"журналистика ва оммaviy kommunikatsiya asoslari"

DOCX 10 sahifa 3,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
i – мавзу “журналистика ва оммавий коммуникация асослари”: тушунча ва таърифлар 1. “журналистикага кириш” курсининг мақсади ва вазифалари. 2. журналистика ва оммавий коммуникация фани, унинг предмети, объекти, қамрови. 3. журналистика ва оммавий коммуникациянинг ҳаракат кучлари. 4. журналистика ижтимоий институт, фаолият тури, касб-ҳунарлар мажмуаси, асарлар тизими сифатида. 5. журналистика ва окда категориялар “журналистика ва оммавий коммуникация асослари” фани доирасида талабаларга журналист касби ва унинг бошқа касблар билан алоқадорлиги, журналистика таълими, бу соҳада кадрларни тайёрлаш тизими, журналистика таълим шакллари, журналистика ва жамият, матбуот эркинлиги, журналистика функциялари, принцип ва вазифалари, жаҳон оав тизимининг шаклланиш тенденциялари ва турлари, халқаро ахборот бозори ва унинг қонуниятлари, оав фаолиятининг иқтисодий асослари, иқтисодий ва ижтимоий таъсирлар, муассислик ва бошқарув, медиа-бизнес ва унда бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқадиган замонавий тенденциялар каби муҳим назарий билимлар берилади. фаннинг маъруза ва семинар машғулотлари мамлакатимиз ҳамда ривожланган демократик давлатлар оммавий ахборот воситалари тизими, улар билан боғлиқ назарий ва амалий тажрибаларга таяниб тузилган. фаннинг …
2 / 10
нан уларни қизиқтирадиган, дидига мос келадиган шаклдаги ахборотларни кутадилар. зарур ахборотни кутишга уларда вақт ҳам имконият ҳам йўқ. бугунги кун ўқувчиси информацияни кўпроқ ва тезроқ олиш иштиёқида. ана шу сабабдан журналистлар ўзлари тақдим этаётган ахборотнинг нақадар аниқ ва тўлақонли эканлигини билишлари керак.[footnoteref:1] [1: introduction to journalism. dianna smith. usa. 2010. 7-бет.] замонавий журналистик тафаккурни шакллантириш, журналистни оав тизими талаб-эҳтиёжларига мос келадиган амалий, ижодий фаолиятга тайёрлаш - бугунги куннинг энг муҳим, долзарб вазифаларидандир. булар: бугунги талаб – эртанги журналистнинг табиий иқтидори, қобилияти, истеъдодини ривожлантириш ўзига хос касбий сифатлар тизимини, турли-туман ижодий ўқув, малакавий ҳаракат йўлларини, ташкилотчилик, муҳаррирлик, ноширлик ишлари, усулларини, ахборот йиғиш ва ишлаш методологияси, методикаси ва техникасини шакллантириш ва такомиллаштириш, асар яратиш, уларни йиғиб, териб жойлаштириш, дастур ва сонни рўёбга чиқариш ва ҳоказолардир. бунга ўқув фанлари блокини ўрганиш, таҳририят, студияларда тўпланган тажрибаларни, янги билим ва малакаларини ўзлаштириш, назария ва амалиётни чамбарчас қўшиб олиб бориш орқали эришилади. “ушбу курс журналист учун …
3 / 10
алистика” деб аташимиз мумкин. турли хил билимлар асосида журнал ва академиянинг бир бирига боғлиқ жихатлари бордир. биз билишга қизиққан саволларнинг жавоблари, аввало журналистикада амалиёт олиб боришдан келиб чиқади. телевидиния, радио, ва блогларда фаолият олиб боришда журналистлар даставвал бу соҳаларда ўз йўналишларини синаб олишлари даркордир. иккинчидан, журналистиканинг педагогика билан узвий боғлиқлигини таъминлашдир. қандай қилиб малакали журналист бўлиш мумкин? деган саволга жавобнинг ўзи бизга пухта тайёргарлик ҳамда барча нарсаларга ҳолислик билан ёндашиш каби сифатларга эга бўлишни тақозо этади. ва бунда журналистикадаги қарама-қарши фикрлар юзага келган вақтда уларни бартараф этадиганларни биз маҳоратли маҳорат эгаси деб аташимиз мумкин. бу жиҳатларни билмаган мутахасислар орқада қолиб кетишлари аниқ. энг муҳим жиҳат – бу бизни журналистика ҳақида фикрларимиз ҳамда кўп йиллардан буён ундан ўрганаётган билим ва малакамиздир. журналистикада фаолият олиб борган олимлар жуда кўпдир, шу билан бирга хар бирининг ўз услуби ҳамда ишлаш стили бир бирини такрорламайди. уларнинг ҳар бири ўз кўзгулари билан журналистикага қараганлар, шу кўзгу …
