issiqlik almashinish apparatlari

PPT 32 sahifa 7,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 32
слайд 1 issiqlik almashinish apparatlari . 1. neftkimyo ishlab chiqarish va gaz sanoati uchun issiqlik almashinish apparatlarini ahamiyati 2.issiqlik almashinish apparatlarini konstruksiyalarini tanlash uchun asosiy faktorlar, sinflash asoslari нефть ва газни қайта ишлаш, нефть кимёси ва саноатнинг бошқа соҳаларида иссиқлик алмашиниш жараёнларидан кенг фойдаланилади. масалан, нефть ва мазутни ҳайдаш, пиролиз, каталитик крекинг, риформинг, гидротозалаш ва мойларни тозалаш каби жараёнларда турли иссиқлик алмашиниш ускуналари ишлатилади. бундан асосий мақсад, маҳсулот температурасини талаб даражасида ушлаб туриш, иситиш совутиш ва буғлатишдир. умумий ҳолда иссиқлик алмашиниш аппаратларини иккига ажратиш мумкин яъни, иссиқлик алмашинишни амалга оширувчи аппаратлар ва реакторлар. демак битта аппаратда иссиқлик алмашиниш борса, иккинчисида физик кимёвий жараёнлар амалга оширилади. ҳар хил ҳароратга эга бўлган жисмларда иссиқлик энергиясининг биридан иккинчисига ўтиши иссиқлик алмашиниш жараёни деб аталади. «иссиқ» ва «совуқ» жисмларнинг ҳароратлари ўртасидаги фарқ иссиқлик алмашинишининг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. иссиқлик алмашиниш жараёнларида қатнашувчи моддалар иссиқлик ташувчи агентлар деб юритилади. юқори ҳароратга эга бўлиб, ўзидан иссиқликни иситилаётган …
2 / 32
лари, суюлтирилган тузлар, суюқ металлар ва уларнинг қотишмалари) киради. оддий ҳароратгача (10÷30с) совитиш учун сув ва ҳаво каби совитувчи агентлар кенг ишлатилади. иссиқлик алмашиниш ускуналарида иссиқликни бериш ёки олиш учун қўлланиладиган агентларни танлашда уларнинг қуйидаги хоссаларига аҳамият берилади: 1. керакли муҳитни иситиш ёки совитиш даражаси ва уни бошқариш имконияти; 2) минимал массавий ва ҳажмий сарфларда юқори иссиқлик алмашиниш тезлигига эришиш; 3) қовушоқлиги кам, зичлик, иссиқлик сиғими ва буғ ҳосил бўлиш иссиқлиги юқори; 4) ёнмайдиган, заҳарсиз, иссиқликка чидамли бўлгани маъқул; 5) иссиқлик алмашиниш ускунаси тайёрланган материални бузмаслиги керак; 6) камёб бўлмаслиги ва арзон бўлиши зарур. саноатда иссиқлик алмашиниш жараёнлари қуйидаги мақсадлар учун олиб борилади: 1) жараён ҳароратини берилган даражада ушлаб туриш; 2) совуқ маҳсулотларни иситиш ёки иссиқ маҳсулотларни совитиш; 3)буғларни.конденсациялаш; 4) эритмаларни қуюқлаштириш. бу жараёнлар алоҳида олинган иссиқлик алмашиниш ускуналарида ёки технологик ускуналарнинг ўзида амалга оширилади. иссиқлик алмашиниш ускуналари умуман олганда иккига бўлинади: иссиқлик алмашиниш ускуналарининг ўзи ва реакторлар. иссиқлик алмашиниш …
3 / 32
увчи агентлар бир-бири билан девор орқали ажратилган ва иссиқлик бир муҳитдан иккинчисига уларни ажратувчи девор орқали ўтади. аралаштирувчи ускуналарда иссиқлик ташувчи агентларнинг ўзаро тўқнашуви ва аралашуви натижасида иссиқликнинг алмашиниши юз беради. регенератив иссиқлик алмашгичларда қаттиқ жисмдан ташкил топган бир хил юза навбат билан турли иссиқлик ташувчи агентлар билан контактда бўлади. қаттиқ жисм унга тегиб ўтган иссиқлик ташувчидан иссиқлик олиб исийди; бошқа иссиқлик ташувчи ўтганда қаттиқ жисм ўз иссиқлигини унга бериб совийди. қобиқ-кувурли змеевикли пластинали спирал симон иситкичлар буғлаткичлар иссиқлик алмашиниш ускуналари конструктив тузилишига кўра ишлатилиш мақсадига кўра совуткичлар конденсаторлар иссиқлик алмашиниш аппаратлари бир йўлли иссиқлик алмашиниш аппарати ушбу аппарат бир йўлли иссиқлик алмашиниш аппарати ҳисобланади. чунки махсулот бирта трубадан кириб шу труба орқали чиқиб кетади. кўп холларда иситувчи ва иситилувчи агентлар бир бирига нисбатан қарама қарши йўналишда ҳаракат қилади. яна шуни таъкидлаш жоизки иситувчи аппаратнинг юқори қисмидан, иситилувчи эса пастки қисмдан юқорига қараб ҳаракат қилади. чунки иситувчи бўғ бўладиган бўлса …
