юридик конфликтология

DOC 106,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1693991211.doc юридик конфликтология режа: 1. ижтимоий конфликтлар ҳақида қарашларнинг шаклланиши тарихи 2. юридик конфликтологиянинг бугунги аҳволи 3. юридик конфликтлар тушунчаси 4. конфликтлар турлари. 5. юридик конфликтлар ва уларни ҳал этиш муаммолари. ижтимоий конфликтлар ҳақида қарашларнинг шаклланиши тарихи кишилик жамияти турли турфа муносабатларга макон бўлиши билан бирга. айни пайтда унда турли хил конфликтлар, коллизиялар, низолар ва зиддиятли ҳолатлар содир бўлиб туради. улар шахсий, оилавий, ижтимоий синфий, давлатлар аро мазмунга эга бўлиши мумкин. ижтимоий конфликтлар табиатини англашга қадимданоқ олимлар уриниб келишган. дастлаб қадимги юнон файласуфи гераклит (м.а. 530-470й) уруш ва ижтимоий конфликтлар хақидаги фикрларни илгари сурган. у уруш ва тўғнашувлар барча нарса ва ҳодисаларнинг отаси деб ҳисоблаган, унинг фикрича- конфликтлар -ижтимоий ҳаётнинг атрибути, ижтимоий тараққиётнинг муқаррар ва муҳим шарти. файласуф материалист эникур (м. авв.341-270й.) - инсонлар давлатлараро тўкнашувлар қачонлардир одамларни тинч яшашга мажбур этишади. христианлик фалсафаси тинчлик ва аҳилликни тарғиб этган. уйғониш даврининг таниқди гуманистлари т. мор, эразм роттердамский, ф. рабле, ф. …
2
ча тайёр қўзголончилар " -деб таъкидлаган. конфликтларни йўқотиш йўллари хақида бенон "ҳар бир касалнинг ўз дориси бордир " деб таъкидлаб, ижтимоий низоларнинг моддий сабабларини йўқотиш зарур деган. бекон "сиёсий устамонлик (маневривания) санъати ижтимоий тўқнашувларнинг олдини олишнинг муҳим шартидир ҳисоблаган. унинг сиёсий "устамонлик" тушунчаси қуйидагиларни назарда тутган: -усталик билан аҳолини умидвор қилиш, бир умидворликдан иккинчисига ўтказиш; аҳолининг эҳтиёжини қондиришнинг иложи бўлганида уни "бўлади" деб, «аллалаш»; - шу тарзда мавжуд салбий ҳолатни юмшатиш: -давлатга нодўстона мунособатда бўлган партиялар ва итфоқчиларни, уларни бир бирига гиж-гижлаш орқали, бўлиб, орасини бўзиб юбориш; -низолашувчи томонни йўлбошчисиз қолдириш ҳақида ғамхўрлик қилиш" низони тугатишнинг ажойиб чораси сифатида; халқнинг бесаранжомлигини бостиришга қодир бўлган (тинчликсевар, муҳим шахслар билан алоқадор) одамларниинг мавжудлиги; xviii - асрда ҳарбий конфликтларни инглиз демократлари ва францўз маърифатпарварлари қаттиқ танқид қиладилар: в.о.пристли, ш.монтескье, д.дидро, ж.ж.руссо, вольтерлар урушни, зўравонликни варварлик даври қолдиқлари сифатида қарашган ва мавжуд феодал тўзумни йўқотиш -абадий тинчликка олиб келади-деб ҳисоблашган. жан-ж. руссо (1712 -1778) …
3
ўз ифодасини топиб, уларда курашлар, конфликтлар жамият ҳаётининг муқаррар ҳамроҳлари сифатида талқин этила борди. томас мальтус (1766 -1834) - инглиз иқтисодчиси, руҳоний -ўзининг "опьгг о законе народонаселения" (1789) асарида ишсизлик сабабларини аниқлашга уриниб, "табиий қонун" га асосан аҳоли геометрик, яшаш воситалари эса арифметик прогрессия бўйича ўсади, шу боис низолар сабаби - аҳолининг кўпайиш масаласига енгил қарашда деб тушунтирган. чарльз дарвин (1809 -1882) - дарвин ўзининг "табиий танланиш" назариясини жамиятга тадбиқ этганлиги аниқ бўлмасада бироқ, кейинчалик "ижтимоий дарвинизм" ғояси шакллана борган. герберт спенсер (1820 -1903) - жамиятнинг бош қонуни - бу энг мослашган индивидлар ўзларини сақлаб қола биладилар - деб ҳисобланган, шу боис тўқнашув ҳолати универсал характерга эга, у табиат ва жамият ўртасида мувозанатни таъминлайди1. шундай қилиб конфликтлар қонуни умумий ва асосий қонун сифатида намоён бўлади ва у халқлар ўртасида ўзаро тўла иноқлик ўрнатилгунча давом этади. уильям самнер (1840-1910) - ақш - х1х-хх аср - социал дарвинист - унинг фикрига "курашда …
