oliy ta'lim muassasasi va uning qoidalarining tadqiqoti

DOC 6 pages 78.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
“одобли, билимдон, меҳнатсевар, иймон-эътиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир. дарҳақиқат, ҳар бир фарзанд шахси оилада шаклланади. демак, оила-баркамол авлод пойдевори ҳисобланади. шундай экан, оилада фарзандларни ахлоқий-ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялаш, айниқса, адолат, бурч, ватанпарварликни шакллантириш, она ватанни севиш ҳиссини уйғотиш ўта муҳим ҳисобланади. ушбу олий таълим муассасаси (бундан буён матнда отм деб юритилади) нинг одоб-ахлоқ қоидалари (бундан буён матнда “қоидалар” деб юритилади) ўзбекистон республикасининг конституцияси, “кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги, “таълим тўғрисида”ги, “ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисидаги” ва “ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар, “ёшлар йили”, “баркамол авлод йили” давлат дастурлари, олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли буйруқлари, отмнинг устави, ички тартиб қоидалари ҳамда умумэътироф этилган маънавий ва ахлоқий тамойиллар асосида ишлаб чиқилган. “қоидалар” ишлаб чиқилишида ўзбекистон республикасининг таълимга оид қонун ҳужжатларида фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилашга ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашга, таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг ва …
2 / 6
1.5. талабаликка ва ишга қабул қилиниётган ҳар бир шахс ўз зиммасига олиб имзо қўйиши шарт. 1.6. отм жамоат, давлат ва нодавлат ташкилотлари, таълим ва илмий муассасалари, тадбиркорлик субъектлари, оммавий ахборат воситалари ҳамда талабаларнинг ота-оналар билан ўзаро муносабатда “қоидалар”даги кўрсатмаларга риоя этилишидан манфаатдордир. 2-бўлим. мақсад ва вазифалар 2.1. “қоидалар”нинг мақсади отмда соғлом маънавий ва ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, унинг нуфузи ҳамда обрў-эътиборини асраб-авайлаш, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлашга кўмаклашиш отмнинг жамиятдаги ҳамда таълим тизимидаги нуфузини янада оширишдир. 2.2. “қоидалар”нинг асосий вазифалари: - юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, жамият, давлат ва оила олдида ўз масъулиятини ҳис этадиган, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини тўғри англайдиган, ватанпарвар ва халқпарвар, ташаббускор ва тадбиркор, замонавий билимлар билан қуролланган ҳамда юксак инсоний фазилатларга эга бўлган иродаси бақувват, иймони бутун ва виждони уйғоқ мутахассисларни тайёрлаш; - отм жамоа аъзоларининг маънавий тафаккурни шакллантириш, сақлаш ва ҳимоя қилиш; - ёшлар орасида одоб-ахлоқни бузишга, шу жумладан зўровонлик, …
3 / 6
а умум эътироф этилган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланувчи беҳаё сўзлардан фойдаланиш ҳуқуқини кафолатламайди, эътиқод эркинлиги диний маросим либосларида отмга келиш ҳуқуқини кафолатламайди, кийиниш эркинлиги таълим масканида тарбия жараёнига салбий таъсир қилиш ҳуқуқини кафолатламайди ва ҳокозо. 3.3. жамоа аъзоларининг отмга одамлар диққатини тортадиган танани шаффоф кўрсатиб турадиган, елка, кўкрак ва қорин, шунингдек тиззадан юқори қисмлари очиқ қоладиган ҳамда хаддан зиёд тор кийимда ёки диний ибодат либосида, металл занжирлар, тўғноғичлар, танага турли мунчоқлар қадаган ҳолда, спорт кийим ва поябзалида келиши таъқиқланади. жамоа аъзолари отмга ораста бўлиб, унга монанд кийимда келиши лозим. 3.4. жамоа аъзоларининг шаъни ва қадр-қиммати, ҳурмат қилиниши ҳамда халқимизнинг маънавий меросини авайлаб-асраш мақсадида жамоа аъзолари бир-бирига нисбатан ҳурматсизлик қилиши, беҳаё сўзлар ишлатиши қатъий таъқиқланади ҳамда отмда ўзаро “сиз” деб мурожаат қилиш одат тусига кириши лозим. 3.5. отм жамоа аъзолари турли тадбирларда (мажлислар, танатаналар, йиғинлар, амалий учрашувлар, байрамлар) сўзга чиқувчиларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш, маиший тинчликка риоя этиши шарт. …
