабатларининг ривожланиши, бошқарув объектларининг қарама-қаршиликлари ва конуниятлари ҳақидаги билимларимиз даражасининг ўсишига боғлиқ ҳолда ўзгариб боради. бошқарувнинг ташкилий тузилмасига корхонанинг ҳажми, унинг ихтисослашуви ва кооперация алоқалари, мулкчилик шакли, қайси тармоққа тегишлилиги, жойлашган ҳудуди каби омиллар катта таъсир кўрсатади. бошқарув элементлари ва бўғинлари ўртасидаги алоқаларнинг шакли, тузилмавий бўлинмаларнинг мослашувчанлиги ва бир-бирига бўйсунувчанлигига кўра, бошқарувнинг қуйидаги ташкилий тузилмалари мавжуд: чизиқли; функционал; аралаш (чизиқли-функционал); матрицали. бошқарув функциялари объектив жиҳатдан зарур ва албатта қайтарилувчи ҳатти-ҳаракатлар мажмуаси бўлиб, мазмуни ва йўналиш мақсадларининг бир хиллиги …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 19 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "korxona boshqarishida mehnatni boshqarish"

презентация powerpoint 18 – мавзу: корхона даражасида меҳнатни бошқариш 18.1. бошқарув замонавий корхоналар фаолиятида объектив зарурият сифатида. 1 18.2. корхоналарда меҳнатни бошқаришнинг мақсади ва моҳияти. 18.3. бошқарувнинг ташкилий тузилмалари ва функциялари. 18.4. корхоналарда меҳнатни бошқариш хусусиятлари. 18.5. корхонани бошқаришни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари. 2 3 таянч ва сўз ва иборалар: бошқарув моҳияти, бошқарув тизими, бошқарув объектлари, бошқарув субъектлари, бошқарув фаолияти, бошқарув муносабатлари, бевосита бошқарув, ўзини-ўзи бошқариш, бошқариш мақсадлари, бошқариш тажрибаси, бошқарув қарори, ташкилий тузилма, бошқарув тамойиллари. 18.1. бошқарув замонавий корхоналар фаолиятида объектив зарурият сифатида бошқарув жамият муносабатларининг муҳим кўрсаткичи сиф...

Этот файл содержит 19 стр. в формате PPTX (382,8 КБ). Чтобы скачать "korxona boshqarishida mehnatni boshqarish", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: korxona boshqarishida mehnatni … PPTX 19 стр. Бесплатная загрузка Telegram