4
20 йилларида социологиянинг чикаго мактаби вакиллари қуйидагилардан иборат бўлган: · роберт эзра парк (1864- 1944), · эрнест уотсон берджесс (1886 - 1996), · аббион вудбери смолл (1854 - 1926). улар ижтимоий тараққиёти (ўзаро боғлиқ) 4 тип ўзаро ҳаракатдан иборат деб талқин қилишган: · мусобақа, · конфликт, · мослашув, · ассимиляция1 марксизм - конфликтларни тан олган, бироқ келажакда улар йўқ бўлади дейиши утопик характерга эга бўлган, албатта. номарксистик анъана вакиллари - макс вебер (1864 - 1920) нинг фикрича анъанавий ва ҳозирги замон капитализми ўртасидаги зиддият асосий конфликтдир. вильфредо парето (1848 - 1923) - итальян тадқиқотчиси, элита назарияси асосчиларидан бири. жамият ижтимоий жиҳатдан турлича, шу боис элитанинг алмашинуви ва улар ўртасидаги кураш - жамият асосини ташкил этади, деган фикрни илгари сурган. гаэтано моска (1858-1941)- итальян юристи, политология асосчиларидан бири -«жамият халқники бўла олмайди, реал хокимият доимо сиёсий синф қўлида бўлади, халқ -хокимият, жуда борса "халқнинг манфаатига хизмат қилиши мумкин", деган фикрни илгари …
5
льюис козер - бу америка тадқиқотчиси 1956 йилда "ижтимоий конфликт функциялари" номли китоб чоп этган. у конфликтларнинг позитив ролини таъкидлаган. ральф дарендорф - 1965 йили "синфий тузилма ва синфий конфликт" деган китобини чиқарган. "конфликтнинг йўқлиги -нонормал ҳолатдир" деб таъкидлаган. кеннет боулдинг америкалик социолог ва иқтисодчи "конфликтлар умумий назарияси" китоби муаллифи. у ҳам табиат, ҳам жамиятдан конфликтларни таҳлил этган. алвин гоулднер -америкалик социолог, у низолар сабабини аниқлаб, уни йўқотиш -социологиянинг вазифасидир, деб ҳисоблаган. халқаро ноҳукумат ташкилоти «рим клуби» (1968й) аъзолари давлатларнинг ўзаро бир-бирига боғлиқлиги кучаётган бир шароитда янги глобал тафаккурга эҳтиёж мавжуд, сайловдан сайловгача ишлайдиган ҳукуматлар фундаментал муаммоларни самарали ҳал этишга улгуриша олмайди, зеро бугунги кунда жамиятдаги муаммолар шунчалик мураккабки, уларни бирин-кетин ва алоҳида ҳал этиб ўтиришнинг имкони йўқ, зотан бу муаммолар ўртасида кутилмаган ва олдиндан кўриб бўлмайдиган мураккаб алоқалар, боғлиқлик мавжуд1. фақат давлатларнинг ўзаро ҳамкорлиги, дўстона муносабатлари ҳамда уларнинг уйғунлашган тарзда ривожи 1 орқалигина дунёда тинчлик ўрнатилишига эришиш мумкин. юридик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"юридик конфликтология" haqida

1693991211.doc юридик конфликтология режа: 1. ижтимоий конфликтлар ҳақида қарашларнинг шаклланиши тарихи 2. юридик конфликтологиянинг бугунги аҳволи 3. юридик конфликтлар тушунчаси 4. конфликтлар турлари. 5. юридик конфликтлар ва уларни ҳал этиш муаммолари. ижтимоий конфликтлар ҳақида қарашларнинг шаклланиши тарихи кишилик жамияти турли турфа муносабатларга макон бўлиши билан бирга. айни пайтда унда турли хил конфликтлар, коллизиялар, низолар ва зиддиятли ҳолатлар содир бўлиб туради. улар шахсий, оилавий, ижтимоий синфий, давлатлар аро мазмунга эга бўлиши мумкин. ижтимоий конфликтлар табиатини англашга қадимданоқ олимлар уриниб келишган. дастлаб қадимги юнон файласуфи гераклит (м.а. 530-470й) уруш ва ижтимоий конфликтлар хақидаги фикрларни илгари сурган. у уруш ва тўғнашувлар барча нарса в...

DOC format, 106,0 KB. "юридик конфликтология"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: юридик конфликтология DOC Bepul yuklash Telegram