курилишдаилмий-техниквазифаларниечишусуллари

PPTX 21 стр. 250,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 21
слайд 1 курилишда илмий-техник вазифаларни ечиш усуллари маърузачи абдувалиев абдукаххор абдулхаиевич техника фанлари доктори, профессор режа: 1. объектларни лойихалашда оптимал ечимларни танлаш учун мақсад ва вазифаларни белгилаш. 2. оптималлаштириш тушунчалари. курилишда илмий-техник вазифаларни ечиш усуллари. лекция 14. тема: лойихалаш ечимларини оптималлаштириш: мақсадлар, вазифалар, усуллар. параметр (кўрсаткич) – (юнонча parametron ўлчовловчи) қўрилманинг, тизимнинг бирор бир асосий хусусиятини ифодаловчи ўлчам; объект параметри – объектнинг бирор бир (физик, кимёвий, техник, эстетик ва бошқа) хусусияти (масалан, оғирлик, иссиқлик сиғими ва х.к.)ни миқдор жиҳатидан ифодаловчи хамда объектга талаблар ва меъёрларни белгиловчи ўлчам. объектлар кўрсаткичларини назарий усуллар билан мақбуллаштириш одатда икки босқичда олиб борилади: мақбуллаштириш учун математик моделни ишлаб чиқиш; кўрсаткичларнинг ва уларнинг вақт давомида ўзгаришларини мақбул қийматларини математик модел ёрдамида аниқлаш. объект кўрсаткичларини мақбуллаштириш математик модели (окмм) объектнинг хаёти фаолиятининг барча босқичларини инобатга олиши ва илмий асосланган ҳолда яратилиши керак. объектнинг бир неча кўрсаткичларини (масалан, хажми, техник талаблари, нархи) ёки ўзаро боғлиқ объектларни кўрсаткичларини биргаликда …
2 / 21
каларни (қиймати, объектнинг самараси, алоҳида харажатлар ва бошқалар) баҳолаш; ижтимоий, эргономик характеристикаларни баҳолаш. объектлар кўрсаткичларини мақбуллаштириш алгоритми қуйидаги процедураларни ўз ичига олади: объектнинг мавжуд кўрсаткичларини ўрганиш, тахлил қилиш ва кутилаётган кўрсаткичлари билан солиштириш, бу масалада мақбул қарорни қабул қилиш; математик моделнинг тузилиш схемасини яратиш; объектнинг танланган мақбуллаштириш критерийси бўйича математик моделини танлаш; хисоблаш дастурини тузиш ва дастурга киритиш маълумотларининг сон қийматларини ва объектнинг кутилаётган кўрсаткичларининг хисоб қийматларини олиш; метрологик аттестациядан ўтган ускуна ёки қурилмаларда экспериментал йўл билан дастурга киритиш маълумотларини олиш; хисоб натижаларини экспериментдан олинган маълумотлар солиштириш, заруратга қараб, дастур ва экспериментларни корректировка қилиш; тахлил натижасига кўра объектнинг кўрсаткичларини мақбуллаштиришнинг математик моделини корректировка қилиш ва шакллантириш; мҳни шакллантириш ва тасдиқлаш. оптимал (лотинча optimus - энг яхши) - энг мақбул, мумкин бўлганлар ичида энг яхшиси. объектлар параметрларини оптималлаштириш - объектларнинг параметрларини аниқлаш учун турли хил оптималлаштириш шартлари ва оптималлаштириш усулларига қўйиладиган талабларни ҳисобга олган ҳолда турли хил назарий оптималлаштириш усуллари тўпламидан …
3 / 21
тематик тавсифи, илмий-техникавий, моддий, ишлаб чиқариш имкониятлари, хавфсизлик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳ.к. объектлар параметрларини оптималлаштириш учун дастлабки маълумотлар, бу математик оптималлаштириш моделини ташкил этадиган ёки унга киритилган беш боғлиқлик гуруҳидир. кириш маълумотлари қуйидаги вектор ва скаляр функциялари: 1. таъсирнинг оптималлаштирилган параметрларга боғлиқлиги, жорий этиш вақти, норматив ҳужжатнинг амал қилиш муддати, жорий вақт. 2. объектни тадқиқ этиш, ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва эксплуатация (истеъмол қилиш) харажатларининг бир хил параметрларга боғлиқлиги. 3. ишлаб чиқариш мақсади ва объектдан фойдаланиш, таъсирлар, харажатлар ва вақтга боғлиқлик. 4. илмий-техник тараққиётнинг маълум даражасида илмий-техник имкониятларни (чеклашларни) тавсифловчи объект параметрлари ўртасидаги боғлиқлик. 5. ишлаб чиқариш имкониятларини тавсифловчи, хом ашё, материаллар, бутловчи қисмлар, ходимлар, молиявий ресурслар, хавфсизлик талабларини тавсифловчи тенгсизлик кўринишидаги чекловлар. юқоридагилардан ташқари, кириш маълумотлари вақт ичида индивидуал оптималлаштирилган параметрларнинг ўзгаришини, математик моделларни танлаш мақсадга мувофиқлиги мезонларини ва бошқа маълумотларни тавсифловчи боғлиқликларни ўз ичига олиши мумкин. объектларнинг параметрларини оптималлаштириш илмий-техник прогнозлаш асосида амалга оширилади. талабларни оптималлаштириш - талабларни …
4 / 21
м шароитларда мумкин бўлган максимал самарадорликка эришилади. объектлар параметрларининг мумкин бўлган максимал самарадорликка мос келадиган қийматлари мақбул деб номланади. аналогия бўйича объектларга талаблар даражаси ҳам мақбул деб номланади. максимал самарадорлик, маълум шартларга қараб, маълум бир харажат бўйича максимал таъсир (натижа) ёки минимал харажат бўйича берилган таъсир ёки эффект-харажат нисбати максимал қиймати, яъни бирлик нархига максимал таъсир. харажатларга қуйидагилар киради: моддий, меҳнат ва табиий ресурсларни истеъмол қилиш; қўшимча ва салбий таъсирларнинг пайдо бўлиши сабабли йўқотишлар. объектларнинг параметрларини оптималлаштириш учун қуйидагилар миқдорий жиҳатдан аниқланиши керак: объект параметрлари; объектни ишлаб чиқариш ва ишлатиш (истеъмол қилиш) таъсири; объектни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва эксплуатация қилиш харажатлари. амалдаги процедураларнинг хусусиятига қараб объектлар параметрларини оптималлаштириш усуллари назарий (ҳисоблаш процедуралари устунлик қилади), экспериментал (экспериментал процедуралар устунлик қилади) ва экспериментал-назарий турларга бўлинади. саноат ва фуқаролик бинолари учун лойихалаш ечимларининг барча техник-иқтисодий кўрсаткичлари умумий ва хусусий бўлиниши мумкин, биринчиси лойиҳанинг самарадорлигини, иккинчиси - унинг алоҳида қисмларини тавсифлайди. объектларни қуриш корхоналар, …
5 / 21
илишнинг техник-иқтисодий ва иқтисодий асослилиги кўрсатилган. бу қурилиш майдончасини танлаш ва ёқилғи, сув, қурилиш материаллари ва бошқаларни етказиб бериш манбаларини белгилайди, қурилишнинг смета қиймати ва қурилиши режалаштирилган объектнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари аниқланади. иккинчи босқич сифатида техник лойиҳа учун ишчи расмлар ишлаб чиқилади. улар лойиҳалаш ташкилоти томонидан техник лойиҳа тасдиқлангандан кейин тузилади. техник таклифни ишлаб чиқишда техник талабларнинг мақсадга мувофиқлиги аниқ-ланади ва фундаментал лойихалаш ечимлари белгиланади. техник таклиф мумкин бўлган ечимларни таҳлил қилиш ва уларни қиёсий баҳолаш натижаларига асосланган. ушбу босқичда дастлабки маълумотларнинг чекланганлиги сабабли кутилаётган техник-иқтисодий кўрсаткичлар шунга ўхшаш тизимларни ишлаб чиқариш ва ишлатиш тажрибаси ва эксперт баҳолари маълумотлари асосида тахминий, йиғма ҳисоб-китоблар ёрдамида аниқланади. ривожланган тизим қанчалик оригинал бўлса, хатолар шунчалик катта бўлади. сапрдаги барча лойиха вазифаларини учта синфга бўлиш мумкин, улар учун тегишли алгоритмлар ва дастурлар тузилади. биринчи синф - аллақачон яратилган техник тизимларнинг параметрларини оптималлаштириш. унинг техник-иқтисодий кўрсат-кичлари, амалиётда кўрсатилишича, 15-20 фоизга яхшиланиши мумкин. иккинчиси - ишлаш …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 21 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "курилишдаилмий-техниквазифаларниечишусуллари"