4 / 32
ратилади, секцияга ажратишда труба тўри билан қопқоқ орасида тўсиқлар ўрнатилади. қуйидаги схемаларда қобиқ трубали иссиқлик алмашиниш аппаратларининг икки хил конструкцияси берилган. икки йўлли ва кўп йўлли. ҳароратлар фарқи 500с дан катта бўлганда қувурлар ва қобиқнинг ҳар хил узайишини йўқотиш учун : а) линзали компенсаторли б) ҳаракатчан қувур тўрли в) u–симон ва бошқа турдаги қобиқ-қувурли иссиқлик алмашиниш ускуналари ишлатилади. линзали компенсаторли бўлган ускуналар қувурлар ва ускуна девори ўртасидаги босим 6·105 па гача бўлганда қўлланилади. ҳаракатчан қалпоқчали иссиқлик алмашгичлар ҳароратлар фарқи катта бўлганда ишлатилади. бу ускунада пастдаги қувур тўри ҳаракатчан бўлиб, бунда қувурлар тўплами ускунанинг қобиғида ҳарорат таъсирида узайганда ҳам бемалол ҳаракат қилади. қувурларнинг узайишини йўқотувчи компенсацияли ускуналарнинг тузилиши мураккабдир. u–симон қобиқ-қувурли иссиқлик алмашгичларда иссиқлик таъсирида қувурларнинг узайишидаги компенсацияни қувурларнинг ўзи бажаради. шунинг учун уларнинг тузилиши содда бўлиб, қувурлар тўплами битта қўзғалмас тўрга ўрнатилади. бу ускуналарда қувурларнинг ички юзасини тозалаш қийин ва қувурларни тўрга жойлаштириш эса жуда мураккабдир қобиқ ва қувурларнинг турлича …
5 / 32
бунда қувурлар ихчам жойлашиб, уларнинг сони кўпроқ бўлади. айрим вақтларда қувурларнинг юзасини тозалаш осон бўлишини назарда тутиб қувурлар тўрга квадрат томонлари бўйлаб жойлаштирилади. қобиқ-қувурли иссиқлик алмашиниш ускуналари қуйидаги афзалликларга эга: ихчам, металл кам сарф қилинади, иссиқлик алмашиниш юзаси катта, қувурларнинг ичини тозалаш осон. труба ичида труба типидаги иссиқлик алмашиниш аппарати 1-ички қувурлар; 2-ташқи қувурлар; 3-тирсаклар; 4-бирлаштирувчи патрубкалар; i ва ii – иссиқлик ташувчи агентлар. труба ичида труба типидаги иссиқлик алмашиниш аппарати бир неча элементлардан тузилган бўлиб, ҳар бир элемент ташқи труба ва унга экцентрик жойлашган ички трубалардан иборат. элементлар колена(калач) орқали бир бирига бириктирилади. ички ва ташқи трубаларнинг кўндаланг кесим юзи кичик бўлганлиги туфайли кичик сарфларда ҳам иссиқлик ташувчи агентларни катта тезликда узатиш мумкин. шунинг учун иссиқлик ўтказиш коэффициенти ҳамда аппаратнинг масса бирлигига тўғри келадиган иссиқлик миқдори юқори бўлади. бу аппаратлардаги трубалар орасидаги бўшлиқни тозалаш имкони йўқ. трубалар бўшлиғининг тез ифлосланмаслигининг сабаби шуки оқим тезлиги юқоридир пластинали иссиқлик алмашгич: бундай …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 32 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"issiqlik almashinish apparatlari" haqida

слайд 1 issiqlik almashinish apparatlari . 1. neftkimyo ishlab chiqarish va gaz sanoati uchun issiqlik almashinish apparatlarini ahamiyati 2.issiqlik almashinish apparatlarini konstruksiyalarini tanlash uchun asosiy faktorlar, sinflash asoslari нефть ва газни қайта ишлаш, нефть кимёси ва саноатнинг бошқа соҳаларида иссиқлик алмашиниш жараёнларидан кенг фойдаланилади. масалан, нефть ва мазутни ҳайдаш, пиролиз, каталитик крекинг, риформинг, гидротозалаш ва мойларни тозалаш каби жараёнларда турли иссиқлик алмашиниш ускуналари ишлатилади. бундан асосий мақсад, маҳсулот температурасини талаб даражасида ушлаб туриш, иситиш совутиш ва буғлатишдир. умумий ҳолда иссиқлик алмашиниш аппаратларини иккига ажратиш мумкин яъни, иссиқлик алмашинишни амалга оширувчи аппаратлар ва реакторлар. демак битта ап...

Bu fayl PPT formatida 32 sahifadan iborat (7,0 MB). "issiqlik almashinish apparatlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: issiqlik almashinish apparatlari PPT 32 sahifa Bepul yuklash Telegram