интеллектуал саноат ва носаноат мулки

DOC 73.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1682406437.doc интеллектуал саноат ва носаноат мулки режа: 1. интеллектуал саноат мулки 2. интеллектуал носаноат мулки таянч тушунча ва иборалар: мулк структураси; саноат мулки тушунчаси; мулк таркиби; давлат рейстри; саноат мулки объектлари; патент эгаси; талабнома; саноат намуналар; носаноат мулки; фан, адабиёт, санъат асарлари. саноат мулки интеллектуал мулкнинг муҳим таркибий қисми бўлиб у ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналарини ҳамда товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номларини ўз ичига олади. саноат мулки сифатида бирон-бир моддий объектларни – корхоналар биноларини, асбоб-ускуналарни ва бошқаларни кўзда тутиш нотўғри ҳисобланади. саноат муклига бўлган ҳуқуқлар муаллифлик ҳуқуқидаги каби уларнинг яратилиши факти билан эмас, балки улар интеллектуал мулк агентликга белгиланган тартибда экспертизадан, давлат рейстрида рўйхатдан ўтказилганидан, рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни интеллектуал мулк агентликнинг бюллетенида эълон қилинганидан ва муҳофаза ҳужжатлари берилганидан кейингина пайдо бўлади. селекция ютуқлари, эҳм учун дастурлар, маълумотлар базалари ва интеграл микросхемалар топологиялари каби объектлар саноат мулки объектлари бўлиб ҳисобланмайдилар. улар интеллектуал мулкнинг алоҳида …
2
ган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. саноат мулки объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш. саноат мулки объектига бўлган ҳуқуқ муаллифга (ҳаммуаллифларга) ёки унинг (уларнинг) ҳуқуқий ворисига (ҳуқуқий ворсиларига) тегишли бўлади ва патент билан тасдиқланади. агар саноат мулки объектини бир неча шах сбир-биридан мустақил равишда яратган бўлса, патент олиш ҳуқуқи патент бериш ҳақидаги талабномани интеллектуал мулк агентликга биринчи бўлиб топширган шахсга тегишли бўлади. муаллиф (ҳаммуаллифлар), агар ўзи (ўзлари) яратган саноат мулки объектини бошқалар ғайриқонуний ўзлаштириб олиш натижасида бу объектга талабнома топширилган ёки патент олиган бўлса, патент берилганлигига қарши эътироз билдириш ёхуд патент эгаси сифатида ўзига (ўзларига) патентнинг ўтказилишини суд тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга. саноат мулки объектининг патенти давлат экспертизаси ўтказилгандан кейин берилади. ихтиро патенти ихтиронинг янгилигини, ихтиролик даражасини, унинг ҳақиқийлигини ва патент эгасининг ихтирога эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасаруф этишга доир мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди. фойдали модель патенти фойдали моделнинг янгилигини, унинг ҳақиқийлигини ва патент эгасининг фойдали моделга эгалик қилиш, ундан …
3
ирилган санадан эътиборан ҳисобланганда ихтиро патенти йигирма йил мобайнида, саноат намунаси патенти ўн йил мобайнида, фойдали модель патенти беш йил мобайнида амал қилади. ихтиро патентининг амал қилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда патент эгасининг илтимосномасига биноан интеллектуал мулк агентликги томонидан кўпи билан беш йил муддатга узайтирилиши мумкин. бундай ихтиро патентининг амал қилишини ўзлаштириш тартиби интеллектуал мулк агентликги томонидан белгиланади. саноат намунаси патентининг ва фойдали модель патентининг амал қилиш муддати патент эгасининг илтимосномасига биноан интеллектуал мулк агентликги томонидан тегишлича беш йилга ҳамда уч йилга узайтирилиши мумкин. ихтиро ҳамда фойдали модель патенти таъминлайдиган ҳуқуқий муҳофаза ҳажми уларнинг формуласи билан, саноат намунаси патенти таъминлайдиган ҳуқуқий муҳофаза ҳажми эса буюмнинг (макетнинг, расмнинг) тасвирида акс эттирилган муҳим белгилари ва (ёки) уларнинг комбинацияси (бундан буён матнда унинг муҳим белгилари мажмуи деб юритилади) билан белгиланади. саноат мулки объекти патенти, шунингдек уни олиш ҳуқуқи мерос бўлиб ўтади. саноат мулки объектининг ҳуқуқ субъектлари. саноат мулки объектининг муаллифи. ижодий меҳнат …