слайд 1 курилишда илмий-техник вазифаларни ечиш усуллари маърузачи абдувалиев абдукаххор абдулхаиевич техника фанлари доктори, профессор режа: 1. объектларни лойихалашда оптимал ечимларни танлаш учун мақсад ва вазифаларни белгилаш. 2. оптималлаштириш тушунчалари. курилишда илмий-техник вазифаларни ечиш усуллари. лекция 14. тема: лойихалаш ечимларини оптималлаштириш: мақсадлар, вазифалар, усуллар. параметр (кўрсаткич) – (юнонча parametron ўлчовловчи) қўрилманинг, тизимнинг бирор бир асосий хусусиятини ифодаловчи ўлчам; объект параметри – объектнинг бирор бир (физик, кимёвий, техник, эстетик ва бошқа) хусусияти (масалан, оғирлик, иссиқлик сиғими ва х.к.)ни миқдор жиҳатидан ифодаловчи хамда объектга талаблар ва меъёрларни белгиловчи ўлчам. объектлар кўрсаткичларини назарий усуллар билан мақбу...

Этот файл содержит 21 стр. в формате PPTX (250,0 КБ). Чтобы скачать "курилишдаилмий-техниквазифаларниечишусуллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: курилишдаилмий-техниквазифаларн… PPTX 21 стр. Бесплатная загрузка Telegram