жисмоний tarbiya nazariyasi bo'yicha olib borilayotgan tadqiqot uslubiyotlari

PDF 16 sahifa 1,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
5-маъруза. жисмоний тарбия назарияси бўйича олиб борилаётган тадқиқот услубиётлари 5-маъруза. жисмоний тарбия назарияси бўйича олиб борилаётган тадқиқот услубиётлари. тузувчи: ў.салимов . маъруза мақсади. жисмоний тарбия назарияси бўйича олиб борилаётган тадқиқот услубиётлари ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш. режа:  илмий тадқиқотда назарий таҳлил ва умумлаштириш усулияти.  педагогик кузатиш илмий тадқиқот усулияти.  эксперимент илмий тадқиқот методи.  математик ҳисоблаш илмий тадқиқот услубияти. жисмоний тарбия назарияси илмий изланиш услублари  барча илмий фанлар каби жисмоний тарбия назарияси илмий изланиш услубларидан фойдаланади.  хозирги кунда илмий текшириш услубларининг турлича хиллари бўлиб, қўшма фанларнинг тадқиқот услубларидан, айниқса, физиология, антропология, биохимия, психология ва социал-тарихий изланиш услубларидан кўпроқ эҳтиёж сезилаётганлиги аҳамиятга молик.  жисмоний тарбия назариясининг асосий илмий тадқиқот услублари - назарий таҳлил ва умумлаштириш, педагогик кузатиш, эксперимент (тажриба) ва математик ҳисоблашдан иборатдир. илмий тадқиқотда назарий таҳлил ва умумлаштириш.  бизга маълумки, назарий таҳлил ва умумлаштириш адабиёт материалларини тўла таҳлил қилиш ва умумлаштиришдан бошланади. адабиёт …
2 / 16
и реферат сифатида (олинган илмий иш натижасини қисқартирган ҳолда) тайёрлайди, унга изоҳ беради. библиографик изланиш эса тадқиқотчининг адабиётлар устидаги бирламчи иши бўлиб, текширувчи изланиш орқали топилган қарама- қаршиликлар устида назарий бахс юритади, уларни бир-бири билан таққослайди. ҳужжат материаллари устида ишлаш.  назарий таҳлил ва умумлаштиришнинг яна бир услуби хужжат материаллари устида ишлашдир. жисмоний тарбиянинг кўп томони амалий машғулотлар учун тузилган режалар, кундаликлар, конспектлар ва шунга ўхшашларда ифодаланади. улар албатта амалиётни назарда тутган ҳолда тузилган бўлади. уларни илмий жиҳатдан чуқур ўрганиш кутилмаган натижаларни бериши мумкин. масалан, жаҳоннинг кучли спортчиларини тайёрлаш ва уларнинг шуғулланиш режаларини солиштириш, малакали спортчиларнинг кундаликлари, ҳафталик, ойлик, йиллик жисмоний юкламаларнинг ҳажми, миқдори, бажариш шиддати ва бошқалар тадқиқотчига манба бўлиши мумкин. илмий тадқиқот учун мусобақа материаллари, кўп йиллик тренировкаларнинг натижаларини ўрганиш ҳам объект бўлади. илмий мақсадда тузилган анкеталар ҳам ҳужжат материаллари бўлиб хизмат килиши мумкин. тузилган саволларга “ҳа” ва “йўк” деб жавоб бериш ҳам кўп хулосаларга олиб келади. педагогик …
3 / 16
ни такрорлайди ёки шунда ўлчовга қараб аниқ кузатиб хулосалар қилинади: фото, киносъёмка, видео, магнит тасмаси ёзуви ва бошқалар). педагогик кузатиш  ҳозирги замон назарияси харакатларни бажаришдаги айрим ифодаланган (ижро этилган, бажарилган) далилларни, билимларни аниқ ифодалашдан чиққан хулосалар объективлигида мунозара, баҳсга сабаб бўлмоқда. масалан, бадиий гимнастика, акробатика, сувга сакраш, фигурали учиш ва хоказоларда ҳаракатни ифодалашни баён қилиш (выразительность)да тортишувларга дуч келинади. албатта, бунда педагогик кузатиш методи қўл келади. қатор ўтирган ҳакамларнинг ҳар кайсиси ўз фикрини баён қилади, умумий хулоса шунга қараб чиқарилади.  кенг тарқалган аниқ ҳисобга олиш методларидан бири хронометрлашдир. “хроно” - вақт, “метр” ўлчов демакдир. бунда ҳаракатни бажариш учун сарфланган вақтга қараб натижа таҳлил килинади. масалан, 800 метрга югуришда ҳар бир 100 метр учун сарф бўлган вақт ёки дарсни, тренировка машғулотининг бошидан охиригача хронометрлаш машғулотнинг асосий вақтини самарасига баҳо бериш учун фойдаланилади. эксперимент (тажриба) илмий тадқиқот методи  илмий текширишнинг бу методи текширувчининг ўзи томонидан уюштирилган бўлиб, унинг ўзини …
4 / 16
лаштириши, анъанавий ўқитиш усуллари билан бошқасида махсус танланган услублар билан олиб борилиб, натижани таққослаш орқали қайси самарадорлигини аниқлашга эришилади. модулли эксперимент  модулли эксперимент методидан кузатувчи ҳаётда учрайдиган оддий шароитдан бир оз ўзгарган муҳитда тажриба ўтказади. масалан, мускул кучини ўстиришда спортга янги келганларда иш олиб борилди, дейлик. улар ҳафтада уч марта, гуруҳ-гуруҳларга бўлиниб, биринчи гуруҳи ётиб штангада машқ қилиш, иккинчи гуруҳи ўз танаси оғирлигидан фойдаланиш, учинчи гуруҳи фақат гантел кўтариш билан маълум муддат машқ қилади. ҳар қайси гуруҳнинг модули алоҳида (штанга, гавдаси оғирлиги, гантел) машқлар фақат елка камар мускулларининг кучини орти ришга йуналтирилган. белгиланган муддатдан сўнг натижалар таққосланиб самара берган модул ва унинг машқлари, услубияти эълон қилинади. лаборатория эксперименти  лаборатория экспериментида шугулланувчилар амалиётда кам учрайдиган шароитда тажриба утказилади. масалан, жисмоний тайёргар лиги тенг икки гурух олиниб, улардан бирининг машгулоти лаборатория да, иккинчисиники эса оддий табиий шароитда олиб борилади. бу тажриба нинг кулайлиги тажрибанинг лаборатория шароитида янгитдан такрорлай олиш мумкин …
5 / 16
али аниқлнмаган тақдирдагина мумкин, лекин олиб боришда воқеаларнинг барча томонларини, жумладан миқдор томонла- рини ҳам тадқиқ этиш муаммоси туради. математик ҳисоблаш аҳамияти.  «фан математикадан фойдаланишга муяссар бўлгандагина такомилига етади»- деган эди поль лафарг. шунга кўра жисмоний тарбия назариясининг тадқотларида кейинга йилларда математика фанларидан фойдаланилмоқда, лекин ҳозирги пайтда асосан математик статистика илмий тадқиқот жараѐнига муҳим аҳамият касб этмоқда.  математик статистикадан биология масалаларини ҳал этишда ўзига хос равишда қўлланилиб биометрия ёки вариацион статистика орқали амалга оширилади.  тадқиқот натижасида олинган материаллар тадқиқотнинг сон ва миқдор жиҳатларини мужассамлаштиради.  рақамлар, кўрсаткичларни аниқлиги тадқиқотчига математик жиҳатдан тўгри ва аниқ фикрлар, мулоҳазалар чиқаришга, тадқиқот жараѐни бўйича таққослаш, умумлаштириш, аниқ хулосалар чиқаришга ѐрдам беради.  хулоса.  агарда сузувчилар ёхуд баскетболчиларнинг экспериментал ва назорат гуруҳларни йиғиб уларни куч талаб қиладиган машқлар билан шуғулланиш машғулотларининг самарадорлиги тадқиқ қилинса, шуғулланувчиларнинг жинси, ѐши, спорт маҳорати даражасига қараб назарий фикрларни амалдаги ҳолати ҳақида аниқ маълумотлар тайёрлаш мумкин. шунинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жисмоний tarbiya nazariyasi bo'yicha olib borilayotgan tadqiqot uslubiyotlari" haqida

