oliy ta'lim jarayoni va uning muammolari

DOCX 3 sahifa 20,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (3 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 3
хурматли тахририят аъзолари! мени кўп йиллардан бери бир масала кўп ўйлантиради. кейинги йилларда олий ўқув юртларида тахсил олаётган талаба қизларимиз 2-3 курсдаёқ турмушга узатилмоқда.табиийки бу уларнинг дарсга қатнашишига, фанларни ўзлаштиришига салбий таъсир кўрсатади. айниқса уларнинг хомиладорлик даври ўқиш вақтига ёки диплом ёзиш даврига тўғри келиб қолса нима бўлишини тасаввур қилинг. бундай талабалар билмини бахолашда ўқитувчи олдида жиддий муаммолар юзага келади, чунки мавжуд қоидаларга мувофиқ талабанинг ўзлаштириши босқичма-босқич амалга оширилиши шарт. бунинг олдини олиш мақсадида қуйидаги мақолани, бошқача қилиб айтганда ота-оналарга мурожаатимни газетангиз сахифасида эълон қилишингизни илтимос қиламан. салом ва эхтиром ила: мухторали турдиалиев, фарғона политехника институти катта ўқитувчиси, арм рахбари тел: 90-560-42-20 ўқиган қиз кўчада қолмайди бу йил август ойида фарғона политехника институтини битириб олий таълим тизимида ёшларга таълим бера бошлаганимга роса 43 йил тўлади. бу айтишгагина осон, битта олий таълим даргохида 43 йил узлуксиз ишлаш, 3 нафар фарзандларимни магистр даражасигача ўқитиб, уйли-жойли қилишда оталик зиммасидаги барча юмушларни бахоли қудрат …
2 / 3
ақлига амал қилган айрим кимсалар шахарга бориб ўрта махсус ёки олий олий ўқув юртида ўқиётган ёки уларни битириб иш бошлаган қизларни келин қилишни унчалик хохлашмасди. уларнинг фикрича ёшроқ, ўқимаган қизларни келин қилса уларни йўлга солиш, айтганини сўзсиз бажаришга ўргатиш осон бўлармиш! бундай дунёқараш мустақилликнинг дастлабки йилларида яна хам кучайди, жойларда ўрта мактабни энди тугаллаган, касб-хунар коллежида энди ўқишни бошлаган, хаётнинг аччиқ-чучугига хам ақли етмайдиган ёш қизларни турмушга узатиш холлари кузатилди. бошқача қилиб айтганда қизнинг ота-оналари ўрни келганда қизини тезроқ эгасига топшириб ундан “қутулиш” харакатига тушиб қолдилар. шу ўринда мен рахматли ота-онамлар 4 нафар қизларидан бирортасини хам олий ўқув юртини тугаллаб иш бошламагунча турмушга узатмаганликларини, унгача келган совчиларга “фақат ўқиши тугагандан кейин ўйлаб кўрамиз” деган лўнда ва аниқ жавоб берганликларининг гувохиман. кейинги йиллардаги кузатувлар шуни кўрсатадики талаба-ёшлар орасидаги қизларимизнинг кўпчилиги ўқишни тугатмай кўп холлларда 3-4 босқичларда, айрим холларда ундан хам қуйи босқичларда турмушга узатилмоқда.натижада ота-оналар орзу-хавас йўлида билиб-билмай ўз жигарбандларини хаётнинг …
3 / 3
рнет ёрдамидан самарали фойдаланиши, ўзининг маънавий олами ва дунёқарашини кенгайтириш мақсадида янги газета ва журналлар билан танишиб бориши, бадиий ва оммабоп китоблар мутолаасига вақт ажратиши зарур.бу ишларга 1-2 соатдан вақт кетади десак, талабанинг ўқиши учун зарур бўладиган кунлик вақт сарфи 13-14 соат эканлигига гувох бўламиз. бу ёшдаги йигит-қизлар суткасига 7-8 соат ухлаб дам олиши зарурлигини хисобга олсак, жаъми вақт сарфи 21-22 соатни ташкил қилади ва натижада қолган шахсий ишларига, турмуш ўртоғи, қайна-қайноталар олдидаги келинлик вазифаларини адо этишига бор-йўғи 1-2 соат вақт қолади холос. бир ўйлаб кўринг, бу қисқа вақт давомида ёш келин ховли супириб нонушта тайёрлайдими, турмуш ўртоғини ишга кузатадими, тушлик ёки кечки овқат тайёрлайдими? кир ювиш, дазмол босиш хам шу вақт оралиғида амалга оширилиши керак. орзу хавас билан фарзандини уйлаган қайнона қайси вақтда келинини ёнига олиб уни “кўз-кўз қилиш” мақсадида махалла, қариндош-уруғ ва дугоналарининг тадбирига боради? юқорида келинчакнинг олдида турган вазифаларни санаб адо қилдик десак хато қилган бўламиз, чунки …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 3 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"oliy ta'lim jarayoni va uning muammolari" haqida

хурматли тахририят аъзолари! мени кўп йиллардан бери бир масала кўп ўйлантиради. кейинги йилларда олий ўқув юртларида тахсил олаётган талаба қизларимиз 2-3 курсдаёқ турмушга узатилмоқда.табиийки бу уларнинг дарсга қатнашишига, фанларни ўзлаштиришига салбий таъсир кўрсатади. айниқса уларнинг хомиладорлик даври ўқиш вақтига ёки диплом ёзиш даврига тўғри келиб қолса нима бўлишини тасаввур қилинг. бундай талабалар билмини бахолашда ўқитувчи олдида жиддий муаммолар юзага келади, чунки мавжуд қоидаларга мувофиқ талабанинг ўзлаштириши босқичма-босқич амалга оширилиши шарт. бунинг олдини олиш мақсадида қуйидаги мақолани, бошқача қилиб айтганда ота-оналарга мурожаатимни газетангиз сахифасида эълон қилишингизни илтимос қиламан. салом ва эхтиром ила: мухторали турдиалиев, фарғона политехника институт...

Bu fayl DOCX formatida 3 sahifadan iborat (20,9 KB). "oliy ta'lim jarayoni va uning muammolari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: oliy ta'lim jarayoni va uning m… DOCX 3 sahifa Bepul yuklash Telegram