4
ўрсатилган юридик ва (ёки) жисмоний шахсларга (уларнинг ўзи рози бўлган тақдирда); - ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда иш берувчига. ходим томонидан ўз хизмат вазифаларини ёки иш берувчидан олган аниқ топшириқни бажариш муносабати билан яратилган саноат мулки объектининг патентига бўлган ҳуқуқ, агар бу ҳол улар ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган бўлса, иш берувчига тегишли бўлади. агар иш берувчи билан муаллиф (ҳаммуаллифлар) ўртасидаги шартномада ушбу модданинг иккинчи қисмидаги қоидалар назарда тутилган бўлмаса, у ҳолда муаллиф (ҳаммуаллифлар) талабнома топшириш ва саноат мулки объектининг патентини ўз номига олиш ҳуқуқига эга бўлади. бунда иш берувчи патент эгасига шартномага белгиланадиган миқдорда товон тўлаб, ўз ишлаб чиқаришида тегишли саноат мулки объектидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. иш берувчи саноат мулки объектини сир сақлаган тақдирда муаллифга (ҳаммуаллифларга) мутаносиб равишда ҳақ тўлаши шарт, ҳақ миқдори шартномада белгиланади. интеллектуал носаноат мулки носаноат мулк таркибида эҳм дастурлари, эҳм маълумот базалари; интеграл микросхемалар топологиялари, селекция ютуқлари ва фирма номлари киради. албатта, буларнинг носаноат …
5
олда маълумотлар базасига қўшимчалар критиш; · эҳм ёки маълумотлар базаси дастурларини адаптацияси (қайта ишлови) – бошланғич текстни ўзгартирмаган ҳолда критилган ўзгартиришлар; · эҳм ёки маълумотлар базасини дастурини қайта ишлаб чиқариш; · эҳм ёки маълумотлар базасини бир ёки ҳоҳлаган нусхаларда материал формада, ёки хотирада тайёрлаш; · эҳм ёки маълумотлар базаси дастурларини тарқатиш; · эҳм ёки маълумотлар базаси дастурларини сотиш, прокатга бериш, импорт қилиш ва ҳ.к. билан ишлашга йўл қўйилишига тушунилади; · эҳм ёки маълумотлар базасини чоп этиш – муаллифнинг розилиги билан эҳм ёки маълумотлар базасини печатга, ишлашга бериш; · ҳуқуқ эгалари деганда, унинг муаллиф, ёки меросхўри юридик ёки жисмоний шахсларнинг қонун асосида тўла мулкчилик ҳуқуқига эгалигига тушунилади. ушбу асосий тушунчалар эҳм учун дастурлар ва маълумотлар базаларининг моҳиятини ечиш учун қонунда қўлланиб келинмоқда. интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари. интеграл микросхемаларнинг топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. агар ўзбекистон республикасининг халқаро …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "интеллектуал саноат ва носаноат мулки"

1682406437.doc интеллектуал саноат ва носаноат мулки режа: 1. интеллектуал саноат мулки 2. интеллектуал носаноат мулки таянч тушунча ва иборалар: мулк структураси; саноат мулки тушунчаси; мулк таркиби; давлат рейстри; саноат мулки объектлари; патент эгаси; талабнома; саноат намуналар; носаноат мулки; фан, адабиёт, санъат асарлари. саноат мулки интеллектуал мулкнинг муҳим таркибий қисми бўлиб у ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналарини ҳамда товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номларини ўз ичига олади. саноат мулки сифатида бирон-бир моддий объектларни – корхоналар биноларини, асбоб-ускуналарни ва бошқаларни кўзда тутиш нотўғри ҳисобланади. саноат муклига бўлган ҳуқуқлар муаллифлик ҳуқуқидаги каби уларнинг яратилиши факти билан эмас, балки улар интелл...

DOC format, 73.5 KB. To download "интеллектуал саноат ва носаноат мулки", click the Telegram button on the left.