4 / 10
адемиклар ким ва улар журналистика ҳусусида нима деб ўйлашлари ҳақида социологияда катта мувофақиятларга эришган томас кулинни(1964) бу соҳанинг фундаментал асосчиларидан бири деб аташимиз мумкин. унинг қарашларида қуйидаги ибора ўз аксини топган: “аввало, келишувга эришиш учун инсонлар бошдан тайёр бўлишлари лозим, келишувдан кейинги босқичлар, аллақачон режалаштирилган йўналиш бўйича кетиши исботланган ҳақиқат. бошқача қилиб айтганда, нима ўйлашимиз ва ҳаёт тарзимиз бу биз учун биринчи ўринда турадиган сифатдир. шу сабабли ҳам нима ҳақида ўйлашимизни даставвал режалаштириб олишимиз лозим”. томас кулиннинг қарашларидан келиб чиққан ҳолда э.дурхгейма(1965), п.парк(1940), м.фукол(1972), п.бергер ва тома лукас(1966)лар ҳам ўз ибораларини яратдилар. ўларнинг ҳар бирини ўз шахсий фикрига эга мутахассислар деб аташимиз мумкин. журналистлар – янгиликни очиб берувчи инсонлардир. журналистлар янгилик яратиш йўлида ахборот етқазиш, танқид қилиш ва у ердан фотолавҳа етқазиш қобилиятига эгадирлар. журналистиканинг аҳамияти шундаки, у бизни кундалик хаётимиздаги танловларимизга бевосита таъсир кўрсатади. шунга қарамай журналистиканинг келажаги ҳаётда ўз тасдиғини топмаган. у хали хамон мавхумлигича ўз фаолият турини …
5 / 10
б одамларга боғлиқ. ахборотни аудиторияга вақтида етказиш хизматини ҳам назарда тутмоқ лозим. моддий техник таъминоти, ҳуқуқий асос, назорат этувчи давлат органлари (парламент қўмиталари ва комиссиялари, президент ва ҳукумат тизимлари, ҳуқуқ тартибот органлари, журналистлар ташкилотлари ва ҳоказолар), илмий муассасалар, ўқув марказлари – буларнинг барини журналистика деб аталмиш тушунча ўз бағрига олади. журналистик тадқиқотлар асосан бакалавриат ва докторантура даражасидаги талабаларнинг ишларида кўзга ташланади. журналистларнинг бурчини кенг қамровли фан сифатида ўрганувчи танқидчилар ҳамда олимларнинг илмий изланишлари натижасидир. улар биргаликда нима иш бажаришади? америка журналисти, профессор барбие зелизер фикрича, биз журналистикани жиддий қабул қилишимиз керак. унинг бу сўзи ўн беш йил ичида бизнинг университетларимизда далил сифатида қўлланилиб келди ва ҳозир академия доирасида ўқитувчилар ва тадқиқотчилар сифатида иш олиб бораётган баъзи бир кишилар амалиётдан ўйланган чоралар билан бирга, илмий танқид ва тадқиқотларни ҳам бирлаштириш учун тўпланишди. бу соҳани жонли ва имкониятларга тўла қилувчи ишлаб чиқарувчилар, истеъмолчилар ҳамда шарҳловчиларнинг фикрлар алмашинуви номукаммал бўлса-да, аммо ҳали ҳам …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""журналистика ва оммaviy kommunikatsiya asoslari"" haqida

i – мавзу “журналистика ва оммавий коммуникация асослари”: тушунча ва таърифлар 1. “журналистикага кириш” курсининг мақсади ва вазифалари. 2. журналистика ва оммавий коммуникация фани, унинг предмети, объекти, қамрови. 3. журналистика ва оммавий коммуникациянинг ҳаракат кучлари. 4. журналистика ижтимоий институт, фаолият тури, касб-ҳунарлар мажмуаси, асарлар тизими сифатида. 5. журналистика ва окда категориялар “журналистика ва оммавий коммуникация асослари” фани доирасида талабаларга журналист касби ва унинг бошқа касблар билан алоқадорлиги, журналистика таълими, бу соҳада кадрларни тайёрлаш тизими, журналистика таълим шакллари, журналистика ва жамият, матбуот эркинлиги, журналистика функциялари, принцип ва вазифалари, жаҳон оав тизимининг шаклланиш тенденциялари ва турлари, халқаро ахбор...

Bu fayl DOCX formatida 10 sahifadan iborat (3,4 MB). ""журналистика ва оммaviy kommunikatsiya asoslari""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "журналистика ва оммaviy kommun… DOCX 10 sahifa Bepul yuklash Telegram