4 / 6
ёши катта шахслар биринчи бўлиб қўл узатгандан кейингина унга жавобан қўл узатиш мумкин. 3.9. миллий ва умумбашарий қадриятларга хос бўлмаган ёки отмнинг ички муаммоларига таълуқли масалаларни интернет тармоғига жойлаштириш ёки ундан турли мақсадлар йўлида фойдаланиш тақиқланади. 3.10.компьютерларда отмга тегишли бўлмаган маълумотларни, шунингдек, турли кинофильмлар, қонуний, диний маълумотлар, беҳаё суратлар, миллий, ирқий, этник, диний адоватни тарғиб қилувчи ҳар қандай материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва тарғиб этиш қатъиян ман этилади. 3.12.отм жамоа аъзолари дарс машғулотлари ва ишга белгиланган кун тартибига кўра ўз вақтида келишлари шарт. 3.13. отмда ҳар қандай ҳуқуқбузарлик содир этиш таъқиқланади, шу жумладан, туҳмат қилиш, хақорат қилиш, жамоа аъзосига маънавий ёки моддий зарар етказиш мумкин бўлган маълумотни тарқатиш, тан жароҳати етказиш, фуқоролик муомаласидан чиқарилган воситаларга оид муносабатларга киришиш (гиёҳванд моддалар, психотропик воситалар ва ҳокозо), ичкиликбозлик, кашандалик, маиший тинчликка тажовуз қилиш, жанжаллашиш, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўйнаш қатъийян ман этилади. 4-бўлим. профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўзаро муносабатлари 4.1. …
5 / 6
чи талаба билан дарс жадвалига мувофиқ машғулотларда, маслаҳат соатларида, мустақил ишларни, рейтинг назоратини топширишда ёки ўзаро келишув бўйича белгиланган вақтда шуғулланиши керак; - ўзи мулоқот қилмоқчи бўлган профессор-ўқитувчининг лавозими, исми, отасининг исми ва фамилиясини аниқ билиши шарт. 4.6. талаба олдиндан келишмаган ҳолда профессор-ўқитувчининг ҳузурига келса, умумий ёки ўзаро келишган маслаҳат соатига кеч қолиб келган ёки келмаган бўлса, профессор-ўқитувчидан ҳатто қисқа вақт суҳбатлашишни талаб қилишга ҳақли эмас. 4.7. айрим ҳолларда талабалар профессор-ўқитувчини алмаштириш илтимоси билан мурожаат қилишлари мумкин. бунинг учун жиддий сабаблар (қўполлик, таъмагирлик, профессор-ўқитувчининг айби билан машғулотлар ўтказилишидаги мунтазам узилиш ҳолларини исботловчи далиллар) кўрсатилиши ва у бўйича гуруҳнинг ягона фикри мавжуд бўлиши шарт. 4.8. профессор-ўқитувчи билан талаба ўртасида рейтинг назоратини топширишга доир зиддият келиб чиққан ҳолларда, талаба рейтинг назоратини махсус комиссияга топшириш учун рухсат бериш илтимоси билан кафедра мудирига мурожаат этиши мумкин. бунда мурожаат асосланган бўлиши шарт. бундай масалалар кафедра мудирининг тақдимномасига биноан факультет декани томонидан ҳал этилади. 5-бўлим. профессор-ўқитувчиларнинг …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "oliy ta'lim muassasasi va uning qoidalarining tadqiqoti"

“одобли, билимдон, меҳнатсевар, иймон-эътиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир. дарҳақиқат, ҳар бир фарзанд шахси оилада шаклланади. демак, оила-баркамол авлод пойдевори ҳисобланади. шундай экан, оилада фарзандларни ахлоқий-ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялаш, айниқса, адолат, бурч, ватанпарварликни шакллантириш, она ватанни севиш ҳиссини уйғотиш ўта муҳим ҳисобланади. ушбу олий таълим муассасаси (бундан буён матнда отм деб юритилади) нинг одоб-ахлоқ қоидалари (бундан буён матнда “қоидалар” деб юритилади) ўзбекистон республикасининг конституцияси, “кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги, “таълим тўғрисида”ги, “ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисидаги” ва “ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар, “ёшлар йили”, “бар...

This file contains 6 pages in DOC format (78.0 KB). To download "oliy ta'lim muassasasi va uning qoidalarining tadqiqoti", click the Telegram button on the left.

Tags: oliy ta'lim muassasasi va uning… DOC 6 pages Free download Telegram