5-маъруза. жисмоний тарбия назарияси бўйича олиб борилаётган тадқиқот услубиётлари 5-маъруза. жисмоний тарбия назарияси бўйича олиб борилаётган тадқиқот услубиётлари. тузувчи: ў.салимов . маъруза мақсади. жисмоний тарбия назарияси бўйича олиб борилаётган тадқиқот услубиётлари ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш. режа:  илмий тадқиқотда назарий таҳлил ва умумлаштириш усулияти.  педагогик кузатиш илмий тадқиқот усулияти.  эксперимент илмий тадқиқот методи.  математик ҳисоблаш илмий тадқиқот услубияти. жисмоний тарбия назарияси илмий изланиш услублари  барча илмий фанлар каби жисмоний тарбия назарияси илмий изланиш услубларидан фойдаланади.  хозирги кунда илмий текшириш услубларининг турлича хиллари бўлиб, қўшма фанларнинг тадқиқот услубларидан, айниқса, физиология, антропология, би...

Bu fayl PDF formatida 16 sahifadan iborat (1,5 MB). "жисмоний tarbiya nazariyasi bo'yicha olib borilayotgan tadqiqot uslubiyotlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: жисмоний tarbiya nazariyasi bo'… PDF 16 sahifa Bepul yuklash Telegram